Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Роналду чўққиси"

Баҳо:
+0; -0

Португалия терма жамоасининг аввалги ўйинларига эътибор бердингизми? Ўша ўйинларнинг бирортасида на Португалия ўйнади, на рақиб жамоа ўзининг яхши томонларини кўрсата олди. Португалия ижросида бирор бир ёрқин комбинацияни эслай олмаяпман, жамоа ўйинини томоша қилиб ўтирсангиз, ҳеч қандай режа ёки аниқ белгиланган ўйин картинасини кузатмайсиз. айнан нимани ҳисобига Португалия ҳужум уюштириб, рақибини енгиши мумкинлигини айтишингиз жуда қийин.

Лекин бу ҳолатни жамоанинг тактик жиҳатдан камбағал эканига ёки жамоа ўйини қовушмаётганига боғлаб бўлмайди. Мен ҳам чемпион жамоани бу қадар танқид қилиб ташлайдиган даражада аҳмоқ эмасман. Гап шундаки, Фернандо Сантуш жамоасининг асосий стратегияси рақиб ўйинини бузишдан иборат эди. Албатта, гуруҳдаги кучсизроқ жамоаларга қарши ўйинларда Португалия ҳужумкор ўйнашга ҳаракат қилиб кўрди, кўрдик, балки айнан шу ўйинлар Сантушнинг режаларини қайта кўриб чиқишга ундаган ва услубни ўзгартирган бўлиши мумкин. Ахир Ренато Саншеш бекорга айнан плей-оффдан бошлаб жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланиб қолмагандир, тўғрими?

Ренато Саншеш, Жоао Мариу, Вилиям Карвалю - асосан таянч ҳимоячиси сифатида танилган ва Англиянинг бир қатор гранд жамоалари томонидан айнан шу позиция учун эътиборни жалб этган футболчилар. Ҳатто тўртинчи ярим ҳимоячи Адриан Силва ҳам "Спортинг"да кўпроқ марказда, рақиб ҳужумларини қайтариш билан шуғулланади. Ана энди мана шу марказни осонлик билан босиб ўтишга ҳаракат қилиб кўрингчи? Португалия тўпни назорат қилиши, қандайдир комбинациялар уюштириши, олдинги чизиқда кўпчилик бўлиб алламбало ҳужумлар ташкил қилиши шарт эмас. Рақиб айнан шу имкониятдан маҳрум этилса бўлди, вазиятлар бўлади.ю Ҳар қандай жамоа ҳар қандай услубда ҳаракат қилса ҳам, ўйин давомида биргина бўлса ҳам вазиятга эга бўлади. Роналду ҳам бекорга келмаган-ку.

Бугунги Португалия таркиби учун айнан шу услуб энг оптимал эди, энг мос эди, дейишдан йироқман, лекин бошқача Португалияни, бошқача Саншеш ёки Нанини мураббийдан бошқа ҳеч ким тасаввур қила олмасди. Буниси эса, турнирда ғолиб чиқди, яна нима керак?

Дешамнинг фожеаси шунда эдики, у ҳамкасбининг қопқонига тушиб қолди. Аслида Сантуш қопқон ҳам қўймаган, ўша Хорватия, ўша Уэльс билан қандай ўйин қилинган бўлса, давом этди, ҳатто 25-дақиқада "қўлсиз" қолди ҳам. Дешамнинг ўзи бу қопқонга калла тиқди. Португалиянинг кучли марказига қарши ўз талқинини қўйиб, ғалаба қозонмоқчи бўлди.

Матиюди + Сиссоко + таянч ярим ҳимоясидаги Погба. Бир қараганда, Португалиянниг учлигига ўхшаб кетади, тўғрими? Аслида Франция ҳам Германияга қарши "португалча" ҳаракат қилган, буни эплай олишини намойиш қилган ва бу ўхшаб қолиб, ғалаба олиб келган ҳам эди. Бир қараганда Франция марказда Португалияни енггандир ҳам, ахир ўйин давомида устунлик франццузлар томонида эди, вазиятлар ҳам кўп бўлди. Яъни мақсад "португалия" бўлиш бўлса, Франция бемалол Португалиядан кучлироқ "португалия" бўла оларкан, кўрдик. Аммо назаримда, Португалияни ютиш учун французларда мавжуд бўлган энг яхши режа бу эмасди. Назаримда, эмас, аниқ айтса бўлади, чунки Франция ютқазди.

Франция рақибини марказда гўёки енггани билан, бу уларга қандай устунлик олиб келди? Бундан қай шаклда фойдаланилди, асосийси шу эмасми? Ундан кўра, зич марказни ёриб ўтишга ҳаракат қилмасдан, қанотларга кўпроқ урғу бериш ва имкон қадар кенг фронт бўйлаб ҳужум қилган яхши эмасми? Сиссоконинг эркинлигини Погбага бериш мантиқлироқ бўлмасмиди? Марсиял, Коман каби қанот ҳужумчиларининг устунликларидан фойдаланилса, бўлмасмиди?

Дунёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлишга яқин турган Пол Погба бошлиқ, бир қатор Европанинг энг талантли таркибига эга бўлган Франциянинг энг муҳим ўйинидаги энг яхши ўйинчиси Чемпионшип вакили Сиссоко бўлганининг ўзи ҳам, Дешамнинг бошқалар иқтидоридан етарлича фойдалана билмаганини кўрсатиб турибди.

РОНАЛДУ ҲАҚИДА. Биласизми, баъзи футболчилар бўлади. Улар ҳақида бутун дунё шундай дейди - "у терма жамоаси билан чемпион бўлиши керак, у Олтин тўп олиши керак, у бирор нимани ютиш керак, акс ҳолда ноҳақлик бўлади". Бутун дунё буни кутади ва шу иш содир бўлганида, ҳамма тин олади. Бир пайтлар Роберто Баждонинг жаҳон чемпиони бўлишини кутганмиз, "Анри ҳам Олтин тўп олса-ю" деганмиз, қанийди Гиггз ҳам катта турнирларда иштирок этса терма жамоаси билан, деб орзу қилганмиз. Бу юлдузлар ёрқин фаолиятлари орқали, мана шундай мукофотларга лойиқ бўлиб улгурган бўладилар ва биз фақат шу ишнинг қайд этилишини кутамиз.
Португалияга қарши ўйнаган рақиблари ичида кучлироқлари ҳам бор эди. Масалан, Хорватия. Лекин тан олинг, бирор марта Модрич ҳам ниҳоят чемпион бўлиши керак, у ҳақли, деган фикр ўтганми хаёлингиздан? Азар ҳақидачи? Рунига ачиндингизми? Йўғ-а? Яъни бу даражага чиқиш учун, финал ўйинида жароҳат олиб чиқиб кетсанг ҳам, фақат сени гапиришлари учун Азар, Модрич ёки Руни бўлиш кифоя қилмас экан, янаям каттароқ чақнашинг керак экан, тўғрими?

Энди бир гап. Португалияликлар Роналду учун ҳам ўйнаганликлари ҳақида кўп гапирилди. Ҳатто буни Сантуш ҳам таъкидлади, ўқидингиз. Бир қараганда, ғалати фикр. Нима, португалияликлар ўзлари учун чемпион бўла олмайдиларми? Ўзлари учун ютмайдиларми? Роналду ким бўлибди-ки...

Аммо айнан Роналдунинг Роналду экани Португалияни чемпион қилганини тушутираман ҳозир. Биз Исландияни қарсаклар билан кузатиб қўйдик, чунки уларнинг шу даражага келганликлари улар учун чўққи эди. Биз Уэльсни олқишладик, Бэйлга таҳсинлар ўқидик, чунки ярим финал улар учун ҳам ажойиб ютуқ эди. Ҳатто Италия учун ҳам чорак финал қониқарли натижа сифатида қабул қилинди, ўргандик. Шунақа-а?

Пепе-ю Нанилар хафа бўлишмасин, аммо улар ҳам, турнирнинг исталган босқичида мағлубиятга учраб, қарсак чалиб, майдонни тарк этишлари мумкин эди. Бу ҳамма томонидан, ҳатто ўша футболчилар томонидан ҳам оддий ҳол сифатида қабул қилинар эди.

Португалия мана шундай жамоа бўлиб туриб ҳам, финалга чиққани ҳеч ким томонидан тасодиф сифатида баҳоланмаганмаганинг ягона сабаби - Роналду. Бутун жамоа ғолибликдан бошқасига рози бўлмай қолгани, ғолибликдан бошқаси қониқтирмай қолганининг сабаби - Роналду. Чунки Португалия терма жамоаси таркибида фақат Роналдунинг чўққиси - чемпионлик эди. Фақат Роналду ғолибликдан бошқа натижани қабул қила олмас, қарсак чалиб чиқиб кетмас олмас эди. Бутун жамоа айнан Роналдунинг чўққиси учун ҳаракат қилдилар. Лойиқмилар, лойиқмасми, қўлларидан келадими, келмайдими, бу ҳақида ўйлаб ўтирмасдан, фақат Роналдунинг чўққисини забт этишга киришдилар. Роналду гоҳ майдонда, гоҳ майдон ташқарисида туриб уларга мана шу чўққини кўрсата олди, тасаввур қилдира олди шерикларига. Ишонинг, мураббий ҳам қила олмасди балки буни.

Балки Португалиянинг бугунги ёш таркибидан янги Роналдулар чиқар. Билмайман. Чиқса керак. Балки чиқмас. Айтиш қийин, чунки Португалия ғалаба қозонди. Балки Португалия мағлубиятга учраганида, ўша бўлажак юлдузни "ана у" деб бемалол кўрсатган бўлардим.

Ўйин пайтида эмас. Ўйиндан кейин.
Сиз ҳам сезардингиз.

У ҳам худди 2004 йилдаги 19 ёшли Роналду каби йиғлаб турган бўларди...

Киритилган сана: 14.07.2016 15:53. Ўкилди: 14215 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WKOLOLO
Сана: 26.07.2016 09:51. WKOLOLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.