Жиноят ва жазо
Баҳо: |
+4; -0
|
Бир замонлар, хув ўша Красницкийлар пайтида “Пахтакор” ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Қўқонга ташриф буюрган. Суюкли футболчиларини “тиригини” кўраман деб жуда кўп одам йиғилган, 5000 ўриндиқли стадион ўз бағрига уч баробар кўп мухлисни сиғдиришга мажбур бўлган экан. Ҳатто майдон четига ҳам одамлар ўтириб олишади, бурчак тўпи тепишнинг иложи йўқ эди. Тартибни сақлаш ходимларининг томошабинларни четга суриб, Красницкийга бурчак тўпи тепиш учун шароит яратишга уринаётганликларини кўрган футбол афсонаси Красницкий уларга қарата шундай дейди:
- Ну, не трогайте. Пусть сидят. Ведь они пришли посмотреть на нас
“Ташкентский хулиган” номини қозонган Красницкийни идеаллаштириш ниятим йўқ, ишонаман, Нестеровни агар шунақа қувватлашса, ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этиб беради. Топдингиз, мавзу юқорида тилга олинган “Пахтакор” клубига аслида “алоқаси бўлмаган” ўйиндаги можаролар ҳақида.
Воқеа қисқача шундай. Майдонда Жасур Ҳасанов ва Жора Огонесян даҳанаки уришиб кетишади. Акмал Холматов ҳам аралашади. Вазият юмшатилади. Ўйин охирида майдонга келган бир гуруҳ фанатлар “Пахтакор – чемпион, Бунёдкор – позор” деб бақира бошлайдилар. Натижада ўша гуруҳ билан “Бунёдкор” мухлислари ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Шу орада Жасур Ҳасанов Жора Огонесян билан ҳам орани очиқ қилиш учун унга ташланади. Уни ажратиб олиб кириб кетишади. Нестеров эса бояги бир гуруҳ мухлислар билан ҳақорат алмашишга киришиб кетади. Униям тинчлантириб, олиб кириб кетишади. Шунақа гаплар. Трибунадаги жанжалларга аралашмайман, расман улар шунчаки мухлис, у ёки бу клубнинг расмий шахслари эмаслиги маълум. Бунақа воқеалар бўлиб туради, вазият тартибни сақлаш ҳодимлари ва стадион маъмурлариники. Можаронинг майдондаги қисми эса, футболимизнинг муаммоси, ҳаммага тегишли.
Агар мавзуни чуқур таҳлил қилиш керак бўлса, бу омилга ҳам атрофлича тўхталса бўлади. Лекин биласизми, бу ерда асосий масала ҳақиқатнинг тагига етиш эмас. Йўқ бу ерда ҳақиқат ҳам, ҳақ тараф ҳам. Ҳамманинг ўз ҳақиқати борлиги қанчалик рост бўлса, Тартиб Интизом қумитасининг вазифаси шу қадар аниқ - алоҳида ҳаракатларни ўрганиш, қайд этиш ва жазолаш. Тамом.
Ҳар иккала клубга ҳам қўйилган регламентал жазолар расман эълон қилинди. Стадионда юзага келган тартибсизликларни олдини ола билмагани, шароит яратгани учун клуб ва стадионнинг жазога тортилиши нормал ҳолат. Лекин масаланинг энг асосий ва хунук қисми: Футболчиларнинг ҳаракатларичи? Мисол учун, ўтган ойнинг энг яхши ўйинчиси ва терма жамоа аъзоси Жасур Ҳасановнинг Жора Огонесянга нисбатан агрессив ҳаракати, ҳатто майдонни тарк этгандан кейин ҳам захира ўриндиғига ташланиб қолиши ёки Игнатий Нестеровнинг мухлислар билан даҳанаки жанглари?
Ўйин пайтида рақибини уриб юборган Алан Загоев билан боғлиқ можаролар, унинг нечта ўйинга дисквалификация қилиниши кераклиги ҳақидаги фикрлар ичида, Уилкширнинг ўзи провакация қилгани ва Загоевни ҳам тушуниш керак деганлар ҳам кўп. Тўғри-да, ҳаммамиз ҳам эркак кишимиз, баъзида ўзимизни бошқара олмай қоламиз. Унинг ўрнида бўлганимизда биз ҳам ўзимизни тўхтата олмасдик, балки. Зидан Матераццига калла қўйиб, жуда тўғри қилган. Балки. Уларни ҳам, Нестеровни ҳам тушуниш мумкин. Шахсан мен тушунаман уни! Лекин биласизми, тушуниш – бу жазоламаслик дегани эмас. Қўпол ўхшатиш учун узр, ҳотинини бегона эркак билан ушлаб олиб, иккаласини ҳам чавақлаб ташлаган одамни инсоний тарафдан ҳаммамиз тушунамиз. Аммо уни ҳар қандай жазодан озод қилиш керак, у шунга мажбур бўлди, дея оламизми? Хотини хиёнат қиладиган ҳамма қўлида болта кўтариб юрсин, дейдиган жамият яратилмайдими у ҳолда?
Футбол бир мусобақа, ўйин, томоша, манфаатлар тўқнашуви, пул ва ҳоказо, лекин бугунги даврда асосийси оммавий тарғибот воситаси экани сир эмас. Футболчилардан соғлом авлодга тарғиботчи сифатида фойдаланишади, халкнинг кўз ўнгида намунали шахс сифатида намоён қилишади. Қилиш керак. Футболга ижобий характер берадиган ягона фактор, уни “хуроз уриштириш”дан устун қиладиган ягона сабаб шу. Агар мана шу фактор ўртадан кўтарилса, ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган шахсиятлар Нестеров ёки Жасур Ҳасанов бўлса, уларни тарбиялаш учун чора тадбирлар кўрилмаса -тамом бўлганимиз шу, бунақа футболнинг жамиятимизга кераги йўқ!
Бу масаланинг маънавий томони. Энди қоғозлашадиган бўлсак, ўша ўйинда футболчилар томонидан амалга ошириладиган ҳатти ҳаракатлар регламент бўйича жазоланиши керак. Клублар тартибсизликлар учун жазоларини олдилар, яхши, аммо ўша жазо қачонки, икки жамоа мухлислари ўртасида қандайдир жанжал келиб чиқса, қўлланилади. Яъни санаб ўтилган бандлар фақат клубларга нисбатан қўлланилади. Мисол учун, "ишкал" бўлди, бир бола жиноят содир этди. жазо турли тарафга йўналтирилади, бола ўқийдиган мактаб директорига бир банд, синф раҳбарига яна бир банд, шунингдек, боланинг ўзи ҳам жазоланиши керакми? Биз эса, фақат клубларни жазоладик, айнан ўшандай воқеалар юзасидан, жазонинг бир қисми футболчининг ўзига ҳам қаратилиши керакми? Клубларда фаолият кўрсатадиган расмий шахслар ёки футболчилар ҳам бу можарога алоқадор бўлсалар умуман бошқа пунктлар ҳам тилга олиниши шарт эди.
Тартиб Интизом қумитаси регламентининг “Футболчиларга доир” бўлимида, 5.42 пунктининг бир нечта бандлари футболчилар томонидан бузилган. Жумладан, рақибга ва томошабинларга нисбатан ҳақоратлар, рақибларга нисбатан ўзини агрессив тутиш, томошабинларга нисбатан провакацион ҳаракатлар каби ҳолатлар кузатилди. Лекин бу ҳақида ҳеч қандай расмий баёнот ёки жазо ҳақида ҳеч қаерда лом ҳам, мими ҳам чиққани йўқ. Жарима ҳақида гапирмаяпман, юқорида тилга олинган бандларнинг бирини бузган футболчи 5 ўйингача, 10 ўйингача дисквалификация қилишниши кераклиги ёзиб қўйилган. Бу жазо жарима ёки клубга нисбьатан жазо билан алмаштирилса бўладиган жазо эмас, клубга жарима қўйилдими ёки йўқми, қатъий назар, футболчи ҳам ўз қилмиши учун жавоб бериши шарт. Балки клуб уларни жазога тортар, бу бошқа масала, аммо футболчи ПФЛ доирасидаги ўйинда қоидани бузди, оқибат эса муқаррар бўлиши керак.
Мақола мавзуси, воқеанинг сабаблари ва ҳақиқий айбдорлари эмас, асло. Сабабларни ахтариш ва чуқурлашиш бу Жасур ёки Игнатни инсон сифатида тушунишимиз учун фойда беради. Кимки, уларни тушунишга ҳаракат қилса, шунақа нияти бўлса, бемалол, ўрганаверсин. Бу ерда асосий юзага келган конкрет ҳаракат ва унинг регламент доирасидаги оқибати.
Ё Равшан Эрматов бу ҳаракатларни учрашув қайдномасига қайд этмаган, зеро у буни қайд этишга мажбур эди, тажрибали ҳакам бу вазифани бажарганига ишончим комил. Ёки Тартиб Интизом қумитасида бу воқеага панжа ортидан қаралган, футболчиларнинг терма жамоа аъзоси экани ёки турнир жадвалида чемпионлик учун кураш авж олгани кескин қарорлар чиқаришга тўсқин бўлган. Ёки юқорида айтганим, “5 ўйингача”, “10 ўйингача” деб ёзилган жазо турларида минимум қисми ёзилмаган, демак “ноль” сони ҳам “10 ўйингача” деган тушунчага мос келишини билиб қолишган. Бор гап шу.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() ELDARADO |
Сана: 11.10.2012 15:23. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
Пахтакор чемпион деб хохлаганча хохлаган жойда бакиришсин мен за...Менга колса шу йил Насаф или Пахтакор чемпион булгани яхши. Хаа деб Бунёдкорни чемпион булишидан зериктик. Охирида чемпионат кизиб булиши аник, чунки чемпионлик учун эмас ОЧЛ учун хам кураш кетади. Очлда 2 та клубимиз катнашиши деярли аник, хмм яна билмадим.
|
![]() ELDARADO |
Сана: 11.10.2012 15:16. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
DERBI
2012-10-11 ============== Хаа бу бошка гап. Мен маколадан келиб чикиб гапирдим. Мен айтмокчи булганим пазор деб бакириш Пахтакор фанатларига ярашмайди, уят буладия. Пахтакор чемпион деб хохлаганча ва хохлаганча гапиришсин мен за. |
![]() DERBI |
Сана: 11.10.2012 13:51. DERBIга ёзиш |
+0; -0
|
ELDARADO | 10.10.2012 19:51
Лекин Пахтакор мухлисларига уят! Пахтакор ва Бунедкор фан-клуби бошка жамоаларни фан клубига урнак булиши керак. Уша фанатлар кичимолик килмаганда балки хеч нарса булмасди. Бу гап билан Нестеров билан Хасанов айбсиз демокчи эмасман, маколада айтилгандек уларни тушунса булади, лекин бу дегани жазоламаслик керак дегани эмас ******************** Стадионда шахсан ўзим бор эдим. Мақолада келтирилган куйидаги сатрлар, яъни "Ўйин охирида майдонга келган бир гуруҳ фанатлар “Пахтакор – чемпион, Бунёдкор – позор” деб бақира бошлайдилар. Натижада ўша гуруҳ билан “Бунёдкор” мухлислари ўртасида келишмовчилик келиб чиқади." НОТУГРИ! Айнан шу сатрлар Пахтакор мухлисларига нисбатан салбий фикр туғдириши мумкин эканлигини, аслида воқеалар ривожи бунақа бўлмаганини макола муаллифи К.Аслановга хам айтдим! Бу ҳақда фикр алмашиб бўлганмиз! Пахтакор мухлисларининг "Пахтакор-чемпион" деб бақиришгани бор гап! Лекин бунёдкор -позор деган оммавий хайкирик булгани йук. Айникса, Пахтакор мухлислари тмоонидан! Эшитишим буйича, ВИП ложада утирган бир темирйуллар институти талабаси "ишкал"ни кўриб, "ютказишни хам билиш керак, позор Бунёдкор" деб бир неча марнта такрорлаган ва Бунёдкорнинг собиқ ишчиси Т.Исмоилов ва стадион директори Д.Шокурбоновлар газабига дучор булган! Д.Шокурбонов хатто талабани калтаклаган! Маколанинг пастки кисмларида эса хаммаси туппа тугри ёзилган! Ким бўлишидан қатъий назар айбдорми, жазосини олиш керак! |

Сана: 11.10.2012 13:50. DERBIга ёзиш |

![]() ANTIVIRUS |
Сана: 11.10.2012 10:09. ANTIVIRUSга ёзиш |
+0; -0
|
JAMOLIDDIN | 10.10.2012 20:20
0 ELDARADO: Qanaqasiga Paxta muxlislariga uyat bo'sin?! Bundo kallani ham ishlating! loko bilan bunik o'ynab ikkita jo'ja-xo'roz ixtiroslaga berilib ketsa paxta prichem??? -------------------- Пахтакорнинг ашаддий мухлиси, матбуот ходими хам булса керак Улугбек Шукуруллаевнинг айтишича стадионда 75% мухлис Пахтакор мухлислари булган. |
![]() ELDARADO |
Сана: 11.10.2012 09:34. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
Jamoliddin: Ушаларни Пахтакор фанатлиги анику, буни сизам билиб турибсизу. Бир киши хамма учун, хамма бир киши учун)))) Биродар манам уша ердагилани айтдим, стадиондага борганларни.
|
![]() ELDARADO |
Сана: 11.10.2012 09:32. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
Jamoliddin: Ушаларни Пахтакор фанатлиги анику, буни сизам билиб турибсизу. Бир киши хамма учун, хамма бир киши учун)))) Биродар манам уша ердагилани айтдим, стадиондага борганларни.
|
![]() FILOSOF |
Сана: 11.10.2012 09:06. FILOSOFга ёзиш |
+0; -0
|
Футболистлар шуни билиб куйсинки, футболни мухлислар учун уйнашади.Футбол -бу бир халк учун развлечение.яъни кунгил очар бир уйин .Футбол на моддий,на маънавий озик беради.Мухлислар булмасин уларни уйини кимга кераги бор.Шунинг учун илгари замондан трибунадаги мухлислар хохлаган гапини гапиришган, бундан кейин хам гапиради.Гладиаторлар жангида бош бармогини тепага кутаришса маглуб тирик колган ,пасга каратишса ...Хуллас уйинчи ишщингни бажардингми ,трибунада нима дейишларига карамай индамай хонангга кири б кетавер.Конкрет ифзиятта эса Нестеров нохак, узи асли пахтакорчи, хамма билади пул учун Бунедкорга утган .Пишириб куйибдими алам килишга.Оганесянга келсак ахмок узи уйинда Жавлон Иброхимовни подкат киламан деб синдирай деди.Узи Жавлон уриши керак эди,уни.
|
![]() FILOSOF |
Сана: 11.10.2012 09:05. FILOSOFга ёзиш |

![]() JAMOLIDDIN |
Сана: 11.10.2012 08:37. JAMOLIDDINга ёзиш |
+0; -0
|
ELDARADO | 10.10.2012 23:09:
Aynan usha Paxtakor (Paxtakorligi aniq emas bo'lsa ham) fanatlariga murojaat qiling, baraka topgur. Siz Paxtakor fanatlari deb butun boshli jamoani fanatlarini spiskaga qo'shvordiz... |
![]() JAMOLIDDIN |
Сана: 11.10.2012 08:36. JAMOLIDDINга ёзиш |
+0; -0
|
ELDARADO | 10.10.2012 23:09:
Aynan usha Paxtakor (Paxtakorligi aniq emas bo'lsa ham) fanatlariga murojaat qiling, baraka topgur. Siz Paxtakor fanatlari deb butun boshli jamoani fanatlarini spiskaga qo'shvordiz... |
![]() ELDARADO |
Сана: 10.10.2012 23:09. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
JAMOLIDDIN
2012-10-10 20:20:3 ================ Уйин охирида майдонга келган бир гуруҳ фанатлар “Пахтакор – чемпион, Бунёдкор – позор” деб бақира бошлайдилар. Мана! Шу гаплар яхшими энди? Майли чемпион деб бакиришсин, лекин Буник пазор деб бакириш ёш болани ишику. Мен холис фикрни айтдим холос, яна кайтараман Пахтакор фанатлари урнак булиш керак, узини бунака тутмасдан. |

Сана: 10.10.2012 23:08. ELDARADOга ёзиш |

![]() BAHROMJON |
Сана: 10.10.2012 22:33. BAHROMJONга ёзиш |
+0; -0
|
HEROLION | 10.10.2012 19:33 0
