Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Цивилизация

Баҳо:
+6; -0

Январь – мақола ёзиш учун жуда ноқулай ой. Ҳозир ҳам бу осон эмас. Атрофни ўтган йил якунларига оид турли рақамлар, хулосалар шу қадар қамраб оладики, беихтиёр йил қаҳрамони ёки омадсизини излаб қоласиз. Ҳар бир воқеъликнинг ортига қараш, пайдо бўлаётган саволларга жавоб излаш қийинлашиб кетади. Масалан, нега ЕЧЛ нинг тўрт нафар ярим финалчиси ичида фақат “Челси” турли таркибий ўзгаришларни амалга оширди, ахир у ғолиб эди, анови мағлуб бўлганлар ўзгаришга мухтож эмасдиларми мантиқан? Йўқ, келинг, бу саволни бир четга қўяйликда, миллий футбол ҳақида гаплашайлик.

Нима кўрамиз? Миллий терма жамоамиздан ажойиб камбэк, йигирма йиллик тарихимиз кўрмаган ғалабалар – ҳатто иккита! Ўсмирларимиз Осиё чемпиони, каттароқлари ЖЧ йўлланмаси соҳиби, “Бунёдкор” ОЧЛ ярим финалчиси. Қаерга қараманг, фақат ютуқлар: демак, салламнолар учун асос етарли, тўғрими? Нотўғри. Асослар қувониш, шукр қилиш учун етарли, мен бунга розиман. Мухлис севимли жамоасининг ғалабасини тилайди, улар бор, бемалол, байрам қилаверинг, бардавом бўлсин. Лекин кимнидир мақташимиз шарт бўлса, албатта, ўша ғалабаларнинг асосларига мурожаат қилишга мажбурмиз, сабабчиларни топиш учун. 

Мен футболимиз ривожланяпти, деган жумланинг тез тез ишлатилишига қаршиман. Бу ерда “натижанинг яхшиланиши” ва “ривожланиш” тушунчаларининг яқин бўлса-да, аслида бутунлай алоҳида маънога эга эканини тан олишимиз керак. Ўзимизга фойда.

Футбол аслида бир ўйин тури бўлса-да, муваффақиятга асос бўладиган бир нечта факторлар бор. Футбол цивилизацияси бу муваффақиятларнинг кўпайиши эмас, унга сабаб бўладиган омилларнинг ривожланиб, кўпайиб, мустаҳкамланиб боришидир. Мухлис натижадан қувонади, натижадан жавобгар бўлган ташкилот эса, кўпроқ ўша омилларни яхшилаш билан шуғулланиши керак бўлади.

Сизларни зериктирмасдан, битта латифа эсимга тушиб қолди, ўшани айтиб берақолай. Ўрмонда дарахт кесиш билан шуғулланувчи корхона бор экан. Корхонада икки киши ишлайди, бошлиқ ва дарахт кесувчи. Дарахт кесувчи оддий аррада яхшироқ ишлаб, натижаларини кундан кунга яхшилай бошлабди, масалан биринчи куни саккизта дарахт кесган бўлса, кейинги куни ўнта ва ҳоказо. Уни тақдирлаш учун бошлиқ ишчига арранинг янги, замонавийсидан олибберибди. Эртасига сўрабди:

- Қалай, янги арра зўр эканми? Бир кунда нечта дарахт ағанатдинг?

- Зўр экан. Олтмишта. Илгари зўрға йигирматага етиб борардим.

- Йўғ-е, ахир бу билан бир кунда юзтагача арралаш мумкин-ку, неча литр бензин қуйдинг ўзи?

- Ие, ҳали бензин ҳам қуйиладими?

Латифа тугади. Кулмаслигингиз ҳам мумкин, лекин латифани таҳлил қилишимиз керак. Аввалига натижаларнинг яхшиланиб бориши, бу цивилизация эмас. Шунчаки, у яхшироқ ишлай бошлади. Янги арранинг келиши ҳам цивилизация эмас, чунки, барибир унга бензин қуйилмади, эски аррадан фарқли йўқ, бу ҳолатда.

Футболда ҳам шундай, натижа ҳар қанча яхшиланиб бормасин, агар ривожланиш омилларнинг ўзида бўлмас экан, ҳар қандай натижани вақтинчалик деб баҳо беришга мажбур бўлиб қолаверамиз. Мисол учун миллий терма жамоамизнинг натижаси яхшиланди, биз гуруҳда пешқадамлик қиляпмиз. Ниманинг ҳисобига? Биз футболга янгича назар билан қараб, тайёргарлик тизимимизда ўзгаришларни амалга оширдикми ва шу орқали бу натижаларларимизда аксини топдими? Йўқ, ахир. Футбол бир ўйин, муваффақиятлар ҳар қаердан ҳам келиб қолиши мумкин. Яъни ҳар доим ҳал қилувчи ролни зарбалар, голлар ўйнайди. Лекин мутасаддилар ҳал қилувчи фактор сифатида ўша голлар ёки зарбаларга эмас, ўйиндан олдин ғалаба учун яратилган омилларга урғу қаратиши керак.

Биз илгари қўйиб кетган рельсимиздан яна юришда давом этяпмиз, агар бу сафар тезроқ юраётган бўлсак, бу Қосимовнинг тўрт йил олдингидан тажрибалироқ бўлиб қолгани, ҳамда футболчиларимизнинг тўрт йил олдингидан тажрибалироқ бўлиб қолишгани туфайли. Хўш, формадан бошқа яна нима ўзгарди? Йиғинлар? Япониядан олдин Кореяда ўртоқлик ўйини ўтказдик. 2008 йилда ҳам Япониядан олдин Кореяда ўртоқлик ўйнагандик. Қувайт Тошкентга келди. Хўп, 2007 йилда ҳам Иордания Тошкентга келганди. Ўз вақтида Абрамов ўрнига Қосимовни олиб келдик. 2008 йилда ҳам ўз вақтида Инилеевни олиб ташлаб, Қосимовга ишонгандик. Кўряпсизми, ҳеч қандай янгилик йўқ-ку, ахир биз тўрт йил олдинги натижалар учун буралаб сўккан, футболни ўлдирганликда айблаган федерациямиз худди ўша биз норози йўлдан бориб, энди яхши натижани бизга тақдим қиляпти ва биз мақтаяпмиз. Демак, ўшанда ҳам барчаси тўғри йўлда амалга оширилган, демак биз ноҳақ танқид қилган эканмиз-да? Лекин бунисини ҳеч ким тан олишни истамаяпти-ку?

Бояги арра мисолида мен моддий таъминотни назарда тутмагандим. Агар дарахт кесувчи ўша аррани ишлатиш техникасидан хабардор бўлмаса, нима наф? Билиб турибман, стадионлар қуриляпти, демоқчисиз масалан. Хукуматга рахмат, футболга эътибор аъло ва етарли даражада. Тан олиш керак, футболга бўлган эътиборнинг юксаклиги қувонтирмай қолмайди. Хукумат томонидан футболнинг ижтимоий соҳа сифатида кўрилиши унинг ривожи учун жуда салмоқли қадам. Бу бир давлатнинг бир футболнинг ривожига қўшиши бўлган максимал улуш. Лекин биласизми, футболдаги ижтимоийлик унинг ривожига пойдевор бўла олмайди. Бу бир туртки, бу бир қувват, бу бир ёрдам, лекин барибир энг асосий пойдеворни футболнинг ўзи қўйиши керак. Иқтисодий соҳа сифатида. Давлат стадионларни қуриб беради, ташкилотларни клубларга боғлаб беради, бюджетдан маълум пул ҳам ажратар ҳатто, аммо соҳанинг ўзини ўзи етаклаши учун бу кифоя қилмайди. Ривожланиш учун бу пойдевор эмас, восита бўла олади холос. Бу ечими аввалдан маълум бўлган, фақат ечиш учун ресурсларга эга бўлмаган муаммоларни ечади. Бизда замонавий стадионлар кам эди, буни ечишнинг ягона йўли бор, ҳамма билади. Пул. Пул масаласи ҳал қилинса, қисқа вақтда стадионларга эга бўламиз. Клубларда ҳомийлар кам. Бунинг ҳам ечими маълум. Ҳомийларни жалб қилиш керак. Жалб қилинади, клубда ҳомий пайдо бўлади. Мана бу ечилаётган муаммолар, энди бевосита ечими топилмаётган муаммоларчи? Фақат дотациялар-у, ижтимоий ёрдамларга “ўтириб” қолган соҳа барқарорликни сақлаб қола олмайди. Клублардан иқтисодий фойда талаб қилмаяпман, лекин ҳеч бўлмаса футболдан даромад қилишни ўрганишлари керак. Ҳаражатларнинг қанчадир қисми футбол орқали ёпилиши шарт. Трансферлар, билетлар, реклама, ҳомийлик тўловлари, транслация ҳуқуқлари ва ҳоказолардан қанчадир даромад олаётган клубларимиз борми? Эътибор беринг, ОТМК нинг “Олмалиқ” клубига бераётган пуллари ҳомийлик тўловларига кирмайди, аслида. Бу клубнинг даромади эмас. Айтайлик, ҳомий клубга пул беради, эвазига клуб ўша компаниянинг турли усулларда реклама қилади. Либосларда ўша компания номини ёзиш, стадионда баннер ўрнатиш ва ҳоказо. Кулгили тарафи, ўтган йилибир стадионда аллақачон ёпилиб кетган компания реклама қилинган баннерни кўровдим. Клублар фақат корхоналардан пул олиб, уни ишлатадиган бирликларга айланиб қолишаётгани, пул бераётганларни охири зериктирмайдими? Хавфлироғи шулар эмасми? Буни ким ечиши керак? Албатта, футбол соҳасидагилар.

Миллий чемпионатимиз савияси, миллий футбол кадрларининг салмоғи, болалар ва ўсмирлар футболи, мухлислар – мана булар, аслида терма жамоамиз натижасини ташкил қилиши мумкин бўлган асосий омиллар. Хўш, ушбу омилларда ҳам силжишни сеза олдингизми?Клуб ва футболчи муносабатлари, терма жамоа ва клуб муносабатлари, федерация ва лига муносабатлари, ҳомий ва клуб муносабатлари – ривожланишга мухтож бўлган ва бир жойда туриб қолаётган соҳалар - мана шулар.

Албатта, бу муаммоларнинг аксарияти фақат футбол соҳаси билан кифояланиб қолмайди, жамиятнинг бир нечта соҳалари билан чамбарчас боғлиқ, қўшиламан. Шунинг учун ҳам футболимиздан Европа ўлчовидаги талабларни қўйиш тўғри эмас. Баҳолашимиз керак бўлгани қилинаётган ҳаракатлар.

Мисол учун ЎФФ нима қилди? Расман ўзига тегишли қисм бўлмиш терма жамоаларга асосий урғуни бера бошлади. Айтайлик, ҳар бир ёш тоифасида бир нечта иқтидорли болалардан терма жамоа тузилади ва тайёргарликка зўр берилади. Бу терма жамоалар халқаро майдонда яхши натижаларга эришиши гуёки ЎФФ нниг ўз вазифасини муносиб уддалаётганидан даракдек. Ростанам шундайми? Ёш терма жамоалардан талаб қилинадиган энг асосий талаб: ёшларнинг асосий терма жамоага кириб боришлари, авлодлар алмашинувини оғриқсиз амалга ошириб бориш, саивяли мураббийлар, энг асосийси футболчи савиясининг ўсиб боришидир. Хўш, Мисрдаги жаҳон чемпионатида қатнашган ёшларимиз қани? Мусаев ва Тўхтахўжаевдан ташқари, яна ким миллий терма жамоамизга потенциал номзод бўлиб турибди? Умуман ҳар бир ёш тоифасидан пичоққа илинадиганлари неча нафар? Ўлманг, Терма жамоалар маркази ҳар бир футболчи тақдирини назорат қила олмайди, 22 ёшдан кейин учирма қилинади, уёғига клублар бор, тўғрими? Энди савол: агар барибир бу болаларни 22 ёшдан кейин тўлиқ назорат қилишнинг имкони йўқ экан, нега ўсмирлар футболи деганда ўсмирлар терма жамоаси билан кифояланяпмиз, жаноб Акрамов? Марказнинг энг асосий вазифаси Миллий терма жамоани номзодлар билан тўлдириш бўлса, номзодлар сафини кенгайтириш, нафақат марказ қошида, балки бутун мамлакатда иқтидорларни ўсиб боришларини таъминлаш, ҳеч бўлмаса бунга ҳаракат қилиш бевосита Марказнинг иши эмасми? Масалан ўсмирлар ёки ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида юлдуз бўлиб чарақлаган болаларнинг ҳаммаси ҳам худди ўша нисбийлик билан ривожланиб бормайди. Кимдир тенгқурлари ичида юлдуз, кимдир клубга келиб ҳам ўсишга шароит топа олади. Қизиқишга, сўнгги йигирма йилдаги ёшлар ўртасидаги ЖЧ ларда энг яхши футболчи ва тўпурар бўлган футболчилар руйхатини қараб кўрдим, ишонасизми, фақат иккита номни танидим холос.

Хўш, миллий терма жамоамизда ишлар қалай? Гонконг ва Малайзия билан ўйнашимиз аниқ экан. Гонконг ва Малайзия. Ўртоқлар, биз ҳатто мундиалда ўйнашимиз мумкин, атиги бир йилдан сўнг. Биз эса Гонконг ва Малайзия билан ўйнаяпмиз. Ўша савиядаги тайёргарликни кафолатлайдиган мутахассиларимиз етарлими? Украина ЖЧ-2006 га саралаш пайтида бирортаям ўртоқлик учрашуви ўтказмаган, лекин ЖЧ да чорак финалгача борган. Хитой Катар-2011 олдидан Франция билан ўйнади, биз эса, Тунис клублари терма жамоаси билан. Хитой гуруҳда қолиб кетди, биз ярим финалга чиқдик. Демак, биз тўғри тайёрланганмизми? Франциядан кўра Тунис клублар терма жамоаси яхшироқмиди? Йўқ, албатта. Айтмоқчиманки, тайёргарликдаги ютуқлар ва хатолар доим ҳам натижага тўғридан тўғри таъсир қилмаслиги мумкин. Аммо мутасаддилар доим ҳар бир нуқтани энг ҳал қилувчи омил сифатида қарашлари шарт. Япония ЖАР даги жаҳон чемпионатидан олдин Мексиканинг қайсидир штатида йиғин ўтказган экан. Ўша штатнинг сатҳи, иқлими ЖАР даги Япония ўйнайдиган шаҳарникига энг яқин бўлгани учун ўша ер танланган. Умуман терма жамоамизга бўлган муносабат, унинг атрофи, шароитлар, рақиблар, режа – буларнинг ҳаммаси биз боришимиз мумкин бўлган ЖЧ савиясига мос келадими? Хулоса ўзингиздан.

Гуёки бир нечта терма жамоалардан ташқари футболимиздан ҳамма қисми ПФЛ га тегишлидек. ПФЛ ўз ҳолича миллий футболимизни ривожлантириш йўлида изланиш билан банд. Охиргиси: маълум критерияларга мос келмайдиган легионерларни клубларга олиб келиш мумкин эмас. Мумкин. Фақат ПФЛ кассасига эллик миллион тўлаб қўйиш керак. Критериялар гуёки, ўша футболчининг ростанам савияли ёки савияли эмаслигини ўлчашга хизмат қилади. Бу ўлчовларга кўра, Қирғизистон олий лигаси клуби АПЛ жамоаларинг енгаётган “МК Донс”дан кучли ҳисобланаётган бўлса-да, бу ҳақида тортишиш ниятим йўқ. Ҳуқуқий тарафдан ҳам жим тураман, бундай қарор клуб вакилларидан иборат ижроқум тасдиғидан ўтдими, буни сўрамайман. Қарорнинг январда эълон қилингани, клублар эса январгача 2013 йил учун сметани тайёрлаб бўлишлари кераклиги ҳам алоҳида масала. Хўш, ушбу қарор туфайли тўланадиган 50 миллион сметага кирмай қолган бўлади. Қаердан олади клуб? Қизиғи, бундай чекловни тақозо қилаётган сабаблар қани? Абрамов ўтган йили ўзбек дарвозабонлари йўқлигидан нолиганда, шошилинч тарзда легионер дарвозабонларни қувиб юбормоқчи бўлишганида ҳам тушунишга ҳаракат қилишим осонроқ эди. Бучи? Ахир бизда легионерларга нисбатан чеклов бор, клуб тўрттадан ортиқ легионерни майдонга тушириши мумкин эмас. Ҳар ўйинда камида 7 нафар ўзбек футболчиси майдонга тушади, бу аниқ. Мисол учун Англияда ҳам ўзига яраша қўшимча талаблар бор легионерларга. Чунки у ерда Европа Иттифоқига аъзо давлат футболчиси легионер саналмайди, шунинг ўзиям клублар сафини инглиз бўлмаган футболчиларга тўлдириб ташлайди. АПЛ бу қонунга қарши ҳеч нарса қила олмайди, футбол доирасида эмас. Натижада, Европадан ташқаридан келаётганларга чеклов қўяди. Сабаб, у ерлардан футболчи олиб келиш клубларга арзонроқ тушади. Айнан мана шу ерда, ўша боягинга ўхшаган талаб ишга тушади. Яъни клуб инглиз футболчисини ҳеч қандай критериясиз сафига қўшиб олиши мумкинлигидан трансфер сиёсатини инглиз фойдасига ҳал қилади. Ғирт футбол ва иқтисодий омиллар туфайли. Хуллас шу орқали Англия инглиз футболчиларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Терма жамоа манфаати йўлида. Бизнинг ҳолатимизда кимнинг қандай манфаати ётибди? Савиясиз легионернинг клубга келиши аввало, клубга зиён, ПФЛ нинг манфаати қаерга яширинган? Ёки ПФЛ ҳам терма жамоа манфаати йўлида клубларимизни миллийлаштириш тарафдорими? Унда нега “мумкин эмас” эмас, “эллик миллион”? Демак, клуб эллик миллионни тўлаб қўйса, истаган футболчини олиб келиши мумкин, шундайми? Бошим қотяпти, клуб нега аслида ўзбекистонликдан савиясизроқ футболчини олиб келиб, бунинг устига эллик миллион қўшимча тўлайди? Ундан савиялироқ ўзбекистонликни ўйнатгани яхшимасми? Акси, икки ҳолатда бўлиши мумкин – 1) критериялар аслида мукаммал эмас, ўша критерияга тушмайдиган, лекин савияли футболчи бўлиши мумкин. Унда бу критериялардан нима фойда? 2) Клуб савиясиз бўлса-да, эллик миллион тўлаб бўлса-да, ўша футболчини олиб келишдан манфаатдор? Бунга ақлим етмаяпти. Қоида чиқибдими, демак кимнидир ақли етяпти, шунақами? Билмадим, фантазия...

Хуллас, муаммолар етарли. Менимча, биз ҳали чиқмаган жаҳон чемпионатижда Шацких ўйнайдими ёки йўқми, буни муҳокама қилишдан кўра, навбати билан мана шуларни ҳал қилиб бормоғимиз мақсадга мувофиқ бўларди. Албатта, қайтараман, футболда муҳими натижа. Ҳайкалларни қўйишга доим улгурамиз Лекин яхши натижадан биз хато ва камчиликларимизни ёпишда фойдаланмайлик. Натижадан қатъий назар, камчиликлардан гап очишдан қочмайлик.. Акс ҳолда, қачондир қандайдир Абдураҳмоннинг зарбаси натижамизни ёмонлаштирганда, мақташга арзигулик меҳнатларимиз зоега чиқиб кетади...

Дарвоқе, нега “Бавария”, “Реал”, “Барселона”да эмас, ғалаба қозонган бўлса-да, айнан “Челси”да тубдан ўзгаришга мухтожлик сезилгани ҳақида энди гаплашишимиз шартмасдир энди.

Киритилган сана: 04.02.2013 17:38. Ўкилди: 8323 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:26. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 05.02.2013 16:48. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 05.02.2013 16:17. JUNGLERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 05.02.2013 15:49. JUNGLERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 05.02.2013 14:56. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 05.02.2013 14:52. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAFIYA
Сана: 05.02.2013 13:45. NASAFIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAFIYA
Сана: 05.02.2013 09:07. NASAFIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAFIYA
Сана: 05.02.2013 09:07. NASAFIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAFIYA
Сана: 05.02.2013 09:05. NASAFIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 05.02.2013 07:45. SAFARALIга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUSHNUD
Сана: 05.02.2013 00:53. XUSHNUDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 05.02.2013 00:20. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LUISITO
Сана: 05.02.2013 00:12. LUISITOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LUISITO
Сана: 05.02.2013 00:10. LUISITOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SRBAZAROFF
Сана: 04.02.2013 22:48. SRBAZAROFFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SRBAZAROFF
Сана: 04.02.2013 22:47. SRBAZAROFFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SRBAZAROFF
Сана: 04.02.2013 22:46. SRBAZAROFFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SRBAZAROFF
Сана: 04.02.2013 22:45. SRBAZAROFFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 04.02.2013 22:30. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 04.02.2013 22:29. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 04.02.2013 22:28. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 04.02.2013 22:28. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 04.02.2013 22:28. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 04.02.2013 22:28. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 04.02.2013 22:27. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBALIST
Сана: 04.02.2013 22:06. FUTBALISTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBALIST
Сана: 04.02.2013 22:06. FUTBALISTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBALIST
Сана: 04.02.2013 22:05. FUTBALISTга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBALIST
Сана: 04.02.2013 22:05. FUTBALISTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBALIST
Сана: 04.02.2013 22:03. FUTBALISTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 04.02.2013 21:28. FUTBOLVATANIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 04.02.2013 21:25. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAVIDVILLA
Сана: 04.02.2013 20:26. DAVIDVILLAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAVIDVILLA
Сана: 04.02.2013 20:25. DAVIDVILLAга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EASPORTS
Сана: 04.02.2013 19:40. EASPORTSга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 04.02.2013 19:40. SOBIRUZга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDAJONIM
Сана: 04.02.2013 19:38. ANDAJONIMга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAFIYA
Сана: 04.02.2013 19:23. NASAFIYAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 04.02.2013 19:18. TURDIBAYга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 04.02.2013 19:15. HOLISга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 04.02.2013 19:14. HOLISга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 04.02.2013 19:13. BIOLOGга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 04.02.2013 19:11. HOLISга ёзиш
+4; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LASSETTIUZB
Сана: 04.02.2013 19:03. LASSETTIUZBга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 04.02.2013 18:54. YAHYOHONга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBBEST
Сана: 04.02.2013 18:25. UZBBESTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBBEST
Сана: 04.02.2013 18:23. UZBBESTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 04.02.2013 18:16. SHAHRIXONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEFTGAZ
Сана: 04.02.2013 18:04. NEFTGAZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEFTGAZ
Сана: 04.02.2013 18:03. NEFTGAZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.