Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Сичқон ови"

Баҳо:
+1; -0

Бутун Россия Аршавиннинг ўша машҳур сўзларини муҳокама қилиш билан банд. Вазиятда ўз позициясини эгаллаш учун ниманидир аниқлаштириш, аслида футболчи, сардор бундай сўзларни айтишга ҳаққи борми ёки йўқми, бунинг тагига етиш гуёки русларнинг энг асосий мақсадига айлангандек. Гуёки мана шу муносабатларда асосий таянч нуқтасини топиш жуда кўп муаммоларни ҳал қиладигандек. Эслатаман, Аршавин греклар билан ўйиндан сўнг, баъзи мухлисларнинг провакациясига учди ва “Агар ишончингизни оқламаган бўлсам, бу сизнинг муаммоингиз” деб юборди. Бу сўзлар алоҳида бир шахсга қаратилган бўлса-да, кўпчилик бу сўзлар “провакацияни амалга оширганлар”нинг ҳаммасига эмас. “ишонч билдирганлар”нинг барчасига деб тушунди. Албатта, рус футболининг оғриқли нуқтасига зарба бўлди – футболчиларимиз ростан ҳам биз чиқариб қўйган чўққига арзимайдиларми?

Биласизми, аслида муаммонинг туби бу эмас. Футболчи барибир майдонда қаҳрамон. Ўша Аршавин навбатдаги энг муҳим ўйинда зўр ўйин кўрсатса, бу гаплар унутилади. Чунки футболчининг вазифаси футбол ўйнаш. Қандайдир ғояларни ва ватанпарварликни сўзлар билан изҳор қилиши шарт эмас. Айнан мана шу футболчилар айнан мана шундай нафратга �икки йил олдин ҳам дучор бўлгандилар. Халқ уларни қайта севиб қолишига бир нечта ишончли ўйин етарли бўлди, тўғрими?

Ўз ўзидан савол туғилади. Нега доим русларнинг мағлубияти мана шундай жанжаллар билан тугайди? Ҳа, ўша Словения ҳам, Греция ҳам мантиқан олганда Россияга ютқазиши керак эди. Айнан мана шу ҳолат кўпчиликнинг ғазабини қўзғаши табиий. Лекин ҳар доим масала айланиб бориб, футболчиларнинг профессионал, ватанпарвар эмасликларига бориб тақалавериши чинакам айбдорлар томонидан уюштирилмаяптими? Нега футбол ҳақида гаплашмаяпмиз? Нега бундай мураббий олиб келгандик? Нега жамоа янгиланиб бормади? Хўп, нега тўрт йил олдин ўз савиясининг чўққисига чиққан таркибга ўринбосарлар йўқ? Ҳар қандай система ўзидаги хоинларни тозалаш орқали гуёки ўз вазифасини бажараётгандек тутади, аммо аслида ўша хоинларнинг системага кириб келишининг ўзи ҳам катта хато бўлмаганмиди? Система аслида ўзининг аввалги каттароқ хатосини бироз кечикиб тузатаётгани ҳақида гапириш муҳимроқ эмасми?

Ирландия, Хорватия, Украина, Польша каби мамлакатлар терма жамоалари турнирни тарк этишган бўлса-да, бу қадар қаттиқ буҳронга дуч келишмади. Ҳа, улар кичикроқ давлатлар, ҳа улар ўз имконияти даражасда тўп сурдилар, лекин Россия ўз имкониятини билармиди? Таркиб бўйича Польшадан, Чехиядан кучлироқмиз, деяётган русларда ким бор эди? “Арсенал”га кераксизга чиққан Аршавин етакчи эди-ку? Русларнинг бу даражада осмонга чиқиб кетганликларининг сабаби, фақатгина ўша чехларга қарши ўйингина эмас. “Планка” сунъий равишда кўтарилди, сабаби русларнинг футболдан мақсади завқ олиш учунгина эмас, Европада, дунёда ўзини кўрсатиб қўйиш. Футбол ўйин эмас, сиёсат. Сиёсат эса доим вазиятни аслидан кўра яхшироқ кўрсатишга ҳаракат қилади. Футболга сарфланаётган пуллар, ҳаракатлар бесамар кетаётганини кўрсатиш мақсадида бўялади, чирмалади, асослар ва изоҳлар айнан ўша сунъий хулосани қувватлантириш учун ишлатилади. Аршавину Жирковлар Россияда кераксиз бўлиб қолгани эмас, терма жамоада ўйнаш бўйича анча тажрибали бўлиб қолганликларига кўпроқ урғу қаратилади ва ҳоказо.

