Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Хатолар "хит паради"

Баҳо:
+3; -0

Футбол таҳлили субъектив фикрлар йиғиндисидан иборат. Сабаби, жамоа танлаган тактиканинг ўзи ҳам мураббийнинг субъектив қарашининг маҳсулидир.  Умумий қоида ёки формула йўқ, алоҳида шахснинг конкрет вазиятга шахсий қараши ўша шахснинг қарорларига туртки бўлади. Ўйин ҳақидаги, мураббий қарорлари ҳақидаги турли зиддиятли фикрлар, қарорларнинг натижа қурбони бўлиб қолиши ҳам шундан. Мураббий қарорлари ҳақида гаплашганда уларни “тўғри ва нотўғри қарорларга” ажратиб олиш мутлақо нотўғри. Футбол фан эмас, жараён, демак бизда мураббий қарорлари ва унинг оқибатлари бор. Айтайлик, Аҳмедовнинг голи Нишимура томонидан ҳисобланганда, биз Абрамовнинг “Одилдан фойдаланиб, ҳимоядаги камчиликларни ёпиш, Эрон бироз тисарилганда эса, асосий кучни олдинга чиқариб, ғалаба қозониш” режасини мақтаб ўтирган бўлардик. Нишимура голни ҳисобламади, демак Одил билан Ҳайдаровнинг ўрин алмашиши ўзини оқламади, айнан ҳимоядаги бўшлиқдан панд эдик. Мисол учун кимдир, сўнгги дақиқаларда дурангни ушлаб қолиш учун ҳаракат қилиш тўғри бўлишини таъкидлайди, сабаб, Эрон ғалаба қозонди. Аммо ўйин дуранг билан тугаганда, Абрамов Ҳасанов ўрнига Бақоевни эмас, Филипосяннни туширганида, уни қўрқоқликда айбламасмидик?

 

Мана шу Кейрушмиди ёки бошқа бир Осиёдаги легионер мураббиймиди, айтганди - “Мураббийнинг журналистдан фарқи шундаки, журналист камчиликларни ўйиндан кейин кўради, мураббий эса, бу ишни ўйиндан олдин қилиши талаб этилади!”. Ҳақ гап, бу ерда мураббийларга бироз мушкул эканини таъкидлаш билан бирга, журналистларга ўз ўрни кўрсатилмоқда. Агар ўйиндан олдин ҳар қандай вазият ҳақида, у  ёки бу футболчи ҳақида мураббийдан яхшироқ билимга эгаман, деб кимдир ҳисобласа, бекорларни бештасини ебди. Биз Эронга қарши ўйинда, Абрамовнинг вазиятга бўлган субъектив муносабатини кўрдик. Ўйин тугади. Натижага жавобгарми, демак, қарорларнинг оқибатлари ҳақида гаплашамиз. Буни биз оддий халқ тилида, “хатолар” деб ҳам атаймиз.

ТАРКИБ ва ТАКТИКА

 

Айнан мана шу жиҳат ҳақида Абрамовга саволлар бисёр. Йўқ, бешта футболчисиз қолганимиз ҳақидаги мавзу эскирди. Айнан таркибда пайдо бўлган муаммолар борасида айнан ўйиндан кейин изоҳ талаб қилишимизда мантиқ бор. Нега ўйиндан олдин эмас? Ҳа, ўйиндан олдин ҳам Абрамовдан “дисквалификациялар туфайли терма жамоада пайдо бўлган марказий ҳимоя муаммосини ҳал қилдингизми?” деб тўғридан тўғри сўрашимиз мумкин эди. Лекин у пайтда мураббийда битта устунлик бор. Ҳамма қарталар унда! “Ҳа, ҳал қилиб олдим, уларнинг ўрнини босадиган бир нечта номзодлар бор ва улар эплай олишади” деган жавобни бериши мумкин, беради ҳам. Биз Филипосян қай аҳволда, Денисов ўйнайдими, каби саволларнинг аниқ жавобини билмаганимиз учун бу жавобдан кўнглимиз таскин топади. Демак бу савол айнан ўйиндан кейин берилиши, таҳлил қилиниши керак бўлган мавзулар сирасига киради. Таркибда муаммолар бор эди. Ўйинни кўрдик ва энди бемалол хулоса бера оламиз. Тайёр эмас экан.  

Биринчидан, биз беш ой аввал тушгандик бугунги ҳолатга. Орадаги бу муддат ичида ҳимоя марказида ўйнаши мумкин бўлган футболчиларни кўздан кечириш имконияти бор эди. Қилиндими? Филипосян ва Тожиевлар вариантида тўхталинганди. Аммо ҳар иккиси ҳам майдонга туша олмас ҳолга келиб қолишичи? Абрамов кўпинча, ҳар чизиқда етарлича рақобат борлигини рўкач қилади, лекин фактга қарасак, ОТЖ да ҳам, МТЖ да ҳам, биргина марказий ҳимоянинг бўшаб қолиши натижасида ярим ҳимоячилар ҳимоячига айланаётганини кўриб тўрибмиз-ку? Мусаев, Аҳмедов, Хайдаров... Айнан ҳимояда муаммолар ростанам ҳал қилинмагандики, Илҳом Суюновҳам кечикиб машғулотларда пайдо бўлди.

Майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар кўп бўлмаса-да, барибир бошланғич таркиб бироз ҳайрон қолдирди. Биринчидан чап қанотда Денисов эмас, Андреев туширилди. Марказдан Одил ўрин эгаллашини таҳмин қилса бўларди, ўнг қанот Иномовга топширилди. Таянч ярим ҳимоясида Хайдаров, олдинроқда Кападзе, марказий ярим ҳимоянинг ҳужумга яқинроқ қисмида Карпенко ўйинни бошлади. Икки қанотда Жасур Ҳасановлар, олдинда эса, Гейнрихнинг ўзи. Бу ерда эътиборли жиҳат қанотлардаги футболчилардир. Ҳар иккала Ҳасанов ҳам соф қанот ўйинчилари ҳисобланадилар. Ҳатто қанот ҳимоячиларимизга ҳам шу таърифни беришимиз мумкин. Яъни Карпенко ёки Кападзенинг қанотдан ўрин эгалламаганликларининг ўзиёқ, Абрамов ушбу ўйинга бутунлай бошқа тактика танлаганини намойиш қилди. Албатта, Жепаров йўқлиги туфайли, марказда тўпни назорат қилишга тажрибали футболчилар сафарбар қилинди, натижада қанотда мана шу футболчилар билан қолдик. Хуллас Абрамов атайлабми, мажбуранми, ўзининг одатий услуби бўлмиш тўпни марказдан назорат қилиш ва қисқа паслар билан ўйнашдан воз кечганди. Биринчи сабаб, системанинг асосий ячейкалари Жепаров ва қисман Аҳмедовдан фойдалана олмаётганимиз, иккинчидан, бу “расклад”да Эрон терма жамоасининг ҳам марказдаги устунлиги ошиб кетиши табиий эди. Некунам ва Карими туфайли. Оқибатда Абрамов қанотлар орқали ҳужум қилишга кўпроқ эътибор қаратишга мажбур бўлди.

Биринчи таймда ўзига хос шахматни кўрдим. Кейруш терма жамоамиз ўйинларини кузатган ва асосий хавф марказдан келиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олган. Тажрибали марказий ўйинчиларга эга бўлган Кейруш бизнинг қуролимизда курашишдан қочмади ва илк таркибда айнан майдон марказини қўлга олишга қаратди. Мақсад мезбонларга тўпни эгаллаб олишга йўл бермаслик эди. Ўзбекистон аксинча, қанотларга кўпроқ урғу берган, ташаббус автоматик тарзда эронликларга ўтди. Кутилганидан осонлик билан тўпни қўлга киритган меҳмонлар кетма кет ҳужумга ўта бошлашди. Гуёки ўзбекларнинг ўйини чиқмаётгандек, ўз услубини қўллай олмагандек туюлган, балки Эрон ўйинда ўзини фаворит хис қила бошлагани эҳтимол. Мана шу дақиқаларда агар Эрон гол урганда, Кейруш том маънода шахмат ўйинини ютган ва ўйин охиригача устунликни сақлаб қолган бўларди. Йўқ, Карпенко билан бўлган ўта хавфли вазият ўйиндаги бурилиш нуқтаси бўлди. Нега? Бу бизнинг илк комбинацион ҳужумимиз эди. Ўшандагина икки Ҳасановнинг майдондаги вазифаси яққол кўринди. Гуёки қарши ҳужум уюштирган бўлсакда, айнан ўша вазият рақиб мураббийига футболчиларимизнинг ҳужум пайтидаги майдондаги позициясини кўрсатиб берди. Кескин ва соф қанотлар, Гейнрих – алдамчи тўққизлик, “ичкаридан ҳужум” қилишга тайёр Карпенко ва Кападзе. Йўқ фақат шу ҳужум эмас, Гейнрихнинг вазиятидан кейин Эрон бироз ҳайиқиб қолди ва ҳимояга эътибор қарата бошлади. Шу пайтда бизнинг ҳужумларимиз кўпая бошлади.

Тайм охирига келиб эса, Кейруш биринчи имзони қўйди. Тайм тугамасданоқ алмаштириш амалга оширилди. Кўпинча, мураббийлар бундай пайтларда, ҳатто танаффусда ҳам дарҳол ўйинчи алмаштиришга шошилмайдилар. Рақиб мураббийнинг биринчи таймга муносабатини кўриб, кейин ўзгариш қилишга ҳаракат қиладилар. Кейруш буни кутмади. Чунки у хавфни пайқаб бўлганди. Ҳасанов-Андреев жуфтлиги Эрон ўнг қанотини тинч қўймаётганди. Кейруш қанотни ёпишга киришди. Эътибор бердингизми, иккинчи таймда чап қанотдан ҳужум қила олмадик. Умуман.

АБРАМОВНИНГ ХАТОЛАРИ

 

1. Бошланғич таркибда ҳужумчининг йўқлиги. Аслида таркибда ҳужумкор ўйинчилар бор эди, биз бундай услубда натижага ҳам эришганмиз. Аммо икки қанот кучайтирилган бу схемада, олдинга чиқарилган яққол ҳужумчининг бўлиши шарт эди. Гейнрих кўпроқ ҳужумни ташкил қилиш ва комбинацияларда иштирок этиши мумкин, аммо жарима майдони, дарвозабон майдони ичида рақибга хавф соладиган ва қанотдан етказиладиган тўплар чинданам рақибни қийнаб қўядиган даражаги футболчи етишмади. Масалан, Улуғбек Бақоев.

2. Одил Аҳмедовнинг ҳимояга қўйилиши. Серверсиз таркибда тўпни ўзида ушлаб турадиган, ўткир паслар бериш қобилияти ва дриблингга эга бўлган футболчиларга эхтиёж сезиларди. Одил бу вазифани бажариши мумкин эди. Карпенко учун бу вазифа бироз унутилган, Кападзе эса шерик билан яхши ўйнайди. Гейнрихнинг якка ҳужумчи бўлганини эътиборга олсак, Кападзе учун ҳам олдинда бирор нима яратишда шерик топилмади. Кўпинча, орқага, Азизга беришга мажбур бўлди. Лутфулла Тўраев чиққач ёки Одил ҳужумга қўшила бошлагач, марказдан хавфли ҳужумлар пайдо бўла бошлаганини эсланг.

3. Одил Аҳмедовнинг олдинга чиқарилиши. Бироз парадоксал янграши мумкин. Аҳмедовнинг ҳужумда самаралироқ бўлиши мумкинлигини айтдим. Лекин услуб хато бўлди. Яъни Ҳайдаров билан нега алмашишди? Қаранг, Эрон ҳимояга деярли “ётди”, бу вазиятда Аҳмедовнинг ўрнига номинал ҳимоячини майдонга тушириб, Одилни олдинроққа чиқариш ҳам мумкин эди-ку? Нега яна битта ярим ҳимоячи Тураев майдонга тушиши (Ҳайдаров билан деярли бир хил вазифани бажарувчи) керак? Тўраевнинг марказдаги вазифаларини Азизнинг ўзи ҳам бажариб туриши мумкин эди-ку? Умуман ушбу алмаштиришдан қандай кардинал фойда олганимизни тушунмадим.

4. Бикмаевнинг тушиши. Ўйиннинг боришидан Абрамовнинг навбатдаги юриши сезилиб турганди. Соф ҳужумчини тушириш ва Гейнрихни бироз орқароққа олиш. Бундай ҳолда Бақоевдан яхшироқ вариант топиш мушкул. Бикмаевнинг туширилиши эса... Аввалига ҳужумда ҳаракат қила бошлаган Бикмаев ишончни оқламагач, барибир қанотга ўтказилди-ку? Эътибор беряпсизми, муҳим ўйинда алмаштиришлар орқали схемаларда ўзгаришлар қилиш қанчалик қийинлашиб бораётганини. Сабаби, биз аввалдан қанотларга урғу бердик, иккинчи таймда эса, марказни “ола бошладик”. Аммо мана шу ишни соддароқ кўринишда қилсак бўларди-ку? Хўш, Ҳасанов чарчади, олдинда Аҳмедов керак, битта ҳужумчи зарур. Ҳаммаси шу, ўйинда тубдан бурилиш ясашга эхтиёж йўқ, пайдо бўлаётган кичик тушунмовчиларни ва ижродаги камчиликларни бартараф этиш учун, оддий “юриш” талаб этиларди. Яъни “чумчуқни қассобга сўйдириш”. Филипосянни (шартли равишда) ҳимояга қўясиз, Одил (Карпенко ўрнига) автоматик ярим ҳимоядан жой олади, Бақоев Ҳасанов ёки Карпенко ўрнига чиқарилади, автоматик тарзда Гейнрих ҳам орқага ўтади. Мана сизда, яна битта алмаштириш имкони. Бемалол позиционал алмаштиришни амалга ошириш мумкин. (Нега бунақа мураккаблаштириш? Персонал ҳимояланиш тарихда қолган, сезиларли схематик ўзгариш қилмаяпмизми, алоҳида ўйинчиларнинг ўзаро жой алмашувлари рақибни умуман чалғитмайди) Ўша Бикмаев тушиши керакми, бемалол, нариги Жасурнинг ўрнигаям тушиши мумкин.  Агар Филипосян ёки Денисовларда муаммолар бор эди тасаввур қилсак, яна тўғридан тўғри савол Абрамовга! Нима қилиб юргандик шу пайтгача?             

5. Ўйинни бошқариш. Абрамов мавжуд имкониятлардан Эронни ютиши мумкин бўлган жамоа туза олгани таҳсинга лойиқ. Аммо ўйинни хис қилиш, руҳиятини шогирдларига етказиш каби ҳаракатларни кўрмадик. Захиралар ўз йўлига, сўнгги дақиқаларни олинг. Стратегик жиҳатдан бу ҳолатда дуранг ҳам бизни қониқтириши мумкин эди. Финал эмас-ку, ахир. Агар тинмай ҳужум қилаётган бўлсак ва рақиб чинданам мувозанатдан чиқиб, тўпни осмонга тепиб юбораётган бўлса, бошқа гап. Йўқ, Эрон шунчаки ҳимоявий тактика танлаганди холос. Потенциал бор эди ҳужум қилиш учун. Шунчаки, пайт пойлаганди. Футболчилар буни сезмадими, Абрамов сезиши ва охирги дақиқаларда кўрсатма бериб, ўйинни хотиржам якунлашга эришиши керак эди. Ёки Гейнрих тепган бурчак тўпларини олайлик. Камида 7-8 та бурчак тўпи Сашанинг тўпни бевосита дарвозага киритиш ҳаракати билан увол кетди. Қани тўпни, вазиятни қадрлаш? Мураббий бу борада кўрсатмалар берса бўлмасмиди? Гейнрихнинг феълини биламиз, аммо бундай муҳим ўйинда бу даражада вазиятни ўзига олишга уриниш зарар келтиради.         

ҲАКАМНИНГ ХАТОСИ

 

Албатта хато ҳакамнинг бўйнига қўйилади. Аммо мен Нишимурани айбламаган бўлардим. Биринчидан, ҳакамлар сони бешта эмасди. Нишимура тўғри позицияни танлаганди. Футболчиларнинг тўп учун кураши натижасида тасвир тўсилиб қолди. Қанот ҳакамига қаради. Қанот ҳаками ҳам тўғри позиция танлаган эди. Иномов қанот ҳаками тасвирини тўсиб қолди. Хуллас инсоний фактор. Бир сонияда биз голдан ва пенальтидан айрилдик. Агар ҳакам гол бўлмади деб ҳисоблаган тақдирда ҳам, ҳимоячининг қўлига тепгани важидан пенальти белгилаши шарт эди.

Инсонлардан инсон имконияти чегарасидан ташқарисида вазифа ва айб қўя олмаймиз. Бунақа вазифани эса. ФИФА қўймоқда. Табиийки, бечора ҳакамлар айбдор бўлиб чиқмоқда. Улар-ку, узр сўраб қутулади. ФИФА нинг қайсарлиги туфайли Англия чорак финалдан, “Ливерпуль”  ва “Тоттенҳэм” Англия кубогидан, “Милан” Скудеттодан маҳрум бўлмоқда. Нима ҳам дердик... Бу ҳолатни биз ҳам аянчли тарзда бошимиздан ўтказдик. Энди бу ҳақида мунозара пайдо бўлса, ўзбек мухлисининг позицияси аниқ бўлса керак.

АНДРЕЕВНИНГ ХАТОСИ

 

Ўйин тақдирини ҳал қилган эпизод. Ҳа, биз ёмон ўйнамадик. Ўйин тақдирини эпизод ҳал қилганини ҳеч ким инкор қила олмаса керак. Тўп учун курашда мағлуб бўлган Стас қизил карточка эвазига бўлса ҳам рақибини тўхтатиб қолиши, “тактик фол” қилиши шарт эди. Буни “тактик кўрлик” дейилади.

КАТТА МАҒЛУБИЯТ

 

Ҳа, бу буюк мағлубият. Айнан ЖЧ саралаши йўлида катта стратегик вазиятни бой бердик. Биринчидан, режали очкони ололмадик. Иккинчидан, асосий рақибимизнинг режасиз очко олишига йўл қўйдик. Учинчидан, Қатар ва Корея каби бошқа рақибларимиз ўз майдонида Эрондан очко олиши мумкин. Биз олмадик. Демак мана шу йўналишдаям асосий рақибларимиздан кўра имкониятимиз пасайиб қолди.

Қатарнинг Ливандаги ғалабаси эса вазиятни яна оғирлаштириб юборди. Шунақа ҳолатки, энди Ливанда ғалаба қозонишга мажбурмиз. Ёмони, ғалаба қозонсак ҳам, катта устунликни қўлга киритмаймиз. Ютқазсак эса, жуда катта йўқотиш бўлади. Шундай оғир дамда футболчиларимиз ўйинга совуққон ёндошишлари ва савиядаги фарқ эвазига бўлса ҳам, ғалаба қозонишларига тилакдошман. Муҳим ўйин. Барибир Ливан 8 ўйиннинг барчасини бой бермаслиги аниқ. Қаердадир, кимдандир очко олади. Ўша жамоа биз бўлмасак, рақиблар қаршисида қандайдир устунликни қўлга киритишимиз мумкин.

 БИЗ НИМА ҚИЛАМИЗ?

 

Сизни билмадим. Ўзимни айтай. Ўйин тугагач, ўзимни жуда ёмон хис қилдим. Ўй-хаёлларимни, футбол қамраб олган эди. Интернетниям ўчирдим. Оила даврасида ўтирдим. Футболдан узоқ мавзуларга ўзимни урдим. Яхши бир кино кўрдим. Озгина китоб ўқидим. Умуман бошқа кайфиятда ўйин ҳақидаги фикрларимни сиз билан баҳам кўришга ошиқдим. Биласизми, хаётимизнинг футболдан бошқа қисми ҳам бор ва у жуда катта. Мана шуни ёдда тутсак, воқеаларга бироз енгилроқ қарашни ўргансак, ўзимизни асраган бўламиз. Бу миллат яхшироқ футболга муносиб дегандим. Агар сизни муносиб кўрмаётган бўлсалар, сиз ҳам қадрингизни билинг. Биласизми, фарзандингизнинг мана шу кайфиятингиз туфайли олдингизга келишга қўрқиб, бироз ҳайиқиб туришининг ўзига арзимайди бу мағлубият.  

Йўқ, бефарқликка, тебса тебранмасликка чақирмаяпман. Шундоғам, мана шундай одамлар босиб кетди футболни. Софликка, холисликка чорлаяпман. Билетнинг пулини ейишяптими? Ош бўлсин. Турли қинғирликлар бўляптими? Фош бўлсин. Атрофингиздаги воқеаларни, инсонларни, вазиятларнинг қийматини ақл тарозисига солиб, тафаккур қилишингизни истаяпман. Энг муҳими нима? Бу унга арзийдими? У менинг фалон ҳаракатимга арзийдими? Шунақа маънода... Шунда ҳаммаси яхши бўлади. Биз завқланишни билайлик, футбол биз учун футболлигича қолсин. Агар кимдир бизни алдаётган бўлса, виждонига хавола. У ўзини алдаяпти. Мен бунга кафилман.             

Киритилган сана: 04.06.2012 04:06. Ўкилди: 8353 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:02. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:59. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SARQURGON
Сана: 04.06.2012 21:03. SARQURGONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LEOMESSI
Сана: 04.06.2012 17:56. LEOMESSIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 04.06.2012 14:18. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 04.06.2012 13:19. ATSTEYKAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 04.06.2012 11:56. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 04.06.2012 11:24. SAMARQANDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


COMBAT
Сана: 04.06.2012 11:00. COMBATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 04.06.2012 10:43. FOREIGNERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 04.06.2012 10:25. OQSOQOLга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BILOL
Сана: 04.06.2012 10:12. BILOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 04.06.2012 09:18. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 04.06.2012 09:17. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 04.06.2012 09:14. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 04.06.2012 09:11. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 04.06.2012 09:05. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 04.06.2012 09:00. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAFARJON
Сана: 04.06.2012 08:31. JAFARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 04.06.2012 07:31. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 04.06.2012 06:41. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SILIKAT
Сана: 04.06.2012 06:25. SILIKATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 04.06.2012 04:52. FAMOUSга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.