Хотира
| Баҳо: |
+1; -0
|
Ватанимнинг бошига оғир мусибат тушди.
Кўчада, уйда, телевизорда муштарак дард билан йиғлаб юрган одамларни кўрдим. Илгари бунақа ҳолатни кўрмагандим.
Табиийки, бу дардга бегона бўлган инсонларни ҳам ўқидим. Турли ижтимоий тармоқларда устимиздан кулмоқчи бўлишди, гўёки "кўзимизни очишга" ҳаракат қилаётгандек.
Ундан ҳам табиийси, бояги, кўчада, уйда, телевизорда йиғлаб юрган ватандошларимга бундай гаплар қаттиқ таъсир қилди. Юртбошимиз хотирасини муқаддас деб билиб, ўша ижтимоий тармоқларда тортишишди, баҳслашишди, қарши тарафга ўз нафратларини изҳор қилишди. Худдики шу орқали, ўша ёрқин хотирани асраб авайлагандек, худдики, ўзида кечаётган кечинмаларнинг тўғри эканини исботламоқчидек.
Лекин биласизми, мен бунга мухтож эмасман. Йўқ, эплай олмаслигимдан эмас. Агар юртбошимиз бўлмаганда, балки, ўз вақтида халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлиб, имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинмасдим. Балки, юртбошимиз бўлмаганда, ҳозир иккита қизимни икки ёнимга олиб, хотиржам байрамда айлангани чиқмас эдим. Балки.
Бу гапларни мен ҳам биламан. Аммо бундай гапларни бировга тушунтиришга, энг асосийси, бу гаплар билан ўзимга таскин беришга мухтож эмасман.
Юртбошимиз юртбоши бўлганларида мен тўққиз ёшдаги болакай эдим. Ҳозир ўттиз олтига кирдим. Эсимни таниган барча йилларим айнан юртбошимиз бошқарувидаги давлатида ўтди. Мултфилм кутиб ўтирганимда ҳам кўрардим у одамни. Талабалик имтиҳонларига тайёрланаётганда ҳам эшитардим. Кейин ҳам.
Шундай ёшдаманки, юртбошимиз билан ўзимга президент ва фуқаро ракурсида қарай олмайман. У менга нима берди, мен унга нима бердим, у бўлмаса қандай бўларди, бошқа бўлганида мен қандай бўлардим? Йўқ!
Қаранг, отангиз вафот этса, қандай аҳволга тушасиз? Отам бўлмаганда мен туғилмас эдим. Отам мени боққан, у бўлмаганда оч қолар эдим. Отам мана бу кийимни олиб бермаганида, яланғоч юрардим. Шунақа деймизми?
Йўқ. Отамдан айрилиб қолдим, деймиз. Энди отамни кўра олмайман, деймиз. Суҳбатлаша олмайман, деймиз. Отам мени катта қилганлар деб эмас, отам мана бундай гапирардилар, деб эслаймиз.
Овозлари бунақа эди.
Гапираётганда мана бунақа мимика қилардилар.
Қўлларини мана бундоқ кўтарардилар.
Мана бундай кийинардилар.
Мана бундай кулардилар.
Аччиқлари чиқса, юзлари мана бундай бўларди.
Хурсанд бўлсалар, кўзлари мана бундай бўларди.
Хотира - мана шу.
Мен сиёсатчи эмасман. Мен юртбошимизни мана шундай хотирлайман. Ҳамма шундай бўлиши керак, демоқчи эмасман асло.
Телевизорни ёқаман. Маҳзун куй тараляпти. Орада ахборотнинг махсус сонини беради. Дафн маросимини, митингни, бошқа-бошқа лавҳаларни такроран кўрсатишади. Уларни қайта кўргим келмайди. Кутаман.
Кейин лавҳа бошланади. Юртбошимиз ҳақида. Турли тадбирлардаги, турли мавзулардаги нутқлардан парчалар. Илгари ҳам кўп кўрардим. Баъзида бошқа каналга олиб ҳам юборардим. Олдинроқ, мултфилм кутиб ўтирган даврларимда хафа ҳам бўлардим. Аммо ҳозир кутаман.
Йўқ, қанчалик тўғри гапирганларини таҳлил қилиш учун эмас.Ҳар бир гапларининг мағзини чақиб, кейинги ҳаётимда дастурамал қилиб олиш учун эмас.
Йўқ унинг учун эмас.
Шунчаки, тинглаш учун. Овозларини яна эшитиш учун. Гапираётганда қандай мимика қилардилар, қўлларини қандай кўтарардилар, қандай кийинардилар, қандай кулардилар, аччиқлари чиқса, юзлари қандай бўларди, хурсанд бўлсалар, кўзлари қандай бўларди - мана шуларни яна кўриш учун.
Шунақа ҳолатдаман ҳозир.
Кейин бир гап бўлар.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












