"Ўзбекчилик"
Баҳо: |
+13; -0
|
Яна билет ҳақида ёзмоқчи эмасман. Футбол сайтлари наздида Ўзбекистондаги энг хавфли жиноий гуруҳ бўлмиш олибсотарлар билан ҳам ишим йўқ. Бир гап кифоя. Ўткир Ҳошимов “Тушда кечган умрлар” романида, бир қаҳрамон тили билан шундай дейди:
- Хўп, ўзбек қўшиб ёзибди, пахтанинг ўрнига пул топширибди. Лекин нега ўша Москвадагилар “Бизга пахта керак, пул керак эмас” дейишмабди?
Айнан шундай, ўша олиб сотарлар юзлаб билетларни ўзлаштириб, қиммат нархда сотаётган эканлар, бу билетни уларга ким берди? Тамом.
Мен яхшиси, бошқа мавзуда ёзаман. Мисол учун, инсон қадри ҳақида. Мисол учун, жуда кўп эшитяпмиз, федерация ходимлари, терма жамоага у ёки бу тарафдан алоқаси бўлган шахсларнинг билет мавзусидаги фикрларини. Аксарият ҳолларда, уларнинг ўзлари ҳам ўша матоҳни топа олмай қийналишди, қийналишмоқда. Мен уларга ишонаман.
Мисол учун, бугунги футболимизга тамал тоши қўйилганда тепасида турган Ахбор Имомхўжаев Ливан билан ўйиннинг тепасида тура олмаслиги мумкин эди. Яхшиямки, унга медиа трибунадан жой қилиб берилибди. Лекин барибир, медиа трибуна бу дам олиш учун қулай жой эмас, кўпроқ иш ўрнига яқинроқ ҳисобланади.
Албатта, у инсон ҳам ҳамма қатори футболга билет олишлари мумкин. Инсонларни тоифага, таниш билишчиликка йўйишни айтмаяпман. Лекин ЎФФ ушбу учрашув учун қандайдир юзта-элликта жой ажратиши ва у ерга таклифнома асосида ўзбек футболига меҳнати синган фахрийларни, фидойиларни таклиф қилса бўлмасмиди? Ўтмиш ва келажакни боғлаш, ўзига яраша футбол муҳитини яратиш ва шу орқали ушбу ўйиннинг ҳақиқатдан муҳим эканини таъкидлаш лозиммасмиди? Биз эслайдиган ёки эсламайдиган футбол кишиларини бир ерга йиғиш орқали, чинданам, бутун Ўзбекистон мундиал орзусида яшаётганликларини намойиш қилиш чиройли бўлмасмиди? Ўйиндан олдин ёки танаффусда, “фалон сектор фалончилар ўтирибди” деб бутун стадиондан олқиш олиб берсак, чиройли бўлмасмиди? Қизғонамизми шуни ҳам?
Футболимизда мутахассислар кам деймиз, уларнинг футболимиз атрофида жипс эмасликлари ҳақида куюнамиз. Лекин нега ўзимиз уларни ўзимизга яқинлаштирмаймиз? Рустам Акрамов, футболимизга меҳнати сингган инсон. У ҳам билет ахтариб юрганмиш. Бугунги терма жамоамизнинг ғоявий йўлбошчиси, Вадим Абрамов кун бўйи федерацияда юриб, бирорта билет ололмаса? “Мен терма жамоа ўйинларига мухлисларни қайтариш йўлида меҳнат қилдим, энди бўлса, ўзим ўша ўйинларга кира олмайманми?” – бу ўша Абрамовнинг истеҳзолари сўзлари. Бугунги терма жамоамизнинг бешигини тебратган Рауф Инилеев кирармикин стадионга? Ёш “Пахтакор”га янги қон олиб кириб, чемпионликка етаклаб келган Мурод Исмоилов ҳам шунақа аҳволда, билишимча. Менимча, бундайлар тасаввур қилганимиздан кўра кўпроқ. Юзта билет от билан туя бўладими, касса нархида икки ярим миллион холос-ку, тўғрими? Гап эътиборда.
