Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Мундиал кайфияти"

Баҳо:
+3; -0

Мен нимадан қўрқаман, биласизми? Бир телебошловчининг усулида, жавобни мақоланинг охирига олиб қўйиб, асабингизни ўйнаш ниятим йўқ. Шунчаки, биргина жавоб кифоя қилмайди, яхшилаб тушунтиришга мухтожман, сергаплик қилсам айбга буюрмайсиз.

Инсонни бошқарадиган, олдинга бошлайдиган, қийинчиликларни енгишда қувват бўладиган энг катта омиллардан бири, албатта, мақсаддир. Инсон бахт деганда аввало, ўзида йўқ нарсаларни тушунади. Энди, ўша бахт, ўша эришилган мақсад унга қанчалик лаззат беради? Кейинги хаётнинг янада ширинроқ бўлиши учун мана шу жиҳат жуда муҳим, шундай эмасми?
Хуллас, ўзбек футбол жамоатчилиги учун ҳозирги кунда энг катта бахт – бу жаҳон чемпионати финал қисмида ишгтирок этишдир, тўғрими? Ривалдоси келиб қарсагимиз остида нағма қилди, Аҳмедов бориб Россия эътирофига сазовор бўлди, бошқа кичик ғалабалар... Аммо ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтган кунларнинг тили бўлса гапирсин, барибир мундиал бошқача, шундай эмасми? Демак, бугунги ўлчовимиздаги футбол бахти ҳақида тушунчамиз хосил бўлди. Айнан бугун мундиалга чиқиш учун нима қилиш кераклигини билмаймиз. Ечим жуда оддий, икки ўйинда муносиб натижага эришиш. Буни қандай амалга ошириш кераклигини мураббийларга ҳавола қиламиз, чунки вақт жуда оз, нима бўлса бўлди. Энди қўлимиздан ҳеч нарса келмайди, барчаси майдоннинг ўзида ҳал бўлади.

Франц Баккенбауэрнинг мен ҳадеб такрорлайверадиган бир гапи бор: “Жаҳон чемпионати мамлакат футболи ривожланишини беш йилга тезлаштиради”. Яхши гап. Мавзуни иккига ажратиб олиб, таҳлил қилсак бўлади.

БИЗ ҚАНДАЙ ЖАМОА БЎЛАМИЗ?


Биз у ерда қанақа жамоа бўламиз? Бу жуда муҳим савол. Сабаби биз биринчи марта боряпмиз. У ердаги иштирок эса мутасаддиларнинг ҳам, мухлисларнинг ҳам келажакдаги кайфиятини белгилаб беради. Мундиалга яна келамиз, зўр нарса экан, деган ҳолатда тугатамизми ёки қўрқинчли тушдек ўтиб кетадими? Ростанам бахт хиссини туямизми ёки хафсаламиз пир бўладими? Тан олиш керак, футболимиздаги кейинги қадамлар учун кайфият жуда муҳим. Мабодо мундиалда қатнашадиган бўлсак, унинг натижасида пайдо бўладиган кайфият футболимизга ижобий туртки, акси бўлса салбий туртки ҳам бўлиши мумкин. “ЖЧ га чиққанимиз билан у ерга лойиқ эмас эканмиз”, “Бунақа футболнинг боридан йўғи”, “Йиғиштир футболингни” қабилидаги хулосага эга бўлишдан худо сақласин.

Қандайдир Европа жамоасининг ЖЧ да дебют қилиши у қадар янги хиссиёт эмас. Сабаби, ўша жамоа саралашларда жаҳоннинг кучли жамоалари билан ўйнаб юрибди, шунчаки, янги муҳитга кириб келади, кичик хаяжонни енгиши керак бўлади. Шу холос. Биз эса Мундиал учун том маънода янгимиз. Футболимизнинг жаҳоннинг энг кучли жамоалари билан нисбати ҳақида умуман тушунчамиз йўқ. Масалан, дунё футболининг эталони қаер? Ғарбий Европа ва Лотин Америкаси. Қарангки, шунча йиллик тарихимиз давомида, ҳали бирор марта бу ўлка давлатлари билан ўртоқлик ўйинларидан майдонга тушмаганмиз.
Ҳатто латифа бўлиб кетди. Яна ўтган йилгидек Аргентина билан ўйнашни истайман. Ўтган йили Аргентина билан ўйнаганмидик? Йўқ. Ўтган йили ҳам истагандим. Ҳаҳа.
Очиғини айтганда, биз доим тайёргарликдан кўнглимиз тўлмай келган. Тўғри, объектив сабаблар бор, масалан ФИФА кунларининг кўп эмас, ўша кунлар ҳам аксарият ҳолларда расмий ўйинлар билан ўтади. Аммо бу муаммоимизни ечадими? Бошқа чоралар излаш керакдир, балки.�

Бир нарсага эътибор қаратиш керак. Европа мамлакатларида тўп сурадиган футболчилар ФИФА кунларидан бошқа пайтларда ҳам юқори савиядаги чемпионатда қатнашадилар. Ўша савиядаги спорт формасини ушлаб тура оладилар. Европадаги ички чемпионатлар, турнирлар савияси терма жамоалар мусобақасидан ортиқ бўлса ортиқки, лекин паст эмас. Футболчи терма жамоада ўйнамаган пайтларда ҳам ўзини юқори тонусда ушлаб туришга эхтиёж сезади. ФИФА кунлари эса аксарият кучли терма жамоалар учун фақатгина янги футболчиларни таркибда синовдан ўтказиш ёки турли янги боғламларни амалда синаб кўриш холос. Ва албатта, молиявий фойда кўриш ҳам. Биз учунчи? Бизнинг футболчилар асосан миллий чемпионатимизда тўп сурадилар, демак ўртоқлик ўйинлари бизга фақат ўзаро тушуниш, ўйинни ташкил қилиш учун эмас, юқори савиядаги ўйинларнинг сонини ошиши учун керак. ФИФА дан ташқари кунларда улар АПЛ да, биз эса ПФЛ да тўп сурсаг-у, яна, “ана, фалон фалон жамоалар хам уйнашмаяпти-ю” дейиш нотугри.

Эслайман, ўтган йили жуда кўп клуб мураббийлари Абрамовдан норози бўлишганди. Футболчиларининг хаддан ташқари кўп вақт терма жамоалар ихтиёрида бўлиши уларга ёқмаган. Бу ҳақида Абрамовдан сўраганимда, у “биз олимпиадага чиқиш учун БАА билан курашяпмиз. Улар керак бўлган вақтда, узлуксиз бирга бўлиб, йиғинлар ўтказсалар-у, бизнинг тайёргарлигимиз уларга мос бўлмаса, қандай қилиб айни мақсад учун тенг кураш олиб бориш мумкин?” деб қайтиб савол берганди. Ишқилиб, клублар, терма жамоалар, футболчилар орасидаги муносабатлар қандай бўлиши керак, қайси мезонларда ўлчаниши керак, бу мавзуга киришиш ниятим йўғ-у, аммо юқорироқ савияга чиқишни истасак, бугунги ҳолатимиздан икки баробар кўпроқ ишлашга мажбурмиз.

Одатда, бир гапни эшитиб ўрганиб ҳам қолдик, Осиё кубогида яхши ўйнагандик, энди таклифлар ёғилиб кетганмуш бизга. Ўртоқлик ўйинлари ўтказиш учун. Мабодо жаҳон чемпионатига чиқиб қолсак, бунданам осон бўлади, ҳар қандай рақиб биз билан ўйинга рози бўлиши осонлашади. Бўлмаган гап! Мундиал бошланишидан 2-3 хафта олдин деярли барча жамоалар йиғинларини бошлаб юборишади, назорат ўйинлари кўпаяди, ана ўшанда кучли рақиблар билан ўйнаш имконияти пайдо бўлар балки. Аммо бошқа пайт, “ух Ўзбекистон ЖЧ га чиқибди, демак кучли экан, ўйнаш керак” деган фикр уларнинг хаёлига келмайди, ишонинг. Айтайлик, Испаниянинг қўлида юзлаб таклифлар бўлади. Шарт шароитлардан тортиб, ўйин учун бериладиган суммаларгача ёзиб қўйилган таклифлар. Одатда, федерациялар тўғридан тўғри алоқада дастлаб чиқишмайди. Мана шунақа ўйинларни уюштирадиган ўзбекча қилиб айтганда петентли ўртакашлар бор. Таклифларни бериш, дастлабки музокараларни ўтказиш билан шуғулланадилар, маълум фоиз эвазига. Испания ФФ ёки терма жамоа директори ўша таклифлар ичида мосини топишга ҳаракат қилади. Розилик беришда нафақат рақибнинг кучи, ваъда қилинган шароитлар, жамоа тайёргарлик режасига қанчалик мос экани, услуби, таркибида тўп сурадиган футболчиларнинг савияси ва албатта, олинадиган молиявий фойда ҳам чамаланиб, қарор берилади. Хўш, бу ерда ким Ўзбекистонни эслайди? Йўқ, ўртоқлар, тайёргарлик фақат факсда турли давлатларга таклиф жўнатавериш дегани эмас. Одатда, ўқилмайди унақа хатлар деярли. Мулозамат билан рад этилади ёки “йўқ” жавобини “ўйлаб кўрамиз” шаклида берилади холос.

Хўш,� бизнинг тайёргарлик даражамиз қай савияда? Мундиал савиясига яқин кела оладими? Ахир бўлажак рақибларимиз Испания ёки Бразилия ҳам бўлиши мумкин. Уларга нисбатан нимани намойиш этамиз? Булар ҳақида ҳам бош қотириш керак эмасми? Қачон?

БИЗ МУНДИАЛДАН НИМА ОЛАМИЗ?


Иккинчи томони, биз мундиалдан нима оламиз? Таркибга назар ташлийдиган бўлсак, терма жамоамизнинг асосий қисми фаолиятини якунлаш арафасида. Мундиал биз учун ўша таркибнинг мантикий якуни бўлиб қолиб, кейин янгитдан бошламаслик учун, ҳозирдан номзодлар билан ишлашни йўлга қўйиш лозимки, мундиалдан кейин қўлимизда ўша тажрибага эга бўлган бир неча потенциал етакчилар билан қолайлик, тўғрими? Бу эса кейинги саралашлардаям яхшигина пойдевор бўлади, бир неча йил футболимизга туртки бўлади.

Масалан, кейинги ўн йилликда миллий чемпионатимиз давомли тарзда терма жамоанинг юксак мақсадига мос ижрочиларни етказиб бериб туради, деб ишона олмайман. Бугунги ПФЛ, ҳатто ОЧЛ ҳам, футболчилар савиясининг етарли нуқтагача ўсиб боришига мос эмасдек. Легионерларимиз сони эса йилдан йилга камайиб бораяпти. Бугунги “Пахтакор”, бугунги “Бунёдкор” амбициялари терма жамоанинг давомли ЖЧ га чиқиб юриши учун кифоя қилмай қолиши мумкин. Айнан мана шу ерда бугунги мундиаллар жонимизга оро қиради. Турли ёшдаги, айниқса, миллий терма жамоамизнинг мундиалда иштирок этиши футболчиларимизга тенгсиз тажрибани беради. Қачондир юқори мақсад учун, юқори савиядаги рақибга дуч келганимизда, майли легионерларимиз бўлмасин, майли, миллий чемпионатимиз пастроқ бўлсин, айнан ЖЧ даги ўйинларда орттирилган тажриба бизга қўл келади. Мана мухлисларнинг мундиал орзуси бажарилди, мақсадга етилди, деган муносабат бўлмаслиги керак – чунки, мухлиснинг орзуси фақат мундиал эмас, кучли жамоага эга бўлиш, бу кучнинг эса мундиал йўлланмаси орқли акс этишидир. Футболчилар келади, кетади, лекин мухлис ўша ўша. Ўша мухлислар 1999 йилда Шацкихнинг БАА даги ажойиб голи туфайли Осиё-2000 йўлланмасини қўлга киритганига қувонган ва айнан ўша мухлис, бир йил ўтиб, ўша турнирдаги шармандаликни ҳам бошдан кечирган. Демак, қандайдир мундиал қайсидир жамоанинг умрини тугатиши мумкин, лекин мухлис умри давом этади, буни ҳисобга олиниши даркор.

Миржалол Қосимов сўнгги йилларда мураббий сифатида анча ўсди. Алоҳида ўйинларга тайёргарлик, стратегия ва таркибни танлаш, футболчиларни руҳлантириш, керакли ўзгартиришларни амалга ошириш, мос тактика танлаш – хуллас, мураббийлик фаолиятининг меваси ўлароқ, терма жамоамизнинг бугунги ҳолатининг ўзи исбот бўла олади. Аммо мен бошқа нарса ҳақида гапиряпман. Терма жамоамизда қилиниши керак бўлган ишлар учун бунинг ўзи етарли бўлмайди. Бизга энди фақат мураббий эмас, кучли бошқарувчи керак.

Айтмоқчиманки, эндиги бош мураббий бутун мамлакат футболига юқоридан туриб ташхис қўя оладиган, муаммонинг давосини биладиган ва амалда қўллай оладиган, соҳада етук билимга эга бўлган шахс бўлиши шарт. Қосимов эса, ҳар қанча кучли мураббий бўлмасин, ўзимиздан, яъни муаммоларнинг ичкарисида туриб, тўғри ташхис қўя олмаслиги мумкин. Қосимов тажрибасида таркибдан максимал натижа чиқариш, кучли тактика танлаш каби билимлар етарли, аммо айнан бугунги терма жамоамизда қилинадиган ишлар у учун ҳам мутлақо янги, демак бегона. Атиги икки йил олдин ҳам “Бунёдкор”нинг амбициялари “Пахтакор”нинг рақобати билан йўғрилиб, инерция тариқасида терма жамоа кучайиб кетиши мумкин эди. Аммо айнан ҳозир ундай эмас. Бугунги терма жамоамиз бош мураббийи нафақат шуғуллантириш, балки ўлка футболини бир қадам олдинга силжитиш, ўз дастури ва қарашлари билан керак бўлса, федерация миқёсидаги қарорларга ўз таъсирини ўтказиш, авторитет фикрлари билан футболимизни бир қадам юқорига кўтара олиши керак.

Ўйлайманки, бундай тарифга эга бўлган мураббий Ўзбекистонда йўқ. Вадим Абрамов терма жамоада бир нималарни ўзгартиргани, ўз имзосини қўйгани кўринган, лекин унинг имзоси ҳам кўпроқ майдонда кўрилган холос. Терма жамоага бўлган умумий муносабатда, унинг имижида ўзгариш бўлмаган, бошқарув янги бир замонавий босқичга кўтарилмаган.
Жуда кўп талаб қилиб юбордик, а? Бошқа иложи йўқ. Бразилия-2014 деб оғиз кўпиртирганимиз билан, у ер шунчаки сайр эмас. Тўқсон дақиқани ўтказишнинг ўзи бўладими?� Миллий чемпионатимиз у ердаги рақибларимизлардан орқада бўлиши мумкинлиги сир эмас. Яъни муносиб бўлиш учун улардан кўпроқ тер тўкишимиз ва бир бош баланд сакрашимиз шарт. Бир бош баланд сакрашимиз учун эса юқоридаги талабларга жавоб бера оладиган мураббийга мухтожмиз.

ХУЛОСА


Мен гуёки аллақачон жаҳон чемпионатига чиқиб олганимиздек, фикр юритган бўлсам, айбга буюрмайсиз. Ўзи мақола шу ҳақида эди. Ўта шахсий фикримча, терма жамоамиз марказида, терма жамоамиз бошқарувида, мураббийлигида янгиланишга мухтожмиз. Мабодо, мундиалга чиқа олмасак, чет элдан мураббийнинг кераги йўқ. Осиё кубоги, ЖЧ саралаши каби мусобакаларни ўзиминзинг мураббийлар ҳам эплай олади. Лекин ЖЧ, у ердаги жамоалар -  бошқа савия

Фикр уйғонади, мабодо мундиалга чиқсак, бу мақсадга эришганимиз, нега энди терма жамоалар марказини ё Миржалол Қосимовни гўёки айбдордек четлатишимиз керак? Ноҳақлик эмасми?
Йўқ, ноҳақлик эмас. Бизда одатда, истеъфога чиқарилган одам айбдордек туюлиб қолади. Ёки фақат қандайдир муаммо пайдо бўлгандагина янгиланишга эхтиёж сезамиз. Аслида ундай бўлмаслиги керак. Шунчаки, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш Қосимов карьерасидаги дастлабки чўққилардан бири бўлиб қолишини истардим. Эрон, Корея каби кучли рақиблар билан рақобатни оғир шароитда бошлаб, якунда мақсадга эришиш бу жуда мушкул вазифа, мана шу ишнинг уддаланганининг ўзиёқ, Миржалол Қосимов фаолиятидаги улкан мураббийлик иши деб баҳоланишга арзийдиган ҳолат. Фақат вазиятга реал қараш керак. Энди бизга янада юқорироқ даража кераклигини олдиндан хис қилишимиз шарт. Навбатдаги йўл биз учун тамомила янги, илгари босиб ўтилмаган йўл. Илк юришимизда чуқур билимга ва ҳали Қосимовда бўлмаган тажрибага суянишимиз шарт, ишонаверинг.

Масалан, ”Челси”га вақтинчалик келган Ди Маттео кутилмаганда Европа Чемпионлар Лигасини ютиб олди. Бу ғалабадан кейин уни бўшатиш қандайдир хунук бўларди, кўпчилик ЕЧЛ кубоги мукофоти ўлароқ Ди Маттеога бир йил имконият бериши кераклигини айтди, Абрамович ҳам бунга ишонди. Оқибатда нима бўлди? Ди Маттеонинг илк мавсумда “Челси”да бажарган ишлари нима эди – тўғри тактика ва таркибни танлаш, футболчиларга ишониш, уларга мотивация бериш. Бўлди. Ди Маттео буни уддалади. Жамоа кубокни қўлга киритди. Иккинчи мавсумнинг вазифаси эса энди бутунлай бошқа эди – авлодлар алмашинувини амалга ошириш, ғолиб жамоага янги мотивация бериш, янгиларни таркибда кўникишларини таъминлаш, эскиларни ўрнини тўлдириш ва ҳоказо. Бу вазифа Ди Маттео учун мутлақо янги ва илгари қилинмаган вазифа эди. Уддалай олмади, муаммолар юзага келди. Қосимов билан ҳам айнан мана шу параллелни ўтказишимиз мумкин, биринчи мавсум вазифаси жуда яхши уддаланмоқда, чунки бу борада унда етарлича тажриба ва салоҳият бор. Лекин иккинчи вазифа бизни кутиб турибди, бу эса умуман бошқа соҳадек гап. Менимча.

Мен фақат Қосимов мисолида айтдим. Аслида гап фақат бош мураббийда эмас. Умуман терма жамоамизнинг бошқарув тизими, ишлаш тамойиллари ислоҳ қилинишга мухтож. Майли, шахслар қолсин, тажриба ўрганайлик, керак бўлса Толибжонов марказда, Қосимов МТЖ да асосий инсон сифатида қолаверсин. Лекин ҳеч бўлмаса, уларга ёрдамчи сифатида чет элдан тажрибали мутахассисларни жалб қилишимиз шарт. Муаммоларимизга четдан қараб, тўғри ташхис қўйишнинг айни пайти ҳозир. Кейин кеч бўлади.
Юқорида айтганимдек, мундиал бизнинг келаси ўн йилликдаги кайфиятимизни белгилаб беради. Бу эса футболимизда жуда муҳим фактор. Саломат бўлинг.

Киритилган сана: 29.05.2013 10:55. Ўкилди: 8620 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


DARKMANN
Сана: 08.06.2013 12:25. DARKMANNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 30.05.2013 12:02. DOTSENTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 30.05.2013 08:21. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HALAREAL
Сана: 30.05.2013 03:53. HALAREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 30.05.2013 01:29. FOREIGNERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 30.05.2013 00:12. FILOSOFга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMIYA
Сана: 29.05.2013 23:42. SAMIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TASHRIF
Сана: 29.05.2013 22:23. TASHRIFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOOSS
Сана: 29.05.2013 20:53. BOOSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 29.05.2013 18:05. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 29.05.2013 17:56. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 29.05.2013 17:56. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDORAKA
Сана: 29.05.2013 17:47. ELDORAKAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 29.05.2013 17:01. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASTONMARTEN
Сана: 29.05.2013 16:39. ASTONMARTENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 29.05.2013 16:32. IMPERATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KHARITON
Сана: 29.05.2013 15:09. KHARITONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALMADRIDS
Сана: 29.05.2013 14:01. REALMADRIDSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALMADRIDS
Сана: 29.05.2013 14:00. REALMADRIDSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AFSHORMAHALA
Сана: 29.05.2013 13:17. AFSHORMAHALAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 29.05.2013 12:38. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 29.05.2013 12:26. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 29.05.2013 12:22. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 29.05.2013 12:15. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AFSHORMAHALA
Сана: 29.05.2013 12:14. AFSHORMAHALAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 29.05.2013 12:13. AZIZFANATга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TATARSTAN
Сана: 29.05.2013 12:07. TATARSTANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARABIY
Сана: 29.05.2013 11:33. ARABIYга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARABIY
Сана: 29.05.2013 11:32. ARABIYга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILRAHIM
Сана: 29.05.2013 11:32. KOMILRAHIMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 29.05.2013 11:19. BECKTUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.