Биз аллақачон мустақил давлатмиз. Россиянинг муваффақиятсизлиги ҳақида бундай ракурсда мулоҳаза қилишга мажбур эмасмиз. Аммо бу тақлид муаммолар ойна мисоли ўз аксимизни намойиш этаётгандек туюлаверади.

Ирландия испанларга 0:4 ҳисобида ютқазаётганда, қўшиқ куйлади! Қизиқ, биз учун. Барибир Ирландия ҳисобни тенглаштира олмайди, қувватлашдан нима наф? Ўлманг, уларнинг мақсади терма жамоани қувватлаш холос. Натижага таъсир қиладими ёки йўқми, бу ўйиндан хурсанд қоладими ёки йўқми, бу бошқа масала, асосий мақсад – жамоани қўллаб қувватлаш керак, тамом. Нега биз бунақа эмасмиз? Нега имконият йўқлигини пайқашимиз билан қўлимизни туширамиз? Йўқ, мен мухлислик маданият ҳақида маъруза ўйиш ниятим йўқ. Айб мухлисда ҳам эмас.

Мухлисларнинг футболга муносабати “истеъмолчи” мақомида бўлиб қолгани, яъни мен телевизорни ёқдим, мен билет сотиб олдим, демак анови мен мухлислик қилаётган жамоа ғалаба қозониши шарт, деган фикрда қатъий эканлигининг сабаби ҳам, бизда футболга бўлган муносабат сиёсий йўналишга ўхшаб қолаётганидир. Одатда инсон ҳукуматга нисбатан ҳам шунақа муносабатда бўлади – мен туғилдим, шу ерда яшаяпман, давлат менга мана буни, мана буни қилиб бериши шарт. Ана, фалон давлатда мана буни қилиб беришяпти-ку ва ҳоказо. Аслида ўша давлат ва шахс бир бутун бўлиши кераклиги ва бир йўналишда ҳаракатланиши кераклиги ҳақида ўйланилмайди.

Бизнинг ирландлардан фарқимиз шундаки улар ҳар доим футболчиларини қувватлашади чунки футболчилар, федерация улар учун борини бераётганига ишонади. Сабаби у ерда ҳаммаси очиқ ойдин кетади, ҳеч ким қорани оқ деб ишонтиришга ҳаракат қилмайди, Ирландия футболи ривожланяпти, деб оғиз кўпиртирмайди. Бу тақлид мақтовлар мухлисда юқорига нисбатан ишончсизликни келтириб чиқаради, кўраётган воқеалар ва гапирилаётган хулосалар ўртасидаги катта фарқни тезгина илғаб олади. Энди мухлис, ростан ҳам футболимиз у қадар ривожланмаганлигини, миллий чемпионатимиз савияси мақсадларимизга нисбатан пастроқ эканини билса-да, бунга кўника олмайди, қайсарлиги тутади. Чунки унга бошқача ваъда беришяпти, футбол зўр, дейишяпти. Мухлис аслида бу гапларга ишонмаса-да, маълум вақтда ўша ваъдаларнинг бажарилишини талаб қилишни истаб қолади. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқа олмаяпти. Чиққан жамоалар ҳар томонлама биздан кучли. Аммо энди мухлис буни таҳлил қилишни ҳам, тан олишни ҳам истамайди, чунки сиёсат унга катта ваъдаларни берган.

Оддийроқ тушунтираман. Айтайлик, бир корхона бир миллион фойда қилди. Иқтисодий тарафдан раҳбар ходимига бир миллион фойда олганлигини айтиши керак. Аммо у сиёсатни танлайди ва корхона 10 миллион фойда олди, деб айтади. Шу орқали корхонанинг бошқалар олдида, табиийки ходимлар олдида ҳам обрусини оширишга ҳаракат қилади. Аммо корхонанинг молиявий имкониятлари бир миллионлик эканини ходим дарров сезиб қолиши мумкин. Ходим ҳеч қачон ўзининг алданган деб хис қилишни истамайди. Корхонадан 10 миллионлик талабни қилаверади ёки раҳбарни тўққиз миллионни ўзлаштирганда айблайди. Тамом.

Мақсад вазиятни ўнглаш, буни биргаликда ҳал қилишга уриниш ва муаммоларни яширмай, очиқ ойдин айтиш, реал вазиятни қўрқмасдан ошкор қилиб бориш бўлгани яхши эмасми? Ана ўшанда мухлис ҳам, футболчи ҳам муаммони ўз танасида хис қилиб, бир бурчагини ечишга ҳаракат қилмайдими? Ҳаммаси зўр кетаётгани ҳақида давомли гаплар албатта мухлисни беихтиёр “истеъмолчи”га айлантиради ва у табиий равишда ўша яхшисини талаб қилишни бошлайди. Бу шубҳасиз.

Биз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимизми? Умуман қачондан бери жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз? Четдан қараганда ўн беш йилдан бери жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз. Лекин ўн беш йилдан бери жаҳон чемпионатига чиқиш учун эмас, четдан қараганда жаҳон чемпионатига чиқаётгандек тасаввур уйғотишга ҳаракат қиляпмиз холос. Сичқон ушлайдиган қопқонни биласиз-а? Ўша тахтадан ясалган классик қопқонни. Қаранг, эллик йил олдин ҳам, эллик йил кейин ҳам ўша қопқон сичқон ушлайверади. Ахир тасодифан бу қопқондан қутулиб қолган сичқонлар бор, аслида ана ўшалар шерикларини олдига бориб, бу хавфдан огоҳлантириши ва аллақачон сичқонлар цивилизацияси бу оддий қопқонни зарарсизлантириши керакдек. Аммо йўқ, сиқчонлар овланаверади, овланаверади. Чунки уларни ақл ва тажриба эмас, инстинкт бошқаради.

Биз жаҳон чемпионати саралашининг 4-босқичини доим омадсиз бошлаганмиз. ЖЧ-2002 саралашида биринчи турда, август ойида асосий рақибимиз БАА га сафар қилиб 1:4 ҳисобида енгилганмиз. Ўшанда ҳам жамоа ўйиндан бир неча кун олдин йиғилган. Унгача, тўлиқ таркибда уч ой олдингина майдонга тушгандик. Учинчи босқич ўйинларида. Орада бўлиб ўтгаа Мердека кубогида эса умуман бошқа таркиб ҳаракат қилган. ЖЧ-2006 саралашининг 4-босқичида эса биринчи турни Тошкентда Саудия Арабистонига қарши ўтказиб, зўрға дуранг ўйнаганмиз. Ўйин февраль ойида бўлиб ўтган, ундан олдин эса сўнгги учрашувда уч ой олдин ўтказгандик. ЖЧ-2010 саралашида биринчи турни Қатарда 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаганмиз. Ушбу ўйиндан олдин ўртоқлик ўйинини Тошкентда Шимолий Кореяга қарши ўтказдик. Олдинроқ Уммондаги ўйинга эса бутунлай бошқа таркиб борган эди. Ҳар тарафдан Қатарга ўхшамайдиган жамоага қарши, яна Тошкентда ўйнаш, Қатар билан ўйинга қандай фойда келтиради? Бу консерваторияга кириши учун консерва заводида тайёргарлик кўриш эмасми? Навбатдаги мусобақани эса Эрондан мағлубият билан бошладик. Яна ўртоқлик ўйини уюштира олмадик.

Биз нега доим айни хатоларни такрорлайверамиз. Мана шу 15 йилда турнир формати ҳам, рақиблар ҳам деярли ўзгармади. Тўғри, бу футбол, ғалабага кафолат йўқ. Лекин мен ўйинлар эмас, тайёргарлик ҳақида гапиряпман. Нега янги турнирга янги йўналиш, янги режа билан кириб келиш ўрнига, гуёки ўша ўн беш йил олдин танланган усул иш берган-у, энди бошқа йўл йўқдек ёпишиб олганмиз?

Айтайлик маълум бир цикл тугайди. Мақсадга эришилмайди. Хўп, майли, ўша ўтган мана шу циклнинг қаерида ва қандай муҳим хатолар қилганимизни кимдир таҳлил қиладими? Масалан, бир клуб мураббийи бир мавсумда муваффақиятсизликка эришса, мавсум тугагач, ўтириб хатоларини таҳлил қилади. Келаси мавсум учун ўзича хулоса чиқаради, эски муаммолар қайтадан юзага чиқмаслигини олдини олишга ҳаракат қилади. Бу табиий. Биз ҳар доим турли мураббийлар билан қатнашганимиз ва ҳар доим тўртинчи босқичда мураббий алмаштиришга мажбур бўлганимиз туфайли, бу мисолни келтиришим шарт эмасдир, аммо мана шунинг ўзи бизда система ишламаётганидан далолат эмасми? Вадим Абрамов терма жамоадан истеъфога чиқарилди. Хўш, у мана шу икки йиллик фаолиятини таҳлил қилиб, хато ва ютуқлари устида фикрлаб, ЎФФ га ўз ҳисоботини тақдим қилдими? ЎФФ да терма жамоалар, умуман футболимизни ривожлантириш учун назарий бўлим борми? Рустам Акрамов нима билан шуғулланяпти? Ахир олдинги цикллардаги асосий хатолар, камчиликларни назарий таҳлил қилиб, кейинги цикл ёки мураббий учун кўрсатма ва тавсияларни бериши керак эмасми? ОТЖ ни бошқарган Вадия Абрамовнинг мақсади нима эди? У Лондонга бора олмади ва изоҳ ўлароқ, ОТЖ дан асосий мақсад терма жамоада авлодлар алмашувини йўлга қўйиш эканини айтганди. Хўп, у термадан кетди. Аммо айнан ОТЖ даги бир йилдан ошиқроқ фаолияти давомида юзага келган ўз хулосаларини ва футболчилар ҳақида тавсифномаларни Миржалол Қосимовга тақдим этдими? Тақдим этиши керакми ўзи? Билмадим.

Агар қисқа турнир учун етарли вақт бўлиб, мақсадли тайёргарлик кўрсак, кучли жамоа бўла олишимизни Инилеев ҳам, Геде ҳам, Абрамов ҳам исботлаганди. Аммо жаҳон чемпионати умуман бошқача форматда ўтади ва биз доимо бу ерда қоқиламиз. Буни Геде ҳам, Инилеев ҳам. Абрамов ҳам исботлашди. Биз Гедени ҳам, Инилеевни ҳам. Абрамовни ҳам, Қосимовни ҳам алмаштирамиз ва гуёки муаммони ҳал қиламиз. Ахир муаммо нафақат мураббийда, балки режали тайёргарлик йўқлигида, мураббийлар ўз режасини чизиб қўйилган шароитдан келиб чиқиб тузаётганликларида эмасми? Нега биз сиёсат билан шуғулланишда давом этамиз ва Чили ёки Аргентина билан ўйнашимиз мумкин деб мухлисларни чалғитамиз. Мухлис сиздан сабабни сўрайди, оқибатни эмас. Нима сабабдан у бундай бўлди? Бу ундай бўлди? Жавоблар эса тескари: Бу ундай бўлмади, сабаби биз ўзимиз рад этдик. У бундай бўлмади, кўрмаяпсизми, тўртта жамоамиз ОЧЛ да қатнашяпти! Қандай қатнашяпти, жаноб? Ҳа, бошланди, айб Журжевичда, айб Бердиевда ва ҳоказо. Агар мана шу “Пахтакор” миллий чемпионатимизда ҳам пастга шунғиганда, сиз четда қолишингиз мумкин эди. Лекин мана шу муаммолар билан ҳам жамоа етакчи бўлиб юриши кўрсатяптики, муаммонинг туби алоҳида жамоаларда эмас, футболимизнинг ўзида. Нега бу муаммолар кўтарилиб, мунозара-ю жанжалларга айланиши керак бўлган мажлис Магомедовнинг оташин нутқи билан ўтади?

Натижаларни қандай яхшилаш кераклигини мен билмайман. Натижаларни яхшилаш керакми ёки йўқми, буниям билмайман. Аслида натижа деганда ҳар ким турлича тушунаётган бўлиши мумкинлигини ва қайси бири муҳим эканини ҳам билмайман. Лекин шуни биламанки, натижадан қатъий назар Ирландия каби қарсак чалишниям уддалай олмаяпмиз. Яхшиси, футбол билан шуғулланайлик, сиёсат билан эмас. Футболни яхшилайлик, у ҳақида тасаввурларни эмас. Ўзимизни нимадир қилаётгандек кўрсатмайлик, кўрсатмасдан нимадир қилайлик. Ана ўшанда биз ҳам ниманидир овлаймиз. Ҳозир эса ҳеч қандай қопқон қўя олмаймиз, чунки ҳозирча ўзимиз сичқонмиз... 

Киритилган сана: 24.06.2012 11:50. Ўкилди: 8341 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:13. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 04.07.2012 15:05. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EXCITE
Сана: 26.06.2012 19:28. EXCITEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHERZODCHIK
Сана: 25.06.2012 09:53. SHERZODCHIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 25.06.2012 00:05. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 24.06.2012 23:27. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 24.06.2012 23:06. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 24.06.2012 19:26. ALISHERDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 24.06.2012 18:31. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 24.06.2012 18:11. ALBARSга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OKILJON
Сана: 24.06.2012 15:34. OKILJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PRESIDENT
Сана: 24.06.2012 14:54. PRESIDENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


USMONALI
Сана: 24.06.2012 14:19. USMONALIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 24.06.2012 14:05. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 24.06.2012 14:03. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 24.06.2012 13:52. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 24.06.2012 13:52. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 24.06.2012 13:27. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 24.06.2012 13:23. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 24.06.2012 13:16. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 24.06.2012 12:42. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBXON
Сана: 24.06.2012 12:36. SOHIBXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 24.06.2012 12:06. ALMUNIYAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.