Биз қарияларимизни байрамларда, қадрлаш кунларида хурматини жойига қўямиз. Совғалар берамиз, чақириб меҳмон қиламиз, нишонлар тарқатамиз. Биласизми, бу гуёки уларни ўтмишга янада кўпроқ улоқтиради, сенинг ўрнинг мана шу, дегандек салбий тушунчани уйғотади. Биз уларни бугунимизга таклиф қилибгина, бугунги ишларимизга шерик қилибгина, чинакамига қадрлаган бўламиз. Уларга байрамларда совға бермайлик, оддий кундалик қарорларимизга маслаҳатгўй қилайлик, мана бу қадрлаш бўлади.
Германия терма жамоаси бош мураббийи аутсайдер терма жамоаларга қарши ўйинлар камроқ бўлиш кераклигини, бундай ўйинлар етакчи термаларга фойда келтирмаслигини гапирди ва саралаш ўйинлари тизимини кўриб чиқишни таклиф қилди. У ўз ишини қиляпти. Шу паллада Германия футбол федерацияси ҳам ўз ишини қиляпти, Қозоғистон ФФ билан алоқага чиқиб, Қозоғистондаги ўйинни Германия вақтига мос бўлган соатга, яъни 24.00 га суришга эришяпти. Нега? Федерациянинг вазифаси терма жамоанинг мамлакатдаги оммавийлигини ошириш, имкон қадар ўша кераксиз ўйинни мухлислар билан қулай вақтда ўтишини таъминлаш. Японлар олдинги мундиал йўлланмасини Тошкентда қўлга киритишлари мумкинлигини билиб қолишгач, 200 дан ортиқ япон журналистлари ташриф буюргандилар.
Ҳа, улар немис. Ҳа, улар япон. Уларнинг ўзи шунақа. Биз қанақамиз? Бетартиблик, очкўзлик, бефарқлик, таниш билишчиликни ўзбекчиликка йўямиз ва буни табиийдек қабул қиламиз. Бу инсон қадрини биринчи ўринга қўйган аждодларимизга хиёнат эмасми? Билмадим.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() EXCITE |
Сана: 26.03.2013 13:30. EXCITEга ёзиш |
+0; -0
|
Қ.Асланов: "Бир гап кифоя.".
----------- Бўзчи белбоққа ёлчимас. ЎЗБЕК халқ мақоли. |
![]() LOKOKOKAND |
Сана: 26.03.2013 06:26. LOKOKOKANDга ёзиш |
+0; -0
|
Кеча Тошкентга хизмат сафарига келиб таксидан тушибок телефонимни йукотиб куйдим, кучадаги бир икки талаба йигитлар телфонидан кунгирок килсам телфонимни кутармади. Кейин мехмонхонага жойлашиб олиб мехмонхона навбатчиси булган рус аёлнинг тел.дан кунгирок килсам жавоб беришди ва Корасув 6-дахасига келишимни айтишди бу менинг таксидан тушган жойимдан унчалик узок эмас эди, хуллас айтилган жойга бордим бир аёл кутиб олди ёши 50 лар атрофида, унинг айтишича хужайини кучадан топиб олган ва менинг кунгирок-ларимга кандай жавоб беришни билмаган, умуман телефон ишлатмас экан. Кайта кайта рахмат айтиб, мажбурлаб суюнчи бериб мехмонхонага кайтдим ва вокеани навбатчи рус аёлга айтиб бердим у чин дилдан кувониб хали диёримизда яхши одамлар куплигини айтди, хакикатдан хали яхши одамлар хусусан узбеклар куп уша менга тел.ни берган аёл хам узбек эди ва хужайини хам узбек. Уша ТЖМ дагилар ва уларга хамтовок кимсалар шу узбек оиласидан урганиши керак омонатга хиёнат килмасликни, чунки билетлар узбек футболинг хакикий мухлисларининг мулки эди.
