Кириш Регистрация
22/10 15:00 Қўқон-1912 2-4 Пахтакор
22/10 18:00 АГМК 3-0 Динамо
22/10 21:55 Шахтёр 2-2 Динамо Загреб
22/10 21:55 Атлетико 1-0 Байер
22/10 23:59 Галатасарой 0-1 Реал Мадрид
22/10 23:59 Брюгге 0-5 ПСЖ
22/10 23:59 Олимпиакос 2-3 Бавария
22/10 23:59 Тоттенҳэм 5-0 Црвена Звезда
22/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 Аталанта
22/10 23:59 Ювентус 2-1 Локомотив
23/10 21:55 Лейпциг - Зенит
23/10 21:55 Аякс - Челси
23/10 23:59 Зальцбург - Наполи
23/10 23:59 Генк - Ливерпуль
23/10 23:59 Интер - Боруссия Д
23/10 23:59 Славия - Барселона
23/10 23:59 Бенфика - Лион
23/10 23:59 Лилл - Валенсия

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

Футбол - кураш демак

Баҳо:
+4; -0

Мен футболда ҳеч бир фикрга эътиқод қилмайман. Мен мана шу жараённи ичидаман. Вазиятга энг тепадан туриб қарай олмайман. Эмоциялар, фикрлар, муносабатлар воқеалар ривожидан келиб чиқиб пайдо бўлаверади.

Йўқ, эрталабки фикрим ҳозироқ, ўйин тугаши билан ўзгариб қолгани йўқ. Муносабатим ўша ўша. Лекин бўлаётган ўйинлар бизга таҳлил учун, муносабат учун янги озуқалар, далиллар тақдим этаверади.

Биринчи сабаб. Олимпиячиларимизнинг таркиби бугунги вазифани бажариш учун тайёр эмасди. Камида Козак ва Омонов. Балки, ўша икки гол устунлигини сақлай қола олардик. Лекин шуни унутмаслик керакки, голлар қандайдир босим ёки вазиятларнинг мантиқий ривожи эмас, эпизодларда киритилди. Бундай ҳолатда вазиятни ижобий ушлаб туриш учун улкан консентрация талаб қилинади. Ўйин чиқмаяптими, демак хато қилмаслик керак.

Иккинчи сабаб. Руҳан тайёр эмасдик. Консентрацияга шу туфайли путур етди. Бир пайтлар “Милан” йирик ҳисоблардаги ғалабалардан фойдалана олмаганда, буни киритилган ортиқча голлардан кўришарди. Жиддий тарзда. Масалан, ҳисоб 1:0 бўлиб турганида, футболчиларда ҳисобни сақлаб қолишга бўлган консентрация жойида бўлади. Диққатни жам қилган ҳолда самарали ҳимояланиш мумкин. Лекин ҳисоб 2:0 етгач, вазиятни назорат қилиш янада қийинлашиб кетади. Хуллас, вакилларимиз иккинчи голни уришгач, бироз ўзларини қўйиб юборишди. Худди биз каби, улар ҳам ўзларини олимпиадада кўра бошлашди. Хўп, нима бўпти? Озгина вақт берилса, яна ўйинга киришиб кетиш ва рақибни бутунлай “синдиришнинг “ имкони бўлади. Энг ёмони, биз жавоб тўпини жуда тез ўтказиб юбордик. БАА нинг узоқ босимидан сўнг, мантиқий гол қабул қилганимизда ҳам, алам қилмасди. Биз битта эпизодда хато қилдик ва ҳисоб қисқарди.

1:0 билан 2:1 нинг жуда катта фарқи бор. Футболда ким руҳан устун бўлади? Албатта, сўнгги голни урган тараф. Тўғрими? Қайсидир вазиятдан фойдаланиб сўнгги голни уриб олиш, жуда муҳим аҳамият касб этади. Улар ҳисобни қисқартиргач, тенглаштиришга бўлган улкан истакни пайқадингизми? Мен пайқадим. Камида бизникиларнинг, “биз барибир ютамиз” дегандек истакларидан кучлироқ эди. Мен ишондим.

Ўз ўзидан бундай сценарийнинг мантиқий давоми ҳисобнинг тенглашиши эди. Биз ўзимизни йўқотиб қўйгандик. Учинчи голни киритиш керакми ёки ўйин охиригача ҳимояланиш керакми? Хўп, ҳимояланиб туриб, охирида ўтказиб юборсакчи? Ажойиб устунлик йўққа чиқади-ку? БАА нинг эса мақсади аниқ ва тиниқ – гол уриш. Улар мана шу масқад йўлида джиққатни жамлай олдилар. Биз ўз диққатимизни бирор йўналишга қаратвогунимизча, ҳисоб тенглашди.

Энди, бизнинг вазифамиз маълум – гол уриш! Ниманинг ҳисобига?

Учинчи сабаб. Абрамов таркиб ва режада адашди. Умуман бу янгилик бўлмай қолди. Нега биз ҳар доим биринчи таймдаёқ таркибда ўзгариш киритамиз? Нега? Абрамов ўйинга нисбатан етарли режа ишлаб чиқа олмагани учунми? Японияда ҳам тезкор ўзгариш. Бугун ҳам. Агар рақибнинг танлаган тактикасидан келиб чиққан ҳолда, тезкор даво топиш ва вазиятни ўнглаш учун, бўлса, билмадим, ҳар ҳолда, бундай вазиятларда деярли ОТЖ да майдонга тушмаган футболчи туширилмайди. Захиралардан самарали фойдалана олмаганимиз ва исроф қилганимиз туфайли эмасми Ойбек Қиличевнинг чарчаб қолиши? Биз битта гол уришимиз шарт бўлган бир пайтда – Қиличев, Зотеев, Ҳасанов, Мусаев каби футболчиларнинг “тили осилиб” бўлганди.

Тўртинчи сабаб. Нотўғри тактика. Мен мутахассис эмасман. Шундоқ қараб туриб, БАА га нисбатан мана бунақа ўйнаш керак, дея олмайман. Лекин иш бермаган тактикани ёмонлаш қўлимдан келади. Худди сиз каби! Тўпни кўпроқ назорат қилишга-ку, майдон йўл бермапти, тушунса бўлади. Аммо доимий тарзда кураш зоналарига тўпни ташлайвериш, жарима майдони ичига юқорилатиб узатишлар (кимга?) ҳужумчиларимизни ҳам чарчатди. Тўпни қайтариб олгунча, қўшимча чарчадик, бунинг устига ўйин суръати пасаяверди. Яккакурашларда биздан устунроқ ва техник томондан кучлроқ бўлган БАА учун эса, маълум темпдаги ўйин суръати умуман керак эмас. Мухлислар бизники, майдон бизники, юқори темп бизни кучайтириб юбориши мумкин. Уларга эпизодлар йиғиндиси керак. Эпизодларнинг ҳар бирида ғолиб бўлишга ҳаракат қилиш улар учун осонроқ.

Аслида, ҳамма кўрган ўйинни нега шарҳлаб ўтирибман, биласизми? Футбол шунақа. Футболда, бири иккинчисидан кучлироқ бўлган икки тараф ва бунинг исботини кузатиш муҳим эмас. Энг муҳими, майдонда алоҳида бир ҳаёт кечади. Тўқсон дақиқалик ҳаёт. Натижани эса мана шу давр мобайнидаги воқеалар ривожи ҳал қилади. Аввал биз урамиз ёки улар. Кейин нима бўлади? Ё яна улар уради, ё тенглаштирамиз. Хўш, кейинчи? Мана шундай тарзда, занжир мисоли мантиқий якун томон бораверамиз. Шунинг учун ҳам футболда доим битта жамоа ютавермайди. Шунинг учун ҳам ўйинлар бир-бирин такрорламайди.

Биз ўйиндан олдин қандай ҳолатда бўлганимиз, ўйинга қандай тайёргарлик кўрганимиз, рақибнинг қайси ўйинчилари хавфли экани, ўн иккинчи даражали масалалар. Энг асосийси мана шу воқеалар ривожида муносиб кураша билишдир. Биз 1:0 ни ҳам, 2:0 ни ҳам, 2:1 ни ҳам, 2:2 ҳам, 2:3 ни ўз фойдамизга ҳал қила олмадик. Биз бугунги ўйин тақдим этган беш хил масаланинг бирортасини ҳам еча олмадик. Айтайлик, ҳисоб умуман очилмай қолганда ҳам бир нави эди. Ўхшамади, тамом. Лекин биз бугун курашда ютқаздик. Буниси ёмон.

Ҳасанали отанинг мақоласини ўқигандирсиз боя. "Бунёдкор"нинг жавоб голи ҳақидаги. Шунақа, ҳисобни очиш жуда осон. Тезкор гол киритиш ҳам. Энг қийин, жараёнинг ичидаги кураша олиш қобилиятидир. Буниси қийин. Ҳозир бизда имконият энди борми, Сенегални юта оламизми, охирида пенальти бормиди, йўқмиди, тупуринг ҳаммасига. Энг асосийси, биз кураша олмаяпмиз. Умуман.�

Айтмоқчиманки, ўйиндан олдин ҳамма тайёр бўлади. Ҳаммада режа бўлади. 0:0 ҳисобига яхши тайёрлангандирмиз. Лекин жараённинг ўзида курашишга на мураббий тайёр эди. На футболчилар. Эврика! Сиз шу бугунгача жамоаларимизнинг олдинги ўйинларини ёдга олинг. Натижага қараманг. Жараённи эсга олинг. Хўш, асосан 0:0 ҳисобига тайёр бўлганимиз учун ютаётгандик, шундайми? Бошқа пайтларда юта олмаётгандик. Буниси ёмон. Афсус.

Ҳаммангизга сабр тилайман. Терма жамоамизга эса... Ҳеч нарса. Пешонада борини кўраверади. Бизнинг пешонамизда...

Киритилган сана: 14.03.2012 21:47. Ўкилди: 7646 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHARQ
Сана: 15.03.2012 18:55. SHARQга ёзиш
+0; -0
Салом!
Хакикатдан хам хамма ишлар йул йулакай хашар йули билан амалга оширилаётгандек таъсурот уйготмокда. Абрамов курсига утирганидан буён кутаман кани режа ЖЧга чикиш режаси ОТЖни Лондонга олиб чикиш режаси кани? Араблар эпизодларда ютиб кетишди аламли жойи хам шундада Нега оддий классик химояланиш конунлари амалга оширилмади нахот бир уйинчи 2 марта кетма кет очик колиб кетишига йул куйилмокда Мураббийлар штаби тан олиб тугрисини айтишсин хато килишди Болалрдан хафа эмасман Балки бу бизга имконият хатолар устида ишлаш имкони Мактабда буларди шундай дарслар. Мини чемпионатда хам маглубиятлар купол хатолар булса 3-уринни олсак унда ЖЧга чикишга бор экан чунки киска муддатда барибир режасизлик билан бир нимага эришиш жуда кийин!

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 15.03.2012 17:20. ALISHERDга ёзиш
+0; -0
Men kecha o'yindan avvalgi tarkibdi netda ko'rdim va Sherzod Kar. Yo'qligidan xursand bo'lgandim. Ishlarimni tugatib tvni qo'ysam xisob 2:2 bo'libdi. Chamasi 10daqiqa o'yinni ko'rdim. Avvalgi xolat sherzod va hasanov qanotida jarima maydoniga to'p oshiriladi baa o'yinchilari to'pni qaytaradi. Keyin qarama-qarshi tomondan 1 xujum uyishtirildi va juda xafli vaziyat bo'ldi. Kenja gol urolmadi. So'ngra yana eski taktika hasanov va sherzodni qanotida. Iroqga qarshi o'yinda xam shunaqa bo'lgandi, shu sababli tvni o'chirdim va o'yin tugashini kuta boshladim. Keyin bir tanishimga tel qilib o'yin xisobini so'radi. Mag'lubyatni eshitgan 3chi gol urulgan vaqtga qiziqdim, gol ayni vaqtida yani Iroq gol urgan vaqtga to'g'ri keldi. Janob Abromovni taktikasi eskirmoqda.

Ушбу фикрга жавобан


AURSHAX
Сана: 15.03.2012 15:45. AURSHAXга ёзиш
+0; -0
Endi nima bulganda ham kutiwdan bowqa ilojimiz yuq, man ABITURIYENTni gaplariga qo`shilaman, murabbiy ming intelegent bulmasin, uyinchilar uynay olmas ekan, etganlarini bajara olmas ekan bari bekor, Guardiola yoki Mourinyo kelganda ham termamiz, tezkor bulib qolmedi yoki har bir vaziyatni gol qilib qolmeydi, yoki Messi yoki Inyesta, Xavi bulib qolmedi. Demak hamma gap usha ichki chempionatda va texnikada

Ушбу фикрга жавобан


MRCHELSEAFC
Сана: 15.03.2012 15:38. MRCHELSEAFCга ёзиш
+0; -0
xo'sh? ayb kmda taktika tuza olmagan trenerdami? yoki o'zlariga xaddan ziyod ishonb yuborgan futbolchilardami? Buni shunchaki izoxlab bo'lmaydi... oddiygina kecha bz o'yin mobaynida tashabbusni raqiblarga berb qo'ydik!!!

Ушбу фикрга жавобан


MRCHELSEAFC
Сана: 15.03.2012 15:34. MRCHELSEAFCга ёзиш
+0; -0
xo'sh? ayb kmda taktika tuza olmagan trenerdami? yoki o'zlariga xaddan ziyod ishonb yuborgan futbolchilardami? Buni shunchaki izoxlab bo'lmaydi... oddiygina kecha bz o'yin mobaynida tashabbusni raqiblarga berb qo'ydik!!!

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 15.03.2012 14:02. BECKTUга ёзиш
+0; -0
Куп куюнмасдан айтинглар-чи бундан яхширок натижани кутганмидинглар ОТЖ дан саралаш бошланмасдан аввал.
- Боримиз шу!!!

Ушбу фикрга жавобан


ABBOS
Сана: 15.03.2012 13:57. ABBOSга ёзиш
+-2; -0
Очигини айтаман. Шахсан мен кечаги уйинни куришга 100% имкон булсада лекин курмадим, чунки юрагим бир нимадандир хавотирда эди. онлайн шархи оркали бир-бир шархларни укиб турдим. Кунгилни барибир Узбекистон чика олмайди деган гулгула камраб олган эди. Агар ушбу уйинни курганимда эди, бугун кон босимим 160-110 булиб шифохонада ётган булардим. яхшиямки кунгилга карабман. хозир ишхонадаман.
уйин хакида хеч нарса дея олмайман. маймун бананни олдин кетига тикиб, сикса сунг ер экан. Абрамов маймундан хам баттар ишни килмокда. банан тугул 5 панжани огзига тикмокда. Лекин айб узида эканлигини тан олибди. бу хислати яхши. майли ОТЖга келгуси уйинларида омад тилайман.

Ушбу фикрга жавобан


FAIRPLAY
Сана: 15.03.2012 13:04. FAIRPLAYга ёзиш
+0; -0
Балки кечаги уйин " Уйиндан ташкари уйин " нинг самарасидир.

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 15.03.2012 12:57. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
Омоновни умуман ОТЖга чакирмаслик к-к,узига фойда булади.Бу бола 2-Жураев!Абрамовга савол нахотки Омонов Узбекистонда незаменимый???Кеча мен хам тфу дедим 3-голдан кейин,чунки баа 2га1 чикиб кетганда хеч ким ёрдамга етиб бормади,химоячига.гол уришга канча вакт кетди(контр атакадаги 3-гол)менимча 30сек.дан куп.нахот 25,30метрга 30сек.дам етиб бора олмаса.Чарчаган булсанг югуриб йикилиб колмайсан-ми.Одам куйиб кетди,футболдан кунгил колади,аммо ВАТАНИМИЗ-УЗБЕКИСТОН уйнаганда,барибир,яна болет киламиз.Олга УЗБЕГИМ!Барча журналистлардан илтимос танкидий маколаларни аямай ёзинглар зора фойдаси булса.Макташни боплайдиганлар жуда куп.

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 15.03.2012 11:33. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
BARSAMILAN
Ман топдим.
"Насаф" икинчи голдан кейин ха ракибидан кучли уйнаётганди. Яън Насаф ракибидан кучли эди уша куни. бемалол хисобни ушлаб тура оларди. Кечаги ОТЖ БАА дан яккол кучли уйнамади. Вазиятлар хам етарли булмади

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 15.03.2012 10:59. ABITURIYENTга ёзиш
+1; -0
Bolla hozir ichimizdan ko'pchiligimiz ichki chempionatga qiziqmaymiz. Man Namanganlikman, lekin Navbahor yutqazsa unchalik hafa bo'may qoganman. Chunki, man ko'rgan voqealar Navbahorri hamma o'yinchilari oldin MXSK ga ko'chib o'tdi chempion bo'ldi, keyin xuddi shu o'yinchilar Do'stlikda chempion bo'lishdi.
Endi man nima qilaman bunaqa qo'g'irchoq o'yinini ko'rib.
Kechagi o'ynagan bollayam hammasi ichki chempionatti o'yinchilari. Termamiznikining asosini legionerlarimiz tashkil qiladi. Hulosa, ichki chempionatdagi qo'g'irchoq o'yinini yo'qotmasak kim trener bo'lishini 1 tiyinlik ahamiyati yo'q.

Ушбу фикрга жавобан


JAMOLIDDIN
Сана: 15.03.2012 10:33. JAMOLIDDINга ёзиш
+0; -0
BARSAMILAN:
=============
XatoLAR qilingan, man qilinmagan dimadim! Albatta Omonov-Kozakni men ham tushunolmayapman. Lekin, xozir hech bir narsa qilomimiz. Abramovga ishonishda davom etmog'imiz lozim. Yana umid va yana orzu qilishda davom etaveramiz...

Ушбу фикрга жавобан


DILSHODBEK
Сана: 15.03.2012 10:28. DILSHODBEKга ёзиш
+0; -0
tarkibni yanada mukammallashtirish kerak bunga balki vaqt ozdir lekin iloji yoq narsani o'zi yoq, nomzodlar ayubhon gaffarov, davron mirzaev, javlon mirabdullaev,

Ушбу фикрга жавобан


BARSAMILAN
Сана: 15.03.2012 10:11. BARSAMILANга ёзиш
+0; -0
JAMOLIDDIN, xato utgan uyinda qilinmaganmidi. Xato emas xatolar qilingandi ammo ulardan xulosa chiqarilmadi usha axmoqona uzgarishla usha axmoqona taktika (buni taktika deyisham qiyin).

Ушбу фикрга жавобан


BARSAMILAN
Сана: 15.03.2012 10:00. BARSAMILANга ёзиш
+0; -0
Мураббийнинг тажрибасизлиги панд берди. Балки мен осон жавоб излаётгандирман, мана, қаршимда тайёр гўшт – тажрибасиз мураббий. Ахир Демьяненко бўлганида ҳам шундай бўлиши мумкин эди-ку?
Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмасди. Икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган клуб, гол уриш учун яна олдинга ташланиши ва оқибатда тўрттагол ўтказиб юбориши – бу ортиқча. Агар Шомуродов яна иккита гол урганида, бу гапларга асос бўлмасди, дейишингиз мумкин. Лекин“ура олмасачи” деган саволни ўзимиз келтириб чиқардик, шундай эмасми? Керак бўлса, ўйин темпини тушириш, керак бўлса тўпни ўз майдонида назорат қилиб туриш талаб этилади. Юз мингта мухлис олдинга бошлаб турмайдими, мураббий ва футболчилар ўйинга нисбатан совуққон ёндошишлари ва керак бўлса, ўйинни ўлдириб бўлса ҳам, ҳисобни сақлаб туришга ҳаракат қилса бўларди.. . . . . . . . . . . . . . . . Savol: Olimpiychilarimiz va Nasaf mag'lubiyati va ularning murabbiylari urtasida qanday farq topa olasiz. Men bitta topdim bu Ruziqul Berdiyevni va klubni dastlabki uyini edi. Qolganini topish sizlaga

Ушбу фикрга жавобан


MSHOHRUH
Сана: 15.03.2012 09:36. MSHOHRUHга ёзиш
+0; -0
nimaga O'zbekistonda murabbiy faqat bir donami?! qolgan klublarni murabbiyi qilib ham Abramovni qilib qo'yish kerakdir balki! Abromovni yomon demayman ammo unga ham ortiqcha nagruzchada. MTJ ham OTJ ham uni bo'ynida uni bittasidan halos etsin! agar o'zimizda Abramovdan yaxshisi yo'q bo'lsa, chet eldan olib kelsa bo'ladiku!

Ушбу фикрга жавобан


JAMOLIDDIN
Сана: 15.03.2012 09:13. JAMOLIDDINга ёзиш
+0; -0
Bizda oqsayotgan yagona narsa XARAKTER menimcha. Abramovni so'kish ham menimcha noto'g'ri. Abramov orqali futbolimizga yangi havo, ramkadan tashqarisini ham o'ylay olish hislatlari kirib keldi. Abramovni oqlamoqchi emasman, also! Omonovni tushirishini o'zi katta xato bo'lgandi. Lekin, kecha o'yin 47-daqiqada tugaganida bugun Abramovni yana dahoga chiqargan bo'lardik, bunisini ham tan olaylik. Bo'lar ish bo'ldi, o'tgan ishga salovot. Buyog'iga o'z xatolrimizdan dars o'rganib olg'a yurishimiz kerak. Zero, xato qilmaydigan zot faqat Allohdur, bandalari esa xato qiladi. Shunaqa yaratilganmiz! Bizdan talab etiladigan yagona narsa o'z xatolarimizdan xulosa chiqazish xolos. Suriya va Omanni yutsak Londonga boramiz, hech bo'lmasa muz qaymoq yegan!

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 15.03.2012 08:59. PLANUSга ёзиш
+1; -0
тактика борасида, биринчи таймда роса узларини чарчатишганди, уша пайтда ёзгандим иккинчи таймда чарчаб колишади деб кимдир сразу минуслар куйиб ташашди. тупни назорат кила олмас эканмиз унда бошкачарок йул тутиш керак эди.
Таркиб борасида хам Кахрамон ака айтганларига кушиламан, рости нега уйиндан олдин ким энг тайёр танлай олмайди ва биринчи таймдаёк алмаштиришади. мураббийнинг кучсизлиги биринчи таймда уйинчи алмаштиришида хамда алмаштирилган уйинчининг яна алмаштирилишида куринади, Абрамовда эса хар иккисини хам кузатиш мумкин.
уз жамоаси имкониятларини тугри билмайдиган мураббийдан яна нима кутаяпмиз
хали ЖЧ саралаши олдидан хаммасини кайта куриб чикиш керак.

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 15.03.2012 08:50. PLANUSга ёзиш
+1; -0
менга алам киладигани, агар тугри хулоса чикаришмаса Мисрга бора олмаган Фозил яна бунака турнирда иштирок эта олмаслиги булади.
Кеча факат шу Фозилга эътирозлар йук, кейин Нагев хам фаол уйнаётган эди, ухлаётганларни эса ёмонлаб асабни яна бузмайман.
Лондонда ОТЖчиларимиздан бир иккитасини сотамиз деб уйлагандим, афсус.
Айникса шу Фозил учун у оркага кайтгач биз бутунлай марказни бериб куйдик, айникса Ойбек роса асабга тегди, алдайвериб натижасиз

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 15.03.2012 08:03. ABITURIYENTга ёзиш
+1; -0
Abramovni qilgan ishini boshqa hech qaysi murabbiy qila olmagandi. U uddaladi. Kechagi o'yindan oldin chiqqan Hasanali otani maqolasida ko'p narsa yozilgan edi. Ichki chempionati rasmiyatchilikdan iborat termadan shuncha narsaga erishdik. Manimcha, shukur qilishimiz kerak. Yana bilmadim.

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 15.03.2012 06:38. SNICKERSга ёзиш
+0; -0
Абрамов мураббий булганида,утган йили бутун мавсум Нефтчи химоясини мустахкам куриклаган Шукур Пулатовни майдонга туширарди. Айнан шу химоячини бехато уйинлари туфайли Ал-Вихдад футболчилари хам Нефтчи дарвозасига йул топа олмади.Бу майлов узича тажрибаси йук химоячиларни йигиб олиб янги Америка кашф килмокчи булди.Окибатда нима булди,утириб куйди.Демак,Абрамов мураббий эмас!

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 15.03.2012 06:32. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
админлар нега абзац киритиб булмайди, шу ерда, фикрим абзацли чикканда янада тушунарлирок чикарди)))

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 15.03.2012 06:30. YAHYOHONга ёзиш
+1; -0
Кеча Мурод Ризаев тахлил килиб берган (лавхалар билан) буйича, айникса уша Ахмад Халилни уйинини, устунлик тарафларини курсатиб берганди, Биз нима килдик, устидан коттик, Сен Бизга Испанияни ёки Мессини тарифлаяпсанми деб пичинг оттик, Бизни ютиш учун Испания гол уриш учун Месси булиш шарт эмас экан,
Шу фурсаттан фойдаланиб М.Ризаевларни, Бобомурод Абдуллаларни доимо асрайлик, майли фикрига кушилмайлик, лекин улар Худосини айтиб бердисини айтмагунча ватан хоини килиб куймайлик, улар хам уз фикрини бемалаол етказа олишсин.
Шу ергача етиб келдик, Абрамовга йулида давом этишига тилакдошмиз, Биз сен биланмиз Узбекистон, Биз сен биланмиз Абрамов, бу синовлар жахон чемпионати саралаши олдидан булганида хам бир хикмат бордир.

Ушбу фикрга жавобан


SANCHO
Сана: 15.03.2012 06:24. SANCHOга ёзиш
+0; -0
Battar bo'lishsin dangasalar!!!
Texnika haqida gupirtirib gapirishadi, lekin jismoniy tayyorgarlik bulmasa texnikang ham bir tiyin! Senegalda uje Londonga chiqdik deb bayram bo'lyapti. BAAni uz uyimizda yutolmagan, Angliyaga borib Senegalni yutarmidik... Tupirdim hammasiga!

P.S.: molodes Chelsea! ))

Ушбу фикрга жавобан


SOCCER
Сана: 15.03.2012 04:02. SOCCERга ёзиш
+0; -0
mayli endi nima qilamiz asabiylashishdan foyda yoq ertangi kunimizni o'ylaylik birodarlar

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 15.03.2012 03:37. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
Хулоса: эссиз 8-йиллик умримиз .бу йилларни нега Абрамовга топшириб куйишган, узи ОТЖ ни яна унга топширишганда хафа булувдим.Халиям кеч эмас.Утган гал Одиллар ,азизлар олимпиадага боролмай армонда колиб кетишган эди.Энди Шерзодлар Фозиллар армонда коладими!

Ушбу фикрга жавобан


URIKZOR
Сана: 15.03.2012 02:17. URIKZORга ёзиш
+1; -0
O'ylashimcha biz 2-golni vaqtliroq va osonroq kiritdik. 2-bo'limdagi vazifamiz darvoza dahlsizligini saqlagan holda hisobni oshirishga harakat qilishimiz k-k edi. Gol kiritilgach o'zimizni xuddi London yo'llanmasini qo'lga kiritgandek his qildik(2-golni nishonlash jarayoniga e'tibor bering: futbolchilardan tortib murabbiylar shtabigacha...). Natijada o'yin kontsentratsiyasini yo'qotib qoydik.(Adashmasam F.Kapello shunaqa ahamiyatli o'yinlarda 2-0 dan 1-0 hisobini ma'qul ko'rishini aytgandi) Lekin tan olaylik BAA o'z "kozer"laridan ajoyib tarzda foydalandi. Ularning 2-golini ko'raylik: g'oya,tezlik va ijrochilik mahorati jihatidan-"высший мировой класс". Qachon bizdan ham shunaqa hujumchilar chiqarkin-a?!

Ушбу фикрга жавобан


SADVIN
Сана: 15.03.2012 02:02. SADVINга ёзиш
+0; -0
Biz muhlislaru, siz jurnalistlar gapdan boshqa narsani bilmaymiz. Futbolchilarga qanchalik qiyinligini maydonda bulmay turib tasavvur ham qila olmaysiz. Bizdan ham kura futbolchilarga va murabbiyga og´riqli bu mag´lubiyat! Men baribir O´zbekiston olimpia termasiga raxmat aytaman!!! Va ohirigacha ishonch bildirib qolaman!!!

Ушбу фикрга жавобан


LIDERSOCCER
Сана: 15.03.2012 01:47. LIDERSOCCERга ёзиш
+0; -0
mani fikrimcha, gol utkazmasdan turib golurishga bulgann irodamiz va kuchimiz yetmayapti uyinni oxirigacha, sal kuchaytiriwimiz kk)
baribir hamisha olg'a O'ZBEKISTONIM

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 15.03.2012 01:42. MUXLISга ёзиш
+0; -0
Эшитдингларми шох сохта экан

Ушбу фикрга жавобан


FORLAN
Сана: 15.03.2012 00:44. FORLANга ёзиш
+0; -0
Биз узбек халки шундай яратилганмиз. Биз аслида Олимпиалдага арзимаймиз. Тугри БААнинг йуриги бошка, улар уша аник турнир ва вазифа учун харакат килишади. Катнашишса хисоб. Лекин бизнинг футболимиз йилдан йилга узгаряпти, йилдан йилга хаяжонли буляпти. Олдинлари тугрисини тан олайлик, Олимпга бунчалик якин келмагандик. Демак бизнинг менталитетда аста секинлик билан. Бу йил оз колса, кейинги йил аник борамиз, ундан кейингисида уже фаворит буламиз ва гурухдан чикамиз. БАА га ухшаб бугун бор, эртага йук жамоа эмасмиз, бу бизнинг йуналишимиз эмас. Кейинги ОЧда камида яна ярим финалга чикамиз, худо хохласа. Демак тугри йулдамиз.

Ушбу фикрга жавобан


GATEKZ
Сана: 15.03.2012 00:14. GATEKZга ёзиш
+0; -0
ALISHERD, fikrizga qo'shilaman, siz aytgan blokni oqib chiqdim... Kakto anashu shubhali "senariy" asosida oyin bo'lgandek, yana bilmadim

Ушбу фикрга жавобан


CAMPROAD
Сана: 14.03.2012 23:51. CAMPROADга ёзиш
+0; -0
Bu maglubiyat judayam kop xulosalarni keltirib chiqardi hammaga, milliygayu otj.ga. bu maglubiyatning keyingi uyinlarda foydasi tegsa buldi biz zarracha afsuslanmaymiz bu maglubiyatdan. eng muhimi bu maglubiyat milliy jamoamizga katta foyda beradi. aslida saboq oliw uchun maglubiyatga uchradik va keyingi uyinlarda kuramiz natijani.

Ушбу фикрга жавобан


CAMPROAD
Сана: 14.03.2012 23:51. CAMPROADга ёзиш
+0; -0
Bu maglubiyat judayam kop xulosalarni keltirib chiqardi hammaga, milliygayu otj.ga. bu maglubiyatning keyingi uyinlarda foydasi tegsa buldi biz zarracha afsuslanmaymiz bu maglubiyatdan. eng muhimi bu maglubiyat milliy jamoamizga katta foyda beradi. aslida saboq oliw uchun maglubiyatga uchradik va keyingi uyinlarda kuramiz natijani.

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 14.03.2012 23:35. TURDIBAYга ёзиш
+1; -0
Булар иш булди утди кетди энди Уммон ва Сурия тусигидан утишимиз керак Сенегални куйиб турайлик шу юрт учун ватан учун охиригача мухлислик килайлик азизлар ОЛГА УЗБЕКИСТОН

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 14.03.2012 23:34. ALISHERDга ёзиш
+1; -0
Bobomurot Abdulla blogida ekan.

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERD
Сана: 14.03.2012 23:31. ALISHERDга ёзиш
+2; -0
Abramov NPKni. Bunga qandaydir ishonch tug'uldi. Kimni blogi eslolmayman. Ammo ''ESHITDIKDA,, deb nomlanga maqolani bir o'qinglar. Bugungi o'yin xaqida xaqiqat yozilgan. Ichim yonib ketyapti...

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 14.03.2012 23:28. MUXLISга ёзиш
+0; -0
Уйиндан олдин
-Ишкибозлар Кенжа уйнамасин дейишяпти, уйинчиларни иштонидан тортиб колар экан...
-Кечирасиз узи шундогам химоямизда жарохатлар булгани учун кушнимиз Кузивой йугэ Бобурни уйнатишга мажбурмиз

Уйин пайтида
... Айникса чап томонингга хушёр бул, Санжар
... Э-э-э лапашанг

Уйиндан кейин
-Вадим ака энди ким билан уйнаймиз?
-Энди негрлар(Сенегал) билан уйнаймиз. Довругимиз бутун дунёга таралади.
("Суюнчи" remix)

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 14.03.2012 23:23. MUXLISга ёзиш
+2; -0
Уйиндан олдин
-Ишкибозлар Кенжа уйнамасин дейишяпти, уйинчиларни иштонидан тортиб колар экан...
-Кечирасиз узи шундогам химоямизда жарохатлар булгани учун кушнимиз Кузивой йугэ Бобурни уйнатишга мажбурмиз

Уйин пайтида
... Айникса чап томонингга хушёр бул, Санжар
... Э-э-э лапашанг

Уйиндан кейин
-Вадим ака энди ким билан уйнаймиз?
-Энди негрлар(Сенегал) билан уйнаймиз. Довругимиз бутун дунёга таралади.

"Суюнчи" remix

Ушбу фикрга жавобан


GATEKZ
Сана: 14.03.2012 23:20. GATEKZга ёзиш
+1; -0
padariga ming lanat, boreeee, menga nima, baribir ozbekistonlimasman...devorgilarim keladiyu, lekin millatim O'zbek, alam qilayapti, ichlarim kuyib kul bo'lyapti..ehhh, hech qanday natija yo'q. Yaratganning o'zi sabr bersin millatdoshlar

Ушбу фикрга жавобан


IMMUN
Сана: 14.03.2012 23:17. IMMUNга ёзиш
+0; -0
Bugun to'g'risi juda og'ir bo'ldi. Agar Iroqni yutganimizda edi, bugun har qanaqa hisobdagi mag'lubiyatga rozi bo'lardim. Futbol o'ynamasdan ham Londonga borish mumkin ekan. Bugun haqiqatdan ham yutqazdik shunga chidolmayapman. Senegal... London... BAA... Jar... IROQ... Qayerda hatoga yo'l qo'ydik?

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 14.03.2012 23:17. BURGUTга ёзиш
+0; -0
Terma Jamoamiz 90 daqiqa Yuqori tempda o`ynolmadi toliqib qoldi. Arablar bilan 90 daqiqa o`ynolmasak Yevropani Jamoalari bilan qandey o`ynemiz ???

Ушбу фикрга жавобан


HURSHID
Сана: 14.03.2012 23:15. HURSHIDга ёзиш
+0; -0
Гапнинг қисқасини айтадиган бўлсак, БАА Ўзбекистондан ҳар томонлама кучли эди! Омад хам кучлиларга кулиб боқади.

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 14.03.2012 23:12. SOHIBKORга ёзиш
+2; -0
Булар халкимизни кон кон йиглатди, ишонинглар бугун куплар йиглади

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 14.03.2012 22:50. MUXLISга ёзиш
+0; -0
"Эх Узбекистон-Узбекистон, туппа-тузук уйнаб турувдинг-а, шу 2-голдан кейин тупни бизага оширмайсанми, биза ёриб ташамаймизми..."
(рахматли Эргаш Каримов бундай булишини 40 йил олдин билган экан)

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 14.03.2012 22:47. SOHIBKORга ёзиш
+0; -0
Баа фут.федеарациясини приздентини узи шахсан келманган у вазифани хал килиш учун келганди ва кузлаган нарсасига эришиб кетди

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 14.03.2012 22:45. MUNISга ёзиш
+0; -0
ех ер каттик осмон йирок бу жумлаларни футболимизга мос келаётгани алам килди абрамов ва уйинчиларимиз хакида бир нарса деёлмайман мен уйинни куролмадим россиядаман кутганмиз,кутаяпмиз, кутамиз бошка суз келмади квзда айтилгандек 'буп колар'!

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 14.03.2012 22:44. SOHIBKORга ёзиш
+0; -0
Уфдагилар уйин бошида 2-0га ютиб кейин ютказсак мухлислар шубхага бормайди деб уйлашган, мен наабарот ана шунака булганда шубхаланаман

Ушбу фикрга жавобан


DURABOT
Сана: 14.03.2012 22:41. DURABOTга ёзиш
+1; -0
sayrang bulbulim sayrang shu futboli tugadi endimulla bilganicha it hurganicha

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 14.03.2012 22:40. SOHIBKORга ёзиш
+0; -0
УЙИН СОТИЛГАН СОТИЛМАГАНДА БУНАКА БУШ УЙИН БУЛМАСДИ УЗБЕКИСТОН-АВСТРАЛИЯ 2-0 УЙИНДАГИ УЙИННИ 10ДАН БИРИ БУЛМАДИ УЙИННИ АБРАМОВДАН КАТТАСИ СОТИШГАН БУЛСА АБРАМОВ НИМА КИЛСИН

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 14.03.2012 22:37. SOHIBKORга ёзиш
+2; -0
Ютказан булсак ажап бупти бундан баттар бумийдими?маглубиятга Мираборакадан бошлаб Уффни коровулигача айбдор.ички чемпионат Афгонистон чемпионатиданхам абгор.Афгонистонда ким чемпион булишини хеч ким айтолмаса керак бизда мавсум олдидан ким чемпион булишни 95 фоиз мухлислар билади

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 14.03.2012 22:37. IBRAKADABRAга ёзиш
+3; -0
Эшиттик-да! Айтишган эди-да! :) Хазил-хазил. Бу маглкбиятдан хеч кандай фожеа ясашни кераги йук. Буладиган иш булди. Тамом. Тугриси,БАА ни юта олмаслигимизни Ирокка карши булган уйиндан кейинок тахмин килиб булгандим. Бундай уйин билан олимпиядага бориб хам булмайди аслида. Шарманда булишгани колади. Афсуски,жараенни узида кураша олиш кобиляти нафакат ОТЖ да,балки клубларимизда хам йук. Тугриси,Абрамовни гапиравериб чарчаб хам кетганман. Шунинг учун бугун ОТЖ ютказнига карамай уни танкид килгим келмаяпти. Факат... "тфу" дедим тамом! Узр.

Ушбу фикрга жавобан


PREMIER
Сана: 14.03.2012 22:30. PREMIERга ёзиш
+-2; -0
Бугун футболчиларимиздан ОМАД юз ўгирди! Бошқа ҳаммаси бекор!

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 14.03.2012 22:29. MUXLISга ёзиш
+1; -0
В.А.нинг хатоси- уйиннинг бошидан охиригача факат унг канот -Ж.Хасанов оркали уйнаш ва Ирок б-н уйиндан кейин хам яна Б.Омоновнинг туширилиши

Ушбу фикрга жавобан


BUXOROGI
Сана: 14.03.2012 22:10. BUXOROGIга ёзиш
+0; -0
Абрамов ОТЖни Лондонга олиб чиколмасаям ман унинг ишидан коникиш хосил килиб булдим. Факат камчиликларни имкон кадар тушуниб,танкид килишни хохлайман.

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 14.03.2012 22:10. PLAZAга ёзиш
+1; -0
Ҳа, ҳисобда икки тўп фарқи билан олдинга ўтиб олишга тайёр эмас эканмиз. Бу яққол кўринди.
Алам қилгани яна БАА йўлимизга тўғаноқ бўлди. Яна шуларга ютқаздик. Ҳеч бўлмаса кучлироқ термага ютқазгандаям бунчалик оғир ботмаган бўларди.
Абрамовнинг расмий ўйинлари статистикасига қарасак, мағлубиятлар жуда кам. Лекин ўша кам мағлубиятлар ҳал қилувчи, жуда оғриқли экан. Нима бўлганда ҳам, Британия элчихонасининг эшигигача олиб келган Абаров бошлиқ ОТЖга раҳмат! Ютқазган бўлсагам шу ергача етиб келолдик.
Хатолардан яна бир бор хулоса чиқаришга яна битта имконият. Ўзи бунақа имкониятлар охирги пацтларда жааа кўпайиб кетди. ((

Ушбу фикрга жавобан


BUXOROGI
Сана: 14.03.2012 22:07. BUXOROGIга ёзиш
+0; -0
Спортчи канча мехнат килса, канча жисмоний бакувватликка эришса, шунча рухан устун булади! Жисмоний таёр булмаган футболчиларни хар кандай психологик уринишлар билан хам уйинга рухан таёрлаб булмайди! Оддий дехконни мехнати билан солиштиргандаям бу нарсани пайкаб булади, мехнат килган ишонч билан айта оладики хосилдорлик 101%дан утиб кетишини! Футболчиларни мехнат килиши учун, мураббийни мехнати купрок синиши керак!

Ушбу фикрга жавобан


MANUTDBARSA
Сана: 14.03.2012 22:06. MANUTDBARSAга ёзиш
+0; -0
кенжа тураев бугун умуман уйнамади.нагаевни урнига кенжани олиб ташлаб,улоктириб ташлаш керак эди.кенжа бутун харакатларни йукка чикарди.

Ушбу фикрга жавобан


HALAMADRID
Сана: 14.03.2012 22:03. HALAMADRIDга ёзиш
+2; -0
Ундай қилиш бундай қилиш керак деган билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди! Ҳақиқий мухлис энг оғир дамларда ҳам жамоани қўллаб қувватлаши шарт! Ундоқ, бундоқ дейдиганлар ўзбек футболининг душманидир! Абрамов қўлидан келган ҳамма нарсани қилганига шубха қилмайман. Ўйинни кўриб бир нарса аниқ бўлдики. Бизнинг ОТЖ Реал Мадриднинг (Барсага қарши) рухий ахволига ухшади. Битта гол ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Ҳозир АнтиАбрамов бўлиб ўтирганлар биз ғолиб бўлганда Абрамовга мақтовни мендан ҳам кўп айтган бўлиши аниқ эди. Бир ўйинда фикрлари ўзгарадиган мухлис бу мухлис эмас. Мен шаҳсан ўзим Абрамовга ишонаман. ОТЖ нинг мағлубиятидан рухий жиҳатдан синмасдан, кейинги ўйинларга тайёргарлик кўриши лозим. Уммон ва Сурия у даражада кушли эмас деб ўйлайман. Сенегални эса вақт кўрсатади. Олға Абрамов ва ОТЖ

Ушбу фикрга жавобан


XORAZMIY
Сана: 14.03.2012 21:59. XORAZMIYга ёзиш
+0; -0
Endi nima desak xam bo'lari bo'ldi...

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.