Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Титопоя"

Баҳо:
+2; -0

Эсласангиз, Лео Месси бир пайтлар, аниқроғи, 2009 йли Мадридда ўтган классикогача (2:6) ўнг қанот ҳужумчиси эди.Ўша ўйинда Пеп Гвардиола биринчи марта уни марказга қўйди, Это’Они эса ўнг қанотга қўйди. Хави – Месси – Иньеста учлиги бир-бирига жуда яқин ўйнади ва “Реал” ярим ҳимоясини сочиб ташлади. Бу Гвардиоланинг ўзига хос сюрпризи эдия, умуман энг муҳим ўйинлар учун ўзига хос янгиликлар яратиш ва кўпинча шу ёрдамида рақибини енгиш Пепнинг хусусиятларидан бирига айланганди.

Аслида Мессини марказга қўйиш орқали ўйинни ташкил қилиш фикри биринчи бўлиб Тито Вилановадан чиққани кўпроқ эҳтимолга эга деб ўйлайман. Чунки Тито Мессининг болаликдаги устози ҳисобланади ва ўшанда, 11-12 яшар Месси голлар уриб барчани ҳайрат кўчасига етаклашни бошлаганда, Виланова уни айнан марказда ўйнатган экан. Гвардиола “Барселона” бошқарувига келгач, зудлик билан Титони чақирди, жамоа ўйини келажакда Месси атрофига қурилиши ва унинг марказда ўйнаши менимча, ўшандаёқ ҳал бўлиб улгурган, лекин ижро учун класскони кутишганди. Айтмоқчиманки, ўша классикодагина Мессининг марказда фойдалироқ эканини пайқаб қолишмаган, олдиндан бу режа бўлган, шубҳасиз. Умуман ўша ўйинда Тито Виланованинг роли катта бўлган, ҳатто Пуйолнинг боши билан гол уриб, ҳисобда “Барса”ни олдинга олиб чиққани эсингиздами, ўша гол ҳам Титонинг ғояси бўлган экан – Хави кейинчалик, бу комбинация ҳақида ўша голгача ҳатто Пеп ҳам билмаганини, фақат Пуйол, у ва Титогина хабардор бўлганини айтиб берганди.

Виланованинг кучли тактик сифатидаги маҳоратини, футбол билимларини шубҳа остига олиш нотўғри, буни ҳамма билади. У ўйиндан олдинги матбуот анжуманида “Реал”дан тажовузкор ўйин кутаётганини ҳам айтганди, унинг гапи тўғри чиққани, лекин “Барселона” (айнан тажовузкорлик пайтида) ҳеч нарса қила олмаганини ҳам кўрдик. Хўш, наҳотки Тито жамоани ўйинга тайёрлай билмаган?

Гап шундаки, ростан ҳам Жозе Моуриньо кеча ҳеч қандай кутилмаган сюрпризларни қилгани йўқ, Мадридда бўлиб ўтган бундан олдинги учта ўйин қандай бошланган бўлса, худди шундай бошланди. Кучли прессинг, тезкорлик, тўхтовсиз тажовузкорлик ва улкан иштиёқ. Фақат бу сафар бир эмас икки голни уришнинг уддасидан чиқишди, уёғи ҳам осонлашди Адриано майдондан четлатилди. Шу ўринда, стратегик жиҳатдан Адрианонинг хато қилганини айтишим мумкин. 0:3 да ҳам, 0:2 да ҳам, “Барселона”нинг вазифаси ўзгармасди – уларга икки гол керак эди. Адриано эса аслида яримтага юрадиган голни деб, ўша вазифани қийинлаштирди, албатта, ҳимоячи аввало голнинг олдини олишни ўйлайди, ўша пайтда бунақа ўйлар унинг хаёлидан кечмаганлиги ҳам бор гап.

Хуллас худди Жозе каби, Тито ҳам бизни ҳеч қайси қарори билан ҳайрон қолдира олмади. Бусиз эса кеча ғалаба қозониш мумкин эмасди, гарчи Монтойа ки Педро вазиятлардан фойдаланганганларида, бу “Барселона”нинг ўйинда бурилиш ясай олгани эмас, “Реал”нинг хатоси бўларди. Ундай бўлмади, кеча ҳақлироқ жамоа ғалаба қозонди.

Мен эса бир жиҳатга эътибор қаратмоқчиман: Титода ўйинда бурилиш ясаш учун бир нечта вариантлари бўлганлиги шубҳасиз, аммо унинг Пепдан фарқи айнан шу нарсада ўргата чиқади. Мана шу ерда яхши, зўр ёрдамчи мураббий бўлиш ва бош мураббийлик ўртасидаги чегарани кўрамиз: Бош мураббийликдаги энг қийин, қандайдир тактикаларни билиш ёки билим эмас, айнан қарорни қабул қилиш хусусиятидир. Тито ўтган йили Пепга бир нечта фойдали маслаҳатлар бериши, баъзилари ростан ҳам фойда келтирган бўлиши мумкин эди, лекин ўша қарорларга жавобгар Пеп эди, Титонинг маслаҳатлардаги таваккали бугунги қарорлари қадар катта эмасди. Йўқ, мен Титодан мураббий чиқмайди, кейин ҳам бу ҳолат давом этади демоқчи эмасман, асло. Гап мураббий ҳақидаги умумий хулосада эмас, масала унинг айнан бугунги кунда тушиб қолган вазияти ҳақида. Мана шу жиҳатдан, икки йил олдинги “Реал” ва “Барселона” ўз ўринларини алмаштиришди деса бўлади.

Ўшанда ҳар қанча ўзини кўрсатган мураббий бўлмасин, Жозе Моуриньода қарор бериш масъулияти Пепдан кўра бир неча баробар юқори эди. Унинг ҳар бир хатоси атрофдаги босимни янада катталаштирар, бир нечта классиколарда ютиб келган Пеп учун эса бир мағлубият ҳеч нарса эмасди. У бемалол янгиликлар, сюрпризларда давом этарди. Ҳали бирор бир жамоада бош мураббий сифатида ишламаган Титога эса кимсан Гвардиолани ўрнини босиш вазифаси юклатилди. Ишонинг, Гвардиолани айнан бугун ўрнини босиш нафақат Тито, балки дунёда ўзини тан олдириб улгурган Капелло-ю, Хиддинкларга ҳам осон эмас. Пеп жамоани шундай чўққида топширдики, энди ҳар қандай ғалабалар ҳам ишнинг давоми сифатида қабул қилинади, мағлубиятлар эса...

“Барселона” тизимида Титони яхши билишади, унга етарлича имкон берилиши ҳам, барчанинг унга ёрдамчи бўлиши ҳам, фтуболчиларнинг жон жаҳдлари билан ўз Титоларини ҳимоя қилишларини ҳам кутиш ўринли, лекин атроф? Футбол муҳитида Титонинг ҳар бир хатоси ёки мағлубиятидан сўнг жуда даҳшатли савол янграйди – Мураббийми ўзи у? Бу табиий, кучли жамоани мерос ўлароқ қабул қилган ёки бой клубда ишлайдиган ҳар қандай мураббийларнинг қисмати шу, фаолият ўзларини бошқаларга исботлаш билан ўтади. Бугунги “Барселона”ни ҳаммадан кўра яхшироқ биладиган Тито эса ўз билганини қилишдан гоҳида воз кечиб, натижа, фикрлар билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб қолиши унинг ишига ҳалақит бериши аниқ. Пеп авантюрани келиши билан бошлаганми ёки бир нечта совриндан кейинми, эсимда йўқ, менимча унда босим камроқ бўлган. Сабаби Райкаарддан деярли ҳеч нарса қолмаганди, унда янги жамоа қуриш учун вақт берилганди. Кейин, Пепнинг футболчи сифатидаги катта эътибори =ам бор. Илк мавсумда олтита соврин ютган ўша “Барселона” ҳеч нарсани юта олмаганда ҳам тўғри қабул қилган бўлардилар. Жозе келганида ҳам шу, “Реал”нинг мағлубиятига ҳамма ўрганиб қолганди, лекин Тито ўз имзосини жамоа ўйинига қўйишга ҳозирча ҳаққи йўқдек. Аниқроғи, бемалол қўяверсин, лекин шу билан бирга натижадан кафолат бўлиши шарт. Мен “Барселона” ичидаги талабларни айтмаяпман, футбол оламининг мураббийга бўлган муносабати ҳақида фикр юритяпман. Тито хотиржамлик билан мураббийлик қилиши учун, аввало, ўзининг кучли мураббий экани ҳақида бошқаларни (“Барса”ни эмас, албатта) ишонтиришга мажбур. Ишонтириши учун эса қандайдир мураббийлик сюрпризлари керак, буни қилиш учун эса...

Мана шундай ёпиқ айлана ичида қолган Вилановага осон бўлмаслиги табиий. Албатта гап курси ҳақида кетмаяпти, каталонияликлар тизими, дарҳол натижа талаб қилмаслиги, имкон етарлича бўлиши табиий, аммо футбол муҳити Тито шахсияти ҳақида кўпроқ гапира бошлаши, ҳатто Гвардиола қайтишини талаб қила бошлаши бўлиши мумкин бўлган ҳолат. Ҳар қанча нотўғри бўлмасин, оммавий фикр ҳар кимга ҳам таъсир кўрсатади, айниқса, маълум бўлишича Пепдан кўра қизиққонроқ бўлган ва жамоасининг ҳисобда орқада борган илк вазиятидаёқ ҳакамдан қизил карточка олган Титога ҳам.

Ҳеч нарсани башорат қилмоқчи эмасман. Шунчаки, бундан кейинги Ла Лигага ўзимни қизиқтириш учун қўшимча жиҳатлар қидириб топмоқдаман холос. Кеча “Барселона” футболчиларининг “Реал” улардан кетма-кет иккинчи совриннни тортиб олаётган пайтдаги ҳолатларини кўрдим. Юзлар кўрсатилган бўлса-да, муштлар тугилганини таҳмин қилса бўлади. Гуёки, Испаниянинг етакчиси мақомини яна исботлаган “Реал” эса беш очко орқада бормоқда. Буёғи энди жуда қизиқ бўлади. Ёқимли иштаҳа...

Киритилган сана: 30.08.2012 11:40. Ўкилди: 7861 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


LEOMESSI
Сана: 30.08.2012 19:23. LEOMESSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LUISNANI
Сана: 30.08.2012 17:58. LUISNANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPAYSBOYS
Сана: 30.08.2012 15:17. SPAYSBOYSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 30.08.2012 14:04. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 30.08.2012 13:38. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KRISHZEVEN
Сана: 30.08.2012 13:26. KRISHZEVENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 30.08.2012 13:13. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 30.08.2012 12:44. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 30.08.2012 12:40. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RONALDUMESSI
Сана: 30.08.2012 12:38. RONALDUMESSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 30.08.2012 12:38. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALM
Сана: 30.08.2012 12:29. REALMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 30.08.2012 12:14. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.