|
![]() LOKOKOKAND |
Сана: 26.03.2013 06:26. LOKOKOKANDга ёзиш |
+1; -0
|
Кеча Тошкентга хизмат сафарига келиб таксидан тушибок телефонимни йукотиб куйдим, кучадаги бир икки талаба йигитлар телфонидан кунгирок килсам телфонимни кутармади. Кейин мехмонхонага жойлашиб олиб мехмонхона навбатчиси булган рус аёлнинг тел.дан кунгирок килсам жавоб беришди ва Корасув 6-дахасига келишимни айтишди бу менинг таксидан тушган жойимдан унчалик узок эмас эди, хуллас айтилган жойга бордим бир аёл кутиб олди ёши 50 лар атрофида, унинг айтишича хужайини кучадан топиб олган ва менинг кунгирок-ларимга кандай жавоб беришни билмаган, умуман телефон ишлатмас экан. Кайта кайта рахмат айтиб, мажбурлаб суюнчи бериб мехмонхонага кайтдим ва вокеани навбатчи рус аёлга айтиб бердим у чин дилдан кувониб хали диёримизда яхши одамлар куплигини айтди, хакикатдан хали яхши одамлар хусусан узбеклар куп уша менга тел.ни берган аёл хам узбек эди ва хужайини хам узбек. Уша ТЖМ дагилар ва уларга хамтовок кимсалар шу узбек оиласидан урганиши керак омонатга хиёнат килмасликни, чунки билетлар узбек футболинг хакикий мухлисларининг мулки эди.
|
![]() KAKASTAD |
Сана: 26.03.2013 04:55. KAKASTADга ёзиш |
+0; -0
|
Faxriylarimizni qadrlashimiz kerak!!!
|
![]() PRESSMANUZ |
Сана: 25.03.2013 23:57. PRESSMANUZга ёзиш |
+1; -0
|
Ҳа, менталитетимиз билан боғлиқ оғриқларимиз, муаммоларимиз талайгина. Бундан кўз юмиб бўлмайди. Аммо бунга тоқат қилиш ҳам асл мўминга хос фазилат эмас. Ўзгариш, тозаланиш фурсати етмадимикан?! Мақолада кўрсатиб ўтилган ва кунда-кунора дуч келадиган одатий муаммоларга нисбатан: "Ҳа, энди ўзбекчилик-да!", деб қўямиз. Худдики бу каби иллатлар (юзсизлик, виждонсизлик, ўз манфаатини бошқаларникидан устун қўйиш, очкўзлик, иродасизлик, ватанга муҳаббат ва имоннинг заифлиги...) ўзбекнинг қон-қонига сингиб кетгандек. Тан олайлик, бундай кайфият ҳамма-ҳаммамизнинг онгимизга сингиб кетган. Аслида бундай эмаслигини билмаймиз ёки билишни истамаймиз.
Гуруч курмаксиз бўлмайди. Дунёда ҳеч бир халқ йўқки, ундан сотқин, хоин, иккиюзламачи, мунофиқ, орсиз, ўғри ва каззоб сиқмаган бўлсин. Мен бугун чипта олди-сотдиси орқали халқ ғазаби ва нафратига сазовор бўлаётган, ўзи шундоғам кейинги пайтдла сустлашиб бораётган аҳиллигимизга раҳна солаётган айрим корчалон ва даюсларнинг қилмишлари, мақолада тилга олинганидек, бу каби муаммоларни ҳал этишга қодир бўлатуриб бунга эътиборсиз ўтирган футболимиз раҳбарларини лаънатлайман. Ҳа, ҳа, айрим калтабин мухлисларга ўхшаб футболчиларимизни, МТЖ мураббийини эмас, айнан раҳбарларни. Ахир муборак ҳадиси шарифда: "Сизларнинг қай биримиз бирор жиноят ёки гуноҳ иш қилаётган одамни кўрсангиз, уни аввало қўл билан қайтаринг. Бунга, имкони бўлмаса, тил билан қайтаринг. Бунга ҳам қодир бўлмасангиз, дилингизда нафратланиб туринг. Лекин бу учинчиси имоннинг заифлигидан далолатдир" дейилмаганми?! Муҳтарам Президентимиз ҳам "Юксак маънавият — енгилмас куч асарида ана шундай ҳолатлар қаттиқ қоралайди: "Албатта, бу дунёда ҳалол ва пок яшашни ўзи учун ҳаётий эътиқод, олий мақсад деб биладиган одамлар кўпчиликни ташкил қилади. Айнан ана шундай инсонлар ва уларнинг эзгу ишлари туфайли бу ёруғ оламда маънавият ҳамиша барқарор бўлиб келади. Лекин, бундай олижаноб фазилатлардан бутунлай узоқ бўлиб яшайдиган, ҳаётнинг маъно-мазмунини ўзича талқин қиладиган шахслар ҳам оз эмас. Минг афсуски, улар ўзини худдики дунёнинг ҳақиқий эгасидек, бекаму кўст, бошқаларнинг ҳавасини тортадиган умр кечираётгандек, бахт қуши бошига қўнгандек ҳис қилишга уринади. Табиийки, бундай ҳолатларни кўриб-кузатиб, ўзи учун эзгу ниятларни юксак мақсад қилиб қўйган инсонлар қалбида қандайдир иккиланиш ва шубҳа пайдо бўлиши мумкин. Одамларни ўйлантириб қўядиган бундай ҳолатлар ҳаётда кўп учрайди. Бунга қандай изоҳ бериш мумкин? Ҳаммамизга маълумки, муқаддас китобларимиз ва қадриятларимиз, буюк мутафаккир аждодларимиз мероси бизни доимо ҳалол меҳнат билан яшашга, мардлик, саховат ва камтарликка чақиради, лекин, шу билан бирга, ҳаётда бу каби даъватларга амал қилишга интиладиган одам кўпинча турли қийинчиликлар, ҳатто азобу уқубатларга дуч келишини кузатиш қийин эмас. Тан олиш керакки, юксак маънавий тушунчалар билан яшашга ҳаракат қиладиган одамнинг бугун ҳам кўп машаққатларни, оғир синов ва тўсиқлар, муаммоларни енгиб ўтишига тўғри келади. Агарки эътибор берсак, тилимизда ҳалоллик ва нопоклик ҳақидаги ибратли ҳикматлар билан бирга, «Йўлини топибдими, қандини урсин», «Узумини енг-у, боғини суриштирманг» деган мақоллар ҳам борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Албатта, бундай мақол-маталлар бежиз пайдо бўлмаган, улар ҳам маълум бир ҳақиқатнинг ифодаси. Бинобарин, биз ҳаётнинг маъно-мазмунини шундай тушуниб, шу асосда яшашга интиладиган кишилар ҳам борлигини инкор этолмаймиз. Лекин, менинг назаримда, бундай гаплар одамнинг бойлик ва мол-дунёни қандай йўллар билан топаётганига лоқайд ва бепарво қарайдиган, манфаатпараст шахслар томонидан тўқиб чиқарилгандек туюлади. Уларнинг фикрича, инсон ўз бойлигини пешона тери тўкиб, Оллоҳ берган ақл-идрок ва тафаккурини ишлатиб топяптими ёки қинғир-қийшиқ, ҳаром-хариш йўллар билан орттиряптими - бу гўёки ҳеч кимни қизиқтирмаслиги керак..." Халқ орасида "Бирники кўпга уради" деган доно нақлни кўпчилигингиз эшитгансиз албатта. "Ўзбекчилик"номи остида бизга ёпишиб қолган бу каби иллатлар аслида элдан чиққан айрим нобакорларнинг гуноҳ амаллари асорати, деб ўйлайман. Ва ҳадисда айтилганидек, бунга лоқайд бўлганимиз, лоақал тил билан бўлсада бу ҳолатга қарши чиқмаганимиз учун Сизу биз ҳам айбдормиз. Аммо бундан кулфат ясамаслик керак. Зотан Яратган Эгамнинг карами кенг. Чин дилдан қилинган дуо сўқир кўзни очганидек, халқимизни ҳам тўғри йўлга чорлашига шубҳа йўқ. Бунинг учун ҳар биримиз ҳушёр бўлишимиз, жамиятдаги муаммоларга қарши биргаликда курашишимиз, "Туя кўрдингми, йўқ" қабилида лоқайд бўлмасдан, уларга тиш-тирноғимиз билан курашиб яшасак, орзу қилган озод ва фаровон жамият, обод турмушга эришамиз. Сўзим охирида ТВ орқали чипталарни қонунга мувофиқ, адолат меъёрлари асосида ва белгиланган тартибда ҳалол йўл билан сотиш йўлга қўйилганини даъво қилаётган иккиюзламачи Асқар Толибжоновга Жалолиддин Румийнинг қуйидаги ҳикматини эслатиб қўймоқчиман: "Аслинг каби кўрин ёки кўринганинг каби бўл!" |
![]() PRESSMANUZ |
Сана: 25.03.2013 23:49. PRESSMANUZга ёзиш |
+0; -0
|
Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийкалаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмиту ва ҳува ҳайюн ла йамуту биядиҳил хойру ва ҳува ъала кулли шай'ин қодийр.
