Алдамчи сериялар
Баҳо: |
+1; -0
|
Очиғини айтаман, стратегик тарафдан, бугун мағлубиятга учраганимиз жуда яхши бўлди. Тўғри, ўйиндаги камчиликлар дилни хира қилди, лекин биз бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен Осиё чемпионатига чиқа олишимизга ҳали ҳам ишонаман. Агар бугунги ўйиннинг Ливанга қарши муҳимроқ ўйин олдидан ўтаётганини эътиборга олсак, мен учун фақат бир нарса – бугун ғалаба қозонbшимиз ҳам мумкин бўлганлигининг ўзиёқ кифоя қилади. Оқибатда ғалаба қозона олмаганимизни эса яна бир бор, айни муддао бўлганлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан.
Айтингчи, қайсидир турнирдаги чинакам кучли жамоа айнан қайси жиҳати билан кучли ҳисобланади? Қандайдир кучли рақибни енга олиши ёки иродали ғалабаларнинг сони ёки жадвалда эгаллаб турган ўрни биланми? Бари тўғри бўлиши мумкин, лекин менимча, чинакам савия қандайдир ижобий серияларнинг мавжуд бўлишида белгиланади. Яъни, ҳақиқий кучли жамоа турнир давомида ғалабалар, гол ўтказилмаган ўйинлар, мағлубиятсиз кетма-кетликларни намойиш қила олади. Алоҳида ўйинларни ҳаммаям ютиши мумкин, аммо ҳақиқий калит шу ерда – ҳақиқий етакчи жамоанинг бир ўйиндаги ғалабаси иккинчи ўйинга салбий таъсирини ўтказмайди. Бир нечта ўйинларда ғалаба қозонган жамоа, навбатдаги ўйинда ҳеч нарса бўлмагандек майдонга тушиб, яна ғалаба қозона олади. Қандайдир ижобий сериялар ўртачароқ, етакчидан бироз кучсизроқ бўлган жамоаларда ҳам кузатилиши мумкин, лекин бу ҳолларда, одатда, сериялар ошган сари, захира кучи камайиб боради. Босим ортиб, футболчиларнинг эмоционал захираси орқага қараб кетишни бошлайди. Мисоллар кўп, лекин вақтингизни олмайман.
Мен Ўзбекистонни Осиё миқёсидаги турнирларда ҳақиқий етакчи деб билмайман. Унақа эмас, унақа бўлмаган. Япония ва Жанубий Кореянинг ўрнига чиқишимизга анча бор. Яъни, Қатар ва Эронда кузатилган ижобий сериямизнинг якунланиши мен учун қандайдир муҳим хулосани тақдим этмади. Биз узун серияни амалга ошира олмадик, демак, етакчи эмас эканмиз, деган хафагарчилик ҳам йўқ, айтганимдек, аввалдан билардик – биз етакчи эмасмиз. Сериялар кўпроқ тўғри тактика, болалардаги иштиёқ, воқеалар ривожи ва ҳоказо омиллар асосида пайдо бўлаётгани сир эмасди. Эронни ютдик, демак ҳар қандай жамоани юта оламиз, деган фикр ҳеч кимда йўқ эди, яқинлашган сари Ливандан қўрқа бошлаганимиз ҳам шундан.
Бундай серияларнинг энг салбий тарафи шундаки, натижалар қандайдир ижобий тенденцияни содир қилади, мухлисларда, футболчиларда, ҳатто баъзан мураббийларда ортиқча ишончга замин яратади. Ишончнинг асосга эга бўлмаган қисми қандай оқибатларга олиб келишини эслатишим мумкин – Австралияга (0:6) қарши ўйин. Ўшанда аслимиздан кўра ишончимиз каттароқ эди. Бу иллюзия ҳатто Абрамовгача сингиб кетганди, унинг Қатарга қарши ўйинга бўлган муносабати ярим финалдагидан кўра жиддийроқ бўлгани шубҳасиз. Мураббий буни англаб етганида, биринчи тайм тугаганди, яъни футболчиларни “уйғотиш”га вақт етмай қолганди. Майли эсламайлик, тескари тарафдан мисол келтиришим мумкин. Масалан, Фернандо Торрес. Унинг голеадорлик хислатини барпо қилган дриблинг, техника, зарба ва бошқа хислатлари тарк этиб кетгани йўқ. Лекин қандайдир салбий серия оқибатида ўзига бўлган ишончини йўқотиб қўйди. Қаранг, футболчи кучсизланиб қолмаган бўлса-да, ўзига бўлган ишончи аслидан кўра камроқ. Бу ҳам қўшимча босим юклайди, қарор бериш жараёнига салбий таъсир кўрсатади ва ҳоказо. Яъни ишонч ва асл ҳолатнинг бир-биридан узоқлаши жамоа ёки футболчида қўшимча муаммоларни келтириб чиқарар экан.
2009 йилнинг январида Осиё чемпионати саралаш ўйинида БАА устидан сафарда ғалаба қозонгандик. Ўша ўйин терма жамоанинг Миржалол Қосимов қўл остидаги иккинчи ўйини эди. Дастлабкиси Япониядаги дуранг эканини ҳисобга олсак, ўшанда жамоа мукаммал тасаввур уйғотган ва бўлажак – Баҳрайнга қарши Тошкентдаги ўйинда рақибини ер тишлатиши керак эди. Бунга ҳамма ишонган, кўрсатилган ўйинлар ҳам ижобий натижага далолат қилаётганди. Лекин биласизми, аслида ўша жамоа биз ўшанда тасаввур қилганимиздан бироз кучсизроқ эди, ўзига яраша камчиликларга эга бўлган. Буни мураббийлар жуда яхши англагандирлар ўшанда, лекин Баҳрайнга қарши ўйиннинг қандай тугаганини яхши эслайсиз, албатта.
Демак, бизга ўхшаган жамоаларнинг бу тақлид серияларни амалга ошириши жуда хавфли – 1) ўйиндан ўйинга босим ошиб боради ва муҳим паллаларда “бензин” етмай қолиши мумкин. 2) футболчиларнинг ўзига ортиқча баҳо бериб юборишлари кузатилиши ва қаердадир бу панд бериши муқаррар (балки бутунлай сафсатани ёзаётгандирман, лекин мана шу жиҳатдан Гонконг ва БААга қарши ўйинлар бизга яхшигина қўнғироқ бўлди. Энди бизда, умид қиламанки, футболчиларимизда ҳам, Тошкентда қандайдир “карлик” билан ўйин кутиб тургандек тасаввур йўқолди, ҳатто қайсидир маънода Ливан билан мақомимиз, айниқса, уларнинг йирик ғалабасидан кейин, тенглашди. Таркибимизнинг рақибдан бир бош баланд эканини ҳисобга олсак, бу жуда қўл келиши мумкин).
Гонконг устидан ғалаба қозонишимиз, ҳатто бугун ҳам ҳаммаси биз учун ижобий якунланиши мумкин эди. Биласизми, ана ўшанда, мен Ливанга қарши ўйиндан кўпроқ қўрққан бўлардим. Чунки бугунги кучимиз, бугунги ҳолатимиз қандайдир узун серия қила олмаслигини, мабодо қилганда ҳам, муҳим паллада панд ейишимиз мумкинлигидан қўрққан бўлардим. Билмадим, балки бунақа гапларни энди ўйлаб топаётгандирман. Ўзимни овутаётгандирман. Балки унинг ўрнига ўйиндаги яққол камчиликларга урғу қаратганим яхшироқдир. Лекин биласизми, биз барибир Ливандан кучлимиз. Биз энг ёмон ҳолатимизда ҳам Ливанни енга оламиз. Таркиб жиҳатидан ҳам Ливандан анча кучлимиз. Бу шубҳасиз. Демак, Ливан бизни тўхтатиб қолиши мумкин бўлган қандайдир кўринмас жиҳатлардан қутулиб олганимиздан хурсандман.
Бўлажак ўйин, жамоамизнинг имконият ва камчиликлари ҳақида, насиб қилса батафсилроқ яна гаплашамиз.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 19:17. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
WRBEIRQX |
Сана: 23.07.2024 19:17. WRBEIRQXга ёзиш |
+0; -0
|
1
|
BAHROMJON |
Сана: 23.03.2013 16:57. BAHROMJONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SHAHRIXON |
Сана: 23.03.2013 16:47. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SHAHRIXON |
Сана: 23.03.2013 16:45. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KOMILRAHIM |
Сана: 23.03.2013 15:05. KOMILRAHIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ULUGBACK |
Сана: 23.03.2013 14:44. ULUGBACKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ULUGBACK |
Сана: 23.03.2013 14:44. ULUGBACKга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TALABA |
Сана: 23.03.2013 12:47. TALABAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
LUISITO |
Сана: 23.03.2013 12:43. LUISITOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
LUISITO |
Сана: 23.03.2013 12:43. LUISITOга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KOMILRAHIM |
Сана: 23.03.2013 11:39. KOMILRAHIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KOMILRAHIM |
Сана: 23.03.2013 11:36. KOMILRAHIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
KOMILRAHIM |
Сана: 23.03.2013 11:34. KOMILRAHIMга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MUNDIAL |
Сана: 23.03.2013 11:01. MUNDIALга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
LOTAR |
Сана: 23.03.2013 09:40. LOTARга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
LOTAR |
Сана: 23.03.2013 09:37. LOTARга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
LOTAR |
Сана: 23.03.2013 09:35. LOTARга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
TASHRIF |
Сана: 23.03.2013 09:09. TASHRIFга ёзиш |
+1; -0
|
0
|
ODDIYFANAT |
Сана: 23.03.2013 07:36. ODDIYFANATга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
ODDIYFANAT |
Сана: 23.03.2013 07:36. ODDIYFANATга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOCTORMF |
Сана: 23.03.2013 07:18. DOCTORMFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOCTORMF |
Сана: 23.03.2013 07:18. DOCTORMFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
DOCTORMF |
Сана: 23.03.2013 07:18. DOCTORMFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FILOSOF |
Сана: 23.03.2013 00:59. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
WUNSHUW |
Сана: 23.03.2013 00:44. WUNSHUWга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AXAAXA |
Сана: 23.03.2013 00:42. AXAAXAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AXAAXA |
Сана: 23.03.2013 00:41. AXAAXAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
FUTBOLVATANI |
Сана: 23.03.2013 00:34. FUTBOLVATANIга ёзиш |
+-1; -0
|
0
|
SARDORCR |
Сана: 23.03.2013 00:19. SARDORCRга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
SARDORCR |
Сана: 23.03.2013 00:18. SARDORCRга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги