"Барселона"да инқирозми?
Баҳо: |
+0; -0
|
Мадриднинг кечаги ғалабасидан сўнг, интернет оламида ўзига хос солиштирма пайдо бўлди. Етти йил олдин Роналдиньо бошчилигидаги “Барселона” “Бернабеу”га ташриф буюрган ва худди кечаги меҳмонлар каби барча жабҳаларда рақибини мағлуб этганди. Ўйин охирига келиб, мадридлик ишқибозлар ўрниларидан турган ҳолда бразилиялик феноменни олқишлагандилар. Вараннинг голидан сўнг, мен ҳам, айнан ўша ўйинни эсладим, лекин Криштиануни олқишлаётган барселоналикларга кўзим тушмади. Менда бағрикенглик ўлчовида тарафларни солиштириш ният йўқ. Одатда мухлисларда пайдо бўладиган “тан олиш”, “олқишлаш” каби бу жараёнлар табиий равишда пайдо бўлади ва одатда, рақибнинг ўша ўйиндагина эмас, умуман қўл этмас даражада кучли эканига таслим бўлишни англатади. Кечаги ўйин картинаси ўша “0:3” у “2:6”лардан буткул фарқ қилмаса-да, жамоаларнинг бугунги футболдаги умумий мақоми ва реал ҳолат бир бирини олқишлашни тақозо қилмайди. Менимча.
Яъни икки ой олдин “Реал”даги муаммоларни инқирозга йўйишганда, бу фикрга қўшилмаганим сингари, бугунги “Барселона” инқирозини ҳам у қадар бўрттириб юборишни истамасдим. Аввало, инқироз тушунчасида айнан нимани тушунишимизни аниқлаб олишимиз лозим. Биласизми, футбол инқирози тубдан ўзгаришни, янгиланишни талаб қилади, ҳар икки жамоада турли даврларда пайдо бўлган бу пасайиш эса, конкрет ва очиқ муаммолар туфайли юзага келганди. Моуриньо бор жойда қандайдир муаммо чиқиши керак бўлса, албатта, турли келишмовчиликлардан иборат бўлади. “Барселона” эса ўзига хос тарзда, масалан, ўйин механизмида муаммолар пайдо бўлиши билан пасайиш кузатилади. Бу табиий.
Иккинчидан, айнан “Барселона”га нисбатан инқироз тушунчасини янада осонроқ ишлатишга ўрганиб қолганмиз. Жамоа шундай чўққига чиққандики, энди ҳар қандай қийинчилик, ҳар қандай совриндан қуруқ қолиш қандайдир пасайишнинг бошланиши қабилида тушунилаверади. Лекин биласизми, ўша ҳаммани ҳайратланишга мажбур қилган буюк “Барселона” аллақачон йўқолиб кетган. “Барселона” аллақачон ўша асрнинг энг буюк жамоаси мақомидан тушиб, оддий кучли жамоага айланган. Сиз нима, “Барселона”нинг пасайиши деганда, Сегундага тушиб кетиш ёки қаторасига мураббий алмаштиришни кутганмидингиз? Шунчаки, жамоа шу даражада юқорилаган эдики, сезиларли пасайиш билан ҳам, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб турибди, барча совринлар учун курашни давом эттирмоқда, таркибда ҳали ҳам ажойиб футболчилар тўп сурмоқдалар ва ҳоказо. Аммо эндиги вазифаларни олдингидек осонлик билан ечиш мумкин эмаслиги янгилик эмас.
Кечаги мағлубият ким учундир бомбасимон портлагандир, лекин эътибор берсак, “Барселона” бир йилдан буён жиддий жамоалар билан қийинчиликка учраб келаётганди. “Реал”га қарши ўйинларда Ла лига ва Суперкубок бой берилди, “Челси” ЕЧЛ ни илиб кетди, “Милан” билан қийин вазият ва мана, Испания кубоги ҳам бой берилди. Бу тенденцияни Тито Виланова давридаги рекордсимон ўйин унуттиришга улгурганди. Аммо унинг кетиши жамоада янги муаммони пайдо қилди.
Роура! Мағлубиятнинг асосий сабабчиси сифатида бу шахсни кўрсатиш жуда осон. Ҳам қийин. Гуёки у ҳеч қандай сезиларли хатоларга йўл қўймаётгандек, таркибда ҳам, тактикада ҳам. Ҳамма гап шунда.
Яхшилаб эътибор берсангиз, мен гуёки ўзимга ўзим қарши чиқаётгандекман. “Барселона”да инқироз йўқ, деяпман, лекин ўйиндаги пасайишлар ва кучли жамоалар билан бўлаётган муайян муаммоларни муҳим даражага олиб чиқяпман. Агар жамоа кучли жамоалар ёки мукаммал ташкиллаштирилган ҳимояга қарши нуқул муаммога дуч келаверса, шунинг ўзи ислоҳотталаблик эмасми, дейиш ҳам мумкин, шундаймасми? Энди фарқ тушунтираман – илгари “Барселона” шундай механизм эдики, ўз ўйини билан ҳар қандай жамоани сочиб ташлай оларди, жамоалар унинг ўйинига мослашишга мажбур ва кўпинча буни уддалай олмасдилар. Ҳозир ҳам “Барселона” кучли клуб, аммо ҳамма қатори катта ўйинларда муаммоларга дуч келади. Асосий савол: ўша муаммолар ечиладими ёки йўқми? Мана бу ерда мураббий қўли керак бўлади, энди “Барселона” юқори мақсадларни бажариш учун, мана шунақа ўйинларга алоҳида эътибор қаратишга, рақибни ҳам ўрганиш, қандайдир тактик режалар ишлаб чиқиш, керак бўлса, рақибга мослашишга мажбур. Икки йил олдинги “Барселона” билан бугунгиси ўртасида айнан мана шу фарқ бор. Жамоанинг кучсизларга қарши иш берадиган умумий механизми ишдан чиқмади, аммо конкрет ўйинларга бўлган муносабат ўзгаришга мухтож. Энди “Барселона” ҳар қандай жамоага қарши ўз “тики така”мизни ўтказа оламиз деган йўналишни танласа, муаммолар катталашиб бориши мумкин. “Барселона” ўша машҳур устунлик ёрдамида ғалабанинг бошқа омилларига бемалол кўз юмиши мумкин эди. Мисол учун, бош билан яхши ўйнаш шарт эмас, у қадар бўйдор футболчиларга эхтиёж йўқ, тезкорликка эътибор бермаса ҳам бўлади ва ҳоказо. Буларнинг барчасига қарши “Барселона”нинг ўз фишкаси бор, қандайдир стандарт вазиятлар, футболчилардаги универсаллик талаби бажарилмасди. Натижада ўша тезкорлик, ўша стандарт вазиятлар жамоага муаммо туғдирмоқда, барчани ювиб юборадиган пойдевор эса олдингидек мукаммал эмас.
Яна баъзилар таъкидлаётганидек, “Барселона”нинг машҳур услуби инқирозга юз тутмади. Аксинча, жуда кўп жамоалар ўзлаштириб, яхшигина натижаларга эришмоқдалар. Шунчаки, бу энди янгилик эмас, энди, мана шу пойдевор устига конкрет мураббийлик стратегиялари ва қарорларига эхтиёж сезилади, шу холос. “Милан” ва “Реал”га қарши ўйинлар деярли бир хил тенденцияни намойиш қилди – негадир “Барселона” рақибдан қатъий назар ўз ҳолича ўйинини намойиш қилмоқчи бўлди, уни яхшилаб ўрганган ва мукаммал режа тузган рақиб эса, ҳар бир кўрсаткичда “Барселона”ни тор мор этди. Балки Роура икки йил олдинги баъзи ўйинларда “Барселона”ни бошқарганда муваффақиятлироқ чиқарди, сабаби ўшанда ўйинни бузиб қўймаса, керакли таркибни танласа бўлди. Ҳозир эса, бундай ўйинларнинг ҳар бирида янгилик шарт.
2008/09 мавсумдаги Гвардиолани яхши эслайман. Иккинчи классико Мадридда бўлиб ўтди. Мезбонларни ғалабадан бошқаси қониқтирмасди. Ўшанда Гвардиола ўзининг ноодатий қарори билан барчани ҳайрон қолдирганди. Хави+Иньеста жуфтлиги жамоанинг асосий қуроли экани ва ҳар қандай рақиб айнан мана шу нуқтани зарарсизлантиришга ҳаракат қилиши табиий эди. Пеп ЭтоО ни ўнг қанотга ўтказди ва биринчи марта Месси марказда ҳаракат қилди. Месси+Иньеста+Хави учлиги бир бирига жуда яқин ҳаракат қилган ҳолда, “Реал” марказини сочиб ташлади. Меҳмонла 6:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ёки икки йил олдинги ЕЧЛ ярим финали, кутилмаганда, Афеллайнинг майдонга тушиши ҳал қилувчи аҳамият касб этганини эслайлик. Ўз навбатида Виланова ҳам бош мураббийга айлангач, ўз имзосини қўя бошлагани, дадил тактик ўзгаришларни амалга оширишни бошлаганини ҳам таъкидлаш лозим. Мана шу жиҳатдан Роура бош мураббий эмаслиги панд бермоқда.
Йўқ, унинг футболдаги билимларини шубҳага олишни истамайман. Айнан шу Роура “Милан”га учта гол уриши мумкин, агар кеча илк имкониятни Месси голга айлантирганда, “Реал”ни ҳам енгиши мумкин эди. Энг муҳими, бу натижаларнинг воқеалар ривожига боғлиқ бўлиб қолганидир. Агар Месси голни уриб, жамоа кейинги босқичга ўтганида, Роурани эмас, “Барселона”ни мақтардик, ва тўғри қилган бўлардик. Чунки бундан фарқли воқеалар ривожига нисбатан Роурада ҳеч нарса топилмади. Адашяпман, Роурада бундай хаёллар, режалар, тажрибалар борлигига шубҳа йўқ – аммо бош мураббийга хос бўлган энг муҳими – қарор чиқариш масъулияти йўқ. Барибир маслаҳат бериш билан қарор чиқариш ўртасида катта фарқ бор, машғулот ўтказиш билан ўйнаш ўртасида ҳам.
Роура барибир бош мураббий эмас, у фақат ўзиники бўлган қандайдир чизги беришни ва ушбу қарор оқибатини ўз бўйнига олишни истамайди. У ҳали “Эспаньол”ни бошқариш ҳаққини ҳам қозонмай туриб, “Эл Классико”да мураббийга айланяпти, эътибор беринг. Бу гуёки, бировнинг машинасини бошқаришдек гап, қанчалик тажрибали бўлманг, барибир қўшимча хаяжон бўлади, тўғрими? Фергюсоннинг ажойиб ёрдамчиси мураббий сифатида ҳали ҳам футболдаги ўрнини топа олмаётганини эсланг, Роура эса ҳатто бунга даъво ҳам қилмаганди. Балки аввалдан шарт шундай бўлгандир, “ҳеч нарсага тегмасдан” бошқариш айтилгандир. Миландаги нурсиз ўйиндан сўнг яна Хавини асосий таркибга тушириш шунга далолат қилмаяптими?
Албатта, “Реал” ва Роналдунинг ажойиб ўйинини эътироф этмаслик нотўғри. Моуриньо рақибга мос жуда тўғри ва аниқ тактика танлади. Бу режа тўлиқ ишлади ва натижа берди. Сабаб ҳақида мулоҳаза қилсак, яна ўша мавзуга бориб қолаверамиз: Моуриньо “Барселона”нинг қандай таркиб ва тактикада майдонга тушишини олдиндан аниқ биларди. Аниқ биларди.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() JAHONGIRCOM |
Сана: 01.03.2013 07:37. JAHONGIRCOMга ёзиш |
+0; -0
|
Хакикатдан хам Барселона бир–икки маглубият билан синадиган жамоа эмас!Бу ерда яна бир мухим жихат борки,бу Каталониядаги баскларнинг мустакилликка интилиши ва бунинг испан хукуматига ёкмаётганидир.Барса,бу каталониянинг ифтихори,деярли миллий рамзи хам,шунинг учун Барселонадан учралган хар бир маглубият киролликка наштардек ботиши табиий хол.Шундай экан,хар канча астрономик сумма эвазига булсада,юлдузлар Мадридга таклиф этилаверади,Янги мураббийга эса,ЕЧЛдаги муваффакиятдан кура,биринчи галда,Барсанинг гегемонлигига бархам бериш вазифаси юкланаверади...
|
![]() JAHONGIRCOM |
Сана: 28.02.2013 20:25. JAHONGIRCOMга ёзиш |
+0; -0
|
Хакикатдан хам Барселона бир–икки маглубият билан синадиган жамоа эмас!Бу ерда яна бир мухим жихат борки,бу Каталониядаги баскларнинг мустакилликка интилиши ва бунинг испан хукуматига ёкмаётганидир.Барса,бу каталониянинг ифтихори,деярли миллий рамзи хам,шунинг учун Барселонадан учралган хар бир маглубият киролликка наштардек ботиши табиий хол.Шундай экан,хар канча астрономик сумма эвазига булсада,юлдузлар Мадридга таклиф этилаверади,Янги мураббийга эса,ЕЧЛдаги муваффакиятдан кура,биринчи галда,Барсанинг гегемонлигига бархам бериш вазифаси юкланаверади...
|
![]() JAHONGIRCOM |
Сана: 28.02.2013 18:54. JAHONGIRCOMга ёзиш |
+0; -0
|
Хакикатдан хам Барселона бир–икки маглубият билан синадиган жамоа эмас!Бу ерда яна бир мухим жихат борки,бу Каталониядаги баскларнинг мустакилликка интилиши ва бунинг испан хукуматига ёкмаётганидир.Барса,бу каталониянинг ифтихори,деярли миллий рамзи хам,шунинг учун Барселонадан учралган хар бир маглубият киролликка наштардек ботиши табиий хол.Шундай экан,хар канча астрономик сумма эвазига булсада,юлдузлар Мадридга таклиф этилаверади,Янги мураббийга эса,ЕЧЛдаги муваффакиятдан кура,биринчи галда,Барсанинг гегемонлигига бархам бериш вазифаси юкланаверади...
|
![]() JAHONGIRCOM |
Сана: 28.02.2013 18:54. JAHONGIRCOMга ёзиш |
+0; -0
|
Хакикатдан хам Барселона бир–икки маглубият билан синадиган жамоа эмас!Бу ерда яна бир мухим жихат борки,бу Каталониядаги баскларнинг мустакилликка интилиши ва бунинг испан хукуматига ёкмаётганидир.Барса,бу каталониянинг ифтихори,деярли миллий рамзи хам,шунинг учун Барселонадан учралган хар бир маглубият киролликка наштардек ботиши табиий хол.Шундай экан,хар канча астрономик сумма эвазига булсада,юлдузлар Мадридга таклиф этилаверади,Янги мураббийга эса,ЕЧЛдаги муваффакиятдан кура,биринчи галда,Барсанинг гегемонлигига бархам бериш вазифаси юкланаверади...
|
![]() JAHONGIRCOM |
Сана: 28.02.2013 14:18. JAHONGIRCOMга ёзиш |
+0; -0
|
Хакикатдан хам Барселона бир–икки маглубият билан синадиган жамоа эмас!Бу ерда яна бир мухим жихат борки,бу Каталониядаги баскларнинг мустакилликка интилиши ва бунинг испан хукуматига ёкмаётганидир.Барса,бу каталониянинг ифтихори,деярли миллий рамзи хам,шунинг учун Барселонадан учралган хар бир маглубият киролликка наштардек ботиши табиий хол.Шундай экан,хар канча астрономик сумма эвазига булсада,юлдузлар Мадридга таклиф этилаверади,Янги мураббийга эса,ЕЧЛдаги муваффакиятдан кура,биринчи галда,Барсанинг гегемонлигига бархам бериш вазифаси юкланаверади...
|
![]() ADGJM |
Сана: 27.02.2013 23:58. ADGJMга ёзиш |
+0; -0
|
![]() ADGJM |
Сана: 27.02.2013 23:57. ADGJMга ёзиш |
+0; -0
|
Qahramon Aslanovning ham maqolalarini tasir doirasi kamayib boryapti. Unchalik yangilik olmadim bu maqoladan. Oddiy mantiq - Barsa faqat chempionatda yuqotishlarsiz kelayotgani uchun kuchli ko'rinayotgandi. Aslida Real o'tgan mavsumdan beri har jabhada Barsaga teng(taktik kamchilik yoki ustunlikni hisobga olmaganda).
|
![]() FUTBOLVATANI |
Сана: 27.02.2013 20:37. FUTBOLVATANIга ёзиш |
+0; -0
|
Barcada inqiroz otgan yili manga sezilga pep rosa vaqtida keti obroi borida chunki oziyam sezgan qaytib barca bunaqa darajada oynolmasligini eng tepaga chiqandan keyin pastga tushishi bor
|
![]() HALAREAL |
Сана: 27.02.2013 20:34. HALAREALга ёзиш |
+0; -0
|
Men Barcani yoki Roura ni ayblamagan bulardim, ular odatiy uyinini qilishdi va qulidan kelgancha imkoniyatlar yaratti. Lekin Real himoyasi ajoyib uyin namoyish qildi, ayniqsa Varan, Messiga umuman imkoniyat qoldirmadi. Jahonni 4 karra eng yahshi uyinchisi maydonda deyarli kurinmadi. Milan bilan bulgan uyinda esa umuman ayog'iga tup tegmadi. Bu manimcha umuman sharmandali holat. Qisqasi kechagi barca odatiy Barca edi, lekin Real fantastik uyin namoyish qildi. Ronaldo esa kim aslida kim ekanligini maydonda isbotladi. Ronaldo - super.
|
![]() FUTBOLVATANI |
Сана: 27.02.2013 20:30. FUTBOLVATANIга ёзиш |
+0; -0
|
Barcani davri otyabti yana 1-2yildan keyin jamoni boshqatan qurushsa ajab emas xuddi real milan kabi mana yuventus kere bosa B seriada oynab keldi jamoda kop narsa tubdan ozgartirildi va yana oldingi mavqeini tiklayabti barcayam bundan mustasnomas
|
![]() UZBARSA |
Сана: 27.02.2013 18:59. UZBARSAга ёзиш |
+0; -0
|
Barsani gigimonligi hali tugagani yuq bu shunchaki masulyatsiz bir murabbiy(Roura)ning xatolari xolos!
|
![]() LEOMESSI |
Сана: 27.02.2013 18:06. LEOMESSIга ёзиш |
+0; -0
|
Барселона ютқазди. Барсага қарши ўйнаган рақибларни ташкил қилаётган саноқли вазиятлари ўйин тақдирини ҳал қилмоқда. Бу ҳолатни Милан ва Реалга қарши ўйинларда кўриб амин бўлдик. Милан учта имкониятдан иккитасини голга айлантирди. Реал ташкил қилган вазиятларни тўрттадан-учтасини гол айланди.
Бу вазиятларда ҳимоячиларни айбласак Барселона ҳимоясида жаҳон ва эвропа чемпионлари тўп суради. Пинто ва Вальдес? Балким шундайдир. Ҳужумда қанчалик самарали ўйнаманг, голлар ўтказиб юборилса натижа бўлмайди. Кеча Реал Барсани ўйнамасдан ютди. Моуриньо Барсани қандай таркибда тушишини биларди. Бунга қарши энг оддатий тактикани қўллади. Имкони борича қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш. Реал қарши ҳужумда Барсани тута олди. Бу мағлубиятни унитган ҳолда олға боришимиз керак. Бундай кубокдан Барсада 30 яқини бор. Олдинда яна эл класико, бир қарашдан бу ўйин ҳар икки азалий рақиблар учун ахамияциздек туйилиши мумкин. Лекин ишонаман, Барселона бу ўйинда борини ташлайди. Реал мағлуб этилмаган чемпионатда ғалаба татимаган бўларди. Милан билан ўйин ҳам ўз йўлига, лекин 2-март оқшомида мадрида ғалаба қозонишимиз шарт. Барселонага ишонган ҳолда, омад тилайман. Бу Барселона билан фахрланмасликни имкони йўқ. |
![]() HOJIOYQIZ |
Сана: 27.02.2013 16:05. HOJIOYQIZга ёзиш |
+0; -0
|
YAXSHI MAQOLA BO`PTI !!!
|
![]() UZBEKBEK |
Сана: 27.02.2013 15:45. UZBEKBEKга ёзиш |
+0; -0
|
Шунчаки, жамоа шу даражада юқорилаган эдики, сезиларли пасайиш билан ҳам, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб турибди, барча совринлар учун курашни давом эттирмоқда, таркибда ҳали ҳам ажойиб футболчилар тўп сурмоқдалар ва ҳоказо. Аммо эндиги вазифаларни олдингидек осонлик билан ечиш мумкин эмаслиги янгилик эмас.
========================= Фикрга қўшилган холда, яна бир фикни қўшимча қилмоқчиман. Бошқа жамолар хам Барсага нисбатан ўйнаш учун анча тер тўкиб машгулотлар ўтказишга мажбур бўлмоқда. Чунки, оқибати 0:5, 2:6 лардан хам баттари бўлиши хеч гап эмас! |
![]() SIMPLEMAN |
Сана: 27.02.2013 15:15. SIMPLEMANга ёзиш |
+0; -0
|
Bravo! Boshqa so'z kk emas!
|
![]() SERIY |
Сана: 27.02.2013 15:04. SERIYга ёзиш |
+0; -0
|
Охири бахайр булсин!!! Жамоанинг энг слабқй нуктаси бу уйинчиларнинг жисмоний ва рухий холатидир. Уйин ташкил килиш, хужум уюштиришда ягона механизм сифатида ишламаяпти. Жисмоний кучсизлик уйинчиларни ракибга эрта прессинг куллашига йул куймаяпти. Эътибор берийлар, анчадан бери Месси ва ко ракию жамоа химоядан чикаетганда прессинг килишмаяпти ва бу нарса катта проблемалар келтириб чикармокда. Химоячилар хам узига булган ишончни деярли йукотиб куйишган. Ман Милан билан буладиган уйинда номинал хужумчи ролига Жерар Пикени туширишини хохлайман, чунки унда хужумчиларга керак булган барча хислат бор, энг асосийси юкоридан жарима майдонига туп ошириш учун имкон булади. Жерарда дастлабки тезлик унчалик эмас, лекин Милан жамоаси барсага карши "автобус" химоя билан уйнайди, бу вактда хужумчига тезлик эмас, балки кучли босим купрок фойда келтириши мумкин.
|
![]() GOLBOLSIN |
Сана: 27.02.2013 14:35. GOLBOLSINга ёзиш |
+0; -0
|
Barsa Realga yutqazsa, EChL da ital'yanlarga yutqazsa bu hech kimni ajablantirmasligi kerak. Inqiroz haqida gap ham bo'lishi mumkin emas. Bu yutqazmaydigan jamoa emas. Qolaversa, Barsa eng ko'p o'yin o'tkazadigan jamoa. O'zi kurashadigan har qanday musobaqada yuqori marralardan biriga boradi. Bunday bosimda o'ynash oson emas. Hatto menda barsa o'yinchilari qandaydir Xitoyning doping nazoratida ko'rinmaydigan moddalarni iste'mol qilishi mumkin degan shubhalar ham bor.
|
![]() SANCHES |
Сана: 27.02.2013 14:18. SANCHESга ёзиш |
+0; -0
|
Барселонани 0-0
хисобиям бемалол каноатлантирарди. Агар тито буганда прессинг киме сал химоявийрок уйин киларди,яъни худди реалга ухшаб. Алвес Пике Альба хужумда юрсаю, Димария химояда Мессини курикласа.... Бу уйинда явний роура ютказди |
![]() SANCHES |
Сана: 27.02.2013 14:16. SANCHESга ёзиш |
+0; -0
|
Барселонани 0-0
хисобиям бемалол каноатлантирарди. Агар тито буганда прессинг киме сал химоявийрок уйин киларди,яъни худди реалга ухшаб. Алвес Пике Альба хужумда юрсаю, Димария химояда Мессини курикласа.... Бу уйинда явний роура ютказди |
![]() SANCHES |
Сана: 27.02.2013 14:16. SANCHESга ёзиш |
+0; -0
|
Барселонани 0-0
хисобиям бемалол каноатлантирарди. Агар тито буганда прессинг киме сал химоявийрок уйин киларди,яъни худди реалга ухшаб. Алвес Пике Альба хужумда юрсаю, Димария химояда Мессини курикласа.... Бу уйинда явний роура ютказди |
![]() ANTIVIRUS |
Сана: 27.02.2013 14:01. ANTIVIRUSга ёзиш |
+0; -0
|
Адашяпман, Роурада бундай хаёллар, режалар, тажрибалар борлигига шубҳа йўқ – аммо бош мураббийга хос бўлган энг муҳими – қарор чиқариш масъулияти йўқ. Барибир маслаҳат бериш билан қарор чиқариш ўртасида катта фарқ бор, машғулот ўтказиш билан ўйнаш ўртасида ҳам.
-------------------- Жуда тугри. Кечаги уйинда хам Роурани хамкасби билан маслатлашаётганини кайта -кайта курсатишди. |
![]() AXAAXA |
Сана: 27.02.2013 13:54. AXAAXAга ёзиш |
+0; -0
|
DONIYORUZBEK
zo'rdan zo'r chiqadi ... |
![]() DONIYORUZBEK |
Сана: 27.02.2013 13:49. DONIYORUZBEKга ёзиш |
+0; -0
|
Barcani hozir qiyin davrni kechiryapti,jamoani oldiga boshlaydigan odam yo'q,Vilanova bu ishni Mavsum boshlarida uddalayotgan edi,lekin kasaligi sabab jamoani tark etganidan keyin boshlangan ish oxiriga yetkazilmay qoldi...Agar hozir shu ish davom etirilmasa Vilanovaga qiyin bo'ladi...Jamoani ruhlantirish kerak,Rourani qo'lidan esa bu ish kelmayapti,qaror chiqarishda adashyapti,bir misol Iniestani hujumga qo'yilishi,uning o'rniga o'yin boshidanoq Telio tushirilganida va Iniesta orqarorga qo'yilganida bir nima chiqishi mumkin edi... Roura o'zini ko'rsatmasa unda boshqa "yordamchi murabbiy" sifatida jamoani boshqarish imkoniyati bo'lmaydi!Navbatdagi Real va Milan o'yinda ham shu tarkib tushsa unda bilmadim Rouraga nima deyishni ... ! Butun dunyo nigohi unda
|
![]() DONIYORUZBEK |
Сана: 27.02.2013 13:49. DONIYORUZBEKга ёзиш |
+0; -0
|
Barcani hozir qiyin davrni kechiryapti,jamoani oldiga boshlaydigan odam yo'q,Vilanova bu ishni Mavsum boshlarida uddalayotgan edi,lekin kasaligi sabab jamoani tark etganidan keyin boshlangan ish oxiriga yetkazilmay qoldi...Agar hozir shu ish davom etirilmasa Vilanovaga qiyin bo'ladi...Jamoani ruhlantirish kerak,Rourani qo'lidan esa bu ish kelmayapti,qaror chiqarishda adashyapti,bir misol Iniestani hujumga qo'yilishi,uning o'rniga o'yin boshidanoq Telio tushirilganida va Iniesta orqarorga qo'yilganida bir nima chiqishi mumkin edi... Roura o'zini ko'rsatmasa unda boshqa "yordamchi murabbiy" sifatida jamoani boshqarish imkoniyati bo'lmaydi!Navbatdagi Real va Milan o'yinda ham shu tarkib tushsa unda bilmadim Rouraga nima deyishni ... ! Butun dunyo nigohi unda
|
![]() FATHQUQON |
Сана: 27.02.2013 13:24. FATHQUQONга ёзиш |
+0; -0
|
Барселона 1-2 уйинни ютказиб куйиш сабабларидан бири керак булса асосийси бу мураббий.Ман мураббий еки инкироз тугрисида эмас бошка ажойиб бир холат тугрисида гапирмокчиман.Барча топ клублар мухлислари хам барса маглубиятидан хурсандек.Бамисоли барса бир тарафда колган хамма унга карши албатта бунга барсанинг галабали уйинлари сабаб булса керак.
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги