Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Қўрқинчли туш

Баҳо:
+2; -0

Бир одам самолётга кеч қолибди. “Жуда ёмон бўлди”, - дебди ўзига ўзи. Орадан бироз ўтиб, ўша самолётнинг аварияга учраганини ва барча йўловчилар ҳалок бўлганини эшитибди. “Яхшиям кеч қолганим” – дебди яна ўзига ўзи. Биз инсонлар шунақамиз, гуёки вазиятни назорат қилаётган, ҳар бир ҳолатга тўғри баҳо бераётгандекмиз. Аммо аслида, ожиз бир инсонлигимизни, атрофимиздаги жараёнларга фикру вужудимиз билан қул эканимизни унутиб қўямиз. Яхшиям, ФИФА Ироқнинг ғалабасини тортиб олиб, БАА га берган экан. Акс ҳолда, сўнгги турда нима қилиб бўлса ҳам Австралияни мағлуб этган Ироқни Ветнъамга кузатиб, кимни сўкишни билмай ўтирармидик...�

Афсуски, энди Лондонга узоқроқ йўлдан боришга мажбурмиз. Тошкентдаги “Жар” стадиони араблар учун эмас, биз учун жар вазифасини ўтаб берди. Биласизми, кечагина олимпиячиларимизда ажойиб имконият борлиги ҳақида бонг урган мен, энди, футболчиларимиз аслида лапашанг эканликларига, тайёргарлик жойида бўлмаганига, иккита қуённинг кетидан қувиш яхшиликка олим келмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилмайман. Мисол учун, иккинчи тайм охирларида, аввалроқ таҳмин қилганимиздек, Кенжа Тўраевда ажойиб вазият бўлди. Ўшанда тўп сантиметрлар ўнгроққа йўналтирилганида. Биз ҳисобда олдинга чиқиб олармидик? Албатта! Бошқа сўз билан айтганда, биз Лондонга қандайдир сантиметрлар яқин кела олдик. Бунақа ҳолат илгари бўлмаган – доим, биз ютсак, фалончи дуранг ўйнаса, плей-оффга чиқамиз, ва яна ютсак.. деб ўтирардик. Қалай?

Йўқ, тушунмадингиз. Шунгаям шукр қилинглар, деб сизларни овутиш ниятида ёзмадим ҳозир. Айтмоқчиманки, биз Лондонга битта ўйин масофада яқинлашдик. Агар бу ўйинни ютганимизда биз Лондонда, Абрамов эса осмонда бўларди, тўғрими? Энди ерда. Демак, алоҳида бир ўйинни таҳлил қилиш орқали, нега олимпячиларимиз якуний муваффақият қозона олмаганликларини таҳлил қилсак бўлади. Шундайми? Хатолар эса жуда кўп бўлди. Энг ёмони, бундай хатолар мураббийимиз учун анъанавий тусга кириб бормоқда. Бир хатонинг давомли қилиниши эса аслида, бунинг хато эмас, шунчаки, савиясизлик эканидан дарак беради. Менимча. Яъни аввалги ҳолатлардаги оқибатлар айнан ўша хато эвазига бўлганини тушуна олмайдиган даражада савиясизлик! Қўрқиб кетяпман.

Биринчидан, таркиб масаласи. Ўйин олдидан ташкил этилган йиғинда кенгайтирилган таркиб эътиборимизга ҳавола қилинганди. 26 футболчи жой олган (Козак йўқ эди) умумий таркибдан узоқ вақт ОТЖ дан четда қолган Мурод Ҳолмуҳамедов, ҳатто Абдумалик Абдуллаевларнинг жалб этилиши эътиборга молик. Абрамов сўнгги ўйинга бор имкониятнини ташламоқчи экани ва бунинг учун айни пайтдаги бутун потенциалдан фойдаланиш ниятида эканини пайқаш қийин эмади. Хўш, оқибатда биз нимани кўрдик?

Ўйинга заявка қилинган 18 талик руйхатда атиги 5 (!) та ҳимоячи бор эди холос. Тасаввур қиляпсизми? Ҳа, бизга ғалаба керак эди. Солиштириш учун келтираман, ўз майдонида ЦСКА ни қабул қилган “Реал”нинг шундай руйхатида 7 та (биттаси, ҳимояда ҳам кўп ўйинларда майдонга тушган Диарра) ҳимоячи бор эди. “Барселона”нинг “Байер”га қарши таркибида 7 та, “Бавария” эса 6 та ҳимоячини заявка қилган эди. Айтмоқчиманки, жамоаларнинг мақсади ва стратегиясидан қатъий назар, ҳимоячиларга урғу берилади. Чунки уларнинг позиционал вазифаларини бошқа футболчилар бажара олишмайди. Мусаев ҳар қанча кучли футболчи бўлмасин, у ҳимоячилардек фикрлай олмайди, ҳеч қачон. Учинчи голни эсланг.

Бунинг оқибати биринчи таймдаёқ кўрилди. Ўнг қанотда тўп сурган Абдуқаҳҳор Хожиакбаров жароҳат олди. Абрамов мажбурий ўзгартиришни амалга оширди, унинг ўрнига Козак (!) майдонга тушди. Абрамов ўйиндан кейин, мағлубият сабабларидан бири сифатида ҳимоячиларнинг, хусусан Акбар Исматуллаевнинг аввалроқ, жароҳат олганини эътироф этди. Хожиакбаров жароҳат олгач, Абрамов ихтиёрида унинг ўрнига тушириш уун захирада атиги битта ҳимоячи қолган эди холос. Битта! Абрамов уни ҳам туширмади, балки Шерзод Аъзамов учрашувга тайёр бўлмагандир. Лекин Козак ҳам бу жамоада деярли тўп сурмаган эди-ку? Аъзамов тайёр бўлмаса, бошқа ҳимоячини олдинроқ заявкага киритиш имкони йўқмиди? Қаранг, Абрамов клуб мураббийи эмас, биз охирлагира келиб, футболчилар жароҳат оладиган ва турли ротацияларга мажбур бўлиб қоладиган мавсум ўртасида эмасдик. БАА билан ўйин бир ой олдин аниқ бўлиб улгурган, биз фақат мана шу ўйинга тайёргарлик кўраётгандик. Кенгайтирилган таркибда 9 (!) та ҳимоячи бор эди. Уларнинг бирортаси ҳам (асосийга тушган тўрттадан ташқари) ўйинга ярамас ҳолда бўлганига ишонасизми? Балки шунақадир. Лекин бир йилдан бери Олимпия терма жамоасини бошқараётган мураббийлар штаби, жумладан Абрамов, энг муҳим палла учун атиги 5 та ҳимоячи тайёрлай олди холосми? Айбни клубларга ағдаришга шошилмайман, чунки, Абрамов истаса клубдаги фаолиятидан қатъий назар, айнан терма жамоа таркиби учун футболчиларни йиғинларга жалб этиши ва ўзи тайёрлаб бориши тажрибадан ўтган ҳолат. Иброҳим Раҳимов, Элдор Магдеев каби футболчилар билан масъулиятли ўйинларда тушиши сир эмас. Хўш, нега масъулиятли паллаларда ОТЖ ҳимоясида тушиши мумкин бўлган футболчилар руйхати бу қадар кам бўлиб қолди? Бу ҳолат менга Қатардаги Қувайтга қарши ўйинни эслатиб юборди. Ҳозир-ку, битта ўйин, ўшанда Абрамов бутун бошли турнир учун бешта ҳимоячи олиб борган. Ўйиннинг қайсидир палласига келиб, майдондаги таркибимизда атиги бир нафар номинал ҳимоячи қолган эди.

Мен илгари ҳам айтганман, такрорлашдан чарчамайман. Ҳа, ўйин бор. Ҳа, натижа бор. Лекин биласизми, бир неча йиллардан бери мураббийларимиз қарта қоғозидан уй қурилади-ку, пойдеворсиз, мана шу машғулот билан шуғулланиб келмоқдалар, назаримда. Агар Исматуллаев жароҳат олмаганда, балки ҳаммаси яхши бўларди. Ҳимояда хатолар бўлмасди ва биз ғалаба қозонардик. Кўряпсизми, ғалабалар ва мағлубиятлар қандайдир воқеалар ривожига қул бўлиб қолгандек.�

Хожиакбаровнинг жароҳати яратган муаммони биз шунчаки, амплуа бўйича ўйин алмаштириш орқали ечишимиз мумкин эди. Лекин захирада ҳимоячи йўқ. Абрамов мен ҳозиргача қандай вазифани амалга оширганини тушуна олмаётган Козакни майдонга туширди. Мусаев орқароққа, марказий ҳимояга қайтишга мажбур бўлди. Омонов бироз ўнгроққа жойлашди. Биз гол урдик. Гуёки, тактик ўзгаришлар орқали, ўйинда бурилиш ясаб, мақсадга эришгандек таасурот қолдирмоқда. Унақа эмас. Агар ўша ўйинчи алмаштириш орқали, биз тактик ўзгаришни ҳам амалга оширган бўлсак, барибир Абрамовда саволларим бор – хўш, нега биринчи таймнинг ярмидаёқ ўйинга танланган тактика ўзгаради? Бу биринчи марта эмас, Японияда ҳам шундай бўлганди.

Энди ҳимояда бўшлиқлар пайдо бўлиш билан биргаликда, ярим ҳимояни ҳам бой бераётгандик. Мусаевнинг марказдан йўқолиши – бу катта йўқотиш. Айнан Мусаев ўзининг жисмоний устунлиги ва яккакурашлардаги маҳорати туфайли, марказни уларга бериб қўймаётгандик. Ҳимояда эса яккакураш кейинги даражада, бу ерда позиционал жойлашув, ўйинни хис қилиш муҳимроқ. Мусаев эса, худди Аҳмедов сингари ҳимоячи эмас, бўлмайди ҳам.�

Иккинчидан. Руҳан тайёр эмасдик. Консентрацияга шу туфайли путур етди. Бир пайтлар “Милан” йирик ҳисоблардаги ғалабалардан фойдалана олмаганда, буни киритилган ортиқча голлардан кўришарди. Жиддий тарзда. Масалан, ҳисоб 1:0 бўлиб турганида, футболчиларда ҳисобни сақлаб қолишга бўлган консентрация жойида бўлади. Диққатни жам қилган ҳолда самарали ҳимояланиш мумкин. Лекин ҳисоб 2:0 етгач, вазиятни назорат қилиш янада қийинлашиб кетади. Хуллас, вакилларимиз иккинчи голни уришгач, бироз ўзларини қўйиб юборишди. Худди биз каби, улар ҳам ўзларини олимпиадада кўра бошлашди. Хўп, нима бўпти? Озгина вақт берилса, яна ўйинга киришиб кетиш ва рақибни бутунлай “синдиришнинг “ имкони бўлади. Энг ёмони, биз жавоб тўпини жуда тез ўтказиб юбордик. БАА нинг узоқ босимидан сўнг, мантиқий гол қабул қилганимизда ҳам, алам қилмасди. Биз битта эпизодда хато қилдик ва ҳисоб қисқарди.

1:0 билан 2:1 нинг жуда катта фарқи бор. Футболда ким руҳан устун бўлади? Албатта, сўнгги голни урган тараф. Тўғрими? Қайсидир вазиятдан фойдаланиб сўнгги голни уриб олиш, жуда муҳим аҳамият касб этади. Улар ҳисобни қисқартиргач, тенглаштиришга бўлган улкан истакни пайқадингизми? Мен пайқадим. Камида бизникиларнинг, “биз барибир ютамиз” дегандек истакларидан кучлироқ эди. Мен ишондим.

Ўз ўзидан бундай сценарийнинг мантиқий давоми ҳисобнинг тенглашиши эди. Биз ўзимизни йўқотиб қўйгандик. Учинчи голни киритиш керакми ёки ўйин охиригача ҳимояланиш керакми? Хўп, ҳимояланиб туриб, охирида ўтказиб юборсакчи? Ажойиб устунлик йўққа чиқади-ку? БАА нинг эса мақсади аниқ ва тиниқ – гол уриш. Улар мана шу масқад йўлида диққатни жамлай олдилар. Биз ўз диққатимизни бирор йўналишга қаратвогунимизча, ҳисоб тенглашди.

Энди, бизнинг вазифамиз маълум – гол уриш! Ниманинг ҳисобига?

Биласизми, қайсидир жамоаларнинг руҳий устунлиги ҳақида кўп гапирамиз. Бунга асос нимада? Яхши психолог керакми? Қандайдир сўзларни топиб, уларнинг амалиётга чиқмаётган катта кучларини юзага чиқариш керакми? Муаммо нимада? Менимча, футболчи ёки жамоа руҳан кучли бўлиши учун, ўша руҳий кучни амалда қўллай оладиган том маънодаги куч керак. Руҳан устунлик орқали натижага эришиш учун жамоанинг ўзи ҳам кучли бўлиши керак. Мисол учун, чиройли қизларнинг ўзига бўлган ишончи каттароқ бўлади, тўғрими? Жамоа руҳий тарафдан кучли бўлиши учун, маълум бир вазифани шу куч орқали ҳал қилиши учун ўша вазифани бажара олишга бўлган ишонч керак. Ўзига ишониш керак! Агар футболчиларда ўз кучига ишонч бўлмаса, уларга дунёнинг энг зўр руҳшуносини олиб келинг, мадҳияни йиғлаб айтиб беринг, фойдаси йўқ. Йўқ фойдаси.

Футбол шунақа. Футболда, бири иккинчисидан кучлироқ бўлган икки тараф ва бунинг исботини кузатиш муҳим эмас. Энг муҳими, майдонда алоҳида бир ҳаёт кечади. Тўқсон дақиқалик ҳаёт. Натижани эса мана шу давр мобайнидаги воқеалар ривожи ҳал қилади. Аввал биз урамиз ёки улар. Кейин нима бўлади? Ё яна улар уради, ё тенглаштирамиз. Хўш, кейинчи? Мана шундай тарзда, занжир мисоли мантиқий якун томон бораверамиз. Шунинг учун ҳам футболда доим битта жамоа ютавермайди. Шунинг учун ҳам ўйинлар бир-бирини такрорламайди.

Биз ўйиндан олдин қандай ҳолатда бўлганимиз, ўйинга қандай тайёргарлик кўрганимиз, рақибнинг қайси ўйинчилари хавфли экани, ўн иккинчи даражали масалалар. Энг асосийси мана шу воқеалар ривожида муносиб кураша билишдир. Биз 1:0 ни ҳам, 2:0 ни ҳам, 2:1 ни ҳам, 2:2 ҳам, 2:3 ни ўз фойдамизга ҳал қила олмадик. Биз бугунги ўйин тақдим этган беш хил масаланинг бирортасини ҳам еча олмадик. Айтайлик, ҳисоб умуман очилмай қолганда ҳам бир нави эди. Ўхшамади, тамом. Лекин биз бугун курашда ютқаздик. Буниси ёмон.

Айтмоқчиманки, ўйиндан олдин ҳамма тайёр бўлади. Ҳаммада режа бўлади. 0:0 ҳисобига яхши тайёрлангандирмиз. Лекин жараённинг ўзида курашишга на мураббий тайёр эди. На футболчилар. Эврика! Сиз шу бугунгача жамоаларимизнинг олдинги ўйинларини ёдга олинг. Натижага қараманг. Жараённи эсга олинг. Хўш, асосан 0:0 ҳисобига тайёр бўлганимиз учун ютаётгандик, шундайми? Бошқа пайтларда юта олмаётгандик.

Албатта, бу муаммо ҳозир пайдо бўлгани йўқ. Бу муаммо шу даражада қонимизга сингиганки, сабабини футболдан эмас, менталитетдан ҳам ахтаришга мажбур бўлганмиз. Ўзи бўладими, ўзининг 20 йиллик тарихида милилй терма жамоамиз расмий ўйинларда атиги бир маротаба иродали ғалабага эришган. Бир маротаба!�

Бу муаммони ҳали Абрамов ҳам еча олгани йўқ. Биз унинг кучли руҳшунос эканини, жамоада ажойиб муҳит яратиб, футболчиларнинг ўйинга руҳан тайёрлашга уста экани ҳақида кўп гапирамиз. Бу гапларда ўзига яраша ҳақиқат бор. Лекин ўйиннинг ичида курашишга келганда, Абрамовнинг ўзи ҳам руҳшуносга мухтож. Мураббийимиз ўйин бошлангач, шахмат доналаридек футболчи суриб, керакли натижани қўлга кирита оладиган даражада эмас. Бу бир шахсий хулоса, истасангиз қўшилинг, истасангиз йўқ.�

Хулоса? Хулоса шуки, бизнинг мағлуб бўлганимиз, кимнидир сўкадиган даражада ноёб ходиса эмас. Ютқазганмиз, ютқаздик, ютқазамиз ҳам. Эртага кимнидир ютсак ҳам, кейин яна ютқазамиз. Ғалаба бизнинг анъанамизга айланмайди. Бу ҳолат учун кимдир мураббийни, кимдир футболчиларни, кимдир миллий чемпионатимизни, кимдир халқимизни, кимдир федерацияни айблаши мумкин. Энг ёмони, уларнинг ҳар бири ҳақ, ҳар бирида асос бор. Тасаввур қиляпсизми, ҳамма ҳақ! Бу дегани ҳамма ноҳақ! Бу дегани ҳамма айбдор. Тезроқ уйғонишни истайман...�

Киритилган сана: 21.03.2012 13:34. Ўкилди: 7537 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:06. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 24.03.2012 21:25. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 22.03.2012 11:53. IBRAKADABRAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.03.2012 16:58. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 21.03.2012 16:19. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.03.2012 16:07. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 21.03.2012 16:05. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.03.2012 16:01. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 21.03.2012 15:43. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 21.03.2012 15:42. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.03.2012 15:30. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DEVILS
Сана: 21.03.2012 15:15. DEVILSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 21.03.2012 14:55. HEROLIONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 21.03.2012 14:52. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVTOGOL
Сана: 21.03.2012 14:40. AVTOGOLга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATIZM
Сана: 21.03.2012 14:25. FANATIZMга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 21.03.2012 14:19. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 21.03.2012 14:17. PLANUSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 21.03.2012 14:16. PLANUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 21.03.2012 14:08. SOHIBKORга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAVA
Сана: 21.03.2012 14:08. SHAVAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIGBON
Сана: 21.03.2012 13:50. BIGBONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.