Чет эллик мураббий
Баҳо: |
+1; -0
|
Олимпия терма жамоамиз БАА дан мағлубиятга учрагач, агар буни муаммо сифатида қабул қиладиган бўлсак, унинг ечими сифатида мураббийни алмаштириш таклифи ҳам тез-тез илгари сурилмоқда. Албатта, унинг ўрнига номзодлар қаралганда, ўзимиздан изланмайди. Сабаби, ҳамюртларимиздан кимни номзоди кўтарилмасин, албатта, унинг ҳам қандайдир “қовунлари” эсланади ва “унинг Абрамовдан устунликлари нимада?” каби саволларга жавоб топиш осон бўлмайди. Демак номзод деганда, битта алоҳида, биз яхши кўрган таъриф берилади – у чет эллик бўлиши шарт. Қизиғи, хўп, ўша чет эллик мураббий ким? Ўзбекистондан ташқарида “прописка”дан ўтган ҳаммами? Ахир бу жуда кенг тушунча, тўғрими? Терма жамоаларимиз ўйиинни яхшилашнинг ечими сифатида чет эллик мураббийни тайинлаш – шунақа ечим ёки хулоса бўладими?
Радулович ҳам чет эллик. Яхшироқ таклифга эга бўлди ёки айтганларини ”Пахтакор” бажармади. Сурворди. ЎФФ ўша янги чет элликнинг айтганларини бажарармикин? Сколари ҳам чет эллик. Пул беришганди, “Ўзбекистон –истеъдодларга тўла” деб оғзидан таноби қочди. Мағлубиятда эса яна бизни айблаб кетди. Ўзбекистон чет эллик билан ғалаба қозониши кафолталанамикин?
Йўқ, мени тушунмадингиз. Нега чет элликни ёмонлаяпсиз, яхшилари ҳам бор-ку, демоқчимисиз? Нега чет элликни мақтаяпсиз? Ёмонлари ҳам бор-ку...
Айтмоқчиманки, муаммони ечими сифатида кимнидир олиб келиб, мана чет элданам олиб келдик, деб эски хаммомда чўмилишга қўшилмайман. Журжевич кучайтириб қўйдими? Ҳа, у ҳали янги-ку, ҳозирдан баҳо бермаслик керак. Ҳали кучайтириб юборади “Пахтакор”ни. Балки. Омадини берсин. Вақт бор ҳали. Хўш, терманинг янги мураббийда вақт бўладими?
Майли, “теннис ўйнашни” бас қилай-да, нега айнан бугун бизга чет эллик мураббий керак эмаслигини тушунтирай.
Биринчидан. Капелло ёки Моуриньо келмаслиги аниқ. Биз ҳали уларнинг даражасигача ўсмадик. Жаҳон футболида ўртачароқ эътиборга эга бўлган мураббийларни ҳам олиб келишимизга ишонмайман. Хўп, шунақаси топилди ҳам дейлик. Биласизми, мураббийнинг кучини ўлчайдиган мезонлар бироз бошқача. Айтайлик, бир топ мураббий истаган жамоага бориб, истаган натижани кўрсатишига ишониб бўлмайди. Моуриньо “Челси”ни ЕЧЛ финалига олиб чиқа олмаганди, Грант олиб чиқди. Сколари эплолмаган ишни Анчелотти бажарди. Анчелоттининг ўзи эса, Сколари муваффақият қозонган жойларда омадсизликка юз тутиши мумкин эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам риск бўлади. Биз учун айнан керакли мураббий бўладими ёки бизга мос келмайдими? Бу саволга олдиндан жавоб топиб бўлмайди. Бунинг учун қайсидир ўйинларни таҳлика остига олишимиз шарт. Умуман мураббийни ўзгартирган исталган жамоани олинг ва баҳо беринг. Бундай ҳолатларнинг тенг ярмида ўзгартириш салбий оқибатларга олиб келган. Қолган ярмида ўзгартириш ўзини оқлаган. Танлов қай даражада тўғри бўлишини била оламизми?
Иккинчидан. Ўша риск Абрамовда ҳам бор, тўғри. Лекин бу ерда камида айбдор аниқ бўлади. Абрамов икки йилдан бери терма жамоа билан бирга. Демак мураббий эплай олмади, тамом. Аммо агар алмаштирув бўлса, биласизми, нима бўлади? Ҳар қанча пессимистик ёндошмайлик, терма жамоа бошқарувидаги Абрамовнинг аҳамияти бироз баҳсли. Кимдир оқлайди, кимгадир ёқмайди. Яъни бир овоздан, Абрамов эплай олмаяпти, дейишга асослар етарли эмас. Натижалар ҳам шунақа. Баъзида ғалаба қозонишига ишонамиз, баъзан кутилмаган мағлубиятлар пайдо бўлмоқда. Яъни терма жамоадан ёки ОТЖ дан Абрамовнинг кетиши бу жамоаларни кучайтиради, деб ҳисоблай олмаймиз. Демак, мабодо мағлуб бўлсак, балки Абрамов эплармиди, деган фикр ҳамманинг хаёлидан кечиши шубҳасиз. Албатта, унинг шаҳсиятига нисбатан холис ёндошадиганлар ҳақида гапиряпман. Абрамов нима дейди? “Менинг ишимни охиригача олиб боришга имкон берилмади, акс ҳолда, Сенегалниям, Эронниям ютардим” дейди, тамом. Янги чет эллик мураббий эса, немисчалаб, ёки инглизчалаб, “жамоада муаммолар етарли экан, уларни ечиш учун менда вақт бўлмади” деб қутулади.
Учинчидан. Чет эллик мураббий ҳақида гапирилганда, кўпинча бошқа жиҳатларнинг аҳамиятига урғу берамиз. Яъни мураббий чет эллик бўлса, гуёки, футболимиз бошқарувидаги тизимлар яхшиланиб, муносабатлар профессионал даражада бўлишини истаймиз. Қисман тўғри. Лекин бунинг учун биз аввал, ўша йўналиш сари қадам қўйишимиз ва чин дилдан шунга ҳаракат қилишимиз керак. Чет эллик мураббий эса бизга шунчаки, қандай қилишни ўргатади холос. Ўргатади! Биз ҳали ўрганиш йўлига тушмаганимиздан кейин, ўрганишни истамаганимиздан кейин, ўша чет эллик мураббий келса бўлди, ҳаммасини боплайди, деб ўйлайсизми? Бўлмаган гап. Ўз талабларини қўяди. Агар ўхшамаса ёки бажарилмасачи? Кетади! Яъни футбол тизимини яхшилаш йўлидаги энг биринчи иш чет эллик бошқарувчини олиб келиш эмас. Аввал шу йўналишга тушиб, кейинги қадам сифатида мураббийни жалб қилса бўлади. Агар немис мураббийи келса, жамоамизда немисча тизим бўлади, десангиз қаттиқ янглишасиз. Унақа бўлмайди.
Тўртинчидан. Бизнинг менталитетимиз шунақа – ҳеч қачон босим ўша мураббийга тушмайди. Абрамов интервьюларидан бирида айтганди, “чет эллик мураббий битта аҳмоқона гапни айтиб қўйса ҳам, буни футбол қонуни сифатида баҳолашадаи”. Мабодо кутилган натижа бўлмаса, биз калавани йўқотиб қўямиз. Мана, чет эллик мураббий ҳам эплай олмади, ҳаммасига айбдор футболимиз, клубларимиз, аввал футболимизни тубдан ислоҳ қилиш керак, деган умумий гаплар билан циклни якунлашни истайсизми? Албатта, бу гаплар тўғри, лекин муаммога шундай йўналишда қараш – нотўғри. Хўп, футболимиз ислоҳталаб, хўп, клубларимиздаги аҳвол чатоқ – лекин бу муаммолар ҳал бўлмагунча, футбол кўрманг, натижадан умид қилманг, деб ҳеч кимга айта олмаймиз-ку? Мухлисларга кичик қувонч улашишнинг йўлларидан бири, айнан мана шу ҳолатдан ҳам муносиб натижаларга эришишдир.
Йўқ, натижага эришиб олиб, кейин “мана футболимиз ўсяпти” деб мақтанишни назарда тутмаяпман. Футбол тизимини яхшилаш, болалар футболига эътибор қаратиш, ПФЛ ни такомиллаштириш ишлари натижадан қатъий назар кетаверади. Алоҳида жамоаларнинг натижаси эса, ниманидир исботлаб, биз кучли эканимизни ўзимизнинг мухлисларга уқдириш учун бўлмайди. Ғалабадан мақсад – бугунги кун мухлисини хурсанд қилиш. Шу холос.
Айни кунда эса, айнан бугунги жамоаларимизнинг бугунги вазияти – тубдан ислоҳталаб дейишга бироз эхтиёт бўламан. Ҳаммаси оддий – МТЖ ва ОТЖ футболимиз ва меҳнатимизнинг самараси. МТЖ ва ОТЖ ни яхшилаш учун футболимиз ва меҳнатимизни кучайтиришимиз керак. Ўшанда натижа ижобий томонга ўзгариши аниқ. Айсбергнинг учи бўлмиш бу жамоаларни футболимиздан алоҳида ҳолда ислоҳ қилиб бўлмайди. Ҳар бир мағлубиятни МТЖ ва ОТЖ нинг ислоҳоти билан ечавериш бизни давомли ғалабаларга олиб бормайди.
P/S Мабодо олимпия терма жамоамиз олдиндаги учта ўйинда ижобий натижа қайд этиб, Лондон йўлланмасини қўлга киритса, Абрамовни ОТЖ дан озод қилиш тарафдориман. Абрамовнинг миссияси ёшлардан рақобатбардош жамоа тузиш ва уларнинг терма жамоага мунтазам кириб боришлари учун ўзига хос тизим яратиш, эди. Миссия тугади – кучлими, кучсизми, жамоа тузилди.. ОТЖ Лондондан кейин тарқалиб кетади. Эндиги мақсад бу жамоани ривожлантириб бориш эмас, конкрет турнирга тайёрлаш бўлади. шу туфайли, ОТЖ га алоҳида мураббий танлаш керак бўлади. Абрамовда эса бошқа бир конкрет турнир бор. Бу ҳақида кейин яна гаплашамиз.
P/S. Кўпинча, МТЖ ёки ОТЖ ғалаба қозонса, мураббийни мақтаймиз. Агар мағлубиятга учраса, футболимизнинг муаммолари ҳам ўртага чиқади ва мураббийда айб йўқ, каби фикрлар ҳам янграб қолади. Бу ҳолат баъзиларга ёқмаётган экан. Лекин, фикримча, бу ёндошувда ҳақиқат бор. Агар "Валенсия" "Реал" ва "Барселона"ни ортда қолдириб, Испания чемпиони бўлса, Эмерига хайкал қўйиш керак. Чунки у бир бош баланд сакради. Лекин ортда қолдира олмаса, уни ерга кўмиш шарт эмас. Тушуняпсизми?
Терма жамоаларимизни Лондон ёки Бразилияга бориш имкониятларини шундай баҳолайман. Бу менинг фикрим. (Албатта, алоҳида ўйинларда Абрамов ҳам хато қилади. умуман у кўп хато қилади. У - илоҳ ҳам, "илоҳ" ҳам эмас)
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() MANCHESYU |
Сана: 27.03.2012 04:15. MANCHESYUга ёзиш |
+0; -0
|
Кахрамон ака макола зур бугунги кундага бахсларга ечим ёзибсиз рахмат сизга. Тугри саралашдан кейин Абрамовни олиш к.к
|
![]() SHAHRIXON |
Сана: 25.03.2012 17:34. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
тугри. Севмайман дегани - ёмон кураман дегани эмаску.
Олдингизан оққан сувни қадри йўқ. Сув бу - Абрамов! |
![]() SHAHRIXON |
Сана: 25.03.2012 17:33. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
тугри. Севмайман дегани - ёмон кураман дегани эмаску.
Олдингизан оққан сувни қадри йўқ. Сув бу - Абрамов! |
![]() IBRAKADABRA |
Сана: 25.03.2012 01:13. IBRAKADABRAга ёзиш |
+1; -0
|
Тугри,бунаканги яъни чемпионат расмиятчилик учун ташкил килинадиган фелерацияда чет эллик мураббий ишлаб кетолмайди. Унинг учун муаллиф айтгандай УФФ да каааатта хохиш булиши керак. Биз оддий мухлислар эса чет элни футболи ва у ердаги очик-ойдин футбол тизими ва инфрастругтураларини куриб урганиб колганмиз. Шунинг учун хам уларга хавас килиб... Ха майли. Лекин... Айтганча,курдилами Ибрагимовични голини! Емм-мон урди-а!!! Уйинчи,ана шиддату-ман шиддат. Кани энди бизни расмиятчилик учун утказиладиган чемпионатимиз хам...
|
![]() FATHQUQON |
Сана: 25.03.2012 01:01. FATHQUQONга ёзиш |
+0; -0
|
Узр 2 марталаб
|
![]() FATHQUQON |
Сана: 25.03.2012 00:55. FATHQUQONга ёзиш |
+0; -0
|
Мани фикрим В.А га ОТЖ ва МТЖ ни охиригача чидаб куйиб беришимиз яъни термаларимиз саралашларда каергача етиб борса хам агар ЖЧ чикса кандай натижа курсатишидан катъий назар жавоб.Нега? Чунки В,А нинг футболдаги билим ва тажриба даражаси шу холатгача ундан бундан ортигини талаб килишдан фойда йук. Футболимиз маълум микдорда кучайди.Пул сарфланяпди . Йигинлар хам утказиляпди. Энди куркмасдан хориждан осие ва жахон футболини яхши биладиган мутахасисни таклиф килиш керак.Унинг талабларини 60 фоизини бажара олсак бу олдинга силжиш дегани
|
![]() FATHQUQON |
Сана: 25.03.2012 00:53. FATHQUQONга ёзиш |
+0; -0
|
Мани фикрим В.А га ОТЖ ва МТЖ ни охиригача чидаб куйиб беришимиз яъни термаларимиз саралашларда каергача етиб борса хам агар ЖЧ чикса кандай натижа курсатишидан катъий назар жавоб.Нега? Чунки В,А нинг футболдаги билим ва тажриба даражаси шу холатгача ундан бундан ортигини талаб килишдан фойда йук. Футболимиз маълум микдорда кучайди.Пул сарфланяпди . Йигинлар хам утказиляпди. Энди куркмасдан хориждан осие ва жахон футболини яхши биладиган мутахасисни таклиф килиш керак.Унинг талабларини 60 фоизини бажара олсак бу олдинга силжиш дегани
|
![]() ATSTEYKA |
Сана: 23.03.2012 07:30. ATSTEYKAга ёзиш |
+1; -0
|
SOHIBKOR
Тугри хар сафар 3-боскичдан утганмиз. Лекин бу сафар гурухдаги ракибларни кучлилигига хам эътибор беринг. Бир йил олдинги ЖЧни иккита катнашчисини ортда колдирди Абрамов. Шундай кучли гурухда атига битта гол утказиб юборди холос. Осиё кубогида ярим финалга хали хеч кайси мураббий олиб чиколмаган. Абрамов эса шу натижага эришди. Ярим финалда 0:6 ютказгани б-н эски натижаларимизни янгилагани Абрамовни плюси. Агар ЖЧга чикиб мабодо гурухда йирик хисобда маглубиятга учрасак хам ЖЧга чикканидан чикмаганимиз яхши эди - дейсизми? Менга эса кандай килиб булса ЖЧга олиб чикса булди. У ерда хар кандай хисобдаги маглубиятга розиман. |
![]() FANATIZM |
Сана: 23.03.2012 06:01. FANATIZMга ёзиш |
+0; -0
|
gap Abramov haqqida mi? Abramov Senegalni maglubiyatga uchratsa,olamshumul sensatsiya yuz berardi. Lekin Vetnamdi uddalasa! Ana shunda Qahromon boshqacha yozasa! Bu konkret
|
![]() YAHYOHON |
Сана: 22.03.2012 20:22. YAHYOHONга ёзиш |
+-1; -0
|
Shu yerga Abramov deb plyusni bosinglar, keyingi postga sohibkor siz ham yozing, u yerga minusni bosishsin, haqqoniy, kim ko'p to'plarkin
|
![]() SOHIBKOR |
Сана: 22.03.2012 19:23. SOHIBKORга ёзиш |
+-1; -0
|
атстйка
минусидан плюси садмоклимиш:)))) сиз балким факат плюсини куришни хохларсиз бу ерда минусини кура оладиганларам куп |
![]() SOHIBKOR |
Сана: 22.03.2012 19:20. SOHIBKORга ёзиш |
+0; -0
|
абрамов зур буганида резултат курсатарди отжда.таёр путёвкани а...сини чикардию
|
![]() SOHIBKOR |
Сана: 22.03.2012 19:15. SOHIBKORга ёзиш |
+-1; -0
|
атстейка
абрамов нима кипти? атиги ярим финалга об борди. об бордию йер билан яксон килди.жчни 3чи боскичида грухда 1но оган буса нима кипти? шу кунгача 3боскичдан 1ни олиб чикканмиз! яна канака плюси бор битта плюси ярим финалга чикариб австралия билан минусга айлантиргани булди.минуси навал пастаянно уртокликда йеб олади мана зарур уйинларниям ютказишни бошлаворди охири бахайр бусин |
![]() SOHIBKOR |
Сана: 22.03.2012 19:08. SOHIBKORга ёзиш |
+-1; -0
|
Абрамов ноль
|
![]() ATSTEYKA |
Сана: 22.03.2012 18:53. ATSTEYKAга ёзиш |
+0; -0
|
Хозирги вазиятда мен ТЖмизга хориждан мураббий олиб келишга 200 фоиз каршиман. Хорижликларниям бир нечтасини курганмиз. Вега да Сильва, Сальков, Геде, Непомняший. Буларни хеч бирини ТЖмизга Абрамовчалик фойдаси теккани йук. Барибир Абрамовни минусларидан плюслари анча салмокли.
Мабодо МТЖмизга хориждан мураббий келадиган булса биринчи навбатда у аввал осийони бирор ТЖсида ишлаб уша ТЖни саралашдан мундиалга олиб чиккан, яъни осийо футболини паст баландини беш кулдай биладиган даражада булиши керак. |
![]() JENTELMEN |
Сана: 22.03.2012 17:46. JENTELMENга ёзиш |
+0; -0
|
гап мураббийниг кайси мамлакатдик булганида гап мураббийнинг акли ва тугри тактика танлай олиш ташаббускорлиги стратегик махоратида масалан европалик мураббий булса аммо емон мураббий булса нима кераги бор мухими сифат абрамов кучли мураббий агар кучли болмаганида термадан аллакачон кетарди
|
![]() MUXLIS |
Сана: 22.03.2012 17:11. MUXLISга ёзиш |
+0; -0
|
Маколага гап йук. Факат конкрет апрел ойидан В.А.ни ОТЖдан озод килиш керак. Чунки олимпиадага чикса юкоридаги фикр, чикмаса уз-узидан ОТЖ таркалади.
|
![]() SOHIBKOR |
Сана: 22.03.2012 17:00. SOHIBKORга ёзиш |
+0; -0
|
нега Абрамов яхши натижа курсатиб куйган бусаям 50/50 эмасу камида 40% унга ишонмайди.ютказиб куйса сразу сукишга тушади демак Абрамовдахам айби бор.Абрамов имкон кадар мухлисларга оён айбини сезиб тугирламаса бундан баттар булади
|
![]() SOHIBKOR |
Сана: 22.03.2012 16:54. SOHIBKORга ёзиш |
+2; -0
|
Кахрамоанака бизга Капелло Хиддинк кемайди.уртачалари келади бир вактлар Демеяненко нега Узбекистон термасидан таклиф тушса йук дейишим керак деганди.Демеяненко хаккатда кучли мураббий экан хозирги Насафдахам уни почерки куринди.агар Пфлмизда адолат булганида Демеяненко хам Узбекистон чемпионини хам кубогини оларди экан.бизга шундай устоз курган мураббий келса натижа келтира оларкан
|
![]() ABOMUSLIM |
Сана: 22.03.2012 16:49. ABOMUSLIMга ёзиш |
+0; -0
|
ОТЖ Лондонга борса Абрамов мураббий бўладими бошқасими барибир гуруҳида охирги ўринни эгаллайди ёки кейинги босқичга чиқолмаслиги аниқ!! Шу сабабли Абрамовни МТЖни тўлақонли бошқаришини таъминлаш керак!!!
|
![]() ABOMUSLIM |
Сана: 22.03.2012 16:46. ABOMUSLIMга ёзиш |
+0; -0
|
Қаҳрамоннинг битта гапига 100 % қўшиламан. Агар ОТЖ Лондон-2012 га чиқса бош мураббийликдан Абрамовни озод қилиш керак!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Акс ҳолда МТЖга қийин бўлади!!!! ОТЖ Лондонга бориб ҳеч қандай юқори ўринлар учун курашолмаслиги аниқ!!! Олимпиадада термани Тоҳир Копадзе ва М.Мифтахуддиновлар жуфтлиги бошқарса ҳам бўлади!!
|
![]() HEROLION |
Сана: 22.03.2012 16:45. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
ALBARS
сал кушилмайман. мураббий учун фидокорлик энг мухим хислат эмас. (фидокор булмагани соткин булади, деган фаразнинг алокаси йук) |
![]() ALBARS |
Сана: 22.03.2012 16:36. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
Сайтда бир юзеримиз Тожикистон билан ўйиндан кейин(Сариқ карточкалар)агарда термаларимизни қандайдир ғиром ва "шубҳали" йўллар билан мундиалга ё Олимпияга олиб чиқилиб кейинчалик бизга "араб футболи"дагидек тамғалар ёпиштириладиган бўлса ўша йўлланма мутлоқа керакмас ва у татимайди деганди. Шу фикрга мен ҳам қўшиламан Термаларимизни Ўзбек футболининг ҳақиқий фидокор инсонлари қўлига топшириш керак Улар шунга ЛОЙИҚ ! Булар: Б.АБдураимов;И.Шквирин;А.Абдураимов;М.Қосимов; Г.Денисов;А.Убайдуллаев каби футболимиз жонкуярлари бўлиши керак. Ва уларга бир цикл тўла ишлаш имконини бериш керак. Бошидан охиригача... Инеелевни ҳам охиригача кутмадик, М. Қосимов Осиё чемпионатиа олиб чиқди термани олиб қуйдик бунақаси кетмайди.. Халқ жамоаси ҳам ОТЖ ҳам МТЖ ҳам "шубҳали" инсонлар қўлида ...Ўз фарзандингиз ЧЕМПИОН бўлгани қаердаю қўшнининг боласи ЧЕмпион бўлгани қаерда. Тўғри қўшни боласига ҳам қувонамиз лекин фарзандимиз чемпион бўлса қувончлар чексиз бўлади!Кимдир тушинар кимдир тушунмас мен шундай деб ўйлайман.....
|
![]() SHERCIK |
Сана: 22.03.2012 16:08. SHERCIKга ёзиш |
+-4; -0
|
ana bowlandi kot kavlaw
legenda arslonovga qoldimi uzb fudbolini aql orgatiwini yana buni sanga oxwaganlar xammani buzadi legend arslonov |
![]() MARKETING |
Сана: 22.03.2012 15:54. MARKETINGга ёзиш |
+0; -0
|
Respekt
|
![]() ABITURIYENT |
Сана: 22.03.2012 15:49. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
Alloh sizdan rozi bo'lsin.
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги