Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Трансляция ҳуқуқи

Баҳо:
+2; -0

Ривожланиш доим ҳам инсонга комфортни тақдим этмайди. Аксинча, баъзан ривожланиш туфайли, аввалдан сизда мавжуд бўлган комфорт учун, энди пул тўлашни бошлашингиз мумкин.

Кеча, Setanta Sport канали томонидан Ла Лиганинг МДҲ нинг кўпгина давлатларида намойиш этилиши ҳуқуқи сотиб олинганлиги ҳақида хабар чиқди. Табиийки, бундан хабарлар ўзбек мухлисини кам ташвишга солади. “Спорт каналимиз бор-ку” каби мулоҳазалар билан ушбу масала ҳам у қадар катта эътибор жалб қилмаганини тушунса бўлади. Аммо келинг, ҳаммасини ўз номи билан атайлик.

Setanta Sport канали янги мавсумдан Испания, Италия, Англия шунингдек, Англия кубоги, МЛС каби мусобақаларни жумладан Ўзбекистонда ҳам намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу пайтгача, ушбу худудларда ушбу мусобақаларни ёритиш ҳуқуқи ҳеч кимга тегишли бўлмаган. НТВ Плюс канали Россия худуди учун бундай ҳуқуқни сотиб олганди холос. Шунинг учун ҳам, трансляцияларнинг бизда намойиш этилиши юзасидан жиддий назорат бўлмаганлигини пайқаса бўлади.

Оддий мисол келтираман. Шу пайтгача, турли йирик мусобақалар Ўзбекистон худудидаги кафе, барларда, чойхоналарда тижорий мақсадда намойиш қилинарди. Бу фаолият ортиқча назорат қилинмаган, чунки ўша Европа чемпионлар Лигаси ёки миллий чемпионатларни намойиш қилиш ҳуқуқи юртимизда ҳимоя қилинмасди. Ҳатто МТРК нинг ўзи баъзида бунга амал қилмагандан кейин, оддий кичик барлардан нимани кутиш мумкин? Лекин бўлажак Европа чемпионатида ёки ўтган жаҳон чемпионатида кузатилган ҳолатларни эътиборга олайлик. МТРК ушбу мусобақаларни Ўзбекистонда намойиш қилиш ҳуқуқини расман сотиб олди. Ўз ўзидан ушбу ҳуқуқ эгаси пайдо бўлди, табиий равишда ушбу ҳуқуқни ҳимоя қилишга эхтиёж пайдо бўлди. Яъни, энди кафе-барларда Европа Чемпионатини тижорий мақсадларда намойиш этиш фақат МТРК билан махсус шартнома асосида амалга оширилади. Кафеда “Спорт ТВ” қўйиладими ёки “Россия2”ми фарқи йўқ, барибир тегишли шартнома ва рухсат талаб этилади. Тушунарли-а?

Кўпинча, миллий чемпионатлар ёки ЕЧЛ каби мусобақаларнинг трансляцияси билан боғлиқ муаммолар ўртага чиқиб, телеканалга эътироз билдирилганда, асосан қўйидаги гапларни эшитамиз – “Чет элда бундай мусобақаларни асосан пуллик каналлар сотиб олади. Жуда қиммат. Агар Спорт ТВ тўлқин орқали “ўғирлик” қилмаса, фақат сотиб олиш йўли билан намойиш этиш бошланса, трансляциялар хажми бир неча баробар тушиб кетади. Биз мухлисларни ўйлаб, шу йўлни тутишга мажбур бўлмоқдамиз”.

Бир қараганда, анча ишончли изоҳ. Аммо таёқнинг иккинчи учи бўлганидек, худди шу мантиқни ўша кафе-барлар тилидан айтиб кўрайлик – “Мен агар футбол намойиш этиш учун шартнома имзолайдиган бўлсам, иқтисодий фойда кўра олмайман. Шартномасиз кўрсатишга мажбурман, чунки, маҳалламиздаги жуда кўп мухлислар уйларида телевизор яхши кўрсатмаётганлиги учун, мендан илтимос қилишади. Ёки бир қатор рус миллатига мансуб фуқаролар бор. Улар эса, ўйинларни русча шарҳда, яъни Россия2 орқали томоша қилишни исташади. Мен ўша мухлисларни ўйлаб, ўзим қурган ошхонамда футбол намойишини йўлга қўйдим”

Биз унга ҳам, “Сен халқ учун эмас, пул топиш учун шу ишни қиляпсан”.дея олмайсиз. Агар шундай деб ҳисоблаган тақдирда “Спорт ТВ” га ҳам мурожаат қилиб, “Ўзингиз ҳам халқ учун дейсиз. Аммо реклама орқали қандайдир иқтисодий фойда қиласиз-ку” дейишимизга тўғри келади. Ўша реклама харажатларни кўтармайдими? Худди шу шаклда, ўша бар эгасининг ҳам намойиш учун кетган майда ҳаражатлари даромаддан ошиқ чиқар? Буни ҳеч ким ҳисобламаяпти-ку, тўғрими?

Мавзудан бироз четга чиқдим. Аслида мен фақат бир жиҳатни тушунтирмоқчи эдим. Яъни маълум мусобақани Ўзбекистонда намойиш этиш ҳуқуқи кимдадир пайдо бўлдими, демак ўша субъект томонидан бу ҳуқуқнинг ҳимоя қилиниши нормал жараён. “Спорт ТВ” сотиб олди ҳуқуқни, демак шу йўналишда ўз ҳаққини ҳимоя қилади ва тўғри қилади. Худди шу шаклда, Setanta Sport телеканали худудда санаб ўтилган мусобақаларни намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олдими, демак худуддаги бу намойиш учун ҳам қандайдир ҳуқуқ пайдо бўлди. Илгари бундай ҳуқуқнинг ўзи бўлмаган. Ўз ўзидан Setanta Sport бу ҳуқуқни ўз ҳолича ҳимоя қилади. Бу аниқ. Мисол учун, кабеллардан НТВ Плюс каналини олдиртириб ташлаши мумкин. Ҳаққи бор.

Ўзбекистондан эса, Италия, Испания, Англия чемпионатларини тижорий мақсадда намойиш этиш билан МТРК шуғулланади. Ҳа, тижорий. Бу оламда “халқ учун”, “мухлислар учун” қабилидаги изоҳларни ҳеч ким эшитмайди. Гуёки ўша бар эгасининг гапидек.

Бу ерда битта жиҳат – ушбу канал ҳозирча худудимизда эфирга чиққани йўқ. Аммо бу ҳуқуқ сотиб олиндими, демак, сунъий йўлдош тўлқинлари ёки кабел орқали ушбу канал ҳам эфир олишга ҳаракат қилади ва олади ҳам. Бу ҳолатда, энди, “Спорт ТВ” юқорида санаб ўтилган мусобақаларни намойиш этиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Агар халқ учун, мухлислар учун (сабаби, Setanta Sport асосан рус тилида) ўйинларни намойиш қилишни истаса, ўша телеканал билан қандайдир келишувга, шартномага эга бўлиши ва маълум миқдордаги маблағни тўлаши лозим. Худди ўша кичик бар эгаси каби...

Киритилган сана: 17.05.2012 14:43. Ўкилди: 8483 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 18.05.2012 18:30. UZBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XORAZMSHOX
Сана: 18.05.2012 17:09. XORAZMSHOXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PUYOL
Сана: 18.05.2012 07:47. PUYOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.