Ё Пока Парвардигоро, эртага менинг ва минглаб юртдошларимнинг дуоларини қабул айлаб, футболчиларимизни қўллагин. Илоҳа, Сенинг мададинг билан улар бу баҳсда ғалаба қозониб, барча-барчамизни хушнуд этишсин. Ё Раббий, биз гуноҳкор бандаларингни ноумид қилма! Дуо талабидаги биродарларимиз — халқнинг дуоси орқали яхши натижадан умидвор бўлган спортчиларимиз ва биз мухлисларнинг дуоларини мустажоб айла! Алҳамдулиллаҳи роббил аъламийн. Вал ақибатулил муттақийн. Вассолату вассаламу аъла хойри холқиҳи Муҳаммад. Ва аъла олиҳи ва асҳобиҳи ажмаъийн. (магар хатога йўл қўйган бўлсам карами кенг Яратган Эгам мағфират айласин. Омийн) |
![]() BURGUT |
Сана: 25.03.2013 21:31. BURGUTга ёзиш |
+0; -0
|
Ўксиманглар муҳлислар
Асқар ўзи шунақа таъсир қилмас гап-сўзлар икки бети бездақа Қасам ичар уялмай уни қасам урмайди ҳаром еб катта бўлган ҳаромликда чўчқадай Билетни ушлмадим деб безрайиб ёлгон сўзлар ушладинг деб исбот эцанг мийигида кулиб қўяр.. У УФФни бўлажак президенти билсангиз Усмоновни ишонган малайидир билсангиз.. Усмонов асло унга чора ҳечам кўрмайди ёмонлаган одамни итдак талаб ташлайди.. Ҳуллас бу иш бошида Усмонов ўтирибди ёзилган комментларга кулиб-кулиб ётибди. |
![]() BURGUT |
Сана: 25.03.2013 21:28. BURGUTга ёзиш |
+0; -0
|
Qoil Doimgde Zo`r chiqibdi
|
![]() BURGUT |
Сана: 25.03.2013 21:25. BURGUTга ёзиш |
+0; -0
|
Касса олдида мухлисни кўрдим
Кўзига ёш олиб турибди Олган читасин кўзига суриб Сешанбани кутиб юрибди. Қолганлар-чи, навбатин кутар Етармикан бизга чипта деб, Етмаса гар, Биз билан бирга Чойхонада кўрарсан ош еб. Инсофи йўқ чайқовчилар-чи Кўзини лўқ қилиб турибди. 15 минглик чиптани бизга 60 минг деб сотиб юрибди. Насиб қилган кирар ўйинга Балки 100 минг ёки текинга Мақсад шуки Ўзбекистоним Борса бўлди БРАЗИЛИЯГА! |
![]() JUNGLER |
Сана: 25.03.2013 18:57. JUNGLERга ёзиш |
+0; -0
|
Свежий фикрлар учун рахмат. Уйлашимча, бу муаммолар бизда бу каби катта тадбирларнинг хали кам уюштирилганидан. Качонки яна шунака 3-4 та махобатли стадионлар курамиз, качонки МТЖ йилига хеч бумаганда 10 та уй уйини утказади, ушанда бунака гала-говурлар булмайди, ташкилотчилик маданияти, мухлислик маданияти шаклланади.
Камдан-кам узбек узига колса бунака кингир ишларга узини уради. Балки катта шов-шув, катта даромад талвасаси баъзиларни шошириб, аклини кетказиб куйгандир. Худо хохласа, хаммаси жойига тушиб кетади. УЗБЕКИСТОН МТЖга ОМАД! ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРИМИЗГА ОМАД! |
![]() LUFTHANSA |
Сана: 25.03.2013 17:20. LUFTHANSAга ёзиш |
+0; -0
|
Xalq dushmanlari ...
|
![]() TDAVRON |
Сана: 25.03.2013 16:48. TDAVRONга ёзиш |
+1; -0
|
qoil Herolionaka juda ham o'rinli maqola chiqaribsiz. Kecha twitterda o'qudim Alisher Nikimbaevam : "yaxshiyam uyda telivizorda futbol ko'rishga bilet so'rashmidi" dib yozudila. bugun ewtiwimcha qolda bilet sotuvchilani ushashvotganakan.
|
![]() AUDITOR |
Сана: 25.03.2013 16:18. AUDITORга ёзиш |
+0; -0
|
hammasi o'zimizdan bowlanadi. Maksimum harakat qilaylik olib sotarlardan bilet olmaslikka. Hozir qo'limda pulim yetarli, lekin bilet olmadim ulardan; 65000ga taklif qilishdi. maqola uchun rahmat. Fortuna , ONLINE ular maqolani mohiyatiga yetib bormasdan piar qilishmoqchi o'zlariga antiAslanovchilar
|
![]() BIOLOG ![]() ![]() ![]() |
Сана: 25.03.2013 15:35. BIOLOGга ёзиш |
+0; -0
|
qoyil futbol wunchalik ommalawib ketdimi? Iwqilib zamenadagi öyinchilarga joy bormikan))))
|
![]() TRAINER |
Сана: 25.03.2013 15:19. TRAINERга ёзиш |
+0; -0
|
60.000 ga bilet taklif qilishdi - omadim, g'ururim yo'l qo'ymadi (bilet narxi-20.000)
|
![]() MBAHODIR |
Сана: 25.03.2013 15:02. MBAHODIRга ёзиш |
+0; -0
|
Шунақа мақола ёза оладиган журналистларимиз бор, шунисига ҳам шукур! Одамнинг дардига малҳам берадиган мақола бўлибди.
|
![]() MBAHODIR |
Сана: 25.03.2013 15:00. MBAHODIRга ёзиш |
+0; -0
|
30 мингта билетга минг сўмдан қўйса 30 млн, 10 мингдан қўйса 300 млн. Бу пул ҳар қандай одамнинг ақлини олади. Бу ҳолда отасини танимай қолишади-ю. Ҳурматли фахрийлар ва устозлар тўғри тушуниб туришсин. Оддий мухлислар ҳам.
|
![]() AMIBJAN |
Сана: 25.03.2013 14:55. AMIBJANга ёзиш |
+0; -0
|
хеч хам ишонмайманда Абрамов Инилеев Акромовларни билет ахтаришига улар учун битта кунгирок килса булди любой жойдан топиб олиб келиб беришади. чунки ТЖга тренер булганда абрамовга хам телефон килишиб бизни жиянди бир айлантириб келин корреяда дейишган ва у буни бажарган ана ушалар билетни уйига олиб келиб беришади Узда таниш билишлик бор экан хеч качон ЖЧга чиколмайди лекин биз чин дилдан буни хохлаймиз ва ишонишда давом этамиз чунки биз мухлисмиз.
|
![]() BEKKZAK |
Сана: 25.03.2013 14:07. BEKKZAKга ёзиш |
+0; -0
|
Ех узбекчилик хурсин хашон бизларама бочха давлатларга орнак бола оламиз хешким жавов бера олмаса керак.Ливан Узбекистон назарымша 1-3 болади худо холаса бизлархам Мундиалга борамиз оз холди.
|
![]() AXAAXA |
Сана: 25.03.2013 14:07. AXAAXAга ёзиш |
+0; -0
|
no comments! qoyil Qahramon aka)
|
![]() KOMILRAHIM |
Сана: 25.03.2013 13:21. KOMILRAHIMга ёзиш |
+0; -0
|
коммент езишга хаммамиз устамиз "бетартиблик, очкўзлик, бефарқлик, таниш билишчиликни ўзбекчиликка йўямиз" шуларни ичида узимиз хам борилигимизни инобатга олиб, хамма нарсани узимиздан бошлаш кераклагини эсдан чикармайлик
|
![]() GOLBOLSIN |
Сана: 25.03.2013 13:13. GOLBOLSINга ёзиш |
+0; -0
|
Chipta masalasida futbolga mehnati singgan shaxslarga alohida imtiyoz berilishiga qarshiman. Avvalo, ular shundaoq ham kirishadi stadionga. "Ishonavering, men o'zim ham bilet qidirib yuribman" degan futbol peshvolari, anyiqsa, termaga bevosita aloqador kishilarga ishonmayman. Futbol muhlis uchun, men uchun! Men chipta ololmasam, shunda yomon bo'ladi. Ineleev yoki Imomho'jaev emas. Men Stadionga kirmasam yutqazib qo'yamiz deb o'ylayman, har doim. Hammadan ham ko'ra, oddiy myhlis haqliroq har qanday imtiyozlarga. Abramov o'zi istasa, har qanaqasiga kiradi stadionga.
|
![]() GAYRAT |
Сана: 25.03.2013 13:07. GAYRATга ёзиш |
+0; -0
|
Qahramon yuqorida yozgan mulohazalaringiz judayam urinli. A. Oripovning "Qachon xalq bulasan sen ey olomon " degan satrlari bor. Man bu satrlarni futbolimiz tepasidagi "chinovnik"larga qarata "Qachon eb tuyasan sen ey olomon" deb uzgartirib aytaman. Chunki Uff mutasaddilari kim aslida kim ekanliklarini kursatib quyishdi. eng yomoni "1 kishiga 2ta bilet pasport b.n" deb juda kup viloyatda yashaydigan futbol muxlislarini sarson qilishdi. mani ushalarga ichim achidi. (darvoqe mani uzim xam 15minglik biletni 40mingga quldan oldim.) mayli xar kimga insof bersin. noinsofni qorni tuymasin.
|
![]() MEHROJ |
Сана: 25.03.2013 13:05. MEHROJга ёзиш |
+0; -0
|
BU NARSA YAXSHILANISH O'RNIGA AKSINCHA KUNDAN-KUNGA YOMONLASHIB KETYAPTI, PORAXO'RLIK, O'ZIM BO'LAY DEYISHLIK VA HOKAZOLAR, ANA O'SHALAR JAMIYATNI, MILLATNI YEMIRADIGAN NARSALAR. 4-5 TA IFLOS MUTASADDILARGA BUNI FARQI YO'Q...
|
![]() SAMARQANDI |
Сана: 25.03.2013 12:53. SAMARQANDIга ёзиш |
+0; -0
|
Албатта, Биродар Абдураимов каби шахсларнинг чипта излаб, сарсон бўлиб юргани, бу фожеанинг ўзи!
|
![]() ABDUVOSIT |
Сана: 25.03.2013 12:40. ABDUVOSITга ёзиш |
+0; -0
|
ayrim viloyatdagi federatsiyalarga umuman chipta tarqatilmagan Andijon ham wular qatorida bu aniq fakt. Lekin federatsiyamiz bowlig'i umuman bunga e'tibor bermayapti, ex gapirsa gap köp
|
![]() AUDITOR |
Сана: 25.03.2013 12:29. AUDITORга ёзиш |
+0; -0
|
Рустам Акрамов, футболимизга меҳнати сингган инсон. У ҳам билет ахтариб юрганмиш. Бугунги терма жамоамизнинг ғоявий йўлбошчиси, Вадим Абрамов кун бўйи федерацияда юриб, бирорта билет ололмаса? “Мен терма жамоа ўйинларига мухлисларни қайтариш йзўлида меҳнат қилдим, энди бўлса, ўзим зша ўйинларга кира олмайманми?” – бу ўша Абрамовнинг истеҳзолари сўзлари. Бугунги терма жамоамизнинг бешигини тебратган Рауф Инилеев кирармикин стадионга? Ёш “Пахтакор”га янги қон олиб кириб, чемпионликка етаклаб келган Мурод Исмоилов ҳам шунақа аҳволда, билишимча.
NAHOTKI???????????????????? |
![]() DOTSENT |
Сана: 25.03.2013 12:29. DOTSENTга ёзиш |
+0; -0
|
No comments!
|
![]() YERTEPARLAR |
Сана: 25.03.2013 12:27. YERTEPARLARга ёзиш |
+0; -0
|
ха афсуски баъзи бир ватапфуришларни деб футболга умрини багишлаган мутахасислар хам уйинни стадиондан туриб кузатиша олишмаяпти
|
![]() BEGALI |
Сана: 25.03.2013 12:12. BEGALIга ёзиш |
+1; -0
|
Асқарака кўпчиликка лағмонни эшиб ташлади. Андижон футбол федерациясига халиям билет келмади!
|
![]() SOBIRUZ |
Сана: 25.03.2013 12:06. SOBIRUZга ёзиш |
+0; -0
|
Була Бунйодкор -Ндфтчи уйинига опкиради фахрийлани
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги