Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
Баҳо: |
+6; -0
|
Кечаги ўйиндан сўнг, сарлавҳадаги савол янада кўпроқ мухлисларнинг тилидан янграган бўлиши эҳтимол, аммо назаримда, айнан кечаги ўйин ушбу саволга энг муносиб жавоб бўлди.
Жавобни албатта, эълон қиламиз, унгача эса, машҳур латифадаги талабага тақлидан “балиқда жун йўқ, жун бўлганида бурга бўларди...” қабилида “Барселона” ҳақида гаплашиб кўрамиз, зеро бахтли оилалар бир бирига жуда ўхшаш, бахтсизларнинг эса доим фарқли сабаблари бўлади. Аввал шу сабаблар ҳақида фикр юритган ҳолда, Гвардиоланинг Мюнхенга келишидан нима кўзланганини пайқашимиз осон бўлади.
Хуллас кеча “Барселона” футболнинг барча кўрсаткичлари бўйичамағлубиятга учради. Тўғри, айнан шу “Барселона”нинг биринчи мағлубияти эмасди, лекин кўпчиликнинг фикрига қўшиламан, айнан кечаги “Бавария” рақибини умуман майдонда хис қилмади, ҳанноверу ҳамбурглар каби топтаб ўтиб кетди. Инқирозми? Даврнинг тугашими?
Бу атамалар ўтган йили ҳам, ушбу мавсумда ҳам жуда кўп янгради, лекин баҳсли янгради. Сабаби инқироз тушунчасини “Барселона” каби клубга қўллаганимизда, бироз бошқа маънони англатади, айнан шу маънонинг турлича тушунилиши мунозараларни кўпайтиради. Мисол учун, жамоа Ла Лигада катта устунлик билан олдинда кетмоқда, ЕЧЛ ярим финалигача етиб келди, ахир кўп топ клублар бу натижани фақат орзу қилишади, тўғрими? Йўқ, гап “Барселона”нинг илгари қайси чўққида бўлганлигида ва ўша чўққига нисбатан “қулаш” феълини қўллашимиз учун “Барса”нинг кучли клуб бўлиб қолаётгани ҳалақит бермаслигида. Энди, кечаям, балки ўтган йили ҳам “Барселона” Европанинг энг кучли клубларидан бири холос, балки энг кучли клуби ҳам бўлгандир, лекин бунгача у эгаллаган чўққи бироз юқорироқ эди, эсингиздами?
Клуб ўз чўққисини бой берар экан, одатда, буни сезиш осон бўлмайди. Ўша таркиб, гуёки, юлдузлар ўзгармагандек, ҳали ҳам ҳар нарсага қодир, баъзи ўйинларда ўша орзуни намойишини кўришингиз мумкин. Бу гуёки, ҳали ҳам жамоа ўша чўққида экани иллюзиясини пайдо қилади ва фақат кечаги каби натижагина барса саволларга нуқтани қўяди. Круиффнинг “орзулар жамоасини” эсланг, ЕЧЛ финалигача яққол фаворит статусини сақлаб қолган, финалда эса “Милан”га худди шу ҳисобда бой берганди.Ўша ўйиндан кейин ҳам “Барселона” Ла Лигада ҳукмронлик қилган, балки ўша ўйингача ҳам “Барселона” чўққидан тушиб бўлганди, лекин фақат 0:4 гина буни расман қайд этганди холос. Кеча ҳам шундай бўлди.
Бу спорт. Доим мувозанат ҳукмрон ва ҳеч ким доим ютавермайди. Аммо ҳар доим мана шу оддий изоҳдан ташқари, конкрет сабабларни излаб кўриш мумкин, улар бор. Ҳа, Виланова Гвардиола эмас. Виланованинг ўрнига шартли равишда Энрике, ҳатто Гвардиоланинг ўзи жамоани боқариши ммукин эди, лекин кечаги ҳолатдан қутулиш мумкинмиди? Менимча йўқ, бу ерда сабаб шартли номларда эмас, шартли муносабатда. Нафақат мураббийлар, балки футболчилар борасида ҳам. Тушунтираман.
“Барселона” 5 йил олдин дунёга революцион услубни олиб кирди. Аниқроғи, мавжуд услубни мукаммал даражада такомиллаштирди ва дунёга тақдим этди. Барча унга махлиё бўлди, барча уни ўзлаштиришга ҳаракат қилди, барча унга ўхшашга ҳаракат қилди. Бир сўз билан айтганда, “Барселона” урфга айланди. Жамоани фақат футбол тарихидаги жамоалар билан солиштирдилар. Бу табиий.
Яна бир эътиборли жиҳат шунда эдики, ўша “Барселона”ни “Барселона”нинг ўзи яратиб тақдим қилди, яъни деярли бутун таркиб клуб академияси тарбияланувчилари эди. Бунақаси умуман даҳшат, тўғрими? Ҳа, бу жуда зўр, лекин шу билан бирга хавфли. Жамоа ўйин услуби фақат схема ва тактикалардан эмас, фалсафа ва руҳиятни хис қилишга айланди, энди манаман деган юлдузлар ҳам ҳақиқий “барселон” бўлишлари жуда қийин эди. Эсланг, сўнгги беш йилликда четдан келган қайси футболчи максимал даражада жамоага қўшила олди? Иброҳимович, Афеллай, Санчес кабиларни қўя туринг, ҳатто бегона бўлмаган Вилья ёки Фабрегасчи? Ёмон ўйнашмаяпти, аммо бошқа савол: бу футболчилар “Валенсия” ва “Арсенал”да яхшироқ эмасмидилар? Ёки тескари тарафдан оламиз, “Барселона”да юлдуз бўлган футболчи бошқа топ клублардаям шундай ўйнай оладими? Мен масалан, Педрони ҳеч қандай топ клубда тасаввур қила олмайман ва бошига Кркичнинг куни тушиши мумкинлигига кўпроқ ишонаман.
Бу ҳолат “Барселона”ни ёпиқ жамоага айлантирди. Бу қанчалик хавфли? Фалсафага, бошқача қилиб айтганда академияга қарамлик “Аякс” ёки “Атлетик” каби клубларга зарар келтирмаслиги мумкин, аммо мақсадинг ҳар доим ва ҳамма турнирларда ғалаба қозониш бўлар экан, ўзингни ўзинг чеклаган бўласан. “Ла Масия”га қарам бўлдингми, демак сен ҳар беш-ўн йилда янги Месси, янги Иньесталарни “ишлаб чиқаришга” мажбурсан. Бунинг иложи йўқ, тўғрими? Энг ёмони, танқисликни трансферлар орқали ҳал қилиш ҳам жуда қийин, айтдим-ку, ўша фалсафага мос келтириш керак. Яна ёмони, керакмас футболчиларни сотиш ҳам қийин, “Барселона” бир машҳур рассомнинг асари сингари, ҳар бир нуқта ўша асарнинг бир қисми сифатида бебаҳо, алоҳида эмас. Натижада, клуб замонавий футболдан ажраб қолади, ахир клубнинг оёғи аллақачон ердан узилган – ё доим ўз имкониятинг ёрдамида ўша даражада қоласан, ёки шунғийсан. Бошқа йўли йўқ. Энди клуб ўша ўзи яратган фалсафа ва услубдан бошқасини ривожлантира олмайди. Хўш, қаерда қийналяпмиз? Бош билан ўйнашдами? Хўп, икки учта бўйи баланд ҳимоячиларни сотиб оламиз. Лекин бу ерда қурбон ҳам тайёр, янги фазилатларни клуб услубига киритиш мисолида, эски пойдеворга зарба беришга мажбурмиз, ахир ўша бўйи баландлар таркибга киришиб кета олмасачи? Киришиб кета олишмайди, чунки Гвардиола бу “Барселона”ни қурганида, бурчак тўплари жарима майдонига ҳаволатиб узатилмаган, узоқдан зарба беришлар алоҳида кўрсатма эмасди. Фишка бошқа эди. Хўш, энди ўша эски фишка ишламай қола бошлагач, бурчак тўпларини жарима майдонига узатишни бошлашдан қанчалик фойда? Ҳеч қанчалик. Буни Пеп тушунмаган деб ўйлайсизми? Буни Виланова билмасди, деб ўйлайсизми? Жуда яхши билишарди. Қандайдир схематик ўзгаришлар, тушунарсиз таркиблар ва трансферлар айнан “кечаги келажак”дан қутулиб қолишга қаратилганди, десам, ишонаверинг.
“Барселона” ҳақида илгари ҳам кўп гаплашганмиз. Ўша барчани ўзига қаратган чўққидан қачондир тушиши мумкинлигини ҳам кўп бор таҳмин қилганмиз. Бу башорат эмас, қоида. Табиий ҳолат. “Барселона” келаси йили ҳам барча турнирларда ғолиблик учун курашади, “Барселона” ҳатто “Бавария”ни 5:0 ҳисобида енгиши мумкин. Лекин биласизми, энди ўша 5:0 системанинг эмас, инсонларнинг ғалабаси бўлади, тизимнинг эмас, вазиятнинг оқибати бўлади, бунга шубҳа йўқ.
“Бавария”га қайтамиз. Хўш, бу жамоага Пеп Гвардиола нима учун керак? Жуда кераклигини пайқадингиз, менимча. Йўқми? Кеча “Бавария”га намойиш қилган мукаммалликка яқин футболга ўзгариш керак эмасми? Бундан ортиғи бўлмайди, тўғрими? Ўлманг, бундан ортиғи бўлмайди. Кейинги йили бундан ортиқ бўлмайди. Стоп.
Футболда азалдан немислар барқарорликнинг тимсоли бўлиб келадилар. Ўтган асрда бу терма жамоа миқёсида ёрқин кўринган. Германия терма жамоасининг салкам эллик йилдан ортиқ давр мобайнида бошқарган мураббийлар ҳаракатига эътибор беринг. Тайинланган ҳар бир бош мураббий, тайинланишидан олдин, эски бош мураббийга ёрдамчи сифатида фаолият олиб борган. Янаям қизиғи, ҳар бир мураббий қандайдир катта ғалабадан кейин истеъфога чиқарилган. Бу қандайдир система, ривожланишни бир маромда ушлаб туришга бўлган ҳаракат, назаримда. Ҳар бир қарор маълум бир асос устида берилади, эмоция умуман кейинги даражада бўлади. “ЕЧЛ ни ютди-ку, демак, яна бир йил имкон берайлик, хафа бўлмасин, хунук бўлмасин” қабилидаги муносабат Ди Маттеога нисбатан бўлиши мумкин, Хайнкессга эмас.
Хайнкесснинг “Бавария”си бир неча йилдан бери деярли бир хил таркибда ўйнаб келяпти. Сўнгги тўрт йилда "иккияриминчи"чи марта финалга чиқди жамоа. Амалга оширилган трансферлар ҳам кескин эмас, асосан ротацияга имкон яратиш ва чизиқларни мустаҳкамлаш учун холос. Шачири, Мартинес, Манджукич каби футболчиларнинг ўхшаши “Бавария”да аллақачон бор эди. Навбатдаги трансфер, масалан Гетце ҳақида шунақа дея оламизми? Йўқ! Қаранг, ўтган йили “Бавария” барча турнирларни бой берган бўлса-да, мураббий алмашмади. Қайсидир маънода, бу йилги “Бавария” Хайнкесс жамоасининг чўққиси бўлиши керак эди, назаримда. Куздаёқ бу фараз ўз исботини топа бошлади ва клуб менежменти янги йўналиш устида иш бошлашди. Келаси йили Роббен, Лам, балки Рибери каби муҳим мурватларда пасайиш рўй бериши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Қизиқ фараз янграяпти. Агар бу йили “Бавария” барча совринларни ютиб олса, келаси йили мураббий алмаштиришдан нима наф? Ахир ҳаммаси жойида-ку, дейиляпти. Энди, юқорида билдирилган барча фикрлар аксини, яъни айнан бугунги “Бавария” энг чўққига чиққани учунам, янгиланишга эхтиёж сезилмаяптими? Нега бу йил зўр ўйнаётган клуб янаги йилиям худди шундек ёки янада яхшироқ ўйнаши шарт, деб ҳисоблаймиз, ахир амалиётда бунинг аксини кўрсатадиган мисоллар тиқилибю ётибди-ку? “Бавария”да қайсидир ёрқин даврни ўз вақтида якунлаш билан, бурилишга мойил тайинлов ва трансферлар орқали, бир неча йилдан сўнг, кечаги 0:4 га ўхшаш айбсбергни четлаб ўтишга ҳаракат сезилмаяптими? Игорь Крутой ва Ирина Аллегрованинг машҳур дуэти беихтиёр қўлоқларим остида янграяпти, “давай, уйдем сейчас...” миди?
P/S Мақолани бошқа сайт ва нашрларда муаллиф рухсатисиз чоп этиш мумкин эмас.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 20:10. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 20:10. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
KINGRAUL |
Сана: 27.04.2013 19:01. KINGRAULга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 24.04.2013 21:51. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ARXEOLOG |
Сана: 24.04.2013 19:52. ARXEOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ARXEOLOG |
Сана: 24.04.2013 19:51. ARXEOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SKYWORTH |
Сана: 24.04.2013 19:09. SKYWORTHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SKYWORTH |
Сана: 24.04.2013 19:09. SKYWORTHга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SILBURN |
Сана: 24.04.2013 18:36. SILBURNга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
UZBEKISTONIM |
Сана: 24.04.2013 18:32. UZBEKISTONIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
JADROO |
Сана: 24.04.2013 17:58. JADROOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ZIMISTONIY |
Сана: 24.04.2013 15:20. ZIMISTONIYга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
ZIMISTONIY |
Сана: 24.04.2013 14:47. ZIMISTONIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ZIMISTONIY |
Сана: 24.04.2013 14:46. ZIMISTONIYга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BIOLOG |
Сана: 24.04.2013 14:28. BIOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BIOLOG |
Сана: 24.04.2013 14:28. BIOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BIOLOG |
Сана: 24.04.2013 14:28. BIOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BIOLOG |
Сана: 24.04.2013 14:27. BIOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SPITAMEN |
Сана: 24.04.2013 14:04. SPITAMENга ёзиш |
+2; -0
|
0
|
BAHROMJON |
Сана: 24.04.2013 13:50. BAHROMJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
GOLBOLSIN |
Сана: 24.04.2013 13:00. GOLBOLSINга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BAHROMTM |
Сана: 24.04.2013 11:47. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 24.04.2013 11:22. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DILBEK |
Сана: 24.04.2013 11:22. DILBEKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BAHROMTM |
Сана: 24.04.2013 11:19. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 24.04.2013 11:12. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ASTONMARTEN |
Сана: 24.04.2013 11:11. ASTONMARTENга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BAHROMTM |
Сана: 24.04.2013 11:05. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ATSTEYKA |
Сана: 24.04.2013 10:56. ATSTEYKAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
INOMOVBEHRUZ |
Сана: 24.04.2013 10:20. INOMOVBEHRUZга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
INOMOVBEHRUZ |
Сана: 24.04.2013 10:19. INOMOVBEHRUZга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
INOMOVBEHRUZ |
Сана: 24.04.2013 10:18. INOMOVBEHRUZга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 24.04.2013 09:54. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги