Кириш Регистрация
22/10 15:00 Қўқон-1912 2-4 Пахтакор
22/10 18:00 АГМК 3-0 Динамо
22/10 21:55 Шахтёр 2-2 Динамо Загреб
22/10 21:55 Атлетико 1-0 Байер
22/10 23:59 Галатасарой 0-1 Реал Мадрид
22/10 23:59 Брюгге 0-5 ПСЖ
22/10 23:59 Олимпиакос 2-3 Бавария
22/10 23:59 Тоттенҳэм 5-0 Црвена Звезда
22/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 Аталанта
22/10 23:59 Ювентус 2-1 Локомотив
23/10 21:55 Лейпциг - Зенит
23/10 21:55 Аякс - Челси
23/10 23:59 Зальцбург - Наполи
23/10 23:59 Генк - Ливерпуль
23/10 23:59 Интер - Боруссия Д
23/10 23:59 Славия - Барселона
23/10 23:59 Бенфика - Лион
23/10 23:59 Лилл - Валенсия

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Қўзивой" Роналду

Баҳо:
+4; -0

  Машҳур сериалда бир йирик олигархнинг гапи бор: “Мен ушбу ўрнимга минглаб мурдалар устидан юриб келдим. Ҳеч кимни аямадим. Ўзим бутун умр интилган тахтга чиқдим. Қарадим. Биласанми, нима кўрдим? Ҳеч нимани! Ҳеч нарсани!”

 “Девид Бекхэм боши билан яхши ўйнай олмайди, чап оёқда яхши тепа олмайди, тўп билан тезкор эмас, лекин у барибир ажойиб футболчи” деганида Жорж Бест ҳақ эди, ростанам Бекхэм боши билан яхши ўйнай олмасди, чап оёқда яхши тепа олмасди ва ҳоказо. Лекин факт шуки, унинг айнан футбол орқасидан қўлга киритган эътибори ҳатто сэр Алексга ҳам соя сола бошлаган, футбол чегарасидан ташқарига чиқиб кетганди. Умуман футболчилардан мега юлдуз ясаш, уларни пиар қилишни мақсад қилиш ва буни уддалай олиш бўйича АПЛ га етадигани йўқ. Бу табиий, сабаби АПЛ нинг асосий йўналиши бутун дунё мухлисларига “футболни сотиш”, ўз ўзидан ўша тўртбурчак майдон ичидаги ҳар бир элементдан гуёки жавоҳир ясалади ва ҳаридорларга тақдим этилади. Клинт Дэмпси-ю Синклэйрлар бозорнинг энг олди юлдузларидек таърифланаверадилар, аслини олганда эса, бу шарнинг ичи фақат футболдан иборат эмас, баъзида испан жамоалариннг инглиз грандларини шарманда қилиб туриши буни исботлаётгандек...

Криштиану Роналду ўзини “Реал”да бахтли хис қилмаётгани ҳақидаги гап балки асоссиз бўлиши мумкин, аммо кечаги учрашувда голларини қандай нишонлаётганини кўрдик, бир гап бор. Бу ҳолатда умуман “Реал”нинг айби йўқлиги эҳтимол, аммо қандайдир нохуш вазият пайдо бўлгани шубҳасиз. Бир қараганда, муаммо бўлиши мумкин эмасдек, Роналду бутун вужуди билан муваффақият учун туғилган, қаҳрамон характерига эга бўлган футболчи, ўз олдига юқори мақсадлар қўядиган энг шонли жамоа таркибида футбол оламида пайдо бўлиб қолган уч каллали аждарҳони ағдариш сценарийсидаги бош образ! Бундан ортиғини орзу қилиш қийин. Менимча, ростанам, Роналду тўғри гапиряпти, ўша аждарҳонинг нечанчиямдир боши бўлмиш Иньестанинг  ўсиб чиқишга бунинг даҳли йўқ.

Ҳарри Невиллнинг айтишича, Роналду азалдан ўзини “Реал”да бахтли хис қилмаган. Ишонгингиз келади, дастлабки йилларда, эсингизда бўлса Роналдунинг рекорд трансфери унутилиб, навбат ўйнашга етгач, у ўзини ғалати хис қила бошлагана, ҳатто Фергюсонга “смс”лар ёзаётганди. Бу синов ўтиб кетди, Роналду рекордлар оғушига кириб кетди.

Бахт деганлари шундай туйғуки, узоқдан жило бериб, сизни ўзига жалб қилади, аммо ўша бахтга эришганингизда буни сезмай қоласиз, аслида ўша жило алдамчи эканини, асл бахт умуман бошқа ёқда эканини пайқаб тушкунликка тушасиз. Хўп, рекорд суммага Мадридга келдим, энди оқлайман, барчани севгисини қозонаман. Кетма-кет голлар, рекордлар. Лекин ҳеч нарса, ана, Мессидан зўрлигингни исботла. Яна давом этамиз, яна голлар, рекордлар, Месси чангингда қолиб кетади, йўқ, “Барселона”чи? Янги мавсумдан яна бошқатдан. Энди янада икки баробар куч билан, “Барселона”ҳам тахтдан ағдарилади. Лекин негадир ўзгариш йўқ, Мадрид тахтида Роналду эмас! Ноҳақлик-ку бу?

Марселонинг “Олтин тўп”га лойиқ экани ҳақидаги гаплари Роналдуга оғир ботган бўлиши шубҳасиз, ахир бошқа лагерда бунақа гап-сўзлар йўкку? Иньеста учун чин дилдан қувонаётган Месси бор, ҳар йили совринларни бир-бирига “олингчи олинг” қилаётган каталонияликлар бор.

“РеалМадридТВ” ни ҳам баъзида кўриб тураман. Икки ойга яқин вақт мобайнида фақат чемпионлик шодиёналарини кўрсатишди. “Реал”ни шоҳсупага етаклаган қаҳрамонлар мухлислар орасида турли тадбирларда иштирок этишди. Лекин биласизми, ҳайрон қолдим, бу тадбирларда Роналду бош ролда эмасди. Касильяс, Рамосни-ку қўяверинг, ҳатто Гранеронинг мухлислар орасидаги инсон сифатидаги эътибори баландроқ кўринарди. Бу табиий, “Реал” ҳам ўша “Барселона” ёки “МЮ” каби бир оила – айнан бугун ушбу оила фарзандлари камроқ бўлиб, четдан гладиаторларни ёллашлари бор жараён. Ҳар қанча гол урмасин, Роналду Мадрид учун майдонда брэнд, ёлланма ишчи, хаётда эса, оддий қўшни “қўзивой” холос.

Аслида бундай вазият жуда кўп футболчилар учун фожеа бўлмаслиги мумкин, ана Зиданлар-у Фигулар Мадридда “ўзиники” бўлиб кетишганди. Аммо айнан Роналдунинг характери ва амбицияларидан келиб чиқсак, Мадридга келиш мақсадини айтайлик, ўша Зиданникидан фарқ қилишини таҳмин қилса бўлади. Роналду бу томондан кўпроқ Бекхэмга ворис, унинг учун бахт фақат футбол ўйнаш, ғалаба қозониш эмас, сал бошқача, унинг футбол ўйнаб, ғалаба қозонаётганлиги бошқалар томонидан эътироф этилишидир. Бу эътироф уларнинг фаолиятларида жуда муҳим ва ҳал қлувчи туртки ҳисобланади, буни пайқаш қийин эмас.       

Бу кўчадан келсак ҳам, айтиши мумкинки, Роналду агар “МЮ”да қолганида бир дона “Олтин тўп” билан қолиб кетмасди. Биринчидан, юқорида айтдим, АПЛ да футболчиларни аслидан ҳам ошириб юлдузга айлантиришни жуда яхши уддалашади. Бекхэм қанчалик талантли бўлмасин, футбол тарихи унга ўхшаган футболчиларни жуда кўп кўрган, аммо Англия ундан қандай мегаюлдуз ясаганини яхши биласиз. Роналду учун ҳам бу муҳим фактор. Иккинчидан, у агар АПЛ да қолганида футболда фақат антимесси бўлиб эмас. янада эътиборли шахсият сифатида гавдаланган бўларди. Маълумки, футбол жамоатчилигида талантданам кўпроқ футболчи шахсияти катта аҳамиятга эга, бунинг ўлчовларидан бири сифатида эса, бирор жамоага содиқлик ҳисобланади. Роналду Мадридда Ди Стефанонинг, Раулнинг барча рекордларини янгилаши мумкин, аммо ўттиз йил ўтиб, Бернабеуга келганида Раулга қаттиқроқ қарсак чалишади. Роналду эса қайсидир муддатда совринларни ютиб олиш учун ёлланган қирол бўлиб қолади холос, афсус. Учинчидан, Моуриньо устоз эмас, у мотиватор. Роналду унинг “боласи” эмас, қуроли. Исботи у бир пайтлар “Олтин тўп”га Роналду эмас, Иброҳимович лойиқ, деб хархаша қилганди. Тўртинчидан, бугунги “Барселона” ва Испания бор экан, энг яхши бўлиш янада қийинлашиб кетаверади. Тасаввур қилинг. “Барселона” “Реал”ни майдонда, кечирасиз-у, “кучукча” қилиб ташласа-ю, энг яхшини “Реал”дан ахтаришадими? Бошқа лигада туриб эса, ҳадеб “Барселона” ёки Месси билан солиштирилавермайди. Эътироф этилаётганда, биринчи ўрин берилаётганда, ўзаро ўйинлар ҳал қилиб қўймайди, ахир “МЮ” йилига саккиз марталаб “Барселона” билан ўйнамаяпти-ку. Яъни Роналдунинг футбол юлдузи сифатидаги калибрини айнан “Барселона” пасайтириб турибди, бошқа лигадаги бу кўрсаткичлар уни янада чўққида ушлаб турган бўларди. Месси-ю Марадоналар ўз йўлига, улар– гений, аммо дунё футболи ҳали Роналду каби идеал футболчи кўрмаган!

Роналду дунёнинг энг яхши икки футболчисидан бири. Энг буюк клубда энг кучли мураббий остида шуғулланмоқда. Ўша “Барселона”дан ҳам бирин-кетин совринлар тортиб олинмоқда ва Роналду бу ерда ҳам ҳал қилувчи ролни бажармоқда. Яна бир бор четдан қараганда муаммо йўқдек. Юқорида гаплар нега ортиқча туюлмаётганининг эса сабаби бор – Инсон ўзини тўлиқ бахтли ҳисоблаши учун, ўша бахт тушунчаси атрофдагилар билан ҳамоҳанг келиши ҳам керак..

Роналду Бернабеуда “Барселона” дарвозасига гол ургандаги тажовузкорлиги билан, орадан уч кун ўтиб “Гранада” билан ўйиндаги бефарқлиги орасида жуда муҳим воқеа бўлганди аслида. Иньеста УЕФА версияси бўйича Европада йил футболчиси бўлди. Роналду тўғри айтади, гап Иньестада ёки УЕФА да эмас. Агар соврин Роналдуга топширилган бўлганида ҳам, Месси ва Иньестанинг бахти заррача камаймасди. Гап Роналдунинг атрофида. Ҳеч бўлмаса Мадриднинг ўзида, “Реал”нинг ичида ўзини қирол экани ҳақида самимий эътирофни эшитмаслик Роналду учун фожеа. Йўқ, у Марселони айбламаяпти. Касильясдан хурмат талаб қилгани йўқ.

У бутун умр интилган мана шу тахт аслида бахт эмаслигини, бахт бу - оламшумулми, оддийми бир голни уриб, Райан Гиггзнинг қучоғига ўзини отиш ва ундан “қойил, болакай” деган эътирофни эшитиш эканини тушунгандир. Ким билади...     

 

Киритилган сана: 03.09.2012 17:24. Ўкилди: 7176 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ADGJM
Сана: 10.09.2012 16:12. ADGJMга ёзиш
+0; -0
BAHROMJON 2012-09-04
12:54:33

shunaqayam bemani tutruqsiz fikr yozish uchun shuncha harf teribsiz,afsus

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 10.09.2012 16:11. ADGJMга ёзиш
+0; -0
BAHROMJON 2012-09-04
12:54:33

shunaqayam bemani tutruqsiz fikr yozish uchun shuncha harf teribsiz,afsus

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 10.09.2012 16:11. ADGJMга ёзиш
+0; -0
BAHROMJON 2012-09-04
12:54:33

shunaqayam bemani tutruqsiz fikr yozish uchun shuncha harf teribsiz,afsus

Ушбу фикрга жавобан


MILANITALIA
Сана: 05.09.2012 13:45. MILANITALIAга ёзиш
+-2; -0
RONALDO QO'ZIVOY BO'LSA MOURINHO QO'CHQOR EKAN YO SOVLIQMIKAN?.

Ушбу фикрга жавобан


TRAINER
Сана: 05.09.2012 09:10. TRAINERга ёзиш
+0; -0
Криштиану Роналду: - «Тот факт, что мне грустно и что я высказался об этом публично, создало огромный ажиотаж вокруг этой темы. Меня обвиняют в том, что я хочу больше денег, но в один прекрасный день станет ясно, что это вовсе не так. В связи с этим я бы хотел гарантировать болельщикам «Реал Мадрид», что мои мотивация, преданность делу, целеустремленность и желание выиграть все соревнования не будут затронуты никоим образом. Я слишком уважаю себя и «Реал Мадрид», чтобы давать Клубу меньше, чем я способен. Обнимаю всех мадридистов».

Ушбу фикрга жавобан


TRAINER
Сана: 05.09.2012 09:05. TRAINERга ёзиш
+0; -0
Уважаемые посетители, обращаем ваше внимание, что большинство выше изложенного материала – это не подтвержденные никакими фактами домыслы журналиста, а никак не истина в последней инстанции, поэтому просим вас быть спокойнее в своих высказываниях и дождаться разрешения ситуации. Спасибо

Ушбу фикрга жавобан


TRAINER
Сана: 05.09.2012 09:04. TRAINERга ёзиш
+0; -0
Уважаемые посетители, обращаем ваше внимание, что большинство выше изложенного материала – это не подтвержденные никакими фактами домыслы журналиста, а никак не истина в последней инстанции, поэтому просим вас быть спокойнее в своих высказываниях и дождаться разрешения ситуации. Спасибо

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 05.09.2012 01:08. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
respect! menimcha ronaldu myuga qayrgani yaxshi

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 05.09.2012 01:07. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
respect! menimcha ronaldu myuga qayrgani yaxshi

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 04.09.2012 21:51. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
раналду мю да уйнаб юрганда. Еврода рунига килган килиги хеч эсдан чикмайди.

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 04.09.2012 21:50. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
раналду мю да уйнаб юрганда. Еврода рунига килган килиги хеч эсдан чикмайди.

Ушбу фикрга жавобан


SPAYSBOYS
Сана: 04.09.2012 19:11. SPAYSBOYSга ёзиш
+0; -0
Ronaldu boshqa klubda o'ynab baxtli bo'la olarmikan?

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 04.09.2012 12:54. BAHROMJONга ёзиш
+1; -0
хар доимгидек акл ва идрок билан ёзилган макола+5! Бирок, Роналдуни кораламаслик, ундаги айб ва камчиликларни санамаслик керак. Оддий! У узи шунака эди!!! Манчестерда хам оппок йигит эмасди. сер Фергюссон ахмок эмас, агар хохласа ярим жамоани ойлигини кискартириб булса хам Роналдуга пул топиб бера оларди. Лекин У Роналдудаги ман-манликни сезиб булган ва шунинг учун уни кетишига хаддан ташкари катта каршилик килмаган буларди. Мана хозир хам ким Рунини Роналду ёки Мессидан кучсиз дея олади? манимча бетарафлар хеч бири бу фикрни билдирмайди! Бирок Сэр уни хам сотиб юборишга тайёр. Нимага? Негаки унинг переспектив планида Рунининг урни пастлаб булди- ёки янада оддий килиб айтсак Руни унга керак эмас!!! Сабаблари жарохатларва бошкалар хуллас узига аён. Аниги шуки Руни керак эмас. Энди Роналду хам уша даврда Сэрга керак булмаган ва сотган!!! Худди Бекхем, Канчелискис, Форлан, Буюк француз каратэчиси - эх эсимдан чикиб колди исми- каби!! Демак Роналдунинг характери бошини ейиши аник!!! Якинда у Иброхимович ёки Балотелли каби факат ва факат максад ва ном учун сотиб олинадиган уйинчига айланиши мумкин. Хакикатни тан олиш лозимки Роналду Мессидан хар томонлама кучсиз!!! Хатто Иньестадан хам, керак булса Хавидан хам!!! Чунки унда багрикенглик ва очиккунгиллилик йук. Уни факат шон-шухрат ва пуллар кизиктиради, шунинг учун уйнайди. Месси, Иньеста, Хави, Касильяс, Руни ва бошка у биан бир каторда турувчи буюк уйинчилар эса асосан профессионал вазифааларини бажариш ва жамо учун уйнашга, жон куйдиришга харакат клишади. Иккинчи булишадими, олтин туп олишадими, ёки умуман футбол оламида ном чикара олмай колишадими ойлик олаётган ишларини бажаришга харакат килишади ва бунинг учун буриладиган шартномада курсатилмайдиган, пулга сотиб олиб булмайдиган (Обру, шон-шухрат, олтин туп ва турли хил номинациялар) нарсаларни асосий плага куйишмайди! Бразилияликларнинг купчилиги шон-шухратдан узини йукотиб куйишади, куйишган хам. Мисол учун Роналдиньо, Роналдо, Адриано, Гарринча ва хоказолар. Демак бу бразилча характер. Португалия эса Бразилиянинг истилочиси хисобланади. Масала равшан! Бразил ва португаллар деярли бир урик, бир миллат, уларда бунака ялтирокка учишлик бор холат. Моуриньо хам бунга бир Мисол. Пеле доимо Мардона хеч ким эмаслигини таъкидлаб келган, бирок суралса уша ёши катта мухлислар хам Марадонани Пеледан устунрок куйишади. Хулоса шуки Роналду бу тарбияни кургани учун хам унга нисбатан бошкача эътибор булишини согиниб, шунинг учун куйиниб яшайверади. уни тарбиялаб булмайди. Роберто Карлос айтганидек у голини нишонламасликларини сураяптими, бемалол Реал мухлислари уни голларини нишонламасин. Колаверса Реалдан (айникса хозирги реалдан) Роналдуни олиб куйинг хеч нарса билинмайди, аксинча усиш янада кучаяди!!!! Роналду мухлислари хафа булманглар! Бу хакикат. Футбол оламида Роанлду нари борса яна ун йил турар кейин Сиз содик мухлислар хам янги номга мухлислик киласиз ва уни Роналду, Мессилардан хам зуррок чикди деб мактайсиз!!!!!!!!!!!

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 04.09.2012 12:13. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
Роналдудаги бу хислатни ман-манлик хам,шухратпарастлик хам, киборлик хам деб булмайди.Бу хислатлар барча жонзотларга хос булган энг зур.энг кучли ,хаммадан биринчи булишга харакат килишдек кон-конига кириб кетган инстинкт,даже усимлик дунесига хос булган Дарвин айтгандай ЯШАШ УЧУН КУРАШ конуни.

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 04.09.2012 10:56. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
aka,bu maqolangiz daxshatli va juda zo'r taxliliy chiqibdi. CR7 BU o'rinda aybni o'z harakteridan izlash kk.

Ушбу фикрга жавобан


GAYRAT
Сана: 04.09.2012 10:43. GAYRATга ёзиш
+0; -0
Жудаям тугри фикрлар. Кейн яна бир нарсани тан олиш керак роналду минг истеъдодли бумасин характерида кибр яъни "ман"манлик бор. Бу ерда мадридда уни бахтли була олмаётганини сабабларидан бири шудир. Биз жамоани ички мухитини охиригача яхши билмаймиз,балки Реал уйинчиларини купчилиги тилига чикармаса хам зимдан Роналдуни йоктирмас.

Ушбу фикрга жавобан


FARKHODFAYZ
Сана: 04.09.2012 09:56. FARKHODFAYZга ёзиш
+0; -0
Ha gaplarizga qo'shilaman. Manchesterda qolganida hozir boshqa Ronalduni ko'rardik. Aniq Messi ketma ket 3marta Oltin topni ololmasiydi. 2008, 2009yilli esliyliy hamma Ronalduni muhlisi edi, jiyanlarimmi hammasi Qizil Iblislarni 7raqamini kiyvogandi. Bu boshqacha Ronaldu edi. Oddiy isbot uni Manchesterdigi rasmlaridigi ko'zidigi quvonch bilan Realni o'yinlarida goldan keyingi ko'zlari umuman boshqa boshqa. Realda u sinib qomadi lekin......

Ушбу фикрга жавобан


SOCCEROZ
Сана: 04.09.2012 09:32. SOCCEROZга ёзиш
+0; -0
MEN RONALDONI JUDA XURMAT QILARDIM XATTO UNI MESSIDAN XAM KUCHLI DEB ATARDIM LEKIN ADASHKANIMNI SEZIB QOLDIM BILASIZMI ACHON RONALDO MADRITDA KO'CHIB O'TKANIDA RONALDO FUTBOLNI SEVGANIDAN O'YNAMAYDI UNGA SHON SHUXRAT BIRINCHI O'RINDA TURAR EKAN AGAR U MYU DA QOLGANIDA XOZIR XECHKIM MESSI KUCHLI DEMAGAN BO'LARDI U YEVROPANI ENG KUCHLI FUTBOLCHISI BO'LARDI LEKIN AFSUS

Ушбу фикрга жавобан


MUFANAT
Сана: 04.09.2012 09:07. MUFANATга ёзиш
+0; -0
Ажойиб мақола. Роналдунинг Реалга ўтгани бир томондан яхши бўлди. У Мессида кучли эканлигини исботлади. Бутун Барсилона Месси учун ўйнаса, Роналдунинг ўзи бутун Реал учун ўйнайди бунда фарқ бор менимча. Ва Роналдунинг шарофати билан Реал Испания чемпиони, кубиги ва супер кубиги соҳиби бўлди.

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 04.09.2012 08:27. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
респект !
проста шедевр !!!

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 04.09.2012 08:23. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
Роналду шухратпараст!
Бу аслида яхши характер, уйинчи усишга харакат килади,
лекин у ута шухратпараст
бу характер, хаётта унакамасдир, лекин футболда курганимиз шунака,
Португалия-Голландия уйинида эътибор бердингизми, Роналду гол уриб бир узи бир томонга югурди, колган 10 уйинчи бошка томонга, менимча гап Реалда хам эмас,.......... Аслида гол урса, камера истаса-истамаса уша уйинчини курсатади, лекин гол ургандан сунг камерага югуришини хеч тушунмайман, аслида шу хам кадрини пасайтираётганини билмасмикин......
Соврин олишга келсак Европани журналистлар танлашди, улар уша йилдаги энг катта мусобака голибига эътибор каратишади, Олтин тупни куни "фанатлар" кулига колган, Мураббий ва уйинчилар кимни уйинини купрок кузатишса шунга овоз бришади, гарчи доим 2-уринни олса хам

Ушбу фикрга жавобан


LYUBITEL
Сана: 04.09.2012 00:28. LYUBITELга ёзиш
+0; -0
Мақола яхши ёзилган, лекин:
Роналду Манчестер Юнайтедда қолганида бугунгидек мавқега эришмасди, чунки МЮ Реалчалик обрўга эга эмас, яна бир томони, Месси билан рақобат унга мотивация ролини бажармоқда. Бу эса унга янада шиддатли ўйнашни таъминламоқда.
Иккинчи жиҳати, Роналду ўйнаган вақтдаги билан ҳозирги МЮ орасида ер билан осмонча фарқ бор. Ўша вақтлар Барселона ва Реал ҳозиргичалик кучли эмас, МЮ эса иккала жамоа тўсиғидан ҳам бемалол ўта оладиган қудратга эга эди. Ўша пайтда МЮда қолганида ҳозирги Роналду даражасига етмасди (ИМХО). Чунки йил ўйинчисига даъвогарлар фаворитлари кўпинча совриндор, пешқадам жамоалар ичидан қидирилади.
Мақолани ўқиб гўё Роналду Олтин тўпни ола олмаслиги кўзи етиб, тақдирга тан берди деган фикр уйғонади.
Шунчаки, Роналду шуҳратпараст инсон. Ушбу совриндан қуруқ қолишидаги андуҳи шунчаки вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман.

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKBEK
Сана: 03.09.2012 22:46. UZBEKBEKга ёзиш
+0; -0
Менимча Роналду ЧЛдаги қуръа кайфиятини бузган. Сабаби у ердаги жамоалар ичида ўртамиёна жамоа йўқ. Ҳар бир ўйин ҳаёт мамот учрашуви бўлади. ЧЛни ҳам бу йил ютолмаслиги кўзи етиб шундан хафа бўлгандир балки))) (Хазил)

Ушбу фикрга жавобан


UZBBEST
Сана: 03.09.2012 22:10. UZBBESTга ёзиш
+0; -0
Qoyil maqolaga gap y6q. Ronaldu ajoyib futbolchi (Man Barselona fanatiman!). Albatta Cristianoni tushunsa bo'ladadi. Bu yerda Marcelo, Mourinho yoki Iniesta va umuman Iguain aytganiday Real ichidagi muammo emas balki Madriddagi unga munosabat(RealMadridTV shoxsupaga ko'tarilish shodiyonalari) asosiy sabab. Ronalduda shuncha istedod, harakat, mehnat, iroda buning natijasi ko'plab gollar, yutuqlar, ammo, uni shunchaki malum vaqt mobayndi foydalanish uchun qurol sifatida ko'rish bu daxshat.

Ушбу фикрга жавобан


LUISITO
Сана: 03.09.2012 21:20. LUISITOга ёзиш
+0; -0
unaqada Ronaldo liverpool urevenidigi komandaga otib bita ozi yetaklab chiqiwi kerak boladi

Ушбу фикрга жавобан


FORLAN
Сана: 03.09.2012 21:05. FORLANга ёзиш
+0; -0
TOTTI | 03.09.2012 18:58
0
BIGBON Моуриньо - баранку! КриРога соя солаётган хам шу одам аслида!
--------------
))))))))))))))

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 03.09.2012 20:21. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
УЕФА узининг такдирлаш маросими билан Роналдуни рухан синдирди. Бутун дуне кузи олдида учта талабгор сахнада турганда, совринни Иньеста илиб кетиши унга каттик таъсир килди.Яхшиси талабгорлар таништирилгандан кейин, уччаласини залга, жой- жойига утказиб куйиб кейин голибни эълон килиш керак эди.Иньеста сахнага чикиб совринини олаверарди. А так Мессиям, Роналдуям лажа булишди, хаммани кузи олдида. Шуни Роналду кутара олмади.

Ушбу фикрга жавобан


MIRJALOL
Сана: 03.09.2012 20:08. MIRJALOLга ёзиш
+0; -0
Учинчидан, Моуриньо устоз эмас, у мотиватор. Роналду унинг “боласи” эмас, қуроли. Исботи у бир пайтлар “Олтин тўп”га Роналду эмас, Иброҳимович лойиқ, деб хархаша қилганди
๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏๏
shu xodisa xuddi kechagiday yodimda o'shanda mour interni boshqarardi. Gazetada "MOURINIO: IBRAGIMOVICH RONALDUDAN O'LSA O'LIGI ORTIQ" degan maqola chiqqandi. Keyinchalik ikkalasiyam madridga keganda bular qanday chiqishib ketarkin dep o'ylagandim mourinyo xechnarsa bo'maganday ranalduni maqtashga tushib ketgan. E qoyile odamxam shunaqa ikkiyuzlamachi bo'ladimi. Agar ertaga ronaldu ketsa maurinyo o'zi u bir tiyinga qimmat o'yinchi edi deyishtanam qaytmaydi.

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 03.09.2012 19:40. ZIDANUZBга ёзиш
+0; -0
Manchesterga qaytaver, ikkitasidan biriga

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 03.09.2012 19:32. ZIDANUZBга ёзиш
+0; -0
tuppa tugri gaplar aytilgan, realniyam "GIJJA"si borakanda, uzimizdayam bazi kamandalada bor shunaqasi ...
ronaldo agar barsaga utsa reaksiyasi pasaysa kk, rostanam unga M.Yu yoki Bayerga uxshagan komandalarda uynasa anchagina hurmat topgan bulardi...

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 03.09.2012 19:12. SOBIRUZга ёзиш
+0; -0
Кахрамон Арслановга койил колмасдан бошка иложи йок!

Ушбу фикрга жавобан


LEOMESSI
Сана: 03.09.2012 19:10. LEOMESSIга ёзиш
+0; -0
Роналду жаҳонгашта рисерга ўхшайди. Рисерлага ўхшаб нимадандир қониқмаса, янгидан-янги манзилларни кўзлайди. Унга интилади...


Уни характери ўзгача, барча нарсадан қониқавермайди. Бу ҳолатни Мюда ҳам у иштирокида кузатгандик. Балким Роналду мадридда йўли тугаб бўлганини англагандир. Ахир бу йил у оқ-қаймоқранг либосни кийганига тўрт йил бўлди. Садоқатни ҳис қилмайдиган шахс учун бу катта муддат. Балким у Испанияда доим иккинчи бўлганидан чарчагандир. Бу йил Реал Ч/Л юта олмаса Роналдуни тоқати тоқ бўлади.

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 03.09.2012 18:58. TOTTIга ёзиш
+-2; -0
BIGBON

Моуриньо - баранку! КриРога соя солаётган хам шу одам аслида!

Ушбу фикрга жавобан


VIQOR
Сана: 03.09.2012 18:58. VIQORга ёзиш
+0; -0
Inson doimo özining qöli yetmaydigan narsalarni baxt deb xisoblaydi. Qöli yetkanda esa... Xullas, Ronaldoda ruhiy muammolar yetarli. Janob Aslanov siz buni batafsil yoritib bera olibsiz. Raxmat!

Ушбу фикрга жавобан


PODACHI
Сана: 03.09.2012 18:51. PODACHIга ёзиш
+0; -0
Realga Del Boskega ohshagan trener kerak. Del Boske davrida Morientes, Guti, Solari, Raul, Fernando Yerro, Roberto Karlos, Figu kabi yulduzlar top surgandi endi hamma narsa ozgardi.

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 03.09.2012 18:41. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
E aka gap yo'q, Ronaldoni uch kunda o'zgarganini sababini tochna topibsiz bu aniq barsa va barsa futbolchilari.

Ушбу фикрга жавобан


BIGBON
Сана: 03.09.2012 18:20. BIGBONга ёзиш
+0; -0
Қўзи Моуриньо

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 03.09.2012 18:12. HOLISга ёзиш
+0; -0
Balki, o'ta to'g'ridir

Ушбу фикрга жавобан


EXCLUZIV
Сана: 03.09.2012 18:05. EXCLUZIVга ёзиш
+0; -0
Bu tuyg'ular taniw. O'zimni wu joyda baxtli xis qilaman deb wu yoqlarga borsangu l.n baxtni topolmasan... Muallifni oxirgi jumlasi zo'r chiqibdi...

Ушбу фикрга жавобан


REALABROR
Сана: 03.09.2012 17:57. REALABRORга ёзиш
+0; -0
bu maqolani ingliz tiliga yo ispan tiliga tarjima qilib ispan nashrlariga joylash kerak!
Good luck!

Ушбу фикрга жавобан


XUMOYUNBEK
Сана: 03.09.2012 17:55. XUMOYUNBEKга ёзиш
+0; -0
QOYIL GAP YUQ QUZIVOYGA

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.