Кириш Регистрация
22/10 15:00 Қўқон-1912 2-4 Пахтакор
22/10 18:00 АГМК 3-0 Динамо
22/10 21:55 Шахтёр 2-2 Динамо Загреб
22/10 21:55 Атлетико 1-0 Байер
22/10 23:59 Галатасарой 0-1 Реал Мадрид
22/10 23:59 Брюгге 0-5 ПСЖ
22/10 23:59 Олимпиакос 2-3 Бавария
22/10 23:59 Тоттенҳэм 5-0 Црвена Звезда
22/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 Аталанта
22/10 23:59 Ювентус 2-1 Локомотив
23/10 21:55 Лейпциг - Зенит
23/10 21:55 Аякс - Челси
23/10 23:59 Зальцбург - Наполи
23/10 23:59 Генк - Ливерпуль
23/10 23:59 Интер - Боруссия Д
23/10 23:59 Славия - Барселона
23/10 23:59 Бенфика - Лион
23/10 23:59 Лилл - Валенсия

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Таркиб бошоғриғи

Баҳо:
+5; -0

Терма жамоамиз ўйинида кузатилган пасайиш ҳақида мулоҳаза юритганда, албатта, биринчи навбатда объектив сабабларга мурожаат қилишимиз тўғрироқ бўлади. Биринчи навбатда, таркиб борасида. Мисол учун Одил Аҳмедов ўтган йилги жароҳатидан сўнг оптимал спорт формасига қайта олмаяпти, натижада “Анжи”нинг асосий таркибидидаги ўрнини йўқотиб қўйди. Виталий Денисов ва Санжар Турсуновлар клуб алмаштиришга мажбур бўлдилар, бу ҳам футболчининг барқарор ўйинига салбий таъсир қилиши шубҳасиз. Жепаров ва Кападзенинг сўнгги ўйинларда жисмоний жиҳатдан бироз пасайишганига гувоҳи бўлдик.

Хўш, уларнинг ўрнини тўлдириш, алоҳида футболчиларнинг муаммолари тўғридан тўғри терма жамоага кўчмаслиги учун нима қилиш керак? Мураббийларимиз учун энг қийин муаммо мана шунда. Сабаби, терма жамоамиздаги бугунги ҳолат футболда одатий бўлмаган, аммо тез тез учраб турадиган нозик давр эканидир, назаримда. Қаранг, Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Олег Зотеев, Фарҳод Тожиев, Егорь Кримец каби футболчилар жамоанинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий бўшлиқларини тўлдириши мумкин ва бундай қарорлар табиий қабул қилинган бўларди, лекин...

Россия терма жамоасини Дик Адвокат бошқараётганида, эсингизда бўлса аксарият мухлислар ва журналистлар уни танқид қилдилар, таркибда ўзгаришларни оилб бормагани, фақатгина маълум гуруҳ футболчилардан бошқасига эътибор қаратмаслиги кўпчиликка ёқмади. Адвокат бошқа иложи йўқлигини айтиб ўзини оқлади, ростанам, гуёки, Россияда ўша футболчилардан бошқа юқори савияда тўп сурса бўладиганлар йўқдек, энг оптимал футболчилар гуруҳи айнан ўшалардек тасаввур уйғонганди. Капелло келгач, нима бўлди? Аслида ундай эмас экан. Ростанам бошқа клубларда ҳам бошқа футболчилар бор экан, улар билан ҳам юқори мақсадларни кўзласа бўларкан. Миллий футболда ҳеч нарса ўзгармаган бўлса-да, терма жамоада ажиб тетиклик пайдо бўлди, ўйин кескин ўзгарди, таркибда янги номлар пайдо бўлди, натижага ҳам путур етмади. Демак, ишланса, иложсиз вазиятнинг ўзи йўқ.

