Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Бир уриниб кўрмаймизми?"

Баҳо:
+2; -0

Мен Қатарни яхши кўраман. Бир пайтлар ўйин охирларида жаримадан гол ўтказиб юбориб, жаҳон чемпионатига бориш умидидан вақтинча мосуво бўлганимизни унутиб юборганман. Тарихимизда илк бор жаҳон чемпионатига чиқиш йўлланмасини айнан ўша ерда қўлга киритганимиз ёки Инилеевнинг енгилмас жамоаси кутилмаганда айнан ўша ерда савалангани ҳам энди тарих. Биз бугунни келажак учун бераётган умидлари учун яхши кўрамиз, тўғрими? Салкам икки йил айнан Доҳадаги, айнан мезбонлар устидан қозонилган ғалаба терма жамоамизнинг ўз кучига бўлган ишончни қайтариб, бир қадам олдинга ташлашга сабаб бўлган бўлса, бугун балки жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритдик. Йўқ, ўтакетган оптимист эмасман, йўлланмага ҳали узоқ, лекин бугунги ғалаба бизга уч очкодан ташқари, муҳимроқ бир бойликни тақдим этди. Ишончни.

Бир нечта фактлар бор. Биз бугун тарихимизда илк бор тўртинчи босқичдаги сафар ўйинида ғалаба қозондик. Биз илк бор тўртинчи босқичда қаторасига уч ўйинни мағлубиятсиз ўтказдик. Биз тарихда илк бор, тўртинчи босқичда қаторасига икки сафар ўйинида мағлуб бўлмадик. Бу биласизми, қандай статистика? Биз йўлланма учун росмана курашга киришдик! Эски гапми? Йўқ, биз ҳеч қачон тўғридан тўғри йўлланма учун курашмаганмиз. Эсланг, тўғри, бизда доим сўнгги тургача назарий имкониятлар бўлган. Лекин бу имкониятлар кимнидир таъқиб қилишга уриниш эди холос, таъқиб қилмаганмиз, ўйиндан ўйинга имкониятларни йўқотиб борганмиз холос. Пешқадамлардан сезиларли тарзда орқада қолардик доим. Биринчи фарқ бу.

Иккинчи фарқ шундаки, айниқса, бугунги ўйинда сезилди, футболчиларимизда ўзига нисбатан ишонч пайдо бўлди. Ҳақиқақатан ҳам курашиб кўрса бўлишлигини, хис қилдилар, муҳим ўйинда ишончли ғалабага эришдилар. Энди улар манзилни, мақсадни, бунинг учун нима қилиш кераклигини жуда яхши англаб турибдилар. Муболаға эмас, терма жамоамиз асосини ташкил қиладиган ярим ҳимоя чизиғи Осиёда энг тажрибали саналади. Савия борасида японлар устундир, лекин Жепаров, Кападзе, Гейнрих,Ҳайдаров, Ҳасанов, Аҳмедовлар деярли 5 йилдан бери ўзгаришсиз бирга ўйнаб келмоқдалар. Бу янгилик эмас, бу бугун пайдо бўлиб қолмади, аммо мана шу устунликнинг бизга фойда келтириши мумкинлиги бугун ойдинлашди. “Челси” эсингиздами? Гуёки даври ўтаёзган ва Европанинг олди бўлмаган бир нечта юлдузлар қайсидир паллада ўзларига савол беришди – “қани, бир уриниб кўрмаймизми?!” Бу саволнинг жавоби жўр тарзда қандай янграгани маълум, натижада на “Барселона”, на “Бавария” уларни тўхтата олди. “Челси” уддалади. Қайсидир жиҳатдан бугунги таркибимиз, бугунги жамоамизнинг ўша инглиз клубига солиштиргим келди.

4 БОСҚИЧ ТАҚВИМИ

6 тур. 14.11.2012. ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН, ҚАТАР – ЛИВАН

7 тур. 26.03.2013 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ҚАТАР, ЎЗБЕКИСТОН – ЛИВАН

8 тур. 04.06.2013 ЛИВАН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ, ҚАТАР – ЭРОН

9 тур. 11.06.2013 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЎЗБЕКИСТОН, ЭРОН – ЛИВАН

10 тур. 18.06.2013 ЎЗБЕКИСТОН – ҚАТАР, ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - ЭРОН

Демак асосий ишга ўтамиз. Ёшлигимда ўқитувчиларимнинг келажак ҳаётда математиканинг фойдаси кўплиги ҳақидаги гапларига ишониб тўғри қилган эканман, японлардан фарқли равишда ҳар мундиал остонасида бизнинг севимли машғулотимиз бу. Эроннинг ўзи учун муҳим ғалабасидан сўнг, биз иккинчи ўринда узоқ қолмадик афсуски, лекин кейинги турдаёқ ушбу ёқимли жойга қайтиш имконимиз бор.

Бунинг учун Эронда Эронни ютишимиз керак бўлади. Агар Эронда ғалаба қозонгудек бўлсак, уларни бир очкога ортда қолдирамиз ва турнир охиригача ўша ўринда қолиш имкониятига эга бўламиз. Сабаби, кейинги уч турдан иккитасини ўз майдонимизда, Ливан ва Қатарга қарши ўтказамиз. Эрон эса Ливанни қабул қилади холос, Қатар ва Жанубий Корея меҳмони бўлади. Демак Эрондаги ғалаба бизни 2-ўрин учун курашдаги яққол фаворитга айлантиради.

Иккинчи вариант, Эрондаги дуранг. У ҳолда форслар билан орамиздаги икки очко сақланиб қолади. Ўзбекистон ва Эрон Жанубий Кореяда ва Ливан билан ўз майдонида бир хил натижа кўрсатади деб тасавур қилсак, фарқни қисқартириш учун ягона умид Қатар бўлиб қолади. Яъни юқори айтганимдек, биз Қатар билан ўз майдонимизда, Эрон эса сафарда ўйнайди. Эрон Қатардан ютқазиши керак бўлиб қолади. Ўшандагина биз Эронни қувиб ўтишимиз мумкин. Агар Қатар – Эрон дуранг натижа билан тугадиган бўлса, у ҳолда регламентнинг 18-модда, 6-бандига кўра тўплар нисбати солиштирилади, бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Эрон Қатарда ғалаба қозонадиган бўлса, бугунги икки очколик фарқимизни “ёпишга” вақт ҳам, ўйин ҳам етмай қолади. Бунинг устига Эрон Жанубий Кореяга энг сўнгги турда сафар қилади. Катта эҳтимол, Жанубий Корея ўша пайтга келиб, учинчи ўриндан етарли фарққа олдинлаб кетгоан бўлиши мумкин. Натижада узоқ евромасумдан сўнг (июнь) корейслар легионерларни тинч қўйиши ва кучсизроқ таркиб билан майдонга тушиши ҳам мумкин, бу эса яна Эроннинг фойдасига ишлайди. Демак бугун Эрон бир ўқ билан икки қуённи урди. Ҳам муҳим уч очко эгасига айланди, ҳам Кореяни ҳозирча узоқ қўйиб юбормади. Яъни сўнггидан олдинги турда Ўзбекситонни қабул қиладиган Корея жанговор тарзда майдонга тушиши ва ўша ўйиндаги ғалаба орқали йўлланмани олиб, бир ҳафтадан кейин Эрон билан кучсизланган таркибда ўйнаши мумкин. Албатта, ўйша ўйинда мағлуб бўлмаслик имкониятимиз ҳам бор.

Учинчи вариант, агар бир ойдан кейин Эрон бизни ютадиган бўлса: У ҳолда орадаги фарқ беш очкога етади. Эрон ўз майдонида Ливанни ютиб, назарий фарқни 8 тага ҳам ошириб олиши мумкин, уч ўйинда бу фарқни йўққа чиқариш учун эса, биз барча ўйинни ғалаба қозонишимиз керак бўлади. Ўшанда ҳам бизда фақат назарий имконият қолади, сабаби Эроннинг яна Қатардаги ўйинини ҳам борлигини эсланг.

Бугунги турдан сўнг 2-ўрин учун асосий рақибимиз Эрон терма жамоаси экани ойдинлашди. Қатардан олдиндамиз, бунинг устига ўзаро ўйин Тошкентда ўтади. Ҳисоб китоб шарт эмас, уларни ортда қолдириш учун ўша ўйиннинг ўзи ҳам кифоя қилиш мумкин. Иккинчи даврани деярли сафарда ўтказадиган Ливанни эса ҳозирча ҳисобга қўшмай турамиз.

Шунақа гаплар. Ҳали Эрон Корея билан дуранг ўйнаб турганида кўтаринкилик билан бошланган мақолам, уларнинг ғалабасидан сўнг, бироз тушкунроқ кайфиятга алмашган бўлса, узр. Лекин мен ҳалиги сеҳрли сўзларни унутганим йўқ – қани, бир уриниб кўрмаймизми?

 

Киритилган сана: 16.10.2012 23:53. Ўкилди: 7805 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 18.10.2012 00:12. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 17.10.2012 21:01. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 17.10.2012 13:57. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 17.10.2012 12:49. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 17.10.2012 10:55. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 17.10.2012 10:19. FOREIGNERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JASURKHUJAEV
Сана: 17.10.2012 10:01. JASURKHUJAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 17.10.2012 09:45. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


USMONALI
Сана: 17.10.2012 03:17. USMONALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 17.10.2012 01:53. ZIDANUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 17.10.2012 01:42. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 17.10.2012 01:39. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PATOJON
Сана: 17.10.2012 00:42. PATOJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 17.10.2012 00:27. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SUNSHINE
Сана: 17.10.2012 00:23. SUNSHINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.