YAHYOHON хабарда келтирилган бандлар "Клубларга тегишли жазо чоралари"га тегишли бандлар, яъни стадион маъмурияти, клуб расмий шахслари томонидан эътиборсизлик ёки килинмаган чора тадбирлар натижасида келиб чикадиган холатлар учун жазолар холос. шунингдек футболчиларнинг айби туфайли клубга бериладиган жазолар.. - футболчининг узига берилиши керак булган жазолар эса бошка бандда, бу эсга олимаган Кумита томонидан. ХУЛЛАС, регламентни укимокчи булсангиз, ПФЛ сайтининг русча версиясига киринг ва ДОКУМЕНТЫ нинг ичидан 2012-регламентини топинг. Уша ернинг 5-булимида хаммаси бор... 5,4 хам, 5,42 хам.. ____Максад эркатойларни жазоламасликмиками дейманда? Масалан мен учун Бунёдкордаги Нестеров- Пахтакордаги Нестеровдан 3 баровбар кучсиз! хам рухан хам хам уйин жихатдан. Лекин термада хозирча алиштириб булмас. Демак узича юлдуз. Бу уйинчини (Нестеровни Хасановни эмас) Термамиз учун хизматлари катта лекин бу дегани уни жазоламаслик керак дегани эмас... |
![]() BAHROMJON |
Сана: 10.10.2012 22:32. BAHROMJONга ёзиш |

![]() ZIDANUZB |
Сана: 10.10.2012 21:01. ZIDANUZBга ёзиш |
+0; -0
|
maqolaga gap yuq, yana kutib qolamiz chiroyli maqolalardan ...
|
![]() ZIDANUZB |
Сана: 10.10.2012 21:01. ZIDANUZBга ёзиш |
+0; -0
|
maqolaga gap yuq, yana kutib qolamiz chiroyli maqolalardan ...
|
![]() EXCLUZIV |
Сана: 10.10.2012 20:23. EXCLUZIVга ёзиш |
+0; -0
|
Maqolaga gap yoq. Трибунадаги жанжалларга аралашмайман, расман улар шунчаки мухлис, у ёки бу клубнинг расмий шахслари эмаслиги маълум. Бунақа воқеалар бўлиб туради, вазият тартибни сақлаш ҳодимлари ва стадион маъмурлариники. Можаронинг майдондаги қисми эса, футболимизнинг муаммоси, ҳаммага тегишли. L.n wu gapizga qowilmayman. Demak muxlislar bir o'ldirsa xam bizning muommamiz emasmi? Sizam manxam muxlisman. Yoki misrdagi voqealar esdan chiqib ketdimi? Siz pflda iwlasayiz bu gapizga qowilgan bolardim chunki ularga baribir. L.n biz muxlismiz. Maqola u.n rahmat.
|
![]() JAMOLIDDIN |
Сана: 10.10.2012 20:20. JAMOLIDDINга ёзиш |
+0; -0
|
ELDARADO:
Qanaqasiga Paxta muxlislariga uyat bo'sin?! Bundo kallani ham ishlating! loko bilan bunik o'ynab ikkita jo'ja-xo'roz ixtiroslaga berilib ketsa paxta prichem??? |

Сана: 10.10.2012 20:13. EXCLUZIVга ёзиш |
+0; -0
|
Трибунадаги жанжалларга аралашмайман, расман улар шунчаки мухлис, у ёки бу клубнинг расмий шахслари эмаслиги маълум. Бунақа воқеалар бўлиб туради, вазият тартибни сақлаш ҳодимлари ва стадион маъмурлариники. Можаронинг майдондаги қисми эса, футболимизнинг муаммоси, ҳаммага тегишли.
|
![]() ELDARADO |
Сана: 10.10.2012 19:51. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
Лекин Пахтакор мухлисларига уят! Пахтакор ва Бунедкор фан-клуби бошка жамоаларни фан клубига урнак булиши керак. Уша фанатлар кичимолик килмаганда балки хеч нарса булмасди. Бу гап билан Нестеров билан Хасанов айбсиз демокчи эмасман, маколада айтилгандек уларни тушунса булади, лекин бу дегани жазоламаслик керак дегани эмас
|
![]() ELDARADO |
Сана: 10.10.2012 19:50. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
Лекин Пахтакор мухлисларига уят! Пахтакор ва Бунедкор фан-клуби бошка жамоаларни фан клубига урнак булиши керак. Уша фанатлар кичимолик килмаганда балки хеч нарса булмасди. Бу гап билан Нестеров билан Хасанов айбсиз демокчи эмасман, маколада айтилгандек уларни тушунса булади, лекин бу дегани жазоламаслик керак дегани эмас
|
![]() HEROLION |
Сана: 10.10.2012 19:33. HEROLIONга ёзиш |
+-1; -0
|
YAHYOHON
хабарда келтирилган бандлар "Клубларга тегишли жазо чоралари"га тегишли бандлар, яъни стадион маъмурияти, клуб расмий шахслари томонидан эътиборсизлик ёки килинмаган чора тадбирлар натижасида келиб чикадиган холатлар учун жазолар холос. шунингдек футболчиларнинг айби туфайли клубга бериладиган жазолар.. - футболчининг узига берилиши керак булган жазолар эса бошка бандда, бу эсга олимаган Кумита томонидан. ХУЛЛАС, регламентни укимокчи булсангиз, ПФЛ сайтининг русча версиясига киринг ва ДОКУМЕНТЫ нинг ичидан 2012-регламентини топинг. Уша ернинг 5-булимида хаммаси бор... 5,4 хам, 5,42 хам.. |
![]() YAHYOHON |
Сана: 10.10.2012 19:19. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
Бу ерда хам регламентта келтирилган бандлар хакида (бояги хабардаги) хеч нарса йук,
Каердан олса булади |
![]() BURGUT |
Сана: 10.10.2012 19:07. BURGUTга ёзиш |
+1; -0
|
Ё Равшан Эрматов бу ҳаракатларни учрашув қайдномасига қайд этмаган, зеро у буни қайд этишга мажбур эди, тажрибали ҳакам бу вазифани бажарганига ишончим комил. Ёки Тартиб Интизом қумитасида бу воқеага панжа ортидан қаралган, футболчиларнинг терма жамоа аъзоси экани ёки турнир жадвалида чемпионлик учун кураш авж олгани кескин қарорлар чиқаришга тўсқин бўлган. Ёки юқорида айтганим, “5 ўйингача”, “10 ўйингача” деб ёзилган жазо турларида минимум қисми ёзилмаган, демак “ноль” сони ҳам “10 ўйингача” деган тушунчага мос келишини билиб қолишган. Бор гап шу.
SHu Joyini o`qib maza qildim |
![]() RUSAJ |
Сана: 10.10.2012 17:42. RUSAJга ёзиш |
+0; -0
|
pfl degani rasvo tashkilotda !
|
![]() RAHIMBERDI |
Сана: 10.10.2012 17:28. RAHIMBERDIга ёзиш |
+0; -0
|
Yashang Akam!
|
![]() SOCCEROZ |
Сана: 10.10.2012 17:26. SOCCEROZга ёзиш |
+0; -0
|
BUNAQA MUXLISLARNI BORIDAN YO'GI YAXSHI XAYP BUNAQA MUXLISLARGA BUNAQA GRANT JAMOALAR
|
![]() RAHIMBERDI |
Сана: 10.10.2012 17:25. RAHIMBERDIга ёзиш |
+0; -0
|
Yashang Akam!
|
![]() ANDIJONIY |
Сана: 10.10.2012 17:24. ANDIJONIYга ёзиш |
+0; -0
|
игнатам,жасурам гирт паротчик. уз двражасида уйин курсатомаса аламини юзага чикариб юборади. уз эхтиросларини жиловлай олмайдиган уйинчиларга мухим учрашувларда ишониб бумеди.
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги