Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Оч қора" ранг

Баҳо:
+1; -0

Янги йил ғалати хабар билан бошланди. “Пахтакор” клуби матбуот ҳизматининг хабар беришича, энди клубда “бош мураббий” лавозими бекор қилинган. Хабар беришларича, 2 январь куни �Пахтакор� футбол клуби акциядорлари йиғилиши бўлиб ўтган. Унда жамоа бошқарувига доир бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган “Энди клуб бошқарув тизими, жамоа ва академиянинг натижалари учун асосий жавобгар шахс – менежер лавозимини жорий этамиз. У жамоаларнинг натижаларига масъул бўлади, – дейди клуб президенти Ботир Раҳимов.

Уёғини таҳмин қилиш жуда осон - шу кунгача клуб вице-президенти сифатида ишлаб келган Самвел Бабаян жамоа менежери этиб тайинланган.

Бир қараганда, ҳеч нарса ўзгаргани йўқдек, “менежер” деган атама футболга бегона эмас, аксинча, Европада, ва ҳатто Японияда бу атама айнан бош мураббийларга нисбатан ҳам кенг ишлатилади. Бундан ташқари, Самвел Бабаяннинг мураббийлик маҳоратига шубҳа йўқ, у олий лигамиз бош мураббийларига қўйилган талаб - ПРО лицензиясига эга, шунингдек, шу пайтгача жамоада ишлаган барча мураббийлар Бабаяннинг чуқур футбол билимига эга эканлиги-ю, унинг маслаҳатларига қулоқ солиб кам бўлмаганликлари ҳақида гапириб келганлар.

Айниқса, аслида шу пайтгача клубдаги норасмий мураббий Бабаян бўлганини-ю, энди, шу ҳолат расмийлашиб, қонунийлашиб, барчаси ўз ўрнига тушганини ва энди, “Пахтакор” мухлислари ҳар доим чинакам айбдор ёки қаҳрамон ҳақида аниқ билимга эга бўлишларини айтиб, воқеада ижобий тус бераётганлар бор.

ОАВ га ҳам осон бўлади, натижа ёмон бўлдими, айбдор бош мураббийми ёки Бабаяннинг трансфер сиёсатими деб каллани қотириб ўтиришмайди – ҳаммаси шаффоф. Аммо кимгадир истеъфо бериш ёки жазолаш ҳуқуқи аслида мухлисларда ёки футбол жамоатчилигида эмас, клуб раҳбариятида, бошқача айтганда акционерларида эканини эътиборга олсак, масалага чуқурроқ қарашимизга тўғри келади. Хўш, “менежер” нима дегани ўзи?

Аввало, “клуб менежери” ва “жамоа менежери” деган тушунчаларни фарқлаб олиш керак. Клуб менежери, яъни клуб бошқарувчисининг бошқарув доираси жуда умумий бўлиб, клубнинг иқтисодий ва маркетинг фаолиятининг ҳам қамраб олади. Ушбу вазифани спортдан кўра, иқтисодий бошқарувга яқинроқлигини таъкидлаш жоиз. “Жамоа менежери” деганда, ўша биз билган “мураббий”лик соҳасини тушунамиз. У шунчаки жамоани шуғуллантиришдан ташқари, жамоа услубини шакллантириш, маълум маънода трансфер сиёсатига ҳам аралаша олиш ҳуқуқига эга. Қисқа қилиб айтганда, жамоа кўрсатаётган ўйин услуби, сифати, қўлга киритилаётган натижаларга тўлиқ жавоб беради.

Ҳар икки соҳани умумлаштиришнинг бошқарувга қандай қулайлик ва зарарлари бор?

Масалан, ўтган йили “Арсенал” Робин ван Персини сотишга мажбур бўлди. Бош мураббий Арсен Венгер унинг сотилишига қарши эди. Шартнома мудати тугашига ҳали бир йил бор, ўша бир йилда ҳужумчи жамоага ёрдам бериши керак, деб ҳисоблади. Аммо клубнинг жамоа ўйинидан ташқари, бошқа манфаатлари ҳам бор. Робин шартнома муддати тугагунча клубда қолса, кейин эркин агентга айланади, клуб уни бепул қўйиб юборишга мажбур бўлади. Трансфер орқали эса, жамоа қандайдир маблағга эга бўлиши мумкин, шундай бўлди ҳам. Венгер ўша йилни Робин ван Перси билан эмас, Оливье Журу билан бошлади.

Агар Венгер мураббийликдан ташқари менежер ҳам бўлганида, Робинни сотишга рози бўлмасди ва клуб бир неча миллион пул йўқотарди. Агар ўша пайт Жон Кесвик жамоа президентлигидан ташқари бош мураббийи бўлганида, Робинга қўшиб, Уолкоттни ҳам сотиб юборарди пулга қизиқиб, ва жамоа ўйинига жиддий путур етарди.
Клуб менежментида бош мураббийнинг ўрни фақат ва фақат - жамоа ўйини сифати ва натижасига боғлиқ равишда дахл қилиши керак холос. Ортиқ эмас. Трансфердан тушадиган маблағлар бош мураббий учун ҳеч қанақа касбий ёки шахсий (фойдадан улуш, масалан) манфаатни акс эттирмаслиги керак. Мураббийнинг кўпроқ пул тушса, бошқа футболчилар сотиб олиш учун кўпроқ пул беришади, деб ўйлаши, мустасно албатта.
Фергюсон Роналдуни сотишга рози бўлганининг сабаби, пул эмас, Роналдунинг ортиқ "МЮ" га фойда келтира олмалигини билганидан эди. Ўйинчи сифатида. Шунинг учун ҳам, ундан тушган пулнинг атиги 15 миллионини Фергюсонга, трансфер учун беришди холос. Виллаш Боаш эса Бэйл трансфери "Тоттенхэм" ўйинини кучсизлантиради, деб билди. Шунинг учун ҳам, Бэйлдан тушган пулнинг ҳаммаси бошқа футболчиларни сотиб олиш учун сарфланди. Кўряпсизми фарқни? Ҳар икки ҳолатда ҳам, Фергюсон учун ҳам, Боаш учун ҳам футболчи учун тўланган пуллар охирги даражали жиҳат бўлмоқда.�

Айтмоқчиманки, ҳар қандай клуб бошқаруви бир бирига чамбарчас боғлиқ бўлган мана шундай манфаатлар устига қурилади ва бу соҳалар бир-бирига яқин кўринса-да, бутунлай бир бирига тескари, тез-тез тўқнашадиган соҳа ва айни пайтда бир инсон бу икки соҳани бирлаштириши асло мумкин эмас, менимча. Атайлаб қилганим йўқ, лекин яна ўша гап, ўзбек футболидаги бундай ҳолатлар, болаликдаги ўша кинони, ўзи билан ўзи шахмат ўйнай оладиган хиссиз роботни эсга солиб юбораверади. Хиссиз роботни...

Тасаввур қилинг, келаси йилнинг охирида Бабаян акционерлар олдида ҳисобот беради. Хўш, бош мураббий сифатидами ёки клуб менежери сифатида? Бирламчи сифатида, жамоа кўрсатган ўйин сифати ёки қўлга киритилган натижалар олинадими ёки қандайдир иқтисодий ютуқлар, маркетинг фойдаларими?

Тасаввур қилинг, “Пахтакор”нинг энг яхши ўйинчи учун яхшигина пул ваъда қилишяпти. Ҳақиқий бош мураббий бунга ҳеч қачон рози бўлмайди, футболчи кетса, ўйин сифати бузилишини яхши билади. Ҳақиқий бош мураббийни ўша футболчи учун тўланаётган пуллар қизиқтирмайди. Ўша пуллар унинг фаолият доирасида эмаслигини билади. Ҳақиқий мураббий фақат ўз иши билан шуғулланади.

Клуб менежеричи? У учун жамоа ўйини ва натижаси билан биргаликда, клубга келадиган пул ҳам муҳим. Чунки ўша пуллар унинг менежер вазифасидаги қандайдир муаммоларини ечиши мумкин.

Жамоа ўйини, унинг сифати доим, ҳар доим клубнинг иқтисодий манфаатлари (аҳволи билан эмас) билан ҳамоҳангликка интилади. Қайсидир нуқтада иқтисодий муаммони ечиш учун футбол қурбон қилинади, айтганимдек, трансфер шаклида. Мухлисларнинг ёки акционерларнинг “Нега жамоа натижалари ёмонлашиб кетди?” деган саволига, “ахир пул йўқ эди, фалон ўйинчини сотиб, ойликка ишлатдик” қабилидаги қарорни эшитишади.

Ҳа, бунинг ўрнига, бош мураббийнинг “бир футболчимни қаршилигимга қарамай сотиб юборишди” деб бахона қилиши, клуб менежерининг “пул йўқ эди, шунинг учун сотишга мажбур бўлдим” дейиши, яъни ҳолатнинг муаммо ўлароқ юзага чиқиши яхшироқ эди, келажакда бундай ҳолатларнинг олди олинишга ҳаракат қилинармиди... Мураббий сифатида менежер хатолари, менежер сифатида мураббий хатолари таҳлил қилинармиди? Барчаси бир кишининг миясида, ёпиқ қозонда ҳал қилингандан кўра, манфаатлар тўқнашармиди... шу яхши эмасмиди, аслида?

Ҳа, ҳеч нарса ўзгармагандек, аслида. Илгари ҳам шунақа эди. Энди расман шунақа бўлди. Яхшироқку, аввалги ҳолатдан, деб ўрганиб қолгандирмиз. Лекин аввал ҳам нотўғри эди-ку, аслида? Иккита нотўғрини солиштираётиб, “тўғрироқ” деган сифатни ишлатиш қанчалик оддий ҳолга айланиб боряпти, дўстлар? Нотўғри ҳеч қачон “тўғрироқ” бўлмаслигини тушуниб етиш керакмасмикин... Бу ҳолат мухлислар ёки жамоатчилик олдидаги очиқлик сари йўл эмас, нотўғри ҳолатни тўғри дейишдан уялмаслик даражасигача бориб етилмаяптимикин..?

 

Дарвоқе, ОФК ва ПФЛ нинг лицензиялаш сиёсатига кўра, ҳар бир клуб алоҳида менежер ва бош мураббий лавозимига эга бўлиши шарт, деб белгиланган. “Пахтакор” лицензияни қанақа қилиб оларкин?

Киритилган сана: 03.01.2014 19:28. Ўкилди: 8805 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


DOMULLO
Сана: 07.01.2014 15:29. DOMULLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AXILLES
Сана: 06.01.2014 16:13. AXILLESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELKAYYOT
Сана: 04.01.2014 12:00. ELKAYYOTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELKAYYOT
Сана: 04.01.2014 11:59. ELKAYYOTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CHEMPIONM
Сана: 04.01.2014 11:13. CHEMPIONMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 04.01.2014 10:51. SERIYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 04.01.2014 10:51. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALIANARENA
Сана: 04.01.2014 10:41. ALIANARENAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALIANARENA
Сана: 04.01.2014 10:41. ALIANARENAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALIANARENA
Сана: 04.01.2014 10:40. ALIANARENAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALIANARENA
Сана: 04.01.2014 10:40. ALIANARENAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALIANARENA
Сана: 04.01.2014 10:39. ALIANARENAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALIANARENA
Сана: 04.01.2014 10:39. ALIANARENAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 03.01.2014 23:35. KNYAZга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 03.01.2014 23:25. KINGISBACKга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 03.01.2014 22:39. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 03.01.2014 21:02. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 03.01.2014 20:27. FOREIGNERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 03.01.2014 20:21. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBITGERMAN
Сана: 03.01.2014 19:53. SOBITGERMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.