"Капалак" принципи (Эффект бабочки)
Баҳо: |
+12; -0
|
Айтдим-у, сал сабр қилиб турсак, имкониятларимиз ошиб бораверади. БАА энди бизни ютмасдан туриб, Лондонга бориб бўпти! Биз шу ерда эканмиз, ҳали йўлланма қочиб кетгани йўқ. Келсин, ютсин (ё ютқазмасин), бемалол.
Йўқ, бу баландпарвозлик эмас. Олимпия терма жамоамиз Ироқ билан ўйингача ўтказилган олти учрашувда ўз даҳлсизлигини сақлагани, тўрт кун оралағида дунёнинг икки чеккасидан ютқазмасдан келгани ҳақидаги мунозараларда кўпроқ вазиятнинг охирини кутдик, тўғрими? Ҳали гапиришга эрта, Лондон йўлланмаси қўлга киритилсин, кейин гапирса арзийди, дейилди. Кўпчилик.
Энди савол бераман – ҳали ҳеч нарса аниқ бўлмай туриб, нега Ироқ билан ўйиндан кейин тушкунликка тушиб қолдик? Ироқ “совға” жамоа эмас, улардан ҳар ким ҳам ютқазиши мумкин. Демак, доимо вазиятга умумий ҳолда қараган яхшироқ эмасми?
Айтайлик, қуръа ташлаганида ҳаммамиз ўлим гуруҳига тушганимизни тан олгандик. Ана ўшанда, кимдир чиқиб, сўнгги турда БАА ни енга олсанглар, Лондонга тўғридан тўғри борасизлар, деганида ирғишламасмидик? Воқеаларнинг мана шу ривожини орзу қилмаганмидик? Мен ўшандаёқ рози бўлардим, ростан.
Билиб қўйинг, биз икки тур олдидан вазифани ҳал қиладиган даражадаги кучли терма жамоа эмасмиз, бўлмаганмиз. Бунақаси ўша Испания, Германия, Бразилия, Япония каби терма жамоаларнинг саралаш ўйинларида бўлади. Ҳатто француз-у италияликлар ҳам бир нафасда бунақа йўлланмани қўлга киритиб кетаверишмайди. Илк турлардаги омадли учрашувлар туфайли, ўзингизни футболнинг энг олий мақомида кўрган бўлсангиз, сизнинг муаммоингиз. Ўша мақомда лойиқ бўла олмаганликлари учун футболчилар ва мураббийлар айбдор эмаслар. Боримиз шу.
Доим кимларнидир натижасига боғланиб қолаётганимизни айтиб, хафа бўлиш кулгили. Кимнинг қўлига қарабмиз? ФИФА очколарни бизга бердими ёки бошқага? Бугунги Австралия ва БАА ўйинидаги қайси натижа бизни Лондондан четга улоқтирарди? Ҳеч қайси! Ҳаммаси охирги тургача ўз қўлимизда қолади. Билиб қўйинг!
Вазиятга бошқа тарафдан қаранг. Биз олтита ўйиннинг сўнгги иккитасини бой берсак ҳам, иккинчи ўриндан пастга тушмаймиз! Биз Осиё чемпиони бўлмиш БАА га уч очко тортиқ қилинганидан кейин ҳам, фаворитлигимизча қолмоқдамиз. Тошкентдаги ҳар икки ўйинда ишончли ғалабага эришдик. Биз Тошкентда асосий рақибимизни қабул қиламиз. Ҳар қандай ғалаба бизни қониқтиради. Энг кўп “фора”ни биз беряпмиз шекилли? Шундаймасми?
Мен бу орқали ҳали ҳам “ўлар жойда” эмаслигимизни сизга эслатиб, кўнглингизни кўтариш ниятида эмасман. Эътиборингизни бошқа жиҳатга қаратмоқчиман.
Саралаш босқичида ягона ўйин қолди. Битта! “Битта” ўйин дегани бу ҳар нарса бўлиши мумкинлигини билдиради. Ягона ўйинга қараб, кескин хулосалар чиқарилмайди одатда. Йирик турнирларда ҳам мусобақанинг омадли жамоалари деганда икки финалчи тушунилади. Нега? Чунки финалда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бир зарбанинг бир сантиметр четлаб кетиши тарози палласини бутунлай ўзгартириб юборади. Яъни “ягона ўйин” ғояси системадан кўра спортга яқинроқ. Ягона ўйин назариядан кўра амалиётга яқинроқ. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Сиз ўйингача ҳаммасини тўппа тўғри қилишингиз мумкин. Ҳаммасини. Аммо барибир ютқазишингиз ҳеч гап эмас. Нега бунақа деяпман?
Қаранг, бешта ўйин ўтди, қандайдир хулосалар чиқаришимиз мумкин. Айтайлик, сўнгги ўйиннинг 89 дақиқаси ҳам ўтди. Ҳисоб - 0:0! Кенжа Тўраев дарвозага зарба йўллади. Бўлиши мумкин-а? Зарба дарвоза кирди ва биз ютдик. Лондондамиз! Абрамов – даҳо. Олимпия терма жамоамиз барчасини тўғри бажаришибди. Тайёргарлик ҳам зўр бўлган экан. “Ерни чуқурроқ хайдашибди”. Браво! Энди бироз орқага қайтамиз. Тўраевнинг зарбаси тўсинга тегди. Ҳисоб очилмади. Абрамов – ёмон мураббий. Тайёргарлик жойида бўлмаган! Филиппинга бало борми? Кўряпсизми?
Йўқ. Мен бунга рози эмасман. “Покер” ўйнашни истамайман. Кенжа Тўраевнинг зарбасини кутишимдан мантиқ йўқ. Олимпиадага боришадими, йўқми, бу энди мен учун керакмас мавзу. Керакмас, демайлиг-у, бошқа мавзу. Бугунги мавзу – яъни олимпия терма жамоамиз саралаш босқичида қандай тайёргарлик кўргани-ю, қандай ўйнагани ҳақида хулосам бор. Тўраевнинг зарбаси тўсинга тегадими, тўргами, бундан қатъий назар, бу фикрим ўзгармайди. Асосийси Лондон йўлланмасига ўша битта зарбачалик яқин келишди. Демак, Лондонга бора оладиган жамоа шаклланди. Ким учундир, олимпиячиларимизнинг ўйини умуман ёқмади. Бу фикр ҳам яшашга ҳақли. Яъни, турнир ҳақидаги фикрларимиз сўнгги зарбадаги сантиметрларга қараб қолиши шарт эмас. Муҳими шу.
Йўлланма эса, қилинган меҳнат ва хатони расмийлаштириб, тарихга қайд этади холос. Қайд – бу келажак авлод учун. Мен эса ҳаммасини кўриб турибман. Сиз ҳам.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() BARSA |
Сана: 01.03.2012 12:50. BARSAга ёзиш |
+0; -0
|
BAAni yutamiz
|
![]() IBRAKADABRA |
Сана: 23.02.2012 22:10. IBRAKADABRAга ёзиш |
+0; -0
|
Маколани укишдан олдин БАА ни ютган еки ютказмаганини билмагандим. Менимча энди улар билан очколаримиз тенг булса керак-а?
Ха майли,нима булса булсин... Менга маколани сарлавхаси екди. "Эффект бабочки" ни иккала кисмини хам курганман. Фантастик фильм. Лекин зур ухшатиш. Уша кинодагидек хамма нарса у еки бу тарафга узгариб кетиши мумкин. Аммо, негадир мени БАА ни юта олишларига ишонгим келмаяпти. |
![]() FORLAN |
Сана: 23.02.2012 20:04. FORLANга ёзиш |
+0; -0
|
БААни бир амаллаб ютиб, нима қилиб бўлса ҳам Лондонга боришимиз керак. Охирги пайтларда нимадир ҳалақит бериб, қолиб кетишимиз жонга тегди, тўғриси....
|
![]() NEWDIZELPLUS |
Сана: 23.02.2012 18:01. NEWDIZELPLUSга ёзиш |
+0; -0
|
Ироқ бн ўйиндан хулоса қиладиган бўлсам шахсан мен тўғридан тўғри олимпиадага боришимизга ишонмиман...Лекин айтиб қўяй ишонмиман деганим ХОХЛАМИМАН ДЕГАНИ ЭМАС...
|
![]() GOLKIPER |
Сана: 23.02.2012 15:15. GOLKIPERга ёзиш |
+0; -0
|
Хозир биз битта матч пойнтга эгамиз.
|
![]() ABITURIYENT |
Сана: 23.02.2012 14:14. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
Effekt babochki qani. Bu yoqqa aloqasi bor.
|
![]() OFTALMOLOG |
Сана: 23.02.2012 13:06. OFTALMOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
Маколага гап йук,укиб мазза килдим.Рахмат.Ижодингизга барака.
|
![]() ASLKOMILJON |
Сана: 23.02.2012 12:58. ASLKOMILJONга ёзиш |
+0; -0
|
baa odiy jamoa emas u shu yosh toifasida osiyoni eng kuchli xar xolda xozir eng kuchli jamoasi shuni uchun bollar faqat galaba qilishi kerak baa ni yut va namaste london !
|
![]() YAHYOHON |
Сана: 23.02.2012 11:17. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
энтер бу ерда яхши ишламас экан
|
![]() HEROLION |
Сана: 23.02.2012 11:13. HEROLIONга ёзиш |
+1; -0
|
YAHYOHON
1. "Мен шундай дедимми", дедимми бирор марта? Макола бугун учун ёзилган. 15 март куни бу маколани эсламайман, хотиржам булинг. 2. Олимпиадага чикишимизни мен хам истайман. Мен хам маглубиятга рози эмасман. Бу ерда, энди ютказсаям майли, демадим-у. У бошка мавзу. 3. Абрамов олдингилар билан тенг имкониятда булиб туриб, улардан кучлирок команда килди, деган фараз хам йук. Ушбу эътирозизнинг айнан бу маколага алокаси йук. Олдингилар билан солиштириш нотугри. Олдинги ракибларимизда хам балки хозиргидек имкониятлар бумагандир, тугрими? Команда бор, мураббий бор, режа ва тайёргарлик бор. Мана шулар ичида айланганимиз маъкул. Нима булса, дарров Инилеев пайтида бунакайди, Косимовда бунака имкон буганда сочворарди, дейиш умуман нотугри. |
![]() HEROLION |
Сана: 23.02.2012 11:08. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
ROSSONER
Тарихдаги битта капалакнинг бошкача харакати, келажакдаги катта узгаришларга асос булиши мумкин, деган фаразий принцип бор. бу ерда Кенжа Тураевнинг бир зарбаси бизнинг онгимиздаги куп фикрларни, келажакдаги йуналишни узгартириши мумкин масалан... |
![]() YAHYOHON |
Сана: 23.02.2012 11:07. YAHYOHONга ёзиш |
+1; -0
|
уткирсизда муаллиф, 2 томонни холатини ёзгансиз, эътироз билдирса, мен шундай дедимми дейсиз.
Асосийси Лондон йўлланмасига ўша битта зарбачалик яқин келишди. _________________ Бизга бу асосийси булиши керак эмас, биз шу пайтгача битта зарбачалик якин келганмиз, энди бизга олимпиада керак, мен рози эмасман... Бунинг устига хеч кайси олимпиада авлод вакилида бунчалик тайёргарлик учун имконият яратилмаганди, |
![]() ROSSONERI |
Сана: 23.02.2012 11:04. ROSSONERIга ёзиш |
+0; -0
|
"Effekt babochki" nima digani? Maqoladan kapalak prinsipini chunmadim lekin.
|
![]() HEROLION |
Сана: 23.02.2012 11:03. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
RONNI
хатоларизам маъноли ))) |
![]() HEROLION |
Сана: 23.02.2012 11:02. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
ROSSONERI |
1. БАА 10:0 ютган тақдирда ҳам, биз уларни 6:0 ютиб, кейинги босқичга чиқсак бўларди. 2. Тўрт йилдин биз ким бўловдик? Чемпион эмасдик, ҳар ҳолда. |
![]() ROSSONERI |
Сана: 23.02.2012 11:02. ROSSONERIга ёзиш |
+1; -0
|
Tushkunlikka tushish hech qachon yaxshilikka olib kelmagan. BAA oddiy arab jamoasi, Yaponiya yoki Koreya emas. Arablani o'z maydonimizda yuta olmasak Londonda bizga nima bor?
Olimpiya terma jamoasi oldida turgan hozirgi muammo o'zini o'zi yengib o'tish. Bu digani o'z ichidigi qo'rquv, havotir va tushkunlikni yengib ruhan hotirjam harakat qilishga erishish. Toshkentda "arabcha" o'yin bo'larkan. Nima bo'pti? Birinchi marta ko'rishimizmi "arab futbolini"? Uzala tushib yotib olishla birinchi navbatda vaqt cho'zish emas, raqibni ruhiy holatini izdan chiqarishga qaratilgan bo'ladi. Agar OTJ hotirjamlik bilan o'zini bosib olib harakat qilsa arab nayranglari o'tmiydi. Yana bir gap. Toshkentda bo'ladigan o'yinda "biz g'alaba qozonishimiz shart" deb ura-ur qilib oldinga yugurib ketish arablar uchun eng yaxshi sovg'a (to'ri ma'noda) bo'ladi, qarshi hujumlari bilan gol urib ketishlari mumkin. |
![]() RONNI |
Сана: 23.02.2012 10:58. RONNIга ёзиш |
+0; -0
|
Узр молодец демокчийдим, ц билан й ёнма ён экан)))
|
![]() RONNI |
Сана: 23.02.2012 10:58. RONNIга ёзиш |
+1; -0
|
Молодей Кахрамон ака, укиб мазза килдим, хам кунглим кутарилди... Доигидек, печат хам килиб олдим!
|
![]() ROSSONERI |
Сана: 23.02.2012 10:53. ROSSONERIга ёзиш |
+0; -0
|
Бугунги Австралия ва БАА ўйинидаги қайси натижа бизни Лондондан четга улоқтирарди?
------- BAAning yirik hisobdigi g'alabasi. Биз Осиё чемпиони бўлмиш БАА га уч очко тортиқ қилинганидан кейин ҳам, фаворитлигимизча қолмоқдамиз ------------- BAA 4 yil oldin chempion bo'lgan. Uni faqatgina chempion nomi qogan xolos. Aslida oddiy arab jamoasi. |
![]() SHAHRIXON |
Сана: 23.02.2012 10:24. SHAHRIXONга ёзиш |
+0; -0
|
Абрaмов тaрихгa кирсиндa
|
![]() MAXIMUS |
Сана: 23.02.2012 10:13. MAXIMUSга ёзиш |
+0; -0
|
Мухлислик руҳиятидан чиқа олиш ҳам санъат!!! Қойилингга офарин!!!
|
![]() JAFARJON |
Сана: 23.02.2012 10:08. JAFARJONга ёзиш |
+0; -0
|
зур демокчидим
|
![]() ZOKIRPLUS |
Сана: 23.02.2012 09:30. ZOKIRPLUSга ёзиш |
+0; -0
|
Qahramonni shunday chiqishlari uchun hurmat qilaman va fikrim o`zgarmaydi. Hozirjavoblik va mantiqiylik shu maqola muallifiga xos.
Qoyil!!! Bosim oshayapti.... |
![]() MUNIS |
Сана: 23.02.2012 09:14. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
э койилэ эьтирозларни янчиб ташлайдиган макола.бир нафасда укиладиган маколарни ёзазисда узиям +5 бахо.
|
![]() SHERYURAK |
Сана: 23.02.2012 05:10. SHERYURAKга ёзиш |
+0; -0
|
har doimgidek ajoyib! Boshqa so'z topolmadim.
|
![]() PLANUS |
Сана: 23.02.2012 02:24. PLANUSга ёзиш |
+1; -0
|
Кахрамон ака роса оптимистсизда.
кушиладиган жойларим роса куп фикрларизга, лекин инсон рухиятига бор нарса узиники булмаган нарсага эришиш жуда якин булганда ундан айрилиш жуда огир ботади. худди лотареяда ютук чикишига ишониб (балки билгач йукотиб куйгач) ундан айрилишни хохламагани каби. аслида хеч нарса чикмаслиги мумкин эди-ку. не булганда хам Лондонга етай деб колганда поезддан билетингиз сохта экан деб текширув учун олиб колишаётгандек таассурот уйгонади |
![]() SNICKERS |
Сана: 23.02.2012 01:58. SNICKERSга ёзиш |
+1; -0
|
Шу одамга ярим кечаси блогга макола куйманг десам,яна киритиб куйибди.Шунакада,на узи ухлайди,на бировларни ухлатади)))
|
![]() ELDARADO |
Сана: 23.02.2012 01:51. ELDARADOга ёзиш |
+0; -0
|
haa oxiri zur chiqibdi ...yaxshi gapla eng asosiysi tug'ri gap yozilibdi. 5 baho
|
![]() HALAMADRID |
Сана: 23.02.2012 01:34. HALAMADRIDга ёзиш |
+0; -0
|
Maqola uchun raxmat. Eng kerakli so'z deb 1 ta zarbadan keyin insonlar fikrining 180 gradusga o'zgarishi bo'libdi.
R.BADJO PENALTISI YODIMGA TUSHDI SHU PALLADA. SIZDAN TEZ ORADA HELLO LONDON DEGAN MAQOLA KUTIB QOLAMAN. OLG'A OTJ |
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги