Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Биз Англия бўла оламизми?

Баҳо:
+0; -0

 

Миллий футбол, айниқса, чемпионатимиз савияси, ундаги муносабатлар ҳақида гап борганда, Европа андозаларига асосланамиз, бу табиий. Клубларнинг асл эгалари йўқлиги, маблағ топадиган ва сарфлайдиганлар ўртасидаги тафовут асосан бир ечим сари ундайди – клублар хусусийлаштирилиши ва ҳақиқий эгаларига берилиши керак. Қайсидир маънода, бу тўхтам машҳур латифани эслатади: мушукдан қутулишнинг йўлини излаган сичқонлар, унинг бўйнига қўнғироқча осиб қўйиш керак, деган қарорга келишибди, аммо қайси мард қўнғироқчани осади? Шунинг учун, бу тақлид ечимлардан қаноатланмайман, парданинг орқасига ўтиб кўрган маъқул – хўш, клублар ўз эгаларини топишигина муаммога ечим бўла оладими? Бизни Европа билан ажратиб турган фарқ айнан ва фақат шу ердами? Менимча, бу савол устида изланиш жуда муҳим, зеро ҳаракат ва шароитга киришмасдан туриб ҳам, аниқ тушунчага эга бўлишимиз шарт, бу ҳақида кайинроқ.  

Хуллас, клубларнинг пайдо бўлиш асосларига қараймиз. Масалан, “Ювентус” клубини бир гуруҳ ўсмирлар 1897 йилда ташкил қилишган.“МЮ”ни темирйўлда ишлайдиган хизматчилар томонидан тузилиб, кейинчалик мустақил клуб сифатида фаолиятини бошлаган. Ўтган аср бошларида эса, деярли банкротлик остонасида Ҳенри Дейвис исмли тадбиркор томонидан қутқариб қолинган. Падрос ва Хулиан исмли ака-ука “Реал” клубига асос солганлар. Киевнинг “Динамо” жамоаси шаҳар пролетар спорт жамияти қарори билан илк бор майдонга тушган бўлса, “Зенит” Ленинград метал заводи шарафини ҳимоя қиларди. Ва ҳоказо.

Бекорга эсламадим. Футбол бутун дунёда узвийлик билан ривожланиб борган, илк чемпионатлар, асослар, тушунчалар бир бирига ўхшаб кетади. Аммо бу жамоаларнинг асосида муҳим бир фарқ борки, замонавий футбол мувозонатида ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Эътибор беринг, ғарб клублари пойдевори айнан хусусийлик устига қурилган бўлса, собиқ иттифоқ жамоаларида доим ижтимоийлик бирламчи бўлган. Нафақат асоси, балки ривожланиш йўналиши ҳам бутунлай фарқли тарафдан борган. Тўғри, терма жамоалар футболида ғарб ва собиқ иттифоқ икки катта куч ҳисобланган, клублар ҳам доим тенг курашиб келган, параллел тарзда ўсиб борилган.

Иқтисодий асосларга қурилган ғарб футболи айнан шу йўналишда ривожланиб бориши табиий эди. Бошқа йўл ҳам йўқ, чунки жим ўтиришса, бир кун келиб барча клублар банкрот бўлиши аниқ эди. Натижада, ғарб футболнинг иқтисодий томонида турли ишлар амалга ошира бошлади, клублар профессионаллашди, жалб қилувчи лигалар, реклама, молиявий турнелар, футболни шоу бизнесс билан аралаштириш, транслациялар билан жиддий шуғуллана бошладилар. Футболчилик профессионал касб сифатида шаклланди, трансферлар, маошлар сиёсати, маркетинг деган йўналишлар, соҳа мутахасислари пайдо бўлди. Футбол иқтисодий бирлик сифатида кириб келдими, демак, айнан шу йўналишда чўққига чиқиб бориши керак, энг камида, футбол катта корпорацияларни реклама қилувчи соҳа сифатида бўлиши керак.

