Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Минг доллар

Баҳо:
+2; -0

(архивдан)

Инсонни эътиқод бошқарадими ёки манфаат? Менимча, барча инсонлар учун умумий жавоб беришни на психология, на социология уддалайди. Одамлар ҳар хил, кимдир эътиқодни қаттиқ ушлайди. Унинг айнан қандай эътиқодда бўлиши алоҳида масала, агар унинг қанчалик кучли шахсият эканини билмоқчи бўлсак, ўзи учун танлаган эътиқодга қанчалик содиқ эканини ўлчаб кўрамиз. Бошқа бир инсонни манфаат бошқаради. Буям эътиқод аслида. Инсон ўз манфаатини доимо ҳимоя қилиши керак, деган эътиқод. Буёғи фалсафа бўлиб кетди. Яна бир тоифа борки, қалбида доимо эътиқод ва манфаат кураши авж олади. Ҳар қадамида. Бундайлар кўп. Ҳар қадамда.

Масалан йўлда кетяпсиз, сиздан олдинда кетаётган бир йўловчи чўнтагидан бир нарса тушиб қолди. Олиб қарадингиз. Пул экан. Ўн минг сўм атрофида. Шошиб чақирасиз. “Хой, биродар, пулингиз тушиб қолди” дейсиз. Олижаноб ва ҳалол инсонлигингизга ҳалиги йўловчига қўшилиб ўзингиз ҳам қойил қола бошлайсиз. Албатта маълум муддат бу воқеа руҳингизга ором беради.

Воқеани бироз орқага қайтарамиз. Олиб қарадингиз. Пул экан. Минг доллар атрофида. Шошиб чақирасизМИ? Ёки ўша ичингизда юқорида эсланган азалий кураш учун вақт берасизми? Рўпарангизда турган моддий муаммолар ўзини эслатишни бошлайдими?

Мен чет эл сафарларига чиқмаганман. Асосан атрофимдаги инсонлар ҳақида фикр юритаман ва “барча инсонлар мана шунақа фикрлайди” деб кетавераман. Аслида сал бошқача бўлиши мумкин. Масалан, бир танишим Японияга сафар қилганини гапириб берганди. Тезюрар поездда кармонини унутиб қолдиради. Орадан икки кун ўтиб, умуман бошқа шаҳарда туриб, қаерда қолдирганини эслайди, станцияга мурожаат қилади. Кармон жойида турган экан. Биз бундай воқеаларни кўзимизни катта очиб гапириб берамиз, оғзимизни катта очиб тинглаймиз. Лекин балки ўша японларнинг хаёлига ҳам келмас, кармонни титиб кўриш, нафс ва виждон курашини бошлаш. Демак улар учун эътиқод синови бутунлай бошқа фронтларда, бошқа шаклда кечади, шундайми?

Ёки бошқа мисол. Англия чемпионати якунида битта мақола ёзгандим. Шундай бўлиб қолиши мумкин эдики, “Сток Сити” еврокубокларда қатнашиши учун, миллий чемпионатда “Манчестер Сити” га ютқазиб бериши керак бўларди. Пул учун эмас, шунчаки, турнир формати шуни тақозо қилганди. Албатта, мен ўшанда ғирт ўзбекча фикрлаганман, “Сток”нинг ўрнига “Металлург” ёки “Шўртан”ни қўйиб кўрганман. Ютқазиб берса керак! Ўшанда Англия футбол оммаси ва менталитетини мендан кўра анча яхши биладиган Алишер Никимбаев эътироз билдирганди. Англиядаги ўлчовлар бутунлай бошқача. У ерда буни хаёлнинг кўчасига ҳам киритишмайди. Худди японлар сумкани очиб кўрмагандек, “ютқазиб ҳам мақсадга эришса бўлади” деган фикрнинг олдига умуман яқинлашишмайди. “Сток” ғалаба учун ўйнайди! Якунда унақа вазиятга етиб келинмади, ким ҳақ эканини била олмадик. Аммо мана шу ҳолатларнинг ўзи менда бутунлай бошқа хулосаларнинг уйғонишига сабаб бўлди.

Футболимиз Япония ёки Англия каби бўлиши учун, футболимизда қандай ишлар қилиши керак деган масала умуман ечимсиз қолиб кетишидан қўрқиб қолдим. Ахир футболнинг ўзи инсонларнинг қалбини ўзгартириб юборишга қодирми? Ўз оламингиздан футболимиз оламига ўтишингиз, қандайдир ўзгача муҳит оғушига ташламаяпти-ку, сизни! Футболимиз аслида чиркин эмас, у ҳаммамиз яшаётган ўша чиркин олам ичида қолганини қачон тушунамиз? Футболчиларнинг даромадлари сир тутилиши ҳақида бонг урамиз. Хўш, қайси соҳа даромадлари сир тутилмайди?  Хакамлар ойликка каноат қилишмаяпти! Фақат ҳакамларми? Бу гап анча саёз булмадими? Мен билан сизчи? "Одамлар ойликка каноат килишмаяпти" деб ўзгартирсак, нотугри булмас?!

Туркияда келишилган учрашувлар борасида катта жанжал бошланди. Катта катта клубларнинг раҳбарлари қамоққа ташланмоқдалар. Четдан қараганда қўрқиб кетасиз. Наҳотки миллионларни жалб қилган турк футболи шунчаки масхарабозлик бўлган? Шу ракурсда ўз футболимизга қараймиз. Унчаликмасдир. Ё шунчаликми? Кимга қанақа. Масала бунда эмас.

Мен математика билан анча вақт шуғулланганман. Масала мени қўрқитмайди. Унинг ечимсиз қолиши даҳшатга солади. Айтмоқчиманки, футболимиздаги у ёки бу муаммонинг айни вақтда қанчалик хавфли эканидан кўра, ўша муаммонинг ечими бор ёки йўқлиги мени кўпроқ ташвишга солади. Тасаввур қилишингиз учун бир мисол келтираман. Оёғингиз синди. Уч ойгача тўшакда ётасиз. Муаммо. Аммо бунинг ечими бор. Вақт ва муолажа. Энди бошқа вазият – бир бармоғингиз бироз тирналиб, енгил оғриқ беряпти. Бу ҳолатда юрасиз, ўтирасиз, футбол ўйнай олмасиз, аммо, оғриқ бор. Ана энди мана шу оғриқ умрингизнинг охиригача сизни таъқиб қилишини билиб қолсангиз, қай аҳволга тушасиз? Даҳшат-ку бу! Миянгизнинг бир нуқтасиги тинимсиз томиб турадиган томчи ҳар қандай зарбандан оғирроқ, ишонаверинг.

ПФЛ профессионал бўла оляптими? Бунинг ечими бор, ҳамма билади. Демак қачондир ечилади бу масала. Стадионларимизнинг аҳволи? Қанчадир миқдордаги пул ҳаммасини жойига туширади. Абрамов савиясизми? Униям боғлаб бермаган, бир кун қутуламиз. Шуям муаммоми?

Ҳа, нима ҳақида гаплашаётгандик? Келишилган учрашувлар. Хўп, агар келишилган ўйинларга барҳам берсак, футболимизда силжиш бўлади. Ривожланамиз. Бу - аксиома. Туркларда нега авж олди бундай ўйинлар? Чунки у ерларда жуда катта пуллар айланади футбол учун. Биздан бир неча баробар катта пуллар. Бизда унақа эмас, демак бизда келишилган учрашувларга барҳам бера оламиз, дейлик. Футболимиз ривожланиб, бизда ҳам катта пуллар айланишни бошлайди, деб тасаввур қилайлик. Кейин нима бўлади? Фозил футбол жамияти қурамизми? Мана шу, бировнинг тушиб қолган пулининг миқдорига қараб эътиқодини белгилайдиган одамлар орасидами? Ўн минг сўмга ҳалол бўла олаётган одам, минг долларга келганда ўйланиб қолмайдими? Боши берк кўчадаман. Сизчи?

Футболимиз ривожи учун ҳаммамиз ривожланишимиз кераклигини, Япония терма жамоасидек терма жамоамиз бўлишини истасак, ҳаммамиз японлардек бўлишимиз кераклигини таъкидласак, кўп эътирозларни эшитамиз. Қанақасига? Мен мухлисман! Менга яхши футбол керак! Мен журналистман! Ҳалол футбол бўлсин, футболдан тирикчилик қилишмасин! Умуман бизга алоқаси йўқ ерга бориб талаб қилаётган ревизорга ўхшаймиз. Хўп, журналистман. Томоқ йиртиб ҳалолликни мадҳ қиламан. Аммо эртага, ўзим бирор клубга ишга кириб олсам, овозим ўчади. Келишилган ўйин ҳақида бонг уриш ўрнига, ўша ўйинга пул икиш учун тотализатор қидираман. Чунки энди томоқ йиртиб йўловчини чақиришимга ҳожат йўқ, қўлимда доллар турибди. Мен ҳалолликни бизга нисбатан ҳалол бўлишларини истаганим учунгина севаман  Даҳшат!

Қийин-а? Фойдаси йўқми? Фойдаси йўқлигининг сабаби, биз фойдаси йўқ деб ўйлаймиз. Мен дунёни ўзгартира оламан. Сиз дунёни ўзгартира оласиз. Ўз дунёингизни. Тегманг ўша минг долларга! Сиз бошланг беринг, оғайни...


 2011 йил, июль

Киритилган сана: 05.09.2012 12:15. Ўкилди: 8484 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:36. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 06.09.2012 15:33. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 06.09.2012 15:32. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 06.09.2012 15:31. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 06.09.2012 15:31. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXIMUS
Сана: 06.09.2012 11:35. MAXIMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXIMUS
Сана: 06.09.2012 11:35. MAXIMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXIMUS
Сана: 06.09.2012 11:35. MAXIMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 06.09.2012 10:25. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 06.09.2012 10:12. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMMUN
Сана: 06.09.2012 07:01. IMMUNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMMUN
Сана: 06.09.2012 07:01. IMMUNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 05.09.2012 22:56. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 05.09.2012 21:39. UZBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 05.09.2012 21:35. UZBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.09.2012 20:04. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.09.2012 20:04. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.09.2012 20:04. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.09.2012 20:02. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 05.09.2012 20:02. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HAMKOR
Сана: 05.09.2012 18:34. HAMKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HAMKOR
Сана: 05.09.2012 18:34. HAMKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 05.09.2012 18:06. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEK
Сана: 05.09.2012 16:06. UZBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HOLIS
Сана: 05.09.2012 15:33. HOLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HELLOMOTO
Сана: 05.09.2012 15:06. HELLOMOTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARKHODFAYZ
Сана: 05.09.2012 14:30. FARKHODFAYZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 05.09.2012 14:28. ZIDANUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPAYSBOYS
Сана: 05.09.2012 14:07. SPAYSBOYSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SEBZOR
Сана: 05.09.2012 14:06. SEBZORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.