Парадоксни қарангки, бугунги кунда терма жамоамизнинг Осиёдаги рақибларига нисбатан устунлигини таъминлаб турган бир фактор айни пайтда муаммо сифатида ҳам гавдаланяпти. Қизиғ-а? Жамоамиз таркиби узоқ вақтдан бери бирга тўп суриб келган, биз яхши билган футболчилардан ташкил топган асос атрофига қурилган. Хавф шундаки, таркибдаги пасайишларни сезган тақдиримизда ҳам, уни ўзгартиришга уриниш зараримизга ишлаши ва борини ҳам бузиб қўйиши мумкин. Ўз навбатида, айнан мана шу жиҳатни эътибордан қочирмасдан, барча футболчилар онгида таркибдаги рақобат тушунчасини ҳам унуттирмаслик лозим. Жуда қийин-а? Вазият менга ўтган йилги “Челси”ни эслатяпти. Терри-Лемпард-Дрогба ва бошқа ветеранлардан ташкил топган Лондон клубида қандайдир ўзгаришга мухтожлик бор эди, аммо ветеранларнинг ўйини кескин қарорлар чиқаришга тўсқинлик қиларди. Улардан воз кечиш аҳволни бадтар ёмонлаштиришга хавф пайдо қиларди. Чунки футболчилар ўйинида пасайиш яққол, аммо ўша ҳолатда ҳам, бошқалардан яхшироқ ўйнагандилар.

Яхшиямки “Челси” орзусидаги кубокка эришди ва ўша ветеранлар жамоаси қайсидир маънода, эмоционал тарафдан эскирдилар. Ҳар бир футболчи ҳали ҳам яхши ҳолатда бўлса-да, ўша гуруҳнинг умри тугади. Узоқ кутилган чўққига чиқилди ва энди тарқаб кетса ҳам бўлади. Деярли бир авлоддан ташкил топган ва бирга порлаб, бирга пасайиб борадиган таркибларда авлодлар алмашинувини амалга ошириш жуда қийин кечади ва аксарият ҳолларда салбий натижаларни ҳам етаклаши мумкин. Бизнинг ҳолатимизда ҳам ўша маълум футболчилар жамланмаси бор ва даврнинг мантиқий давоми сифатида ё ЖЧ йўлланмасини олиб нуқта қўйишимиз керак ёки қандайдир аниқ муваффақиятсизлик керак бўлади.


Унгача, ҳар қанча норози бўлмайлик, мана буни таркибга ол, деб ҳар қанча маслаҳат бермайлик, шу таркибнинг ташқарисида яққол юлдуз йўқ экан, (ростанам, йўқ) қандайдир кескин қарорларни кутмаганимиз маъқул. Масалан, Санжар Турсунов 2010 йилгача бу таркибда тўп сурмаган бўлса-да, у терма жамоамизга юлдуз статусида келди. Шунинг учун унинг жамоага мослашиб кетиши қийин бўлмади? Хўш, ҳозир шунақа номзод борми? Фарҳод Тожиев навбатдаги ёшлигини бошлагани, шунингдек, бу таркибда илгари анча вақт тўп сурганини эътиборга олсак, умид билдирса бўлади. Аммо Жепаровни Лутфиллага, Кападзени Мусаевга алмаштириш ўз ортидан яхшигина рискни бошлаб келади. Масалан, Жепаров ёки Кападзеда пасайиш кўзга ташланаверади, аммо унинг ўрнига ўнаши мумкин бўлган номзодлар ҳали ўша савияга етиб боришгани йўқ. Бақоевни сўкаверамиз, лекин, бошқа тарафдан Нагаев ёки Сергеев ундан фойдалироқ, деб фақат таҳмин қилишимиз мумкин. Лекин бу тахмин бўлади. Фақатгина Фарҳод Тожиев ҳозирда эътибор қаратилиши шарт бўлган савиядаги ўйин намойиш қиляпти холос. Ишонинг, у каби порлаган ҳеч ким эътибордан четда қолмаган бўларди.

Бош мураббий учун кимдур албатта порлаши керакми? Усиз ҳам таркибга нима кераклигини билиши мумкинмасми? Балки, аммо ҳозир эмас. Ҳозир иккита ўйин олдидан, кимни жалб қилмайлик, бизга фойда ёки зарар келтириш риски таркибдагилардан оз бўлмайди, барибир. Экспериментлар даврида эмасмиз. Қосимовнинг олдида Капелло Россияга келганида кузатилган муаммо кўндаланг турса-да, уни ечиш учун италиялик мутахассис каби шароит йўқ. Сабаби Қосимов терма жамоа бошига келганидан бери фақат финал ўйинларини ўтказяпти. Олдинда эса яна иккита финал кутиб турибди. Бугунги терма жамоамиз таркиби ўта специфик экани билан бирга, муаммони ечиш учун клубдагидек имконият йўқ. Ҳар хафта ўйнамаймиз, муаммоларни ечиб бориш учун оддий, ўткинчи, муҳиммас ўйинларимиз йўқ, афсуски.

Аслида ҳар қандай таркиб билан ҳам вазифани уддаласа бўладиган вазиятдамиз, демак, Миржалол Қосимовнинг таваккалчиликка бормаслигини тўғри тушунаман. Бизнинг хаёлимизга келган ўйлар мураббийни ҳам безовта қилиши шубҳасиз, фақат унинг биздан фарқи шундаки, ҳар бир қарорнинг каттагина масъулияти бор. Ва хато қилишга деярли ҳаққи йўқ вазиятда турибди. Ҳозирги, яқин бир ойдаги асосий вазифа� қўлимизда боридан, ҳеч нарсани бузмасдан туриб, иложи борича максимал кучни яратиш. Менимча.


Киритилган сана: 30.05.2013 09:10. Ўкилди: 5843 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SANCHES
Сана: 02.06.2013 15:08. SANCHESга ёзиш
+0; -0
Маколага респект !
Шу жойгача келишни уддалаган йигитларимиз колган икки уйинни хам муносиб якунлашига ишонамиз.
Аллох дуст-душманни олдида юзимизни ёрук килсин !

Ушбу фикрга жавобан


SANCHES
Сана: 02.06.2013 15:07. SANCHESга ёзиш
+0; -0
Маколага респект !
Шу жойгача келишни уддалаган йигитларимиз колган икки уйинни хам муносиб якунлашига ишонамиз.
Аллох дуст-душманни олдида юзимизни ёрук килсин !

Ушбу фикрга жавобан


XASANBOY
Сана: 31.05.2013 12:22. XASANBOYга ёзиш
+0; -0
terma jamoani kuchaytirishni osongina yo'li bor yahshi formadagilani saylab olish. Meni bu borada taklifim:
darvozabon Lobanov
himoyachilar Shorakhmedov, Anzur, Filiposyan, Denisov
tayanch Haydarov
markaziy Fozil
chap qanot Zoteev
o'ng qanot Server
hujumchi ortida Odil
hujumda Farhod
zahiradan Geynrih

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 30.05.2013 16:45. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
Аслида ҳар қандай таркиб билан ҳам вазифани уддаласа бўладиган вазиятдамиз, демак, Миржалол Қосимовнинг таваккалчиликка бормаслигини тўғри тушунаман. Бизнинг хаёлимизга келган ўйлар мураббийни ҳам безовта қилиши шубҳасиз, фақат унинг биздан фарқи шундаки, ҳар бир қарорнинг каттагина масъулияти бор. Ва хато қилишга деярли ҳаққи йўқ вазиятда турибди. Ҳозирги, яқин бир ойдаги асосий вазифа қўлимизда боридан, ҳеч нарсани бузмасдан туриб, иложи борича максимал кучни яратиш.
----------------------------
Олдимиздаги 2 та муҳим учрашувда эски гвардияни туширишини биламиз Миржалолни ва тўғри қилади. Сабаби таваккал қилишга ҳаққи йўқ! Худо хохласа ЖЧга чиқиб олсак токи 2014 йил ёзигача экспериментлар қилиб кўришга вақти бўлади албатта!!

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 30.05.2013 16:01. DOTSENTга ёзиш
+1; -0
Лутфулло терма жамоа савиясига тортмайди. Нагаев ёки Сергеевни тахмин қилмасдан, дадиллик билан асосий таркибда туширавериш керак. Корейс билан қатарликлар "Қачон Бақоев бизга гол ураркин?" деб кутиб ўтиргани йўқ. 2 та ҳужумчи билан ўйнашни бошлаш керак.

Ушбу фикрга жавобан


NEYTRAL
Сана: 30.05.2013 15:56. NEYTRALга ёзиш
+0; -0
Olg'a O'zbekistooooon!!!

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 30.05.2013 15:06. SERIYга ёзиш
+0; -0
Макола яхши ва тугри езилган, муаллиф уз ички хиссиетларини чиройли тарзда очиб хам берган. Хозирги таркибга глобал муаммолар булмаса, узгартиришни кераги йук, шу еригача шу болалар харакат килиб келишди ва деярли ишончни хам оклашмокда, икки уйинни яхши утказиб ЖЧ га чиксак, кейин унга тайергарлик куришда янги уйинчиларни бемалол синаш учун вакт булади, манимча

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 30.05.2013 15:05. SERIYга ёзиш
+0; -0
Макола яхши ва тугри езилган, муаллиф уз ички хиссиетларини чиройли тарзда очиб хам берган. Хозирги таркибга глобал муаммолар булмаса, узгартиришни кераги йук, шу еригача шу болалар харакат килиб келишди ва деярли ишончни хам оклашмокда, икки уйинни яхши утказиб ЖЧ га чиксак, кейин унга тайергарлик куришда янги уйинчиларни бемалол синаш учун вакт булади, манимча

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 30.05.2013 14:55. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
Aka,maqolangizga yana bir bor gap yöq. Bu hatoni qaysidir ma'noda abramov olimpiya mtj.da qilgandi. Eslaysizlarmi, hech qanday jarohatlarsiz omonov eksprimenti ötkazildi vaholanki ismatullayev ishonchli öynayotgandi,baa.dan keyingi saralash raundida esa deyarli 50% tarkibni eksprimentga aylantirgandi. Ösha iordan va suriya bn öyinlar mag'lubiyati bn emas,mazmunsiz öyini bn davlinamizni k6targandi.

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 30.05.2013 14:54. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
Aka,maqolangizga yana bir bor gap yöq. Bu hatoni qaysidir ma'noda abramov olimpiya mtj.da qilgandi. Eslaysizlarmi, hech qanday jarohatlarsiz omonov eksprimenti ötkazildi vaholanki ismatullayev ishonchli öynayotgandi,baa.dan keyingi saralash raundida esa deyarli 50% tarkibni eksprimentga aylantirgandi. Ösha iordan va suriya bn öyinlar mag'lubiyati bn emas,mazmunsiz öyini bn davlinamizni k6targandi.

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 30.05.2013 14:15. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
Аник санаси эсимда йук)
Уртоклик учрашуви,Хитой-Испания 0-1 (Инеста, 88 минут).
******************************
демак Хитой ха биз учун "НЕ ПОДАРКА" экан,сабаби улар ЖЧ-чемпиони ва ЕЧ-чемпиони билан тенгма-тенг уйнаишибди. Хитой бош мураббийи Испаниялик Камачо эканлигини хисобга олсак, Хитойликларни танлаб адашмаганлигига гувох буламиз,бу уйинда натижа 2-планга тушиб колишади,лекин уйинимиз шаклланиб 11-июньда Ж.Кореяга карши муносиб тайёргарлик вазифасини утаб беришса не ажаб.

Ушбу фикрга жавобан


AZAMATJON
Сана: 30.05.2013 13:43. AZAMATJONга ёзиш
+0; -0
Жуда тугри фикр юритилган,хозир таваккалчилик кидадиган пайт эмас!Таркибдаги муаммодан кутииб булмайди ушанга эхтиёткарлик хаммасидан тугрига ухшаб куринади,агар МТЖмиз у-н уртоклик уйинларини кучли ракиблар тез тез утказиш имкони булганда балки Косимов хам эксперимент килишга имкони буларди...

Ушбу фикрга жавобан


MAILRUGROUP
Сана: 30.05.2013 13:32. MAILRUGROUPга ёзиш
+0; -0
tupoyskiy maqola!!

Ушбу фикрга жавобан


MIRJALOL
Сана: 30.05.2013 13:25. MIRJALOLга ёзиш
+0; -0
To'grisi bu maqola yaxshi chiqmapti :(

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 30.05.2013 12:49. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
Ўзбекистон фарзандларимиз
демак Ўзбекистон учун ҳаммамиз жон куйдирамиз.
Мен ўша Жепаров ёки Копадзени бундан камини ўйлаётганига шубҳам бор.
Қосимов ҳозир кимни ва нимани маъқул топса шуни қилиши керак. Биз эса қўллаб қувватлашимиз даркор. Аксинча фикрлар эса уни чалғитиши мумкин

Ушбу фикрга жавобан


BEKBARSA

Сана: 30.05.2013 12:45. BEKBARSAга ёзиш
+1; -0
Wu kunlar yaqinlawgan sari uyquda na mano na mazza qolyapti aslini olganda 24 soat xayolimni 90% ni shu uyinlar egallab olgan oxirini qanaqa uylawni bilmay qolyapman iw qilib hamma si yaxwilik b.n tugasinda parvardigorda utinib surab qolaman iwqilib yuzimiz yorug bulsin dust duwman oldida oxiridan juda juda qurqyapman ruxan juda ogir zarba buladi iloxim iloxim kuzda quvonch yowi b.n baqirib niwonlaw nasib qilsi

Ушбу фикрга жавобан


KIFTOB
Сана: 30.05.2013 11:46. KIFTOBга ёзиш
+0; -0
Hohlasak hohlamasak o'sha eski tarkib bilan o'ynaymiz. Baribir ularda tajriba bor. Muallif aytganidek Mirjalol ham risk qila olmaydi. Fazifa uddalanganidan so'ngina mundialga yoshlarni tarbiyalasak bo'ladi....

Ушбу фикрга жавобан


KIFTOB
Сана: 30.05.2013 11:45. KIFTOBга ёзиш
+0; -0
Hohlasak hohlamasak o'sha eski tarkib bilan o'ynaymiz. Baribir ularda tajriba bor. Muallif aytganidek Mirjalol ham risk qila olmaydi. Fazifa uddalanganidan so'ngina mundialga yoshlarni tarbiyalasak bo'ladi....

Ушбу фикрга жавобан


SAMIYA
Сана: 30.05.2013 10:45. SAMIYAга ёзиш
+0; -0
Agar Jahon chempionatini qiymatini eng yahwi tuwunadigan muxlislar o'rtasida so'rov o'tkazilsa qurqmay aytaman BIZ gran pri sovrindori bulardik.
Yillar davomida kutib kelmoqdamiz,
Yana shunday aniqlik bilan ayta olaman, JCH qiymatini, qadrini yahwi biladigan Murabbiy esa bu Mirjalol Qosimov buladi..
O'zi futbolchi sifatida yetolmagan(albatta O'ZMTJ safida)
orzusiga murabbiy sifatida yetiwni xoxlaydi, bu fakt!
Biz xis qilayotkan tuyg'ularni u yahwi biladi!
Umid qilamizki Bu Masuliyat, bu Yuk ularga og'irlik qilmas. Yelkasida kutarib turgan ma'suliyat xissi ni birga tortayotkan muxlislar esa birga qullawi talab etiladi!
O'sha Mirjalol tanlagan 11 futbolchi
O'ZBEKISTON bulib bera oliwlari kerak! Olg'a yigitlar!

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 30.05.2013 10:21. IMPERATORга ёзиш
+0; -0
Kozal TJda o'ynash uchun tayyor futbolchi. Ammo muallif aytganidek hozirgi bo'lajak ikki o'yinda emas. JCH masalasini hal qilib olsak uni bemalol termaga chaqirib tajribasini oshirib, JCHga kuzatvorsak arziydi. Nasib qisin!

Ушбу фикрга жавобан


TASHRIF
Сана: 30.05.2013 10:15. TASHRIFга ёзиш
+0; -0
Маколангиз ажойиб! Уйлайманки Фарход термамиз уйинини кучайтира олади! Рухния кутариш керак,яхшигина психолог дарслари керак болаларга. Масалан Корея билан канака(2:2) уйнагадик? Ушандаям хем канака янги кон,янги жон йук эдику? Биргина Гадоев бор эди. Ушанда йигитларда иштиёк,рухият,голга чанкоклик чуккида эди. Мана Иордания Японияни енгди,уйинни курдим,Иордания шунака уйнадики Японлар хайрон узига келолмади. Ман Иорданияни Японлардан кучли демайман,бошкатдан уйнашса бу сафар Японлар ута йирик хисобда галаба козонишлари хам бор гап,бор гап эмас АНИК! Аммо уша кун Иорданияни шижоати,рухияти олдида ожиз колдилар! Иордания савия,куч борасида эмас,рухият борасида устун эди! Худди мана шунака рух,шижоат бизга керак! Айникса Корея билан уйинга керак! Бунинг учун билмадим нима йулини килиш керак,буни Косимов билади,аммо болаларни рухини юксак даражада кутариш керак! Бумаса ютказамиз! Яна бир мисол,мана хозир Катардаям рухият,шижоат чуккида турибди,худди оч буридек Эронни кутиб турибди, Эрон эса курка писа куёнга ухшаб келяпти Катарга! Яъни рухи синиб булган Эронни! Шубхам йук,бу уйинда Катар галаба козонса керак! Бу мани шахсий фикрим албатта! Демокчиманки рухиятда хамма гап,термага Тожиев ва Олегдан бошкаси керакмас хозирча! Шу уйинчилар етади,факат шижоатни жойига кайтариш керак!

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJONNN
Сана: 30.05.2013 10:08. NODIRJONNNга ёзиш
+0; -0
Qahramon aka (HEROLEON) qoyil. Vatan hissi yuragizda jo'sh urib turganligi shu so'ngi 2 ta o'yin yaqinlashgan sayin juda sezilyapti.!!! Siz kabilar va MTJ mutasaddilari ham sidqidildan hamda vijdonan jon kuydirishiga ishonib qolamiz!

Oilangizga totuvlik, Ijodizga rivoj!

Ушбу фикрга жавобан


MUXLISAXON
Сана: 30.05.2013 09:53. MUXLISAXONга ёзиш
+0; -0
Кулимизда боридан максимал кучни яратиш________
шу жойига кушиламан.фикримча,энди эксперимент утказиш у.н кеч.

Ушбу фикрга жавобан


TATARSTAN
Сана: 30.05.2013 09:53. TATARSTANга ёзиш
+0; -0
Iskandarev va Kozak yangi qon uchun yaxwi variant.

Ушбу фикрга жавобан


TATARSTAN
Сана: 30.05.2013 09:52. TATARSTANга ёзиш
+-1; -0
Iskandarev va Kozak yangi qon uchun yaxwi variant.

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 30.05.2013 09:43. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
Baribir termaga 1-2ta bosayam yangi qon kere ayniqsa yosh 19-20yoshlilardan masalan europada 19-20yoshda bemalol terma jamoda.ishonch bildiriladi

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 30.05.2013 09:41. FOTIXга ёзиш
+1; -0
ALBARS | 30.05.2013 09:26 0
... Сабаби Қосимов терма жамоа бошига келганидан бери фақат финал ўйинларини ўтказяпти... ****************** Мана шу жойи ҳақиқатдан ҳам тўғри! Навбатдаги финални ҳам насиб бўлса муваффақият билан ўтказса,ОЛАМ ГУЛИСТОН!
----------------------

Ха ака, Қосимовга хам, Гулистонга хам Марсел га хам омад !

:)

ии узр Аслановга хам :)

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 30.05.2013 09:26. ALBARSга ёзиш
+1; -0
... Сабаби Қосимов терма жамоа бошига келганидан бери фақат финал ўйинларини ўтказяпти...
******************
Мана шу жойи ҳақиқатдан ҳам тўғри!
Навбатдаги финални ҳам насиб бўлса муваффақият билан ўтказса,ОЛАМ ГУЛИСТОН!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.