Аҳволим "анови"лардан яхши
Баҳо: |
+7; -0
|
Ғалати одамлармиз. Ҳаммамиз. Вазият қурбонларимиз. Яъни маълум бир вазиятнинг ичида туриб мулоҳаза қиламиз, муҳокама қиламиз, куюнамиз, хурсанд бўламиз ва ҳоказо. БАА га қўшимча уч очко олиб берилди, улар бизга етиб олди, вой-дод! Лекин вазиятга тепароқдан, унинг боши-ю охиридан қараб кўрайлик – айнан бешинчи тур олдидан, гуруҳда БАА билан бирга гуруҳни бошқариб туришимизга рози бўлармидик? Албатта!
Йўқ, мен олимпиячиларимизнинг бугунги нурсиз ўйинини олқламоқчи эмасман. Айтмоқчиманки, болаларга баҳо беришдан олдин, уларга айнан мана шу мусобақа учун баҳо беряпмизми, демак аввалги ғалабаларни ҳам унутмайлик. Шунчалик лапашанг бўлганларида, ҳали ҳам гуруҳ ғолиблиги учун имкониятни ўз қўлларида ушлаб турган бўлармидилар? Лапашанг эмаслар. Мавзу тугади.
Хўш, энди нима бўлади? Сочни юлмасдан, вазиятга баҳо беришга ҳаракат қилганимиз яхши. Хаёт ҳам, футбол ҳам тугаб қолгани йўқ. Лондон йўлланмаси ҳали ҳам рўпарамизда турибди. Демак...
Биз тўплар нисбати га кўра энди иккинчи ўринга тушиб қолдик. Бунинг устига БАА терма жамоасида битта қўшимча учрашуви бор – эртага Австралия билан.
Агар Австралия терма жамоаси ғалаба қозонгудек бўлса, cўнгги турда дуранг ҳам бизни қониқтириши мумкин. Икки ҳолат бор. Сўнгги турда Австралия Ироқни ҳам ютадиган бўлса, биз БАА билан дуранг ўйнасак, учта жамоада 9 тадан очко юзага келади. У ҳолда учта жамоанинг умумий тўплар нисбатига қаралади. Бу вазиятда бизнинг нисбатимиз ижобий чиқиши мумкин. бу ҳақида кейинроқ аплашса бўлади, Австарлияни қайси ҳисобда ғолиб чиқиши ҳам муҳим.
Агар эртага дуранг бўладиган бўлса, БАА да 9 очко бўлиб қолади. Бу қўрқинчли эмас, ҳаммаси ўз қўлимизда қолади. Тошкентда БАА ни енга олсак кифоя.
Агар эртага БАА минимал ҳисобда ютадиган бўлса, биз уч очкога орқада қоламиз. Ўша ҳолатда ҳам Тошкентдаги ғалаба бизни Лондонга олиб боради.
БАА икки ёки уч тўп фарқи билан ғалаба қозонадидан бўлса, биз БАА ни икки тўп фарқи билан ютишимиз керак. Ўшанда тўплар нисбати тенг (у ҳолда ўзаро ўйин натижасига кўра биз олдинда) ёки бизнинг фойдамизга бўлади.
БАА тўрт тўп фарқи билан ғалаба қозонадиган бўлса, биз уч тўп фарқи билан уларни енгишимиз керак. Хуллас, тушундингиз-а?
Давом этамиз. Биз Тошкентдаги ўйинда БАА га ютқазмасак, 2-ўрин масаласи деярли нақд. Иккинчи ўрин ҳам йўлланма учун курашиш имконини беришини унутворгандиг-а? Афсуски, эслашга мажбурмиз. Афсус. Кимни сўкиш керак экан-а? Умуман сўкмасак ҳам бўлаверади, тўғрими?
Сабаб? Ўзингизни кўп қийнаманг. Сиқилманг. Европа Чемпионлар лигасини кўринг ана. Кўнглингиз ёзилади. Футболга бунақа ҳисоб китоблар учун кирмагансиз-ку, тўғрими? Бизга эътибоор берманг, биз ёзаверамиз. Аламимизни шунақа қилиб чиқарамиз.
Сизнинг эса аҳволингиз яхши. Анча яхши.
Бир киши қабристонда кетаётган экан. Шериги сўрабди:
-Аҳволинг қалай?
Одам қабрларга ишора қилиб кўрсатибди-да, “мана булардан кўра анча яхши” деган экан. Ҳудога шукр, аҳволимиз ироқликлардан яхши. Шунисигаям шукр. Оптимистликка нима етсин. Саломат бўлинг. Энг муҳими шу.�
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() PTRCK |
Сана: 22.02.2012 21:28. PTRCKга ёзиш |
+0; -0
|
ABITURENT sizga nima deb tirrancha bo'ldim ?
|
![]() XATIRCHIY |
Сана: 22.02.2012 15:18. XATIRCHIYга ёзиш |
+0; -0
|
Ha albatta. Ahvolimiz hattoki Avstraliyanikidan ham yaxshi.
|
![]() KULDASHEV |
Сана: 22.02.2012 14:00. KULDASHEVга ёзиш |
+1; -0
|
Ирокка тех.поражения беришгандаёк айтгандимааа... ирокликлар по кайфу уйнаб ютиб куяди деб. Агар шунака булса даже кенгурулардаям имконият пайдо булади гурухда биринчи булишга деб хам айтгандим. Булиши мумкин булган холатларни узим хам ишонкирамай айтгандим. Лекин айтганим булди. Энди янаги айтадиганларимниям содир булиши кийинрок масала-ю, лекин олдингисига караганда бир мунча енгил. Агар биз сунгги турда нурсиз дуранг уйнаб, Австралия кейинги 2 уйинда ракибларини умумий хисобда 5 туп фаркида ютса марра уларники. БААни 2:0 ютса булади, "жуда хохлашса" Ирокниям 3:0 ютиш кийинмас. Так что хар нарса булиши мумкин хали.
|
![]() MAXIMUS |
Сана: 22.02.2012 11:03. MAXIMUSга ёзиш |
+0; -0
|
Энди ютсак-да, ютмасак п... олдимизда хали улкан йул!!!
|
![]() ABITURIYENT |
Сана: 22.02.2012 09:28. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
Yahyohon. O'zi ahvol shunaqaydi...
Avstraliyani yutgandan keyin shunaqa nastroyeniyada yuruvdik. |
![]() PLANUS |
Сана: 22.02.2012 09:22. PLANUSга ёзиш |
+0; -0
|
маколага кушилган холда бир нарсани айтмокчи эдимки, мухлислар вазият кулидир балки, лекин ОТЖ айбдор, биз улардан галаба кутишимизга уларнинг узи ургантиб куйди. биз уларга яхши булишини хохлаймиз, агар улар кеча ютганларида узлари ишларини осонлаштирган ва кейинги боскич масаласини якинлаштирган булишар эди. Борига шукр, яна яхширок булганида албатта хисоб китобли вазиятлар камрок буларди.
|
![]() ABITURIYENT |
Сана: 22.02.2012 09:19. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
Man umuman Qo'qonliklarni hurmat qilaman. Meni yaqin do'stlarim ko'pincha Qo'qonliklar bo'lishgan. Lekin, kecha bitta tirrancha rosa asabimni buzdi. Bu bilan Qo'qonliklar yomon bo'lib qomaydi. Prosto hamma joyda ham har xil odam bor demoqchiman. Bu PTRCK do'stimga tegishli gap edi. Qahramon akani o'zini tanimasam ham yozganlaridan hurmat qilaman
Futbol haqida esa kecha ikkinchi goldan keyin hayolimda o'yinni sotishganday tuyuldi. Iroqqa emas BAAga sotishgan. Agar bu fikrim to'g'ri bo'lsa (hudo saqlasin) Hamma hisob kitoblar bir tiyin bo'ladi. |
![]() ANTIVIRUS |
Сана: 22.02.2012 09:03. ANTIVIRUSга ёзиш |
+1; -0
|
YAHYOHON | 22.02.2012 07:45
0 Бизни Узбекистон (МТЖ, ОТЖ, ..) бор экан Кахрамон акага хисоб китобга мавзу топилади, бизникилар хам качондир хисоб-китобсиз чикадиган даражага етиб колар. -------------- Энг кизиги бизда сунги тургача имконият йуколмайди. Хар дойим. Демак биз омадли жамоамиз. |
![]() YAHYOHON |
Сана: 22.02.2012 07:45. YAHYOHONга ёзиш |
+2; -0
|
Бизни Узбекистон (МТЖ, ОТЖ, ..) бор экан Кахрамон акага хисоб китобга мавзу топилади, бизникилар хам качондир хисоб-китобсиз чикадиган даражага етиб колар.
|
![]() SHERYURAK |
Сана: 22.02.2012 04:33. SHERYURAKга ёзиш |
+0; -0
|
Maqola uchun rahmat. Nasib etsa biz albatta BAA ni yutamiz va Londonga boramiz. Muallif aytganidek bugun yutib so'ngi turda yutqazsak juda alam qilardik. Endi-chi tayyorgarlikni puhpa qilib yutsak olam guliston. Biznikilar endi ikki baravar kuch bilan o'ynaydi. Kelinglar yigitlarni ruhan qo'llab quvvatlaylik. Haqiqatdan ham bizni ahvolimiz hatto Avstraliyadan ham yahshiku.
|
![]() GAYRATBEK |
Сана: 21.02.2012 23:54. GAYRATBEKга ёзиш |
+0; -0
|
100 йилликка нимадир совга килиш керак 2012 йил факат ЛОНДОН мусобокаси мавжуд шундай экан Ютказиш аза галаба туй хисоблаади (ОТЖ) йигитлар илтимос боринглар Лондонга хеч булмаса музкаймок егани
|
![]() BUXOROGI |
Сана: 21.02.2012 23:53. BUXOROGIга ёзиш |
+0; -0
|
Рахмат Кахрамон ака! Бахтимизга сиздек математик бор, шарта хисоб китоб килиб, соддалаштириб, тушунтириб куясиз:)
|
![]() TARALLABEDOD |
Сана: 21.02.2012 23:15. TARALLABEDODга ёзиш |
+0; -0
|
Яшанг муаллиф, нима бўлганда хам бу бир оддий ўйинку - футбол!
Унда кутилмаган холатлар, мантиққа тўғри келмас натижалар, сўнгги дақиқаларда урилган (ёки ўтказиб юборилган) қувонарли (аламли) голлар бўлиб туради. Шуниси билан қизиқарлику бу ўйин! Агар биз Лондон-2012 йўлланмасидан қуруқ қолган тақдирда ҳам йигитларга, мураббийлар штабига рахмат айтишимиз керак, уларни шаънига хақоратли сўзлар жуда ўринсиз. Бу йигитлар, бу жамоа хали миллий терма жамоа даражасига етишади, бугунги натижа улар учун дарс бўлиб қолади. Бу мағлубият хаётий тажриба-ку! Энди футболчиларимиз хар қандай вазиятда ҳам иштиёқни пасайтирмасликни англаб олишди. Сўнгги тур ўйинида футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келайлик, хар қандай натижада ҳам ўйиндан кейин уларга ташаккур билдирайлик, чунки бизда бундан бошқа Ватан ва бошқа олимпия терма жамоаси йўқ! |
![]() ATSTEYKA |
Сана: 21.02.2012 22:22. ATSTEYKAга ёзиш |
+0; -0
|
Шу ахволда юракка ЕЧЛ сигадими? Мана ЦСКА-Реал ниям курмаяпман.
(чунки свет учиб колдида) |
![]() TURONIY |
Сана: 21.02.2012 22:06. TURONIYга ёзиш |
+0; -0
|
Yaxshi niyat qilib turaylikchi har holda "yaxshi niyat-yarim davlat". Baribir ,,fevral sindromi" ta'sir qildiya?!
|
![]() ASLKOMILJON |
Сана: 21.02.2012 21:56. ASLKOMILJONга ёзиш |
+0; -0
|
ex qaxramon aka yurakka sigmayapti chll sixam
|
![]() ZOKIRPLUS |
Сана: 21.02.2012 21:53. ZOKIRPLUSга ёзиш |
+0; -0
|
Biz baribir chiqamiz olimp ga lekin qachomligi noma`lum.... u-ufff jonga tegdi hisob kitoblar.. UAE-AUS 0-0, nursiz durang yo AUS ning yutug`i biz uchun qulaymi.... Nimalarni nima qilgancha.... ertaga o`yin nechada azizlar aytib yuboringlar Qaysi kanal beradi LIVE
|
![]() ELDARADO |
Сана: 21.02.2012 21:53. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
turi))) yaxshi va nisbatab turi bunaqa buo turadi nechevo
|
![]() TURDIBAY |
Сана: 21.02.2012 21:49. TURDIBAYга ёзиш |
+0; -0
|
Рахмат укиб бироз таскин топдим
|
![]() PTRCK |
Сана: 21.02.2012 21:39. PTRCKга ёзиш |
+0; -0
|
Yashang brat, Qo'qonliksizda baribir :)))
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги