Қани Месси? Қани, Месси...
Баҳо: |
+0; -0
|
Агар ҳаммаси бир текисда кечаётган бўлса, бошингизга синовлар келмаётган бўлса, билингки, қаердадир хато қиляпсиз.
Келаси йили “Барселона” қандай ўйнаши менга унчалик қизиқ эмас. Жамоа кучлилигича қолади, совринлар учун курашади, бу шубҳасиз. Аммо эътибор беринг, “Челси” финалга йўл олгач, футбол оламида “бомба” портлагандек бўлди, сездингизми? Масалан, кеча тунда маҳалламизда бир нечта мухлисла “Барса еди, урааа” деб бақририб юриши. Ишоннинг, бошқа ҳеч бир жамоанинг мағлубияти бундай резонанс бермасди. Гап бу ерда “Барселона”ни ҳамма ёмон кўришидан эмас, уларнинг ҳақиқатан ҳам футбол тахтига ўтириб олганликларидан далолат эди. Менимча. Келаси йили бундай тахт бўлмайди, “Барселона” баъзида ютиб,. баъзида юта олмайдиган, баъзан уддалаб, баъзида хато қиладиган бир жамоа бўлади. Мазза. Мухлисларга ҳам биринчи навбатда, олдиндан айтиб бўлмайдиган футбол керак. Табриклайман.
Қизиғи, Месси. Энди бу футболчи ўзини қай томонлама кўрсатади? Ўз тахтида қоладими? Бу ерда жуда нозик жиҳат бор. Месси уч марта “Олтин тўп”нит ютган бўлса-да, у ҳақида мунозарали фикрлар мавжудлиги бежизга эмас. Йўқ, мен Мессининг буюклигини рад қилмаяпман, айнан рад қилувчи фикрлар борлигини факт сифатида қабул қиляпман. Бекорга эмасдир, тўғрими?
Айтишади, аввал терма жамоасида натижа кўрсатиб қўйсин. Хави билан Иньеста бўлмаса, у ҳеч ким эмас. Ва ҳоказо. Бу фикрлар нега чиқадими биласизми? Ахир тарих жаҳон чемпиони бўлмаган ўнлаб буюкларни олқишлаган, тан олган. Нега Месси эмас?
Мухлис футболчининг майдондаги муъжизасидан завқланиши табиий. Маҳорат ва иқтидор футболда бирламчи эканлиги сир эмас. Аммо инсон футбол оламида ҳам ҳаётни қидиради. Инсон футбол оламидан қаҳрамон қидиради? Хўш, қаҳрамон ким? Тасаввур қилинг, тарихга боқинг, ҳеч шаҳзодалар қаҳрамон бўлганми? Жуда кам.
Месси – шаҳзода! Унда катта талант бор. У каби футболчилар кўп йилда бир дунёга келади. У “Барселона” қироллигида улғайди, ўсди, ривожланди. Тахт унга мухайё қилинди. Унинг каръераси йўлида кўп нарсадан воз кечилди. Роналдиньо Мессига зона бермаяптими? Хайр, Роналдиньо! Иброҳимович Месси услубига мос эмасми? Кетавер, Иброҳимович! Йўқ, мен бунда Мессини ҳам, Гвардиолани ҳам айбламоқчи эмасман. Бу бир йўл эди. Ўзига яраша таҳлика бор эди, Месси уддалай олмаслиги мумкин эди, жароҳат олиши мумкин эди. Ундай бўлмади, айнан мана шу йўналиш ўзига яраша оқлади, жамоа ўн учта совринн ютди. Лекин барибир Месси – шаҳзода!
Халқ эса, шаҳзодаларни ёқтирмайди. Сабаби, ҳамма ҳам шаҳзода бўлиб туғилмайди. Хўш, Мессининг йўлидан бориш учун Месси бўлиб туғилиш керак, беш ёшида топ клуб назарига тушиши керак ва ҳоказо. Бунинг иложи йўқ-ку, тўғрими? Камбағал оиладан етишиб чиққан қаҳрамон эса, ҳар бир қадамда синовга дуч келади, ҳар қадамда ўлим билан юзма-юз, ҳар қадамда ўзининг қаҳрамонлигини исботлашгга мажбур.
Мессида ҳеч қачон ўз иқтидорини исботлашга мухтожлик бўлмаган. Ҳа, у кўп марта исботлаган, лекин исботлашга мухтож бўлмаган. Бунинг фарқи катта, сезяпсизми? Тўғри, у барқарор ўйин кўрсатаётгандир, аммо бу барқарорлик айнан тахт вориси бўлганлиги учун эмасми? Оддий мисол, Роналду ҳал қилувчи ўйинларда ўзини кўрсата олмайди, деган фараз кўп янграрди. Аммо бу фараз Мессига нисбатан ишлатилмаган. Сабаб? Ахир айнан шу масалада Месси ожизроқ эканини пайқаш қийинми? Статистикада “Барселона” мағлубиятга учраган, “Барселона”нинг ўйини чиқмаган ўйинларда Месси гол ура олмаган. Яъни, Месси ўзини комфорт сезиши учун “Барселона”нинг ўйини ҳам қовушиши керак бўлган, ҳар доим. Албатта, бу гапни тескари буриб, “Барселона” Месси ўйнолмаган ўйинларда ғалаба қозона олмайди, деб Мессини янада буютиш мумкин. Аммо, бу нотўғри. Илгари бу нотўғри бўлган. Илгари, “Барселона” Мессига бугунчалик мухтож эмасди, “Барселона” умуман кам ютқазарди. Демак, бу жамоанинг ютқазган ўйинлари таҳлил қилинмасди. Эндичи?
Энди, бироз бошқача. Ушбу мавсумда “Барселона” ўйини тўлалигича Мессига боғлиқ бўлиб қолди. Бу боғлиқлик етарлича иш берди. Аммо энг муҳим паллада айнан Мессининг ўйини қовушмагани “Барселона”га қимматга тушди.
Йўқ, бу хулоса эмас. Шунинг учун ҳам, келаси мавсум Месси учун жуда муҳим эканини айтмоқчиман. Мессининг талантига аллақачон тан берганмиз, ана энди у ўзини қаҳрамон сифатида кўрсатиши керак. “Барселона” бу мавсум омадсизликка учради. Айнан ҳал қилувчи зарбада Месси пенальтини ура олмади. Юқорида айтганимдек, жамоа ўйинида етарлича муаммолар кузатилиши табиий. “Барселона” ўзгариб боради. Олдинги ўзгариш даврида Месси ёш эди, учта “Олтин тўп” олмаганди. Энди эса, у босим кетидан босимга дуч келиши табиий. Ҳар бир мағлубиятда (балки бу олдингилардан кўп бўлар) Месси таҳлли қилинади. Ана энди, Месси “ёқимтой талантли болакай” образидан чиқиб, “қаҳрамон эркак” қиёфасига киришга маҳкум. Жамоа ўйини қовушмаган, жамоаси оғир аҳволга тушиб қолган қайсидир ўйинда гол яратиб, рақиб мухлисларига қарата – “тинчланинг, мен борман” дея оладиган даражада! Мен буни жудаям истайман. Агар футболда шаҳсият сифатида қолишни истаса, албатта.
Шаҳсиятларни эса муъжизалар эмас, хатолар тарбиялайди. Текис йўлнинг охирад бундай эътирофни кутманг. Ўша бутун оламга қаршилик қилган Марадона, ўша бир пенальти хунини бир умр тўлаган Баджо, жароҳатлар гирдобидан наҳанг мисол чиқаверган Роналдо… Ва бошқа бошқа юлдузлар каби… Биз уларнинг ўша хислатлари учун қадрлаймиз, эслаймиз, ўрнак оламиз. 41 та гол эса, “Барселона” мухлислари учун. Ош бўлсин….
Қани Месси? Қани, Месси… олға!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() ALBARS |
Сана: 08.05.2012 10:31. ALBARSга ёзиш |
+0; -0
|
Месси БУЮКлигини исботлаб бўлди. У ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас! Шахсан мен Месси амалга оширган ишлари учун ҳам уни БУЮК деб биламан.
|
![]() MEDIK |
Сана: 02.05.2012 11:33. MEDIKга ёзиш |
+0; -0
|
Maqola yozilganiga 1xafta bölibdi.Lekin men endi öqidim.Endi köpchilik öqimasa ham yozib qöyay: Shahzodalar vaqti kelib,Qirol böladi."Leon-el King"
|
![]() OUTRANKER |
Сана: 29.04.2012 21:31. OUTRANKERга ёзиш |
+0; -0
|
Жамоа ўйини қовушмаган, жамоаси оғир аҳволга тушиб қолган қайсидир ўйинда гол яратиб, рақиб мухлисларига қарата – “тинчланинг, мен борман” дея оладиган даражада! Мен буни жудаям истайман.
******************** Cristiano Ronaldoning Barcaga urgan ikkinchi goli esimga tushib ketdi. |
![]() ANVAR |
Сана: 26.04.2012 17:28. ANVARга ёзиш |
+0; -0
|
MESSI BU MESSI BAGGIO EMAS HALI HAMMANGGA KO'RSATADI, KERAK BO'LSA KIMLIGINI KO'RSATA OLGAN QISQASI HAMMAGA DAMMMMMMM
|
![]() HEROLION |
Сана: 26.04.2012 12:33. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
PLANUS Барса яна утган йилги мавсумни такрорлайди, бунга хар икки маглубиятдаги вазиятлар асос булади---------------------- бу сизи гапизку ))
|
![]() PLANUS |
Сана: 26.04.2012 12:31. PLANUSга ёзиш |
+0; -0
|
HEROLION
башорат килмадим узизни маколангиздан цитата келтирдим холос |
![]() SHAHRIXON |
Сана: 26.04.2012 11:36. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
реал, челси, бавария. Милан,
|
![]() HEROLION |
Сана: 26.04.2012 10:35. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
PLANUS, ман эмас узиз башоратчи экансизку? )) ман голибни олдиндан айтиб булмайди, деяпман, сиз буса, Барселона тахтдан тушмайди, деяпсиз. КИм башоратчи? )))))) Барселона кейинги йили учта соврин ютсаям, унинг тахтда эканини англатмайди. Яъни сунгги икки йилдагидек шубхасиз гегемон булмайди. Куп жамоалар унга якинлашиб бормокда...
|
![]() PLANUS |
Сана: 26.04.2012 10:19. PLANUSга ёзиш |
+0; -0
|
Келаси йили бундай тахт бўлмайди, “Барселона” баъзида ютиб,. баъзида юта олмайдиган, баъзан уддалаб, баъзида хато қиладиган бир жамоа бўлади. Мазза. Мухлисларга ҳам биринчи навбатда, олдиндан айтиб бўлмайдиган футбол керак. Табриклайман.
мана шу фикрни нимага асосланиб айтдиз барибир тушунмадим, роса башорат килишни яхши куриб колибсиз Кахрамон ака |
![]() PLANUS |
Сана: 26.04.2012 10:17. PLANUSга ёзиш |
+0; -0
|
Озгина олдин Месси тугрисида бошкачарок фикрлар булганди шу муаллиф томонидан.
Лекин Барсачи булганим учун эмас, умуман мантикий уйлаб караб айтаманки, кейинги йил Барса куламайди тахт халиям Барсада, иккита маглубият билан уни тахтдан тушди дейишга хали эрта, ва уйлашимча Барса яна утган йилги мавсумни такрорлайди, бунга хар икки маглубиятдаги вазиятлар асос булади, лекин мухитни Барсада янгилаш керак деган фикр булганда кушилардим, лекин буни Месси билан ё Мессисиз фарки йук |
![]() BLANKOS |
Сана: 25.04.2012 23:08. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
BAHROMTM ____ у'йингача тренировка киляпманда :D ____ LEOMESSI ___ Биз янги мавсумда янада кучлироқ Мессини
кўрамиз! Адашишингизни жуда истардим. |
![]() BLANKOS |
Сана: 25.04.2012 23:02. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
"Бланкос бусезам, тан
олишиз керак - Реалнинг энг аоссий куроли, тезлик ва хужумга тез утиш." + карши хужум , сизни тушундим. |
![]() BAHROMTM |
Сана: 25.04.2012 23:00. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
Бланкос ва Херолин мунозара каттигу-а?!
|
![]() LEOMESSI |
Сана: 25.04.2012 22:59. LEOMESSIга ёзиш |
+1; -0
|
Лео, буюк инсон.У ҳақида салбий фикрлаш юзакиликдан бошқа нарса эмас.Кеча у гол урганида бизни Барселона ҳозир ярим финалда бўларди.Бу ҳақиқат.У ҳулосалар чиқаради.Биз янги мавсумда янада кучлироқ Мессини кўрамиз!
Ишонаверинг... |
![]() BAHROMTM |
Сана: 25.04.2012 22:59. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
Бланкос ва Херолин мунозара каттигу-а?!
|
![]() BLANKOS |
Сана: 25.04.2012 22:50. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
ха у'лманг! мен хам худди шуни айтдим-да! Менимча Месси худди томошабин Пулатни бошка ролда кабул кила олмагани каби Месси хам бошка тактика ва мафкурани кабул кила олмаслиги мумкин-ку! Болалигидан сингдирилган уйин гоясидан воз кечиш (ёки бошка гояни кабул килиш) уни бутунлай синдириши мумкинку! Бу саволга хам жавоб топилар ...
|
![]() HEROLION |
Сана: 25.04.2012 22:43. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
BLANKOS, 1) Ман Барсачи эмасман, бумаганман. 2) "очилмаса" деяпман, "очилмайди" демадимку 3) Бавария барибир уйин бошидан асосан химояга эътибор каратади. Бу дегани Челсига ухшаб эмас, барибир очик футболга утмайди, бу мани фикрим 4) Спортинг Хихонни эътиборга омадим. Умуман гап курсатган натижаларида эмас, айнан кийинчиликка дуч келади дедим. Зашитага ётволинса, хеч нарса кила олмайди, демадим..Бланкос бусезам, тан олишиз керак - Реалнинг энг аоссий куроли, тезлик ва хужумга тез утиш.
|
![]() BAHROMTM |
Сана: 25.04.2012 22:42. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
РеалРаул
ешимни аниклашда катта фаркка адашмадингиз, лекин жамоамни аниклашда адашдингиз. Мен факат Пахтакорчиман! Биласизми Реални унчалик ектирмайман? Бу жамоани хакикий афсонаси Раулни Моуриньонинг гапига кириб-кетказиб юборгани учун! |
![]() BLANKOS |
Сана: 25.04.2012 22:37. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
сиз Бавария дастлабки дакикалардан очилмаса Реалга муаммо булади деяпсиз . нега Баварияни химояга ётиб олади деб уйлаяпсиз? (манимча ётиб олмаса керак) мен Реал бундай вазиятдан чикиб кетдику демокчиман. . . . (сизни Барсачи деб хисоблаб у'зийзи командайз у'шанака демокчиман :D
|
![]() HEROLION |
Сана: 25.04.2012 22:35. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
BLANKOS, йук, манимча, фарк бор. Пулат бемалол бошка ролни уйнай олади. Бунга кобилияти етади. шунчаки, томошабин энди уни бошка ролда кабул кила олмайди. Месси холати эса, аксинча, у уйнай оладими ёки йукми, айнан мавзу шу. Лекин буни курмасдан туриб айтиб булмайди. Каёкдан биласиз? Масалан ёш келинчакни сигир согишни билмайди деб койимайсизку, аввал уша сигирни опкелиш, согдириб круиш керак. Месси бошка жамоага утсин, ёки Гиггз, Дел Пьерога ухшаб турли авлодлар билан бирга уйнамсин, кейин бу хакида фикр билдирилса арзийди
|
![]() BLANKOS |
Сана: 25.04.2012 22:25. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
Жамоа ўйини қовушмаган, жамоаси оғир аҳволга тушиб қолган қайсидир ўйинда гол яратиб, рақиб мухлисларига қарата – “тинчланинг, мен борман” дея оладиган даражада! ____ Менимча Месси жамоавий уйинда беназир (албатта Барса тактикасида) жамоа уйини чикмаётган вактда жамоани тортиб кетиш учун камида Роналдиньо булиш керак менимча колаверса бунга Барселонани тактикаси йул бермаса керак . Месси бошка жамоа тактикасда уйнай олмаса керак у факат Барселонанинг хозирги тактикаю мафкурасидан бошкасига мослаша олмаса керак худди "Кашкирлар макони" сериялидаги "Пу'лат'' образидаги Нежати Шашмаз каби.
|
![]() HEROLION |
Сана: 25.04.2012 22:14. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
BLANKOS | , саволни тушунмадим-да? Ман Реал хакида ёздим. Сиз Барселонаа шунака деяпсиз. Барселона причем? Сиз Реал хакида суранг, унакамас денг, жавоб беришга харакат килай.. Кизик-да, хозир Роналду гол ура олмайди десам, "Нега гол уролмайди?" деб сурашни урнига, "Мессиям уролмадику" дейсизми? ))))
|
![]() BLANKOS |
Сана: 25.04.2012 22:10. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
узур у'ша хабар оркага утиб кетгани учун шу ерга ёзгандим. Сиз хам саволга савол билан жавоб берибсиз:)
|
![]() REALRAUL |
Сана: 25.04.2012 21:50. REALRAULга ёзиш |
+0; -0
|
агар юкоридаги муаммолар Барса билан бумаганда хеч ким хозир уни чайнамасдиям, кулашини кутмасдиям. Тан оларди куярди. Кандок килиб тан олади, миясида агар шунака нохаклик бумаганда Барса ютказарди деган фикр турган булса.
Энди Мессини олтин туплари масаласига келсак, шахсан менда эътироз ёк. Хар учаласини оган йили Барса нимадир ютди. 2-си сал шубхалирок бусаям, тугри карор булганди чамамда. Чунки соврин ижрочиники булиши керак, асистентникимас! Сабаби футболда ягона фактор бу-натижа. Гол булмаса нима кераги бор 10та бурчак тупи, 75% тупни эгалланиши, 15 зарбадан 5тасини штангага тегишини. Кахрамон ака айтганидек, бу кетишда голга замин яратадиганлар хеч нима ололмайди. Улар учун бошка номинация жорий килиш керак. Ахир фарки борку мавсумда 60та гол урган билан 60та пас берганни. Бу мавсум Реал ЧЛ ни ютса, Раналдуники булиши шарт, Европа чемпионатида кандай уйнашидан катъий назар. |
![]() HEROLION |
Сана: 25.04.2012 21:48. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
BLANKOS, Реал хакида ёзгандим, Барселонани нима алокаси бор?Нега Реални ёзсам, Барселонани мисол келтираверасиз? :)) Ман умуман айтдим, Челси ёки Спортинг Хихон билан уйин хакида эмас.
