Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

"Арсенал" ўзгариши керакми?

Баҳо:
+0; -0

"Арсенал"нинг охирги уй учрашувида аксарият мухлислар клуб маъмуриятига ўз норозиликларини изҳор қилишди ва кичик баннерларда ўзгариш даври келганлигини акс эттиришди. Ўзгариш деганда, айнан Арсен Венгернинг истеъфоси назарда тутилаётганини англаш осон, зеро ўн икки йилдан бери чемпион бўла олмаётган клуб мухлисларининг сабр косаси тўлган. Лекин барибир савол туғилади: ўн икки йилдан бери айни сценарийда чемпион бўла олмаётган мураббийдан аоз кечилмаётган экан, демак ҳамма айб Венгерда эмасдир? Ўз вақтида АПЛ тарихидаги балки энг кучли жамоани тузган мутахассис ҳамма билимини унутиб юбормагандир? Келинг "Арсенал"нинг сўнгги йилларда таъқиб қилаётган асосий муаммоларни тилга оламиз ва бу муаммоларнинг қай даражада Венгерга алоқадор эканини тушунишга ҳаракат қиламиз.

ТРАНСФЕРЛАР: Гап бошланмасдан, имконият бобида анча орқада бўлган "Лестер"ни Ранъери чемпион қилаётганини пеш қилишингиз табиий, лекин аввал ҳам айтганимиздек, бу хос ҳолат. Раньери шу қадар чемпионлик формуласи билан таниш бўлганида, аввалроқ ҳам чемпион бўлган бўларди. Келаси йили "Лестер" етакчилар сафида бўлмаслиги ҳам, "Арсенал" Раньерини олиб келмаслиги ҳам аён.

Бу фикрларни бир четга қўйсак, ростан ҳам, "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги активлиги кутилаётган амбицияларга мос келмайди. Охирги йилларда Санчес ва Ўзилнинг олиб келиниши гўё, клуб сиёсати ўзгараётганидан даракдек кўринганди, лекин бундай эмас. Ушбу футболчилар ўз клубларига керак бўлмай қолган пайтда, "Арсенал" фойдаланиб қолди холос. Катта пуллар тўланди, ҳа, аммо бозордаги бирор футболчига харидор бўлиб, ўша футболчини олиб келиш учун бор имкониятини сарф қиладиган "Арсенал"ни кўрганимиз йўқ барибир. Бензема ёки Каванига бўлган "ошиқлик" ҳам гўёки тил учида бўлгандек тасаввур уйғотди.

Охирги ёзги трансферда эса, "Арсенал" ўзига хос рекорд қўйди. Кучли бешлик чемпионатларидаги 98 жамоа ичида фақат "Арсенал" ўтган ёзда бирорта ҳам майдонда тўп сурадиган ўйинчи сотиб олмади. Ҳужум чизиғида ҳам, ҳимояда ҳам ўзига яраша муаммолари бўлган топ клуб учун бу жуда ёмон ҳолат. Албатта, юқори савиядаги футболчиларнинг "Эмирайтес"га келишига Арсен Венгер қарши бўлганига ишонмайман.

ВАЗИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАСЛИК. Ушбу мавсумда "Арсенал" энг кўп вазият яратган, энг кўп юз фоизлик вазият яратган жамоа бўлди. Демак ўйинни ташкил қилиш борасида муаммо йўқ. Аммо "Арсенал" 61 маротаба 100 фоизлик вазиятни голга айлантира олмади. Тасавввур қиляпсизми, бу дегани ҳар бир ўйинда 2 голни кўкка совуриш. Бу борада жамоа энг яқин таъқибчисидан 11 тага ортиқ. Умуман олганда эса, вазиятлардан фойдалана олиш борасида "Арсенал" 20 жамоа ичида 16-ўринда экан.

Сўнгги йилларда айнан нарх борасида "Арсенал"ни қаноатлантирмаган Луис Суарес ва Игуаиннинг ўз клубларида 30 дан ортиқ гол ураётганликлари, Жирунинг голсиз серияси, шунингдек, Англияда етакчилар сафида бораётган ҳар бир клубнинг бомбардир ҳужумчилари мавжудлигини эътиборга олсак, бу ҳам жуда муҳим салбий нуқта сифатида гавдаланади.

ҚОТИЛ МЕНТАЛИТЕТИ. Мағлуб рақибни бутунлай тиз чўктириш, керак бўлганда, ўйинни ўлдириш орқали керакли натижани қўлга киритиш ҳам чемпион жамоанинг энг муҳим хусусиятларидан бири саналиши керак. Бир неча йилдирки, "Арсенал"да айнан шу қотиллик менталитетининг етишмаслигини кузатиб келмоқдамиз.
Ушбу мавсумда "Арсенал" ўзи ҳисобда олдинда борган ўйинларда жами 16 очко йўқотди. Бу сон АПЛ да фақат "Ливерпуль"да (17) кўп холос. Аммо турнир жадвалининг ўрталарида бораётган ва ушбу мавсумдан мақсад фақат ўйин сифатини ошириш, кейинги йилларга пойдевор қуриш бўлган "Ливерпуль" билан ўтган ойгача чемпионлик учун курашган ва даъвогар бўлган "Арсенал"ни солиштирмаслик керак. "Арсенал" ҳолатида бу кўрсаткич жуда катта, балки энг муҳим тўсиқ сифатида ўртага чиқади. Солиштириш учун, мавсумни янада каттароқ муаммолар остида ўтказган "Манчестер Юнайтед" бундай вазиятда атиги 7 очко йўқотган холос. Қолган ўйинларда ғалабани ўзида сақлаб қола олган.
Оддий мисол келтираман. Сўнгги турларнинг бирида "Норвич" билан ўйинда "Арсенал"нинг ўйини умуман чиқмади, гол уришга қийналди. Илк хавфли вазият ҳам зўрға 2-таймда яратилди. Ғалаба эса жуда зарур. "Норвич" учун ҳам очко керак. Ҳисоб 1:0. Ўйиннинг охирги дақиқалари кечмоқда. Дэнни Уэлбек ҳужум чизиғида шеригига товон билан чиройли пас бермоқчи бўлди ва тўпни олдирди. "Норвич" тўпни эгаллаб, ҳисобни тенглаштириш учун имкониятга эга бўлди. Ғалаба жуда муҳим бўлган, бунинг устига ўйин чиқмаётган бир пайтда, янада прагматик бўлиш фойдали эмасмиди?
Аслини олганда, "Арсенал"ни биз худди шундай чиройли ўйинлари учун ёқтирамиз, тўғри. Ўзил, Рэмзи, Жируларнинг ажойиб комбинацияларидан завқ олиб, энди улардан бошқача футбол талаб қилиш ҳам ноўрин туюлади. У ҳолда улар Ўзил, Рэмзи, Жиру эмас, бошқа ўйинчилар, "Арсенал" ҳам "Арсенал" эмас, бошқа клубга айланади, қўшиламан. Аммо айнан керакли пайтда натижани биринчи планга қўя олиш, иккинчи голни ура олмаяпсанми, ўз дарвозангни дахлсиз сақлашни бош масқадга айлантира олиш менталитети ҳам чемпионлик хусусияти саналади.

ҲИМОЯДАГИ ХАТОЛАР. "Арсенал" бу мавсумда 8 ўйинда уч ва ундан ортиқ гол ўтказиб юборди. Чемпион жамоа учун бу жуда катта кўрсаткич, шундай эмасми? Бундан ташқари, статистик маълумотларга кўра, "Арсенал" ҳимоячилари энг кўп индивидуал хатоларга йўл қўйган. Аниқроғи, 28 вазиятда айнан ҳимоячиларнинг хатоларидан сўнг рақиб "Арсенал" дарвозасига зарба берган. Бу ҳам лигадаги энг ёмон кўрсаткич.

 

Юқорида "Арсенал"га ушбу ва олдинги мавсумларда халақит берган жиҳатлар ҳақида айтиб ўтилди. Бу камчиликлар қай даражада Арсен Венгерга боғлиқ ва энг асосийси, янги мураббий бу муаммоларни нақадар тез ва аниқ ҳал қила олади, бу саволга жавоб бериш мумкин. Зеро сифатли ўйинни ташкил қилиш, ҳужумкор ўйин намойиш қилиш орқали клуб брэндини ушлаб туриш, 4-ўринда бўлсаям, натижаларнинг барқарорлигини таъминланаш орқали Арсен Венгер аслида вазифани уддалаяптими ёки мухлислар айтганидек, ўзгаришлар клубни янада кучайтириб, чемпионга айлантирадими - буни фақат ўша ўзгариш амалга ошгандагина билиш мумкин. "Арсенал" янги мураббий билан қай даражада ўзини сақлаб қолади, тилга олинган муаммолар ечилиши оқибатида, қандай янги салбий жиҳатларга эга бўлинади? Клубнинг уникалликдан "Челси" ёки "Манчестер Сити" каби оддий бой клубга айланиш жараёни тез бўлиб ўтадими ёки "Манчестер Юнайтед"га ўхшаб сарсонлик кутяптими? Бу саволларга олдиндан жавоб бериш жуда мушкул.

Чунки Арсен Венгер ва "Арсенал" шу қадар бир-бирига сингиб кетганки, бу икки тушунчани ажратиб олиб, бир-бирисиз тасаввур қилиб фикрлашнинг, хулоса беришнинг сира иложи йўқ.

Ўзига хос клубларнинг "ҳамма қатори" мақомига оғриқсиз ўтиб олинишини, агар мисолларга қарасак, умуман иложсиз эканига амин бўламиз. Йўқ, "МЮ"ни яна мисол келтирмайман. "Эвертон"ни эслайлик. Давид Мойес ўн бир йил клубда фаолият олиб борди ва жамоа барқарор ўйин кўрсатиб, аксарият ҳолларда кучли саккизликда юрди, ҳатто чемпионлар лигаси плей-оффида ҳам ўйнади. Клуб ички имкониятларидан келиб чиқиб, бир нечта номларни юлдузга айлантирди. Руни, Артета, Феллайни, шулар жумласидандир. Мойес Манчестерга кетиб, Мартинес келгач, "Эвертон"нинг ўйин услуби, менталитети тубдан ўзгаргандек туюлди. Мартинес биринчи мавсумда клубни кучли бешликда олиб юрди, бир нечта катта ўйинларни ютди. Ҳатто "Эвертон"нинг баъзи мухлислари аввалги 11 йил қадрлаган Давид Мойеснинг устидан кула бошладилар. "Аслида биз кучли эканмиз, айнан Мойес туфайли пастроқда юрган эканмиз, ана, ҳақиқий тренер келиб, бизни кучайтирди" деб юрдилар. Мойеснинг "МЮ"даги шармандали натижалари фонида бу фикрлар асослидек туюларди, албатта.

Бу ҳолатга клуб раҳбарияти ҳам ишониб қолгани табиий. "Эвертон" ўзгара бошлади. Мартинесга клуб даражасидаги катта трансферлар қилишга имкон берилди. Қаранг, Мойес 11 йилда ишлатган пулдан кўпроғини Мартинес 2 йилда ишлатди. Натижа нима бўлди? Тўғри, энди клубда Лукаку, Баркли, Стоунз каби, Мойес давридагидан юлдузроқ номлар тўп сурмоқда, лекин турнир жадвалида жамоа пастлаб кетди ва ҳатто кучли 10 ликка кира олмади, табиийки, раҳбарият қониқмай Мартинесдан ҳисоб сўрашга тушиб кетдилар, истеъфо амалга ошди. Яна янги тренер келади, давомли пул сарфлаш одатига эга бўлмаган клуб янги мураббийга эски таркибни ҳавола қилишга мажбур. Янги мураббий балки "Саутҳэмптон"даги Куман каби йўналишни тўғри белгилай олар, балки "Эвертон" ҳам янги "Ньюкасл"га айланар, айтиш қийин.

Айтмоқчиманки, ҳар қандай клубнинг уникаллигига тегиниш жуда нозик вазият ва эхтиёткорликни талаб қилади, акс ҳолда умуман кутилмаган оқибатларга олиб келиниши мумкинки, юз миллионлаб фунт ҳам авалги турган нуқтага қайтариб олиб келолмаслиги мумкин. Охирги абзац "Арсенал" ҳақида ҳам эди.

Киритилган сана: 08.06.2016 17:07. Ўкилди: 9416 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FKCHINOR
Сана: 21.06.2016 12:07. FKCHINORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 08.06.2016 19:35. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOKIREAL

Сана: 08.06.2016 19:05. ZOKIREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.