Ижтимоий асосларга қурилган собиқ иттифоқ футболи ҳам ўз йўлида ривожланишда давом этди. Ҳар бир республика, шаҳар, туман, қишлоқларда футбол жамоалари ташкил қилинди, стадионлар мухлис билан тўлди, аввало футбол халқ учун, деган шиор устун эди. Шунингдек, собиқ иттифоқ турли республикалардан ташкил топгани учун, бу ерда футбол сиёсий мақомга ҳам чиқди, Украина-Россия, Ўзбекистон – Қозоғистон дербилари, аввало сиёсий даражага ҳам чиқиб кетарди. Бу ерда футболнинг иқтисодий томони мингинчи даражали масала, соҳадан қандайдир пул топиш ҳақида қайғуриш, профессионал йўналишда янгиликлар қилиш, маркетинг, бундай масалалар билан бош қотиришдан фойда йўқ, керак ҳам эмас

Мен бу икки йўналишнинг қайси бири яхши, қайси бири ёмон, деб баҳслашмоқчи эмасман, менимча, бунга ҳожат ҳам йўқ. Айни бугунги кун ракурсидан қарасак, ғарб футболи ютганини, улар бир неча йил одимлаб кетганини кўрамиз. Сабаб? Сабаб шуки, улар бизнинг уйимизга келмадилар, биз уларникига бордик. Яъни, собиқ иттифоқ парчалангач, деярли бутун футбол олами бир тизимда, бир мезонлар эвазига кун кўриб бормоқда ва ўша мезонлар айнан ғарбникидир. Чунки ғарб собиқ иттифоқ тизимини қабул қилмади, аксинча, биз ғарб мезонларини қабул қилишга мажбур бўлдик. Бу вазифамизни жуда қийинлаштириб юборди. Нега?

90-йилларда гуёки бир неча йиллик футбол тарихига, ажойиб ўтмиш юлдузларига эга бўлсак-да, аслида клублар футболи нолдан бошланиши керак эди, тўғрими? Чунки деярли барча жамоалар ижтимоий асослар устига қурилган – хокимиятлар, маҳаллий федерациялар, нари борса илгари давлатники бўлиб, фақат ижрочи раҳбарларга эга заводларнинг қарамоғида эдилар. Шундай давом этиши мумкинми? Йўқ, албатта, чунки биз энди бозор иқтисодиётидамиз, бу шароитда миллионлаб маблағ талаб қиладиган ижтимоий овунчоқнинг бўлиши осон эмас. Навбати билан қачондир ҳаммаси тугаши мумкин. Қаранг, 90-йилларда иккита лигамизда 40 га яқин клубларга эга эдик, ҳозир эса қарийб ярми йўқолиб кетди. У деймиз, бу деймиз, асосий нуқта, асосий сабаб, айнан мана шу ерда: иқтисодий мезонлар устига қурилаётган жамиятда қимматбаҳо, лекин иқтисодий мезонларга терс бўлган қурулманинг мавжуд бўлиши қийинлиги эмасми?

Айтмоқчиманки, энди, биз замонавий футбол ривожидан узилиб қолишни истамасак, иқтисодий футбол яратишга эхтиёж сезамиз. Бусиз иложи йўқ. Лекин шунда ҳам, бояги саволни қайтараман, заводларимиз гуллаб яшнаб, ҳомийлар кўпайиб, иқтисодиёт бир мунча ошиб, ана боринг, клубларимиз хусусийлашса, ғарбга яқинлаша оламизми? Барибир, биз футбол клубчилигида улардан юз йил орқадамиз-ку, тўғрими? Мана шу ерда, ғарбнинг устунлиги равшанлашади, ўтган аср охиридаги иқтисодий мувозанатнинг ўзгариши ғарб футболи бизники орасидаги фарқни янада йириклаштириб юборганди. Шунақа ҳолатга тушдикки, ижтимоий йўналишда давом этиш бизни боши берк кўчага олиб боради, иқтисодий пойдеворлар яратиш учун эса, инсон онгини ўзгартиришдан ташқари, уларникидан бир неча баробар кўп ҳаражатларни тақозо қилади. Тушунтираман.

Айтайлик, ғарбдаги илк клубларнинг тарихини кўринг. Масалан, икки тадбиркор ёки футболга қизиқувчи шахс, чўнтагидаги пулини ўртага ташлайди, ижарага офис сотиб олишади, ён атрофдаги яхши ўйинчилардан бир жамоа тузишади. Жамоа қанақадир кичик тўлов эвазига лигага қўшилади. Мухлислар пайдо бўлади. Улар кўпаяди. Қайсидир босқичда пул тугаши мумкин, аммо унгача яна футбол олдинга силжиган, демак катароқ чўнтакка эга бўлган харидор чиқиши қийин эмас. Кўряпсизми, уларда “клубчилик” футбол билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, узвий ривожланиб борди. Бугунги даражага ҳам портлаш орқали эмас, узвийлик билан, анъаналар ёрдамида аста секинлик билан кириб келди. Хўш, масалан энди биз хусусий клубларга асос солмоқчимиз. Нолдан бошлаб. Худди шу шаклда, сиз ва мен қандайдир пулимизни ўртага ташлаб, клуб тузишимиз, ПФЛ да иштирок этишга арзиа топширимизни тасаввур қила оласизми? Йўқ, албатта. Чунки, юз йил олдинги футбол, унга бўлган муносабатлар, умуман хаёт бошқача бўлган. Энди собиқ иттифоқда хусусий клубни фақат Кэримов, Галицкий каби олигархлар очиши мумкин. Ўшанда ҳам бир неча баробар кўпроқ пул сарфлаш ҳисобига. Ўшанда ҳам, юз йилларга пойдевор бўладиган механизм эмас, хобби сифатида.

Мен собиқ иттифоқда, айтайлик “Спартак” ёки “Пахтакор” футбол билан бирга ривожланмаган демоқчи эмасман. Ривожланган улар ҳам. Лекин яна бояги гап, улар бизнинг тизимга эмас, биз уларнинг тизимига ўтдик. Агар бутун дунё футболи ижтимоийликка қадам қўйганида, биз эмас улар қийналишарди. Масалан, “Вест Ҳэм” раҳбари Лондон шаҳар ҳокимиятига кириб, “биз ҳам шу шаҳар жамоасимиз, бизгаям пул ажратиб беринг” деб, тушунтира олмай, ўлиб кетарди. Ҳозир эса, биз, футбол орқали даромад ҳам қилиш мумкинлигини клубларга тушунтира олмаймиз. Шунақа.

Демак футболнинг юз йиллик тарихи бизга эмас, ғарбга пойдевор вазифасини ўтади холос. Бундан қандай хулоса қилиш мумкин?

Мен бу мулоҳазалардан фақат бир фикрни инкор этишда фойдаланмоқчиман холос – Футбол бизда табиий равишда, ўз ўзидан, айтайлик мамлакат иқтисодиёти ёки инсонлар тушунчаларининг ўсиши, ривожланиши билангина ривожланиб қолмайди. Футбол ривожи фақат қандайдир вақт, кутиш ёки бир нечта жамоаларимизнинг натижаси ёки кимнидир қаердадир футбол клуби сотиб олиши, қолганларнинг унга эршашиши билан ҳам ривожланиб қолмайди. Футболимизнинг чин маънода ривожланиши, дадил силжиши учун катта миқёсдаги проектлар шарт.

Аслида пессимистликка қараб кетаётган мақоламни кескин тарзда яна ўша ижтимоийликка буриб юборганимнинг сабаби бор. Бу Япония. Мана, Япония айнан футбол лойиҳалари ёрдамида ўша ғарб даражасига чиқиб боряпти-ку, тўғрими? Гап фақат японларнинг ривожланган давлатлар қаторида эканида эмаслигини билиб турибсиз энди. Биз ва Япония ўртасидаги фарқ фақат ўша лойиҳаларни танлаш, ишлаб чиқишда асқотади холос. Масалан, биз Япония каби ривожланган эмасмиз, биз японлар каби ўйламаймиз – бу ўзига хосликлар бизда ҳеч қандай лойиҳалар иш бермаслигини кўрсатмайди. Бу фақат, бизга айнан Япония йўли тўлиқ мос бўлмаслиги мумкинлигини кўрсатади холос. Япония ҳам бизга ўхшаб бошладилар, йирик корпорацияларга футбол клублари боғлаб берилди. Аста секинлик билан вазият олдинга силжий бошлади. Уёғига албатта, йўлларимиз айрилиши аниқ. Оддий мисол, ўтган йили ПФЛ томонидан титул ҳомийлик борасида таклиф пайдо бўлди, нарх нисбатан бирмунча арзон эди. Тасаввур қилинг, олий лиганинг титул ҳомийси бўлиш орқали қандай реклама бўлиши мумкинлигини: ҳар ҳафта транслация, “Футбол шарҳи” кўрсатуви, футбол оммавий нашрлари, сайтлар, хорижий ОАВ ҳам баъзида автоматик равишда компанияни реклама қилади. Ғарбда бундай имконият таклиф эмас, тендерга айланиб кетиши мумкин. Аммо биз ҳали бозор шароитидаги рекламанинг ўрни ҳақида етарлича асосланмаганмиз, демак япон тажрибасини шундоғича қўллаш бизга тўғри келмайди, ҳозирча. 

Ёки Хитойни олайлик, улар ҳам шу йўналишда футбол ривожи лойихалаштирилган бўлса-да, қайсидир нуқтада иш тўхтаб қолди. Нега? Хитой Япония эмас, айнан Япония каби изчиллик ва тезлик кузатилмади. Сабаб? Коррупция! Хитой, демак аввал футболдаги коррупция билан курашишимиз керак экан, деб хулоса қилди-да, шу йўналишда иш бошлади. Бир кун тозалайди ва яна бояги лойихасида давом этади. Кўрасиз, Хитой футболи Осиёда етакчиликни қўлга олади бир кун.

Худди шу шаклда, биз ҳам. Япония ва Хитойдан фарқ қиламиз. Демак айнан биз учун лойиҳа керак. Натижани эртагаёқ берадиган терма жамоалар маркази ёки қайсидир футбол соҳасига кўпроқ эътибор қарата бошлаш каби кичик ва шундоқ ҳам бўлиши керак бўлган вазифалар эмас, айнан йўналтирилган, режалаштирилган, ўрганилган, таҳлил қилинган йирик лойиҳаларга мухтожмиз. Том маънодаги силжиш учун. Сабабини айтдим, бусиз биз ҳеч қачон Европа бўла олмаймиз. Биз-ку майли, чидармиз, лекин авлодларимиз ҳам ўша кунларни кўрмай қолиши мумкин. Ҳаракатни бошлайлик.

Мен шу ерда тўхтайман. Уёғига ақлим етмайди. Қанақа лойиҳа кераклигини билмайман. Мутахассис эмасман. Ёзганларим ўша биринчи абзацдаги сичқонлардан бирининг чийиллашига ўхшаса-да, менга машҳур инсоннинг “журналист табиб эмас, оғриқнинг ўзидир” иқтибоси қалқон бўлади. Оғрияпти, бунга шубҳа йўқ.   

Киритилган сана: 12.02.2013 20:12. Ўкилди: 8237 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 18.02.2013 13:17. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 18.02.2013 13:17. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STRATEGUZ
Сана: 13.02.2013 20:11. STRATEGUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STRATEGUZ
Сана: 13.02.2013 20:02. STRATEGUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STRATEGUZ
Сана: 13.02.2013 19:45. STRATEGUZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDULOVJ
Сана: 13.02.2013 15:45. ABDULOVJга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 13.02.2013 10:11. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 13.02.2013 00:33. HOLISга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 13.02.2013 00:15. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 12.02.2013 22:11. ADGJMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 12.02.2013 22:10. ADGJMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 12.02.2013 22:00. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.