|
![]() BLANKOS |
Сана: 25.04.2012 21:38. BLANKOSга ёзиш |
+0; -0
|
"Демак, “Бавария” илк дақиқалардан очилмаса керак. Бундай ҳолда “Реал”да конкрет муаммолар юзага келади. Мадрид жамоаси айнан позицион ҳужумлардан фойдаланишда бир қатор муаммоларга эга"___ Жаноб Асланов худди шу муаммолар туфайли Барса охирги уйинларни бой бердику ё нотугрими? Хакикатдан хам Реал бундай вазиятга Спортинг Хихон билан уйинда дуч келганди ва ундай вазиятдан чикиб кетди. Лекин Бавариядан хар нарса кутса булади . Реалга омад!
|
![]() REALRAUL |
Сана: 25.04.2012 21:31. REALRAULга ёзиш |
+0; -0
|
BAHROMTM
ака гап ёк зур ёзаркансиз. Гаплариздан 30-35 ёшлад чамасида бусез керак. Энди ишга утсакда. Мен Реалчиман сиз Барсачи буганиздек. Но нармални инсон ракибга одилона бахо бериши керак. Щунга амал килишга харакатим бор. Кахрамон ака пачти тугри ёзибти менимча. Оддий фукаро шахзодага доимам хавас билан карамайди. Кечаги Челсини уйини муаллифга хам шу маколани ёзишга, хам энди сал уйлаброк тахмин айтишга мажбур кигани сезилди ома. Сиз Мессини мутлак кирол яъни паунд фа паунд: боксдаги Мени Пакьяо дебсиз. Сал ощиб кетгандек-да. Унда Роналду Маркесми? Ростанам купчилик хурсанд булди Барсани маглубиятидан. Узи шу качон буларкин деб утиргандик. Нимага бощкалар бунчали ёмон куришади? Ахир мукаммал система буйича уйинда 1соат узида тупни ушлаб турадиган команда булса. Сиз биласиз Барса уз тарихида утган 5 йилгичалик чуккига чикмаган. Роналдиньо даври бунга фундамент булди бу аник. Кетма кет ярим финалга чикяпти хар йили. Лекин кандай килиб? Бощка уйинлага нисбатан Барсани ЧЛ даги плей оф уйинлари купро бахсли болади буниям биласиз. Сариклар, кизиллар, офсайд муаммолари, голни хисоблаш ё хисобламашлар и хакамлар, симулятсиялар. Асосан ярим финалларда руй беради бу нарсалар. |
![]() FANNEFTCHI |
Сана: 25.04.2012 21:24. FANNEFTCHIга ёзиш |
+0; -0
|
Аммо хозир хакикий кирол Д Р О Г Б А ! Ишонаман у буни финалдаям исботлай олади, иншаллох. Шахзодалар б-н улар 34 ешга етганида гаплашамиз.
|
![]() ANDIJONIY |
Сана: 25.04.2012 21:17. ANDIJONIYга ёзиш |
+0; -0
|
![]() ANDIJONIY |
Сана: 25.04.2012 21:17. ANDIJONIYга ёзиш |
+0; -0
|
Респект !
Кани Месси , бале бале хоп )) |
![]() STRATEGUZ |
Сана: 25.04.2012 20:30. STRATEGUZга ёзиш |
+0; -0
|
Кечирасизларкуя аммо Месси рости хали 3 марта кетма кет Олтин тупни ютиб олишга хакли эмасди.
Тушунтираман. Хамма ёдида булса керак 2009 йилда Снейдер ва Интер (уйида) курсатган уйин хеч хам Месси ва Ко курсатган уйиндан кам эмасди, 2010 йилда сузсиз Хавининг йили эди, факатгина 2011 йилда Мессини имкониятлари бошкаларникидан юкорирок эди. |
![]() IBRAKADABRA |
Сана: 25.04.2012 20:21. IBRAKADABRAга ёзиш |
+0; -0
|
С бухгалтеристикаси ехуд втоматик муносабат билдириш...:) хазил.
Бир сериялда катта,хамма ундан куркадиган мафияни угли,бир кун отасини унг кулидан сурайди: Биздан,отамдан хамма куркар эди,нега энди сендан хатто отамдан хам куркмай колишди. Шунда унг кул жавоб беради: ха,биздан хамма куркарди,лекин биз бир жойда катта хато килдик,энди буни буегига бизга карши чикадиганлар купаяверади... Энди бу кино. Кинони футболга аълокаси булмганидек,Барсани маглубиятига хам Мессини хеч канака аълокаси йук. Менимча. |
![]() ATSTEYKA |
Сана: 25.04.2012 19:08. ATSTEYKAга ёзиш |
+0; -0
|
Ибрагимович Месси услубига эмас, Барсани калта калта оширмаларига мос келмаган.
|
![]() ROSSONERI |
Сана: 25.04.2012 18:49. ROSSONERIга ёзиш |
+0; -0
|
CULES 2012-04-25 17:59:52
--------- Maqolada "Где Месси, где, Месси?" emas, "Ну Месси, ну Месси!" diyilvotti :))) |
![]() YAHYOHON |
Сана: 25.04.2012 18:46. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
Канго кани, канго, Мессига кани канго, Хавига кани канго, Пепга кани канго, канго канго канго)))
|
![]() PLAZA |
Сана: 25.04.2012 18:25. PLAZAга ёзиш |
+0; -0
|
Айниқса, эпиграф роса мос тушибди мақолага
|
![]() HEROLION |
Сана: 25.04.2012 18:19. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
BAHROMTM Бу ерда гол нишонлаш хакида, Месси голини шунака нишонлаши керак, дейилмаяпти – жумланинг биринчи кисмига эътибор каратинг – яъни, жамоаси кийин ахволда колганда гол уриш хакида гап боряпти.
|
![]() HEROLION |
Сана: 25.04.2012 18:11. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
Битта нарсани тугри тушуниглар, ман Месси Роналдудан зур ёки ёмон деган фикрни айтганим йук. Месси зур булса, ана энди исботлайдиган пайт келди, агар яна уз тахтида колса, хеч кандай шубхага урин колмайди. демокчиман. Энди у исботлайдими, ёки исботлай олмайдими, синовдан утадими, ута олмайдими, бунисини вакт курсатади. бу хакида умуман тахмин хам килганим йук, фикр хам билдирганим йук.
|
![]() CULES |
Сана: 25.04.2012 17:59. CULESга ёзиш |
+0; -0
|
Kecha FCB yutganida nima deb yozardingiz janob jurnalist!Qani Messi emish Uni ko'rish uchun...
|
![]() UZBEKBEK |
Сана: 25.04.2012 17:45. UZBEKBEKга ёзиш |
+1; -0
|
Мақола зўр! Тиниқ чиқипти.
Мессига ҳар қанча хавас қилсак арзийди. Қани энди, биздан ҳам шундай футболчи етишиб чиқса. Орзуга айб йўқ дейишадику. |
![]() RAHIMBERDI |
Сана: 25.04.2012 17:39. RAHIMBERDIга ёзиш |
+0; -0
|
Qahramon aka qiyvoribsizu))
|
![]() BAHROMTM |
Сана: 25.04.2012 17:35. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
ВAHTISHKA | 25.04.2012 17:26
Танкидингизни кабул килдим. Балки кизишиб кетгандирман, муболага дегандай. Лекин футбол тарихид 23 ёшда учта олтин тупни олиш хеч кимга насиб килмаганини узи кимлигини курсатиб турибди Мессини. Голни нишонлашга келсак, Анри 10 йил давомида эхтиросларсиз голни нишонларди. Месси хам шунака. Вазифамни бажардим ва бунда куллаганинг учун сенга шукр тангрим дегандай узига хос ретуал бажариб куяди холос. Шуни айтмокчи эдим. Роналду ... бу энди алохида шахс. Ожизман тарифга! Бир такаббур, бир йиглоки, бир кахрамон, бирда эса ... куяй энди купайиб кетади коммент! |
![]() BAHTISHKA |
Сана: 25.04.2012 17:26. BAHTISHKAга ёзиш |
+0; -0
|
Olasilaraa gappiyam, oldin Ranaldo juda takabbur, gol ursayam nishonlamidi diyishganidi endi har hil qilula bilan nishonlaganini qoralashadi. Messini ko`zlaridan bilinib turarmush ko`ngilchanligi normalniy futbolga oid gapladan yozila, odammi shaxsiy hayoti bilan futbolni aralashtirish vashshe noto`g`ri. Bu bilan Messi yomon yoki qirol emas dimoqchimasman. Messi juda katta talant sohibi. o`yinlari manga yoqadi, qoil qolaman lekin yonini olisham evi bilan. O`hwamadimi o`hwamadi diyish kere. Hali yosh, ancha o`ssa bo`ladi. shu yoshigacha uje 3 ta oltin topni oldi. Hali bundanam yuqoriga ko`tariladi. Hammasi o`zi uchun, bizaga chiroyli o`yinla ko`rsatsa bo`lgani. Ronaldu ham Messi ham bir biri bilan raqobatlashursin. Uni oldiga yana Neymar qo`wiladi Hudo hohlasa, Har kimni o`z davri bor. Olg`a FUTBOL!
|
![]() BAHROMTM |
Сана: 25.04.2012 17:25. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
Herolin
фикримга нима дейсиз? |
![]() BAHROMTM |
Сана: 25.04.2012 17:24. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
ALESANDRO | 25.04.2012 17:15 0
Барселона жамоаси "чақилмас ёнғоқ" бўлиб келаётган эди. Кечаги ўйиндан сўнг бу ёнғоқда кичкинагина ёриқ пайдо бўлди. бу йил трансфер мавсумида жамоани бир қатор ўйинчилар, жумладан мессси ҳам тарк этиши мумкин. Сити ва Милан Месси учун харакат килиб куриши аник. Гвардиолани ҳам миссияси тугади шекилли. Ёрик тугрисида тугри фикр билдирибсиз. Лекин Мессининг сотилиши аклга сигмайди. Ахир уни Каталония 5 ёшидан бунинг устига бир оёги калта, буй усмаслик касали билан хасталанган холидан тарбиялаган! Агар Месси сотилса бу футболда содиклик тушунчаси 1000-даражада дегани булади ва энг адолатсиз карор сифатида колади. Гвардиолага келсак у кетиб бошка жойда узини курсатса ва дунё буйлаб ностандарт футболни ёйилишига хисса кушса бундан биз мухлислар ва албатта футбол ютади. |
![]() ROSSONERI |
Сана: 25.04.2012 17:19. ROSSONERIга ёзиш |
+0; -0
|
Messida jamoani tortib, oldinga boshlash hislati bo'lishi kere, muallif shunga ko'ra Messini qirolmas, shahzoda divotti. Ronaldo MYu tarkibida yurganda shaxzoda edi, hozir u qirollikka da'vogar. :))
|
![]() ALESANDRO |
Сана: 25.04.2012 17:15. ALESANDROга ёзиш |
+-1; -0
|
Барселона жамоаси "чақилмас ёнғоқ" бўлиб келаётган эди. Кечаги ўйиндан сўнг бу ёнғоқда кичкинагина ёриқ пайдо бўлди. бу йил трансфер мавсумида жамоани бир қатор ўйинчилар, жумладан мессси ҳам тарк этиши мумкин. Сити ва Милан Месси учун харакат килиб куриши аник. Гвардиолани ҳам миссияси тугади шекилли.
|
![]() ROSSONERI |
Сана: 25.04.2012 17:13. ROSSONERIга ёзиш |
+0; -0
|
Oltin to'p hali qulog'ini ushab ketgani yo'q. Real CHLni yutomasa Messi asosiy da'vogarladan biri bo'ladi. 2010-yilda Barsa yarim finalda to'xtagandayam Messi Oltin to'p ogandi.
|
![]() ROSSONERI |
Сана: 25.04.2012 17:10. ROSSONERIга ёзиш |
+0; -0
|
...Жамоа ўйини қовушмаган, жамоаси оғир аҳволга тушиб қолган қайсидир ўйинда гол яратиб, рақиб мухлисларига қарата – “тинчланинг, мен борман” дея оладиган даражада!
--------------------- Vuhh RONALDO!! Nou Kamp, 2-golni nishonlashi... |
![]() BAHROMTM |
Сана: 25.04.2012 17:06. BAHROMTMга ёзиш |
+1; -0
|
Кизик, нимага Леонел Мессини кахрамонлигига шубха билан каровчилар куп? Нимага асосланиб айтяпсиз буни? Кайси асосий уйиндаги ковун туширишини курсатяпсиз ? Челси биланми ёки Реал биланми? Йук! Месси шубхасиз бугунги кундаги эталон! У хакикатда кирол! Роналдуям! Факат худди WBC, ABF...каби боксда учраб турадиган йуналишлар буйича кирол. Месси эса мутлак кирол! Нимам килиш керак Месси? гол ургандан кейин сонини очиб мушакларини куз-куз килсинми? Ёки Гол урганидан кейин хам уз ман-манлигини куймай кукрагига муштлаб майдон буйлаб югурсинми? Манимча хар бир урилган гол Месси учун оддий килиши шарт булган вазифани бажарилиши холос! Аслида Роналдунинг хам бошка хужумчиларнинг вазифаси хам факат ва факат гол уриш холос. Нима духтир касални даволаш вазифаси булсаю уни муваффакиятли бажарса мактаниши, узини куз-куз килиши керакми? Кани утириб солиштириб курингчи кайси бири купрок жамоа учун уйнайди? Ёки кайси бирига купрок жамоа уйнайди? Манимча Месси купрок жамоа учун уйнайди, Роналдуга эса бутун жамоа уйнайди. Пеналти масаласида - бу Мессининг энг ожиз томони. уни кузлариёк айтиб туради хаддан ташкари кунгилчанлигини. Кунгилчан инсонлар эса бундай дуэлларда ракибларини отмайдилар, тугрироги ота олмайдилар. Якинда дунёнинг энг таран хужумчиси (колаверса номинал хужумчиси) Руни Мессининг уйинларидан хайратджа эканлиги айтиб утди. Мардларча гап! Мессини узи неча марта Роналдунинг буюклигини, зур уйинчилигини таъкидлаб утган! Кани Роналду бунга бирор марта ботинганми? Менимча йук! Шунинг учун хам Месси хеч канака шахзода эмас, хакикий Кирол! Лекин бир нарса аникки хар канака киролнинг хам даври утади ва тахтни топширади. Факат тан олинг бугун у чуккида. Олтин тупни бериш учун битта иккита корчалонни фикри кизиктирмаслигини, умуман бундай масалалар Европада ва жахонда бошкача хал килинади. (А Азия это тонькая дело, Узбекистан ещё прощее)Демак уни катта доирада тан олишган! Сиз билан бизни фикри ожимиз манимча анча торлик килади буни мухокама килгани. Хар доимгидек мен на барсанинг на реалнинг ва на бошканинг мухлиси эмаслиги шу жумладан, хар кандай Месси, Роналдунинг номи Гейнрих ва Одил Ахмедов ва хатто Шерзод Каримовлар номи олдида мен учун хеч нарсани англатмаслигини таъкидлаб коламан.
|
![]() ANTIVIRUS |
Сана: 25.04.2012 16:58. ANTIVIRUSга ёзиш |
+0; -0
|
Мухим паллада пенальтини амалга оширолмай ковун тушурганлар. Зико, БАджо, Бекхам, Роналду, Зидан, Косимов, Плат, Месси ...
|
![]() ANTIVIRUS |
Сана: 25.04.2012 16:53. ANTIVIRUSга ёзиш |
+0; -0
|
41 та гол эса, “Барселона” мухлислари учун. Ош бўлсин….
--------------- Йиглайинму, Кулайин??? |
![]() BENZEMA |
Сана: 25.04.2012 16:41. BENZEMAга ёзиш |
+-1; -0
|
raqib muxlislariga qarata:tinchlaning men borman deya oladigan darajada deb Ronaldoni Barcaga urgan golini nishonlaganini nazarda tutibsizda,lekin to'g'ri yozibsiz Messi Ronaldoga yetguncha hali ancha bor,siz va Barca muxlislari Ronaldoni darajasiga orzu qilaveringchi Messi ham bu darajaga yetib qolar
|
![]() BENZEMA |
Сана: 25.04.2012 16:41. BENZEMAга ёзиш |
+0; -0
|
raqib muxlislariga qarata:tinchlaning men borman deya oladigan darajada deb Ronaldoni Barcaga urgan golini nishonlaganini nazarda tutibsizda,lekin to'g'ri yozibsiz Messi Ronaldoga yetguncha hali ancha bor,siz va Barca muxlislari Ronaldoni darajasiga orzu qilaveringchi Messi ham bu darajaga yetib qolar
|
![]() ATSTEYKA |
Сана: 25.04.2012 16:38. ATSTEYKAга ёзиш |
+1; -0
|
Реал ЧЛни ютса ва Роналду ЕВРОдаям узини яхширок курсатса у олади.
|
![]() FORLAN |
Сана: 25.04.2012 16:38. FORLANга ёзиш |
+1; -0
|
Маколани зур ёзасизда, Барсачилар хам зур макола булибди деса, антибарсачиларга яхши макола дейишади:) Мессичилар ва Роналдучиларга хам ёкадиган макола:)
|
BARCAMANIA |
Сана: 25.04.2012 16:36. BARCAMANIAга ёзиш |
+0; -0
|
Ха бу йилги олтин туп хам кечаги маглубиятга кушилиб кулогини ушлаб кетди.
siz kim oladi dep o'ylayapsiz |
BARCAMANIA |
Сана: 25.04.2012 16:34. BARCAMANIAга ёзиш |
+4; -0
|
Qaxramon aka kimmi tinchlantiryapsiz messi muxlislarinimi yoki barca muxlislarinimi yo o'zingiznimi
|
![]() ATSTEYKA |
Сана: 25.04.2012 16:32. ATSTEYKAга ёзиш |
+0; -0
|
кеча тунда маҳалламизда бир нечта мухлисла “Барса еди, урааа” деб бақририб юриши
--------------------------------------- Бундай бакирувчиларни эртага бозорга мени савдо жойимга келсангиз юзтасини курасиз. Худди Барсани ютказишига мен айбдордай антибарсачилар ичидаги бор гапини менга айтиб кетади))) |
![]() PLAZA |
Сана: 25.04.2012 16:25. PLAZAга ёзиш |
+4; -0
|
Энг яхши ўйинчи бўлдинг. Тўпурар бўлдинг. Рекордчи бўлдинг.
Энди МУЖИК бўл, демоқчисизда? :)) |
![]() ATSTEYKA |
Сана: 25.04.2012 16:22. ATSTEYKAга ёзиш |
+1; -0
|
Ха бу йилги олтин туп хам кечаги маглубиятга кушилиб кулогини ушлаб кетди.
|
![]() MESSI |
Сана: 25.04.2012 16:22. MESSIга ёзиш |
+0; -0
|
Viva LEO!!!
|
![]() TRAINER |
Сана: 25.04.2012 16:17. TRAINERга ёзиш |
+1; -0
|
Да, хозирча шаҳзода кейин қиролича бўлади.
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги