Ҳайкал
Баҳо: |
+0; -0
|
Эртага журналистларнинг касб байрамлари экан. Ўзимни қанчалик журналист ёки журналист эмаслигим ҳақида бир нима дейиш қийин, лекин бу сана менга ҳар доим энг аввалги кунларни эслатади. Ўз вақтида ким учундир сафсата, ким учундир санъат асари, ким учундир катта машаққат, бошқаси учун яна бошқа нарса ҳисобланадиган “Чемпион” нашридаги илк мақолаларимиз, илк олқишлар, илк танқидлар, мухлислардан “сизнинг фалон мақолангизни ўқидим, рахмат” каби самимий сўзларни эшитиш ҳам қандайдир янги хиссиётлар эди кўпчилигимиз учун. Кўпинча, ўша илк даврларни, ўша туйғуларни қайтадан бошдан кечиргинг келар экан одам, кўпчиликда шунақа бўлса керак. Ўзаро суҳбатлар, ёшликдан хавас қилган устозлар билан суҳбатдош бўлиш бахти, эҳ-ҳе, бу ҳақида соатлаб ёзган бўлардим, менга бу жуда қизиқ бўлса-да, сиз учун зерикарли туюлиши мумкин. Келинг, яхшиси, бир пайтлар ўқиганим, бир хикоя айтиб бера қолай.
Бир бор экан, бир йўқ экан, катта бир чиройли шаҳар бор экан. Шаҳарни янада кўркамлаштириш мақсадида, шундоққина марказга катта ҳайкал ясаб ўрнатишибди. Ҳайкал деганиям, шунақанги баҳайбат эканки, шаҳарнинг ҳар бир бурчагидан кўриниб турарди. Ҳамма йиғилибди, шоир шеър ўқибди, хофиз ашуласини айтибди, кечгача хурсандчилик қилишибди. Лекин негадир, орадан бир-икки хафта ўтмай, ҳалиги ҳайкал устидан оқ мато ёпиб қўйишибди. Ҳамма ҳайрон, нега? Сабаби ўша куниёқ маълум бўлибди, бировда гап турармиди, суварак мисол ўрмалаб, барчанинг қулоғига етиб борибди. Ўша ҳайкалнинг бир қўли кўксида, иккинчи қўли эса ғарб томонга қараб турган эди. Тасодифни қарангки, айнан ўша томонда аёллар қамоқхонаси жойлашган экан. Энди тасаввур қилинг, бир сайёҳ келади-да, ҳайкални кўриб роса мақтайди, шаҳарни кўркига чирой баҳш этаётгани ҳақида иқрорини баён қилади ва орқасидан сўрайди:
- Бу ҳайкал қўли билан қаерга ишора қиляпти? Айтолмайсизми?
Шунда бечора шаҳарлик қай аҳволга тушади? Жавоб беришга мажбур, кейин эса сайёҳнинг “ие, бу шаҳарнинг жиноятчи аёллари ҳам борми?” деган саволига қизаришга тўғри келади. Хуллас бу ноқулайликдан қутулиш керакмикин. Шунақа қилишибди, оқ мато тагида усталар уч кеча-ю уч кундуз ишлашибди ва энди ҳайкалнинг қўли шарқ томонга қараб турганмиш. Ҳамма хурсанд, бўларканку...
Афсус. Маълум бўлишича, ўша ғарб томонда, ўчакишгандек, ҳайкал қўлининг шундоққина рўпарасида, эркаклар қамоқхонаси жойлашган экан. Ўғрилар, фирибгарлар, порахўрлар, қотиллар... Шу қадар кўп эканки, қамоқхона ўша ҳайкалдан қолишмайдиган ҳайбати билан ҳам уларни сиғдиролмас экан. Бунақаси кетмайди, яна шарманда бўламиз-ку! Яна мато ёпилибди, усталарни опкелишибди, ҳайкалнинг қўлини рўпарага қаратиб қўйишибди.
Рўпарада ҳам гап кўп экан. жуда катта меҳмонхона жойлашган бўлиб, қурилиши ҳашаматли, чиройли бўлса-да, ичида шунақа ишлар бўлар эканки... Анови ғарбдагилар ҳам, шарқдагилар ҳам мана шу ердаги ишлари учун шунақа бўлиб қолишганмиш. Энди нима қиламиз?
Бутун шаҳар бир жойга йиғилибди ва ҳайкалнинг қўли қаерга қараб туриш кераклиги ҳақида мунозаралар бошланиб кетибди. Барибир кўпчилик яхши-да, турли фикрлар чиқади, жойида ҳал бўлади, асосийси яна бечора усталарни овора қилиб ўтирилмайди. Бири у дебди, бошқаси бу дебди. Қаерни кўрсатишса, “мумкин эмас” деб бошқаси сабаб топаётганмиш. Ҳатто битта математик олим туриб, қўлни қандай буриш лозимлиги ҳақида чизмалару градуслар билан ҳисоблаб, исботлашга ҳаракат қилибди. Бошқа олим ҳам бор экан. У шаҳар харитасини шартта столни устига қўйибди-да, айнан ўша градусда битта жой борлигини исботлармиш.
- Осмонга кўтариб турсачи қўлини? – дебди бир йигит.
Ҳақиқатан ҳам, тепага кўтарса яхши-ку?! Осмонда қамоқхоналар ҳам йўқ, мехмонхоналар ҳам. Ҳеч нарса йўқ, кўтаравермайдими, бемалол, тўғрими? “Тўғри” дейишибди жуда кўпчилик ва энди устани чақирамиз деб туришса, бошқаси айтибди:
- Агар осмонда ҳеч нарса йўқ бўлса, нега осмонни кўрсатади ҳайкал? Мантиқсиз бўлиб қолади-ку унда!
Барча “ўх” тортиб юборибди. Эрталабдан бери энди бир қарорга келишганди, яна муаммо чиқиб турибди. Битта қизиққонроғи бор экан, “эҳ, шунча вақтимизни олди, ҳаммасига шу ҳайкал айбдор, анови кўксидаги қўл тураверсин, мана бу муаммо туғдираётган қўлини кесиб ташлайлик”” деворибди, жаҳл устида бошқалар ҳам уни қувватлашибди. Устаям чақириб ўтиришмабди, шартта ҳалиги ҳайкалнинг қўлини кесиб ташлашибди. Ажаб... Муаммо ҳал. Ҳеч ким ҳайкал қаерни кўрсатаётганлиги ҳақида ўйланиб ўтирмайди, турли жойларни эслаб юрагини сиқмайди, сайёҳлар олдида ҳам юзи қизармайди. Энди ҳамма ўша бир қўли йўқ ҳайкал устидан кулармиш...
Ажаб... ҳайкалда нима гуноҳ? Ҳайкалда нима гуноҳ? Азизлар, шаҳримизни обод қилайлик. Одамларнинг қалбини обод қилайлик. Ҳеч бўлмаса, ўша “жонсиз” ҳайкал мисоли, муаммолар томон қўлимизни кўтарайлик. Айниқса, журналистлар. Бу бизнинг қисматимиз, масъулиятмиз... Қўлимиздаги қалам бизга омонат. Халқнинг омонати. Ўша мухлисларнинг “мақолангизни ўқидим, рахмат” деган оддийгина, соддагина, лекин самимий бўлган олқишларига бўлган тўловимиз. Байрамимиз билан. Байрамингиз билан. Саломат бўлинг
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
![]() JAFARJON |
Сана: 01.07.2012 12:11. JAFARJONга ёзиш |
+0; -0
|
вауууу! мазза килиб укилар, (айримларга) хар хил беъмани, чупакда кавлаб фикрлар колдирмасдан
|
![]() IBRAKADABRA |
Сана: 30.06.2012 02:28. IBRAKADABRAга ёзиш |
+0; -0
|
...
|
![]() STRATEGUZ |
Сана: 28.06.2012 10:47. STRATEGUZга ёзиш |
+0; -0
|
HEROLION Кахрамон ака Чемпионда чикиш килсангиз булмайдими? Шунча маколаларни интернетга доступи (имкони) йуклар хам укир эди. Биз тугри тушунардик, Арслон хам айрим пайти (хайрли иш учун албатта) изидайн кайтиб туради.
|
![]() JADROO ![]() |
Сана: 27.06.2012 15:31. JADROOга ёзиш |
+0; -0
|
"Jurnalistlar"ni bayram bilan tabriklimiz, hech qachon ijodiy xorg'inlik ko'rmeylar. Aslanovga alohida minnatdorchilik bildiraman va hayot hamda ijodiga omad tiliman
|
![]() MARSEL |
Сана: 27.06.2012 04:41. MARSELга ёзиш |
+0; -0
|
Байрамингиз билан,азизлар,узим хам бир бир нечта макола ёзганман ва шунинг учун бу нима эканлигини тушанаман.
|
![]() FATHQUQON |
Сана: 27.06.2012 04:03. FATHQUQONга ёзиш |
+0; -0
|
Хозирча сичконлармиз.... ( буеги хом хаел ).Уларга забон ва акл берилди.Улар бирлашдилар.акл билан иш кила хамма нарса молу давлат ва орзу хавасларига етишди.Хаттоки сичконлар шундай уддабурон булишдики копконга куйилган каттик нонни эмас ,одам узи учун асраган нонни хам тишлаб куядиган булди .Одамни устидан кулиб хам куйишарди.- огзимиз теккан жойни кесиб ташлаб, кетимиз теккан жойни ейишяпти деб.Бора-бора сичконлар бир бирини алдайдиган,карз олиб кайтармайдиган, харомхурлар халолхурларни устидан куладиган ,игвогар,тухматчи,зинокор булиб кетишди. шунда улардан бири буишлар нотугри деганни йук килиб, йиллар утиб унга хайкал куйишибди.
|
![]() MUNIS |
Сана: 27.06.2012 00:03. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
![]() MUNIS |
Сана: 27.06.2012 00:02. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
байрамларингиз билан!
|
![]() SHERZODCHIK |
Сана: 26.06.2012 23:39. SHERZODCHIKга ёзиш |
+0; -0
|
Bayramingiz muborak bo'lsin. Men sizni yurtimizdagi eng yaxwi sport jurnalisti deb bilaman.
|
MAGISTR |
Сана: 26.06.2012 23:09. MAGISTRга ёзиш |
+0; -0
|
Cho'ntakka tiqish kerak edi ikkinchi qo'lni!!!
|
![]() BAHROMTM |
Сана: 26.06.2012 22:08. BAHROMTMга ёзиш |
+0; -0
|
Ман узим учун чиройли хулосани олдим. Рахмат Кахрамон Асланов! Кани энди сиз ва сизга ухшаган журналистлар хакикатни ёза олишса ва куркмай эркак ва аёллар, фахшга тула мехмонхоналарни ёза олсаларинг. Минг афсуски бундай кила олмайсизлар! Бундан кейин хам кила олмасаларинг керак! Яхшиси ёзмай куяверинглар хам!!! Нимадир ёзиб турадиганлар керак бизга, айникса... ха майли... Касб Байраминглар муборак булсин чин дилдан табриклайман!!! ):
|
AZIZBECKS |
Сана: 26.06.2012 22:03. AZIZBECKSга ёзиш |
+0; -0
|
Ma'noli hikoya. Ayniqsa bugungi kunimizga (oxirgi paytlada bo'votgan ishlaga) to'ri keladi. Atrofni tozalash kere.
Kasb bayramila bilan! |
![]() EXCITE |
Сана: 26.06.2012 19:14. EXCITEга ёзиш |
+0; -0
|
Рахимберди, 3 май - Халкаро суз эркинлиги куни
|
![]() EXCITE |
Сана: 26.06.2012 19:13. EXCITEга ёзиш |
+0; -0
|
Мақолангизни ўқидим, раҳмат! Байрамингиз муборак бўлсин!
|
![]() RAHIMBERDI |
Сана: 26.06.2012 18:59. RAHIMBERDIга ёзиш |
+0; -0
|
3 may qanday bayram unda, mayli bayram muborak. Qahramon aka sizga alohida tabrik.
|
![]() HEROLION |
Сана: 26.06.2012 17:31. HEROLIONга ёзиш |
+0; -0
|
BIGBON , яхшиям журналистларга карши курашиш куни, демадиз ))
|
![]() ATSTEYKA |
Сана: 26.06.2012 17:21. ATSTEYKAга ёзиш |
+0; -0
|
Хамма узим таниган журналистларни ва ,,хайкал'' ни хам эртанги касб байрамлари билан табриклайман.
|
ANUUDUN |
Сана: 26.06.2012 17:16. ANUUDUNга ёзиш |
+0; -0
|
Байрамиз билан :).
|
![]() BIGBON |
Сана: 26.06.2012 17:15. BIGBONга ёзиш |
+0; -0
|
Бугун халкаро наркоманияга карши курашиш куни ,эртага журналистларни касб байрами.....Хеч нарсага шаъма кимаяпман;)))
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Хотира
- Янги тажриба. Автодебат.
- Ерликлар
- Бир юз ўн миллион
- "Роналду чўққиси"
- Ҳаёт лойиҳаси
- Рангсиз футбол
- "Арсенал" ўзгариши керакми?
- Мундиал ва Евро фарқи
- Мажбурият
- Зидан изидан
- Стратег
- "Ромарио фалсафаси"
- Ғолиби бор, мағлуб йўқ
- Cал қолишига сал қолди
- Тошбақа қаерга кетяпти?
- Олға, "Насаф"
- Пеп Гвардиола ҳақидаги 4 абсурд
- Бошқача федерация
- "Жаноби тўп ҳикояси"
- Чўзилиб кетган эсанкираш ёхуд "Локомотив" қаерга кетяпти?
- Мураббий ғалабаси
- Стратегия
- "Бурга дори"
- "Маҳалла"
- "Етти ўлчаб, бир кес"
- "Ўнг туш бўлмас, туш ўнг бўлмас..."
- "Априс"лар (архивдан)
- "Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"
- Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб
- Гравитация
- "Тафаккур ўйинлари"
- Адолат ва эҳтирос - 2
- Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида
- Биз сичқон эмасмиз
- Мен ҳам эдим сенингдек...
- "Искандарнинг шохи бор?"
- "Оч қора" ранг
- Нега ОЧЛ йўлланмалари Ўзбекистонга камроқ берилиши керак?
- Ўзбекистон Вьетнамни нега юта олмайди?
- "Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?
- Қоч, Жамшид, қоч!
- Сколарини танимаган таксист (архивдан)
- Танаси бошқа дард билмас
- Асослар ва қасослар
- Талаб ва таклиф
- "Чорраҳа"даги жамоа ёхуд омадни тинч қўйинг
- Иккита ҳужумчи
- Ж.Корея - Ўзбекистон: Учрашув таҳлили
- "Отамдан қолган калькулятор қани?"
- Барчаси сценарийга боғлиқ
- Таркиб бошоғриғи
- "Мундиал кайфияти"
- "Қалдирғоч" фақат қанотдан иборатми?
- Ўзимизнинг "ўғри"
- Тебраниш
- Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...
- Ўзбек футболидаги "тактикасизлик" ёхуд "Испанларга тегманг"
- Жозе Моуриньо - қўмондон!
- ОЧЛ даги клубларимизда имконият қандай?
- Гвардиола "Бавария"га нима учун керак?
- Бугунги "Пахтакор"
- Бизга неча очко керак?
- "Ўзбекчилик"
- Голсизлик
- Алдамчи сериялар
- Чипталар бор
- Домланинг айтганини қил
- Имтиҳон
- "Барселона"да инқирозми?
- "Уэмбли" йўлида
- Бизга мундиаллар нима учун керак?
- Биз Англия бўла оламизми?
- Цивилизация
- 90 дақиқа қолганда...
- Холислик
- Ғанимат
- Реализм ва "Реал"изм
- МДҲ мадҳи
- Бу омад эмас
- Бизнинг муаммо
- "Челси" - "маладес" - 3
- “Челси”даги “Achilles' heel”
- Деградация
- "Бир уриниб кўрмаймизми?"
- Хатарли Қатар
- Мундиалнинг "расми"
- Жиноят ва жазо
- Устозларим...
- Ҳаракат
- TOP - 20
- Роберто (МанСити)
- "Сен иккинчисан!"
- "Қизилқум" - чемпион!
- Ғалабадан муҳимроқ
- Қосимов тактикасининг 4 жиҳати
- Минг доллар
- "Қўзивой" Роналду
- "Титопоя"
- Бу бизники
- Мураббийлик иши
- Мағлубиятга учра ва очколарингни ол
- "Энг яхши иккинчи даражали рол учун"
- Diamante di Prandelli
- Баҳром Ҳакимов: "Маҳаллий футболчи кўпроқ жон куйдиради"
- Ҳайкал
- "Сичқон ови"
- Жиддий комедия (архивдан)
- Немислар ўқимасин
- Мен - Абрамовчиман!
- Шунақа бир ўйин
- "Абрамовнинг Ливандаги сояси"
- Қани, кетдик! Ким билан? Нима фарқи бор?
- Хатолар "хит паради"
- Профессионал
- "Челси тажрибаси"
- Руҳшунос керакми?
- Трансляция ҳуқуқи
- Вадим Абрамов: "Мен Адвокат эмасман"
- "Нексия олсанг бўлмайдими?"
- Cэр
- Интиҳонинг ибтидоси... (архивдан)
- Қани Месси? Қани, Месси...
- "Барселона"ни қандай тўхтатиш мумкин?
- "Челси" - "маладес"
- Ноодатий мавзу...
- Руҳият
- Абрамов ва бошқалар...
- Қутулдик...
- "Квадрат"
- Бугун ўқинг
- Чет эллик мураббий
- Қўрқинчли туш
- Дўстлик
- Индивидуал
- Футбол - кураш демак
- Қуръа... ва бироз Англия ҳақида
- Келинг, келишайлик
- "Яна битта гол"
- Баҳор ҳавоси...
- "Иблис адвокати"
- Вазифа
- "Капалак" принципи (Эффект бабочки)
- "Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин
- Аҳволим "анови"лардан яхши
- Бурилиш
- Моуриньо Англияга келадими?
- Кўникма
- Ўйин
- Месси миссияси
- Вақтида туғилган Заммер...
- Томоша
- Манфаатлар тўқнашганда...
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги