Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Дўстлик

Баҳо:
+2; -0

Ўзинг лойиқ бўлмаган чўққига чиқишга уринма. Агар шунга лойиқ бўлсанг, халқнинг ўзи сени олиб чиқади. Лойиқ бўлмасанг, шундай йиқиласанки, қайтиб туриш иммконсиз бўлиб қолади”.

Шунақа ўгит бор. Лекин барибир биз инсонлар ғалати яралганмиз. Ҳақимизда яхши гаплар айтилса, аслида бундай бўлмаса-да, ишониб қоламиз. Мабодо ёмон хулосалар берилса, ҳеч қачон рози бўлмаймиз. Бизни келажакда нималар кутиши мумкинлигини билмасак-да, хавотир олишимизга арзимайди. Ўтмишимизда нималар бўлганини билсак-да, эътибор беришимизга арзимайди. Кўпинча. Негадир.

Интернет оламини титкилаб ўтириб, бир ибратли воқеани ўқиб қолдим. Биласизми, “ибратли” деганда кўпинча, ўша бир замонлар яшаган пир-у комиллар эсга тушаверади. Гуёки, бугунги кунда бундай ишларнинг иложи йўқдек. Гуёки, бугуннинг куннинг қадр-қиймати умуман ўзгаргандек. Хуллас ўша воқеани, ушбу саҳифа анъанасини бироз бузиб бўлса-да, сизларга илиндим.

Криштиану Роналду Манчестерга келишдан олдин, Португалияниннг “Спортинг” жамоасида ўйнаганини яхши биласиз. Унинг бу даражага етишида, дўсти Альберт Фантраудан миннатдор эканини ҳеч қачон яширмайди. Келинг, ҳаммасини қаҳрамонимизнинг ўзидан эшитамиз:

“Биз Альберт билан ёшлар клубида ўйнардик. Бир куни ўйинларимизнинг бирига “Спортинг” клуби вакиллари келишди. Ўша вақтларда мен ва Альберт жамоанинг етакчи ҳужумчилари эдик. Албатта бу ҳақида уларнинг ҳам хабари бўлган. Икковимиздан қайси биримиз кўпроқ гол урсак, ўшани “Спортинг”га олиб кетишлари мумкинлигини айтишди. Биз ўшанда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Дастлаб мен бир нечта ҳимоячини алдаб ўтиб, ҳисобни очдим. Иккинчи голни Альберт боши билан киритди. Учинчи гол вазиятдан хабари бўлган жуда кўп томошабинларни ҳайрон қолдирди.

Ўйиннинг охирги дақиқаларида Альберт дарвозабон билан яккама якка чиқди. Мен унинг олдида югуриб кетаётгандим. У дарвозабонни осонлик билан алдаб ўтди. Лекин бўш қолган дарвозага тўпни киритиш ўрнига, менга ошириб берди. Мен бўш қолган дарвозага ўзимнинг иккинчи голимни киритдим ва мени “Спортинг”га олишди.

Мен ҳайрон қолдим, ўйин тугагач, Альбертнинг олдига келиб нега ундай қилганини сўрадим. У кулиб: “Криш, сен мендан яхшироқ ўйнайсан”, деди-да югуриб кетди”

Бу воқеа ҳақида Роналду мухбирларга гапириб бергач, улар буни кенгроқ ёритишни мақсад қилдилар ва Альбертни қидириб топдилар. Унга йўқлов сабабини айтишганида, барчасини тасдиқлади. Маълум бўлишича, Альберт Фантраунинг футболчилик фаолияти ўша пайтлардаёқ тугаган, ўша йили ҳеч қайси клуб уни таркибига қўшмагач, футболни ташлашга мажбур бўлган экан. Сабаби, у камбағал оиладан бўлиб, кўпроқ пул топиши, яъни касбини ўзгартириши лозим эди. Айни пайтда ҳеч қаерда ишламайдиган Альбертга мухбирлар навбатдаги саволни беришди:

- Сиз бир неча йилдан бери ишламайсиз. Лекин кўряпмизки, ҳашаматли уйда яшаяпсиз. Машинангиз ҳам энг сўнгги русумда экан. Хотинингиз, тўрт нафар болалар. Уларни қандай боқасиз, умуман шунча бойлик қаердан келди?

Альберто ўша бир пайтлар Роналдунинг саволига жавоб бераётган пайтдаги каби, камтарона табассум билан жавоб берди: -

- Ҳаммаси Криштиану туфайли.

Киритилган сана: 20.03.2012 14:59. Ўкилди: 7579 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 04.07.2012 15:36. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 23.03.2012 22:12. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XALILBEK
Сана: 23.03.2012 19:49. XALILBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CASILLIAS
Сана: 21.03.2012 07:25. CASILLIASга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOBBMK
Сана: 20.03.2012 22:17. BOBBMKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 20.03.2012 18:27. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MESSI
Сана: 20.03.2012 16:07. MESSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FABREGAS
Сана: 20.03.2012 16:06. FABREGASга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEDIK
Сана: 20.03.2012 15:45. MEDIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOUVALENTE
Сана: 20.03.2012 15:11. SOUVALENTEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISHQIBOZ
Сана: 20.03.2012 15:11. ISHQIBOZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 20.03.2012 15:08. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.